A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 14

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 15

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 16

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 17

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 18

Блог
Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Блог

Эҳтиёт бўлинг: телефондаги ва интернетдаги агентлар!

Баҳо:
+8; -0

Ёхуд футбол агентларининг фаолиятини тартибга солиш фақат Мираброр Усмоновга керакми?

Иккинчи сарлавҳага эътибор бермаганлар учун тушинтириш: биринчи сарлавҳада “агентлар” деганда машҳур кинофильм қаҳрамони Жеймс Бонднинг ҳамкасблари бўлмиш жосуслар эмас, балки футболчиларнинг расмий вакиллари назарда тутилган. “Эҳтиёт бўлинг” огоҳлантириши эса кўпроқ футболчиларга ва футбол мутасаддиларига қаратилган. Негалигини ушбу мақолада тушунтириб бераман.

Ўзбекистонда расман агентлик фаолияти билан атиги тўрт киши шуғуллунади. Булар: Жалол Иноғомов, Равшан Салимов, Санъат Шарипов ва Шариф Умаров. Лекин уларнинг баъзилари билан боғлиқ турли тушунмовчиликлар ва муаммолар тўрттадан кўп. Ҳаммасини бир бошдан болайман.

ОЗГИНА-Ю “СОЗ”ГИНА!

Аввало сўзни ўзбекистонлик футбол агентларининг ФИФАдаги рўйхатидан бошлайман. Амалда Ўзбекистон футбол федерациясидан лицензия олиб, ишлаётган агентлар сирасига Жалол Иноғомов, Равшан Салимов, Санъат Шарипов ва Шариф Умаров киради. Аммо ФИФА сайти (http://www.fifa.com/aboutfifa/organisation/footballgovernance/playeragents/association=uzb.html) да бу рўйхат сал бошқачароқ кўринишда. У ерда Жалол Иноғомовнинг исми-шарифи йўқ, аммо агентлик лицензиясининг муддати 2006 йилда (бундан олти йил илгари!) тугаган Ойбек Қосимов шу рўйхатда ҳали ҳам бор.

“Бунга ФИФА мутасаддилари айбдор: улар бир агентнинг исмини рўйхатдан чиқариб, иккинчисининг исмини эса киритишмаган”, - дейишга шошилманг. Чунки футбол агентлигига даъвогарлик қилган шахсларни ФИФА 2001 йилгачагина тўғридан-тўғи ўзи имтиҳон қилиб, уларга тўғридан-тўғри ўзи лицензиялар топшириб келган. Яъни, агентлар рўйхатини ФИФАнинг ўзи тузиб келган. Аммо 2001 йилдан бошлаб, бу борада имтиҳон ўтказиш ва лицензиялар топшириш ишлари миллий футбол ассоциацияларига юклатилган. Миллий ассоциациялар имтиҳонлардан (ФИФАдан келган тестлардан) ўтган агентларга лицензия бериб, агентлик мақомини қўлга киритган шахсларнинг исми-шарифини (рўйхатини) ФИФАга тақдим этишлари керак. Ассоциациялардан шундай хатлар келгандан кейингина ФИФА у ёки бу миллий федерациядан лицензия олган кишиларнинг исми-шарифини ўз сайтидаги рўйхатга киритиши мумкин. Ёки, аксинча, миллий федерациядан келган расмий хат асосида у ёки бу кишининг исмини агентлар рўйхатидан чиқариши мумкин.

Шу шартларни инобатга олиб, Жалол Иноғомов ва Ойбек Қосимов масаласига қайтадиган бўлсак, улардан бирининг исми рўйхатга киритилмаганлигига ва иккинчисининг исми рўйхатдан чиқарилмаганлигига фақат ФИФА эмас, балки Ўзбекистон футбол федерацияси мутасаддилари ҳам айбдор бўлиши мумкин. Аниқроқ айтадиган бўлсак, ё ЎФФ ходимлари агентлар рўйхатидан Ойбек Қосимовнинг исми-шарифини олиб ташлаб, у ерга Жалол Иноғомовнинг исмини киритиш ҳақида ФИФАга мактуб жўнатишмаган, ёки улар шундай мактуб жўнатишган-у, бироқ хат ФИФАга етиб бормаган. Ёки етиб борган бўлса ҳам, ФИФА ходимларининг бепарволиги, лоқайдлиги туфайли инобатга олинмай қолиб кетган. Бу ҳолатда бошқа сабаблар бўлиши амримаҳол.

