A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 14

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 15

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 16

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 17

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 18

Блог
Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Блог

Рақиб олдидаги сусткашликми ёки мураббийга қарши сиёсатми?

Баҳо:
+4; -0

Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий терма жамоасининг охирги ўйинларини таҳлил қилмоқчиман. Гонконг, БАА ва Ливанга қарши ўйинларда термамиз футболчилари томонидан намойиш этилган суст, самарасиз ва кам самарали футбол кўпчилик қатори менга ҳам ёқмади. Ана шу учрашувларни таҳлил қилиб, термамиз ўйинида қуйидаги умумий камчиликлар борлиги диққатимни тортди.

Сусткашлик ва иштиёқсизлик

Аввало охирги уч учрашувда баъзи футболчиларимизнинг ҳатти-ҳаракатларида кўзга ташланган сусткашлик ва иштиёқсизликка эътибор қаратмоқчи эдим. Менимча, иштиёқсизлик ва сусткашлик борасида термамиз футболчилари орасида Александр Гейнрих, Тимур Кападзе, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров алоҳида ажралиб туришди. 

БААга қарши ўйинда Гейнрих сусткашлик қилиб, қанчадан қанча вазиятлардан гол ура олмади? Гонконг ва БАА билан учрашувларда Тимур Кападзе ҳам имиллаб ҳаракат қилганига гувох бўлмадикми? Ливанга қарши учрашуда Одил Аҳмедовга биринчи таймнинг ўзида 6 марта яқин масофадан тўп узатилганда турли (тўпни тўхтата олмай, югура олмай, тўп учун кураша олмай ва ҳоказо) сабабларга кўра 5 марта тўпни олдириб қўйганини қандай тушиниш керак? 

Жамоа сардори Сервер Жепаров-чи? Ливанга қарши ўйинда 5 марта бурчак тўпи тепган бўлса, шундан учтасини футболчиларнинг бошига эмас, бел қисмига етказиб берди. Шунинг учун ҳам Сервер томонидан бурчакдан узатилган тўпларни рақиблар бошлари билан ҳам эмас, кўкраклари билан ҳам эмас, балки оёқлари билан тепиб, жарима майдонидан узоқлаштиришди. Бу ҳол Гонконг ва БААга қарши учрашувларда ҳам кўп кузатилди.

Жепаровнинг бурчакдан тўп оширишларини кўриб, ўзимга ўзим: “Футбол тўпи нақд 35-40 килограмм оғирликда бўлса керак!” – деб юбордим. Чунки тўп енгилроқ бўлганда профессионал футболчи Сервер Жепаров уни баландлатиб, шериклари бош билан гол урадиган қилиб оширган бўларди. 

Бунинг сабаби нимада? Жепаровнинг оёқларида мадори қолмаганми? Ёки унда ўйин амалиёти йўқлигидами? Бошқа футболчиларимизнинг гепатитга йўллиқан беморларга ўхшаб, иштиёқсиз югуришларию тўп тепишларига нима сабаб экан? Улар ҳам ҳали мавсум бошланмасданоқ чарчаб қолишганми? Ёки уларнинг ўликларга ўхшаб югуришларига айнан мавсум бошланмаганлиги, яъни ўйин амалиёти йўқлиги сабабми?

Ундай бўлса, нега ўйин амалиёти йўқ Олег Зотеев ва Фарҳод Тожиевлар жон жаҳдлари ва бор шиддатлари билан югуриб, тўп учун курашларда ғалаба қозонишади ва рақиб дарвозасига гол уриш учун ҳаракат қилишади? Югуришга қийналса ҳам, тез югура олмаса ҳам, қария Улуғбек Бақоев ҳатто орқага қайтиб, ҳимоячиларга ёрдамга келади, тўпни рақибдан олиб қўйиш ишларида иштирок қилади? Ахир, Бақоевда ҳам ўйин амалиёти йўқ-ку! 

Ҳа, Зотеев, Тожиев ва Бақоевларда ўйин амалиёти бўлмагани билан майдонда ўзини кўрсатиш, гол уриш, ғалаба қозониш иштиёқи бор! Мазкур футболчилар фаоллигининг асл сабаби шу!  Александр Гейнрих, Тимур Кападзе, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаровлар сустлигининг ҳаққиқий сабаби бунинг аксида - майдонда ўзини кўрсатиш, гол уриш, ғалаба қозониш иштиёқи йўқлигида!