ФИФА сайтидаги нотўғри рўйхат ўзбекистонлик агентлар билан боғлиқ тушунмовчилик ва муаммоларнинг энг кичиги. Бунга қуйидаги муаммолар билан танишиб, ўзингиз ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. ФИФА томонидан қабул қилинган “Футболчилар агентларининг фаолияти бўйича Регламент”нинг 6-моддаси 2 ва 3-чи бандларида шундай сатрлар бор: “Агентлик лицензиясини қўлга киритиш учун ариза топширган шахс ҳар қандай ҳолатлардан қатъий назар ФИФА, футбол конфедерацияси, ассоциацияси, лигаси, клубида ёки улар билан боғлиқ бошқа ташкилотларда ҳеч бир лавозимда ишламаслиги керак. Агентлик лицензиясини қўлга киритиш учун ариза топширган шахслар ушбу дастлабки шартларга агентлик фаолияти давомида ҳам амал қилишлари керак”.

Юқоридаги Регламентга асосланиб, ЎФФ 2009 йил 16 декабрь куни “Футболдаги агентлик фаолияти бўйича Регламент” қабул қилган. Ушбу хужжатнинг 4-моддаси 1-бандида шундай дейилган: “Агентлик фаолияти бўйича Рухсат олгач, Агент Ўзбекистон футбол федерациясида, бошқа миллий футбол ассоциацияларида, профессионал футбол клубларида, нохаваскор футбол лигаларида ҳеч қандай лавозимларда ишламаслиги керак ва амалдаги профессионал футболчи бўлиши мумкин эмас”. Қисқаси, агентлик лицензиясини қўлга киритмоқчи бўлган ва киритиб бўлган шахс ҳеч бир футбол ташкилотида ва клубида ишламаслиги керак.

Аммо бизда мана шу очиқ-ойдин ёзиб қўйилган оддий қонун-қоидаларга риоя қилиш борасида ҳам муаммолар мавжуд. Масалан, Равшан Салимов деган агент “Пахтакор” (Тошкент) футбол клубида бош директорнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда. Исбот тариқасида ушбу клубнинг расмий сайтида http://www.pakhtakor.uz/uz/news/article/jangi-futbolchilarga-liboslar-topshirildi/ манзили бўйича жойлаштирилган (“Янги футболчиларга либослар топширилди” деган сарлавҳа остидаги) мана бу хабарни келтиришим мумкин:

“Бугун "Пахтакор" стадиони мажлислар залида жамоамиз билан шартнома имзолаган футболчиларни таништириш маросими ҳамда матбуот анжумани ташкил этилди. Унда клуб бош директори Рустам Кўпайсинов, бош директори биринчи ўринбосари Равшан Салимов ҳамда футболчилар журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб қайтаришди”.

Равшан Салимовнинг футбол агенти бўлатуриб, ФИФА ва ЎФФ Регламентларига зид равишда “Пахтакор”да ишлашини мен яқинда билдим. Наҳот-ки, Р. Салимовга агентлик лицензиясини берган ЎФФ мутасаддилари унинг клубда ишлашидан бехабар бўлишса?! Қизиқ ҳолат: агент агентлик фаолиятига оид халқаро ва миллий қоидаларга зид равишда ЎФФ биносининг ёнгинасида жойлашган етакчи футбол клубида ишлайди-ю, бироқ федерация мутасаддилари буни билмайдилар. Ёки билгилари келмайдими? Балки, ЎФФ мутасаддилари “Пахтакор”дан ҳайиқишар? Ёки Равшан Салимовнинг ўзидан ҳаё қилишадими?

Жорий йилнинг январь ойида ўтказилган катта мажлисда ЎФФ президенти Мираброр Усмонов қўл остидаги мутасаддиларни агентлар фаолиятини тартибга солишга чақирди. ЎФФ ходимлари бу чақириққа “лаббай”, - деб жавоб бериб, агентлардан 2011 йилги агентлик фаолиятлари ҳақида ҳисобот ола бошлашди. Бунгача эса агентлардан ҳеч қандай ҳисобот олинмаган. Ваҳоланки, бундай ҳисоботларни улар ҳеч қандай чақириқларсиз ва махсус топшириқларсиз ўзлари олишлари керак. 2010 йилдан бошлаб олишлари керак эди. Чунки ЎФФ томонидан 2009 йил 16 декабрь куни қабул қилинган “Футболдаги агентлик фаолияти бўйича Регламент”нинг 18-моддаси 3-бандида ёзилишича, “Ҳар йили ҳар бир агент охирги тақвим йилига оид солиқ декларацияларининг тасдиқланган нусхаларини ЎФФ Комиссиясига топшириши шарт”. Яъни ЎФФ ходимлари агентлик фаолияти бўйича миллий регламентнинг ушбу бандининг бажарилишини назорат қилишмаган. Бу ишга улар Мираброр Усмонов топшириқ бергандан кейин киришишган.