Энди яна савол туғилади: бу футболчиларда иштиёқ йўқлигига сабаб нима? Ўйинларга ваъда қилинган премия миқдори камлик қиляптими? Ёки бош мураббий Миржалол Қосимовни ёқтиришмаяптими? Балки, улар мураббийга нисбатан ўз норозилигини шу йўл (иштиёқсизлик) билан билдиришаётгандилар? Балки, бу футболчилар баъзи мухлислар каби Вадим Абрамовнинг даврини қумсаб қолгандирлар?

Айтинглар, эй, Гейнрих, Кападзе, Аҳмедов, Жепаров, нима сабабдан кўзларингизда олов кўринмай қолди? Нимага сизларда иштиёқ кўрмаяпмиз? Агар саволларим ва таҳминларим ноўрин бўлса, кейинги ўйинларда катта иштиёқ ва шиддат билан ўйнаб, эътирозларим ноўринлигини исботланглар! Агар касалманд бўлсангизлар ёки жароҳатингиз бўлса, бу ҳақида очиқ айтинглар! Соғлом бўлсангизлар, соғлом футболчиларга хос шиддат билан ўйнанглар! Жаҳон чемпионатига чиқиш учун атиги 2-3 қадам қолганда бизга номаълум сабабларга кўра майдонда мурдалардек югуриб, ўликлардек пас бериб, ожизалардек тўп тепишингиз уят эмасми?! 

Клубларингизда умуман бошқача, яъни катта шижоат билан ўйнайсизларку! Айниқса, Одил Аҳмедов. Унинг “Анжи”даги ўйинлари билан термадаги охирги ўйинларини таққослаб кўринг – ер билан осмончалик фарқ бор! Бир пайтлар Максим Шацких ҳудди шундай йўл тутарди – “Динамо” (Киев)да жон-жаҳди билан ўйнаб, терма ўйинларида пиёда юрарди. Максим термадан кетди, усиз жамоа ўлиб қолмади! Аксинча, унинг ўрнига майдонга туша бошлаган шижоатли футболчилар хужум чизиғига янгича иштиёқ ва куч олиб киришди. 

Одил Аҳмедов жароҳати туфайли Эрон, Қатар ва Ливан термаларига қарши меҳмонда ўтказилган учрашувларда майдонга туша олмади. Аммо мазкур учрашувларда Одилсиз терма ўлиб қолгани йўқ, керакли натижаларни қўлга ҳам киритди. 

Шулардан келиб чиқилса, миллий терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов кейинги ўйинларда тажрибали, аммо иштиёқсиз футболчиларни майдонга тушуриб, расво ўйин кўрсатгандан кўра, тажрибасиз бўлса ҳам, ёш бўлса ҳам, иштиёқли, кўзлари ёниб турган футболчиларни тушириб, шиддатли, чиройли ва энг асосийси самарали футбол намойиш этгани маъқул, деб ҳисоблайман. 

Ана, Зотеев билан Тожиев расво кечаётган учрашувни қандай ўзгартирганини ва термамиз ўйинида туб бурилиш ясаганини кўрдик! Тўғри-да, футболчи бой тажрибага эга бўлсаю ўйнашга, гол уришга иштиёқи бўлмаса, ундай футболчидан нима фойда?! Ундан кўра, тажрибасиз бўлса ҳам иштиёқли ёшларни ўйнатган маъқул!

Аслида Миржалол Қосимовга бу борада маслаҳат беришга ҳам, ақл ўргатишга ҳам маънавий ҳаққим йўқ. Чунки бир пайтлар ҳали кўпчиликка танилмасдан “Нефтчи” ва “Насаф” ўринбосарлари таркибида ҳаракат қилиб юрган Ислом Тўхтахўжаев ва Шоҳруҳ Гадоевларни айнан Қосимовнинг ўзи “кашф” қилган ва миллий терма жамога жалб қилган!

Шу ўринда яна бир гап: Миржалол Қосимов Ливанга қарши учрашувдан олдин бизга номаълум сабабларга кўра ўйнаш иштиёқи йўқлигини ошкора айтган Александр Гейнрихни майдонга туширмай тўғри қилган! Чунки ҳозир футболчиларнинг шахсий инжиқликларини терма манфаатларидан устун қўядиган давр эмас. 

Эски “касаллик” – дарвозага зарба бермаслик

Миллий терма жамоамизнинг Вадим Абрамов даврида орттирган “касаллиги” – рақиб дарвозасига яқин масофалардан зарба бермасдан, нуқул ён атрофга пас узатавериши, - афсуски, Миржалол Қосимов даврида ҳам давом этиб келмоқда. 

Бу “юқумли иллат” Гонконгга қарши ўтказилган учрашувда кўп марта “хуруж” қилди. БААга қарши учрашувда ҳам шу “касаллик” хуружларига гувоҳ бўлдик. “Бу жирканч одат Жаҳон чемпионати саралаш учрашувида такрорланмаса керак”, - деб ўйлагандим. Аммо Ливанга қарши учрашувда эски “касаллик” яна бўй кўрсатди.  

Масалан, учрашувнинг биринчи таймида Санжар Турсунов рақиб дарвозаси томон рўпарадан тўп билан югуриб келиб, таҳминан 15-16 метрлардан дарвозага зарба бериш ўрнига ўнг қанотдан келаётган Акмал Шораҳмедовга пас берди. Шораҳмедов эса одатдагидек қанотдан баландлатиб Бақоев томонга тўп оширди. Шу билан голли вазият йўққа чиқарилди. 

Охирги уч учрашувда бу “хасталик” аломатлари Сервер Жепаровнинг ўйинида ҳам кузатилди: рақиб дарвозасига қанчалик яқин ва қулай вазиятда турмасин, тўпни зарб билан дарвозага тепиш ўрнига ёнидаги, айниқса, қанотлардаги шерикларига оширишни одат қилиб олди. Мисол учун, Ливанга қарши ўйиннинг биринчи таймида Жепаров рақиб жарима майдонига қанотдан кириб, дарвоза яқинигача борди. Бироқ дарвозага зарба бериш ўрнига учта ливанликнинг орасида турган Улуғбек Бақоевга ерлатиб пас беришни маъқул топди. Жепаровнинг бу паси Бақоевгача етиб бормади, чунки ҳимоячининг оёғидан ливанлик дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.

Ҳатто  Ливан дарвозасига гол урилган ҳолатда ҳам Жепаров дарвоза томон шиддат билан зарба бериш ўрнига, жарима майдонига кириб бораётган Улуғбек Бақоев томонга ҳудди қизларга гулдаста отгандек майин қилиб пас оширганди. Аммо бизнинг умумий бахтимизга Жепаровнинг “нежний” паси ливанлик ҳимоячига тегиб, йўналишини ўзгартирди ва дарвоза тўридан жой олди.  

Нега футболчиларимиз рақиб дарвозасига 15-16 ва ҳаттоки 7-8 метр яқинликда бўлатуриб, дарвоза томон зарба бериш ва гол уриш ўрнига қанотдаги ёки жарима майдонидаги шерикларига пас беришни ҳуш кўришади? Ўзлари зарба беришдан ва гол уришдан чўчишадими? Ёки дарвозага зарба бериб, гол уришга иштиёқлари йўқми? Ёки бўлмаса, “Гол урмаймиз!”, деб келишиб олишганми? Мен учун тушунарсиз ҳолат!

Менимча, бу ҳолат Ўзбекистон Футбол федерацияси (ЎФФ) президенти Мираброр Усмоновга ҳам тушунарсиз бўлса керак. Акс ҳолда у киши Тошкентда Гонконгга қарши ўтказилган ўйиндан кейин футболчиларимизга: “Дарвозага зарба бермай гол уриб бўлмайди! Гол урмай эса, ютиб бўлмайди!” – демасдилар. Кўрдингизми: футболчиларимизнинг рақиб дарвозасига зарба бермасдан ўзаро пас ошираверишини ЎФФ президенти ҳам пайқаган!