Ўзбекистондаги футбол агентларининг фаолиятини тартибга солиш фақат Мираброр Усмоновга керакми?! Ўзининг ёзган қоидаларига ўзи риоя қилмайдиган бошқа футбол федерациялари ҳам бормикан дунёда?!

Ўзбекистондаги футбол агентлари билан боғлиқ муаммолар фақат юқоридагилар эмас, бошқалари, улардан ҳам катталари бор. Қуйида келтириладиган воқеалар агентларнинг реал фаолиятларига оид. Мисол тариқасида агент Шариф Умаров билан боғлиқ тўрт воқеани келтиришни лозим топдим.

САУДИЯДАН ЭРОНГАЧА БЎЛГАН МАШМАШАЛАР

Мақоламнинг ушбу қисмини Япония устидан яқинда эришилган тарихий ғалабага сабабчи бўлган ягона гол муаллифи Александр Шадрин билан боғлиқ ҳодисалардан бошлайман. 2011 йилнинг ёзида Ш. Умаров ўз мижози А. Шадрин билан алоқага чиқиб, футболчининг хизматларига Саудия Арабистони чемпионатида иштирок қилувчи “Нажрон” клуби қизиқиш билдираётганини айтади. Агентнинг таклифи билан А. Шадрин ўтган йилнинг август ойида “Нажрон” футбол клубида кўрикдан ўтиш учун Саудияга учиб кетади. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг аъзоси у ерда иккита назорат учрашувида иштирок қилиб, битта гол уради ва битта голурар пас беради. Саудияликлар Шадринни ўзида олиб қолиш учун футболчининг амалдаги эгаси “Машъал” (Муборак) клубига трансфер таклифи билан чиқишади.

Воқеаларнинг кейинги ривожини Шадриннинг ўзи шундай ҳикоя қилиб берди: “Нажрон” вакиллари “Машъал” менинг трансферим учун ҳаддан ташқари кўп пул сўраганини айтишди ва бундай пулга мени сотиб ола олмасликларини билдиришди. Бу вазиятда Ўзбекистонга қайтишдан бошқа иложим қолмади. Лекин Ватанга қайтишим осон кечмади. Чунки менга Жиддагача етиб боришимга авиачипта олиб берган “Нажрон” клуби Тошкентгача чипта олиб беришни истамади. Натижада мен ўз ҳисобимдан 750 доллар сарфлаб, таниш-билишларимни ишга солиб, умрадан қайтаётган ўзбекистонлик мусулмонлар билан бирга чартер рейсли учоқда қайтиб келдим”.

Александр Шадриннинг айтишича, Саудия Арабистонида қолиб кетганида у интернет орқали ўз агенти Шариф Умаровга ҳам ёрдам сўраб мурожаат қилган. Аммо агент қайтиш чипталарини “Нажрон” клуби олиб бериши зарурлигини билдириб, ўзи ёрдам бера олмаслигини айтган. “Бир амаллаб Тошкентга қайтиб келдим. Шундан сўнг Умаров билан тузган шартномамни бекор қилдим”, - деди Александр Шадрин “Стадион” газетасига берган интервьюсида. Унинг айтишича, Шариф Умаров “Нажрон” футбол клуби билан музокаралар олиб бориш учун Саудия Арабистонига бормаган.

Шуни айтиш кера-ки, Шариф Умаров бошқа футболчиларни ҳам хорижий клублардаги реал вазиятни ўзи бориб кўрмасдан, ўрганмасдан жўнатган. Масалан, ўтган йили “Олмалиқ” шарафини ҳимоя қилган Мўйдин Мамазулунов ҳам Шариф Умаровнинг таклифи билан Эроннинг “Роҳи Оҳан” клубида кўрикдан ўтишга борган. “Мен у ерга шу йилнинг 3 январь куни Истамбул орқали бордим. Теҳронда мени Шариф Умаровнинг эронлик ҳамкасблари Озода Аҳмадийнажот ва Меҳрдод Фарағонийлар кутиб олишди. Улардан билсам, Эрон чемпионатининг иккинчи давраси икки кундан сўнг, яъни 5 январь куни бошланаркан. Эронлик агентлар менга кўрик учун бир машғулот ва бир назорат учрашуви ҳам етарлилигини айтиб, мени тинчлантиришга уринишди”, - дейди М. Мамазулунов “Стадион” газетасига берган интервьюсида. Унинг айтишича, Тошкентга қайтиш учун 10 январь кунига олинган авиачиптасинининг учиш кунини 7 январга ўзгартириш учун футболчи ўз ёнидан 400 доллар харажат қилган. “Бундан ташқари, эронликлардан паспортимни қайтариб олишим ҳам қийин кечди”, - дейди Мўйдин Мамазулунов.