Рақиб дарвозасига зарба бериб, гол уришга юраги йўқ футболчиларимизга қарата шундай демоқчиман: сизлар майдонга гол уриб, ғалаба қозониш учун тушдингизми ёки ўзаро пас ўйнаб, “квадрат” машқларини қойиллатиш учун тушдингизми? Майдонга тушишишнгиздан мақсадингиз гол уришми ёки пас узатишми?

Узоқдан зарба бермаслигингизга аллақачон кўникиб бўлдик, бу ҳақида ёзавериб ва гапиравериб чарчаб кетдик. Балки, узоқдан – 25-30 метрлардан -  зарба беришга мадорларинг йўқдир. Лекин нега яқин масофалардан – 15-16 ва 8-7 метрлардан - ҳам дарвозани нишонга олиш ўрнига, пас бераверасизлар? Ёки яқин масофалардан ҳам зарба бера олмайдиган даражада ожиз, суст ва ўликмисизлар? Ёки рақибларга гол уриш ниятингиз йўқми? 

Рақиб дарвозасини яқин масофадан ҳам ишғол қилмасдан нуқул пас ошираверишингиздан мақсадингиз нима: футбол мухлисларининг асабига тегишми ёки бош мураббийни обрўсизлантириб, лавозимидан кетказишми? Балки, сизлар Абрамовни соғиниб қолгандирсизлар?! Жавобингиз қандай бўлса ҳам, очиқ айтинглар, эй, ожизлар!

Мана шу сатрларни ёзаётиб, “Хоразм” футбол клубида ишлаб юрганимда ўзим гувоҳ бўлган бир ўйин эсимга тушди. 2009 йилги чемпионатнинг иккинчи давраси. “Хоразм” Урганчда “Насаф” жамоасини қабул қиляпти. Иккинчи тайм. Қарши хужумда ўйнаётган хоразмлик футболчилар кутилмаганда “Насаф” ҳимоясини чап қанотдан ёриб киришди. Меҳмон ҳимоячиларини катта тезликда орқада қолдирган Илёс Хайров чап қанотдан тўп билан бурчак байроқчаси томонга келиб, марказдан келаётган жамоадошига (унинг исми-шарифини ёзмайман) ерлатиб пас берди. 

Пасни олган жамоадоши тўпни биринчи тегишда ҳам, иккинчи ёки учинчи тегишда ҳам (яъни ўзига мослаштириб олиб) “Насаф” дарвозасига бемалол йўллаши мумкин эди, чунки унинг олдида рақиб дарвозабонидан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Аммо бу футболчи ҳаммани лол қолдириб, тўпни яна Илёс Хайровнинг ўзига қайтариб берди. Ҳа, ҳа: бурчак байроқчаси томонда турган Хайровга қайтариб берди. 

Ўйин дуранг билан тугагач, ечиниш хонасида мураббийлар мазкур футболчидан: “Нимага шу вазиятда тўпни дарвозага йўллаш ўрнига Илёснинг ўзига қайтариб бердинг?” – деб сўрашганида футболчи: “Мен хоразмлик маҳаллий ва ёш футболчи гол уриб, ўзини кўрсатсин, деган ниятда қайтардим тўпни”, - деб вазиятдан чиқиб кетишга уринганди. Лекин унинг бу гапига ҳеч ким ишонмади. Чунки унда “Насаф” дарвозасига гол уриш нияти бўлмаганини ҳамма пайқаб бўлганди.     

Хўш, термамиз футболчилари нима сабабдан рақиб дарвозасига зарба йўллагилари келмайди? Абрамов ўргатган майда пас усулига шўнғиб кетишганидан шундай қилишяптими ёки Абрамовнинг ўзини соғиниб қолишганидан шундай йўл тутишяптими? Айтинглар, эй, футболчилар: нима сабаб? Нега рақиб дарвозасига яқин масофадан ҳам зарба йўллашга қўрқасизлар ёки хоҳламайсизлар?

Янада эскироқ “касаллик” – фақат қанотлардан хужум қилиш

“Бунёдкор”нинг қайсидир ўйинидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов: “Футболчи – трамвай эмас: бир хил йўналишда ҳаракатланвермасдан ўртага ҳам кириб туриши керак!” – деб, журналистларни кулдирганди.

Аммо ҳозирги миллий терма жамоанинг фақат қанотлар орқали хужум уюштиришини кўриб, хужумда иштирок қиладиган футболчиларимизни фақат тўғрига ва орқага ҳаракатланадиган трамвайга қиёслайдиган бўлиб қолдим. 

Агар эътибор берадиган бўлсак, 2014-чи йилги Жаҳон чемпионатининг охирги саралаш босқичида термамиз урган голларнинг деярли ҳаммаси қанотдан узатилган пасларни дарвозага тўғирлаб қўйиш орқали киритилган. Ливанга қарши меҳмондаги ўйинда Жасур Ҳасанов киритган гол ўнг қанотдан Санжар Турсунов етказиб берган пасдан кейин урилган. Қатар дарвозасига меҳмонда Санжар Турсунов томонидан киритилган гол яна ўнг қанотдан Акмал Шораҳмедов томонидан узатилган пасни дарвозага йўналтириш эвазига урилган. Эрон дарвозасига меҳмонда Улуғбек Бақоев томонидан урилган гол ҳам гарчи жаримадан бўлса ҳам, барибир қанотдан Сервер Жепаров ҳаволатиб оширган тўп йўналишни ўзгартириш ҳисобига киритилган. 

Бундан келиб чиқадиган хулосалар шу-ки, Ўзбекистон термаси фақат қанотлар орқали голли вазиятлар яратади ва гол уради. Бу терманинг ҳавфли вазият яратиш манбаси, ўчоғи – қанотлар ва қанотларда ҳаракатланувчи ярим ҳимоячилар. Демак, ҳавфли вазиятга олиб келувчи қанот паслари ва шу пасларни оширувчи қанот ярим ҳимоячилари “ёпиб” қўйилса – олам гулистон! Ўзбекистон термаси гол уриш тугул ҳавфли вазият ҳам ярата олмайди!

Оддий журналист қилган шу таҳлилни ва хулосани Ливан термасининг германиялик бош мураббий, Қатар ёки Жанубий Корея термаларининг устозлари қила олмайдими? Қила олади, албатта!

Ливан терма жамоаси бош мураббийи Тео Буккер юқоридаги хулоса ва қарорга келгани 26 мартдаги ўйинда яққол билинди. Чунки Ўзбекистон-Ливан ўйинининг бошиданоқ ливанлик футболчилар қанотларда эшелон (изма-из) бўлиб жамланишди ва қанот ярим ҳимоячиларимиз Жасур Ҳасанов ҳамда Санжар Турсуновларнинг тўпни олдинга тепиб юбориб, олдинга ҳаракатланишига тўсқинлик қилишди. Шунинг учун ҳам қанотларда ҳаракат қилган Ҳасанов ва Турсуновлар бир ҳимоячидан ўтишса ҳам, унинг орқасида турган иккинчи ва учинчи ҳимоячидан ўта олишмади: ё тўхташга, ё тўпни олдиришга мажбур бўлишди. Натижада термамизнинг хужумлари бешикдалигидаёқ, яъни қанотлардаёқ “қатл” қилинди. Биринчи таймдаги расво футболнинг ва айтарли голли вазият яратилмаганининг сабаби ҳам шунда.

Мен қанотлардан уюштириладиган хужумларга ва шундай хужумлар орқали уриладиган голларга қарши эмасман. Бироқ бу усулни рақиб пайқаб, унга қарши уч қаватли ҳимоя қўрғонини ташкил қилган бўлса, хужум қилишнинг бошқа вариантларини ҳам қўллаш керак, деб ўйлайман. Тўғри-да, бир одам 3-4 марта олдинга чопиб бориб, бетон деворга урилиб қайтаверса, 5-чи ва 6-чи уринишда шу деворни айланиб ўтиши керакми ёки йўқми?!  Ёки 5-чи ва 6-чи марта ҳам югуриб бориб, ўзини бетонга уравериши керакми?! “Тактикамиз шундай!” – деб, ўзини 150 марталаб битта деворга уравериш аҳмоқлик эмасми?!

Шундай экан, агар рақибларимиз қанотлардан хужум уюштиришга имкон беришмаса, терма жамоамиз майдонинг бошқа зоналаридан, жумладан, марказдан хужум уюштиришни, қанотлардан ҳаволатиб пас оширишимзга йўл қўйишмаса – ерлатиб кутилмаган паслар беришни ҳам қўллаши керак. Акс ҳолда, кейинги ўйинларда, айниқса, Жанубий Корея билан меҳмонда бўладиган ўйинда терма жамоамизнинг қанотлардан уюштирадиган  бир хил хужумлари керакли натижага эришишга ҳалақит қилиши мумкин. 

Боз устига Жанубий Корея ва Қатар термалари Ливанчалик ожиз жамоалар эмас, улар анча юқори савиядаги футбол, тезкор ва техник ўйин намойиш этишади. Ливан устидан қозонилган ғалабадан жуда ҳурсандман, лекин очиғини айтганда савия жиҳатидан ўзимиздан бир бош қуйи ливанликларни зўрға, тасодифан киритилган гол эвазига ютдик. Бошқача айтганда, амалладик, эпладик!

Охирги уч учрашувда кўрсатган суст ўйинимиз билан корейсларни ва қатарликларни эплоласлигимиз мумкин. Бунинг олдини олиш бош мураббий Миржалол Қосимов ва футболчиларимизнинг қўлида. Номаълум сабабларга кўра иштиёқи ўлиб бораётган футболчиларда иштиёқ, керак бўлса рақибга нисбатан жаҳл пайдо бўлса, рақиб дарвозасига қўрқмасдан зарба йўллаш ва гол уриш нияти вужудга келса, ҳаммаси жойига тушиб кетади. Бундан ташқари, терма машғулотларида хужум қилишнинг турли вариантлари машқ қилинса ва уқтирилса, ўйин пайти рақиб дарвозасига йўл топиш футболчиларга ҳам, бош мураббийга ҳам осон бўлади, - деб ўйлайман. 

Бобомурод АБДУЛЛА

Киритилган сана: 30.03.2013 17:52. Ўкилди: 3568 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


PUTBOL

Сана: 20.07.2013 12:48. PUTBOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BURGUT
Сана: 05.04.2013 00:10. BURGUTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABDULOVJ
Сана: 04.04.2013 22:23. ABDULOVJга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 03.04.2013 16:52. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 03.04.2013 16:31. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 03.04.2013 16:24. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 03.04.2013 16:24. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KRISHZEVEN
Сана: 03.04.2013 16:06. KRISHZEVENга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 02.04.2013 13:45. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DOTSENT
Сана: 01.04.2013 18:13. DOTSENTга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 01.04.2013 13:54. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 01.04.2013 13:49. GOLBOLSINга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NODIRBOBO
Сана: 01.04.2013 09:59. NODIRBOBOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAZVEDCHIK
Сана: 01.04.2013 09:42. RAZVEDCHIKга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TURONIY
Сана: 31.03.2013 23:29. TURONIYга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TURONIY
Сана: 31.03.2013 23:06. TURONIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GAYRATBEK
Сана: 31.03.2013 22:01. GAYRATBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SANCHES
Сана: 31.03.2013 18:34. SANCHESга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROM
Сана: 31.03.2013 17:09. BAHROMга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PAYARIQ
Сана: 31.03.2013 12:55. PAYARIQга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


USMONALI
Сана: 31.03.2013 09:40. USMONALIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZIZXAJIEV
Сана: 31.03.2013 09:00. AZIZXAJIEVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZAMATOVB
Сана: 31.03.2013 01:17. AZAMATOVBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZAMATOVB
Сана: 31.03.2013 01:17. AZAMATOVBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZAMATOVB
Сана: 31.03.2013 01:17. AZAMATOVBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMJON
Сана: 31.03.2013 00:29. BAHROMJONга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GEYNRIX
Сана: 31.03.2013 00:28. GEYNRIXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 31.03.2013 00:14. FAMOUSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


EDMONDANTES
Сана: 31.03.2013 00:12. EDMONDANTESга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KOMILJON
Сана: 30.03.2013 23:46. KOMILJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KOMILJON
Сана: 30.03.2013 23:46. KOMILJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 30.03.2013 23:45. ALBARSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDIJANEZ
Сана: 30.03.2013 23:41. ANDIJANEZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JUNGLER
Сана: 30.03.2013 23:33. JUNGLERга ёзиш
+-3; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 30.03.2013 23:28. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 30.03.2013 23:24. FILOSOFга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 30.03.2013 23:16. FILOSOFга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 30.03.2013 22:54. FILOSOFга ёзиш
+7; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BOTIR
Сана: 30.03.2013 22:43. BOTIRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKFAN
Сана: 30.03.2013 22:37. UZBEKFANга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PROGRESS
Сана: 30.03.2013 22:22. PROGRESSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUXLISUZB
Сана: 30.03.2013 22:13. MUXLISUZBга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAHIMBERDI
Сана: 30.03.2013 22:12. RAHIMBERDIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAHIMBERDI
Сана: 30.03.2013 22:12. RAHIMBERDIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUXLISUZB
Сана: 30.03.2013 22:09. MUXLISUZBга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TURONIY
Сана: 30.03.2013 22:03. TURONIYга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TURONIY
Сана: 30.03.2013 22:03. TURONIYга ёзиш
+-7; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PROGRESS
Сана: 30.03.2013 22:01. PROGRESSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TURONIY
Сана: 30.03.2013 22:01. TURONIYга ёзиш
+-3; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TURONIY
Сана: 30.03.2013 21:57. TURONIYга ёзиш
+-5; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLVATANI
Сана: 30.03.2013 21:48. FUTBOLVATANIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLVATANI
Сана: 30.03.2013 21:48. FUTBOLVATANIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLVATANI
Сана: 30.03.2013 21:45. FUTBOLVATANIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NURIDDINJON
Сана: 30.03.2013 21:19. NURIDDINJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NURIDDINJON
Сана: 30.03.2013 21:19. NURIDDINJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 30.03.2013 21:10. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 30.03.2013 21:10. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUXLISUZB
Сана: 30.03.2013 20:59. MUXLISUZBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUXLISUZB
Сана: 30.03.2013 20:57. MUXLISUZBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUXLISUZB
Сана: 30.03.2013 20:57. MUXLISUZBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YORGUNCHI
Сана: 30.03.2013 20:45. YORGUNCHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


STREETRACER
Сана: 30.03.2013 20:44. STREETRACERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAILRUGROUP
Сана: 30.03.2013 20:43. MAILRUGROUPга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


EVROOSIO
Сана: 30.03.2013 20:22. EVROOSIOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


EVROOSIO
Сана: 30.03.2013 20:22. EVROOSIOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


EVROOSIO
Сана: 30.03.2013 20:21. EVROOSIOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PUYOL
Сана: 30.03.2013 20:19. PUYOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PUYOL
Сана: 30.03.2013 20:19. PUYOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PUYOL
Сана: 30.03.2013 20:19. PUYOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PUYOL
Сана: 30.03.2013 20:19. PUYOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JAHONGIRCOM
Сана: 30.03.2013 20:06. JAHONGIRCOMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KECHIRASIZ
Сана: 30.03.2013 20:06. KECHIRASIZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KECHIRASIZ
Сана: 30.03.2013 20:05. KECHIRASIZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KECHIRASIZ
Сана: 30.03.2013 20:05. KECHIRASIZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABIDAL
Сана: 30.03.2013 19:54. ABIDALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAILRUGROUP
Сана: 30.03.2013 19:54. MAILRUGROUPга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAILRUGROUP
Сана: 30.03.2013 19:53. MAILRUGROUPга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GAYRAT
Сана: 30.03.2013 19:45. GAYRATга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABOMUSLIM
Сана: 30.03.2013 19:31. ABOMUSLIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 30.03.2013 19:21. JADROOга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 30.03.2013 19:20. JADROOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BOYJIGIT
Сана: 30.03.2013 19:10. BOYJIGITга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


METALREAL
Сана: 30.03.2013 19:09. METALREALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BOYJIGIT
Сана: 30.03.2013 19:09. BOYJIGITга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUXLIS
Сана: 30.03.2013 19:08. MUXLISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUXLIS
Сана: 30.03.2013 19:03. MUXLISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUXLIS
Сана: 30.03.2013 19:03. MUXLISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUXLIS
Сана: 30.03.2013 19:03. MUXLISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.