Чемпионат ўйинлари бошланишига атиги икки кун қолганда ҳам футболчини чет элга жўнатадими агент дегани?! Бир машғулот ва бир назорат учрашувида футболчи ҳақида хулоса чиқариб бўладими?!

Шариф Умаров бевосита иштирок қилган кейинги воқеалар эса олдингиларидан ҳам “қизиқарли”. Аввало “Шўртан” ҳимоячиси Ярослав Крушельницкийнинг Эрондаги “саргузаштлари”га тўхталаман. “Ўтган йилги мавсум якунига етгач, менинг расмий агентим Санъат Шарипов менга эронлик футбол клублари қизиқаётганини, буни унга бошқа бир агент – Шариф Умаров билдирганини айтди. Санъат Шарипов Шариф Умаровга ишонишини, ўз ҳамкасби ва у топган эронлик клублар билан музокаралар олиб боришим мумкинлигини билдирди. Санъат менга фақат битта нарсани - унинг иштирокисиз хужжатларга, айниқса, шартномага имзо чекишни тақиқлади”, - дея сўз бошлади Ярослав Крушельницкий. Унинг билдиришича, шундан сўнг футболчи барча мулоқотларни ўзининг расмий агенти Санъат Шарипов қолиб, Шариф Умаров билан олиб борган.

Шу тариқа 2011 йилнинг декабрь ойида Я. Крушельницкий Ш. Умаровнинг таклифига биноан Эроннинг “Мис-Кирмон” клубида кўрикдан ўтишга боради. Аммо у ерда кўп қолмай айни шаҳарнинг “Мис-Сарчашма” клубида кўрикдан ўтади. Қизиғи шунда-ки, Теҳронда Ярославни ҳам Умаровнинг эронлик ҳамкасблари Озода Аҳмадийнажот ва Меҳрдод Фарағонийлар кутиб олишади.

“Озода ва Меҳрдод исмли эронлик футбол агентлари Санъат Шариповни танимасликларини, ўзбекистонлик агентлардан фақат Шариф Умаров билан ҳамкорлик қилишларини айтишди. Майдондаги ҳаракатларим “Мис-Сарчашма” клуби мураббийларига маъқул келгач, Озода ва Меҳрдод менга инглиз тилидаги шартнома лойиҳасини таклиф қилишди. Уларга жавобан: “Буни расмий агентим Санъат Шарипов кўриб чиқмагунча, имзолай олмайман”, - дедим. Шундан сўнг, эронлик агентлар шартнома матнини Санъатга жўнатишди”, - дея ҳикоя қилади Ярослав.

Унинг айтишича, бироз вақтдан кейин эронликлар юборган шартнома лойиҳасини кўриб чиққан Санъат Шарипов футболчига шартномани имзолашга рухсат берган. “Мен шартномани имзоладим. Аммо бир-икки кун ўтгач, Шариф Умаровнинг эронлик ҳамкасблари агентим Санъат Шариповга бир шартнома матнини жўнатиб, менга тамоман бошқа шартнома матнини имзолатганини билиб қолдим. Имзоланган шартноманинг мендаги ва клубдаги нусхалари ўртасида ҳам тафовутлар бор экан. Масалан, клубдаги шартнома нусхасига кўра, “Мис-Сарчашма” менинг трансферим учун “Шўртан”га трансфер пули тўлаши, энг қизиғи, бу пулни “Шўртан”га эронлик агентлар Озода Аҳмадийнажот ва Меҳрдод Фарағонийлар етказиб бериши ёзилган экан. Ваҳоланки, мен Эронга эркин агент сифатида йўл олгандим. Бундан ташқари, клубдаги шартнома нусхасига кўра, “Мис-Сарчашма” менга тахминан 30 минг доллар миқдорида аванс пули тўлаши ҳам ёзилган экан. Аванс пулини ҳам менга ўша эронлик агентлар етказиши ёзилган. Аммо амалда мен ҳеч кимдан бир цент ҳам олмагандим”, - деди Ярослав Крушельницкий “Стадион” газетасига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, ушбу пулларни эронлик агентлар ўзлари олишган ва футболчини ҳам, “Мис-Сарчашма” клубини ҳам чув туширишган. Шу сабабдан ўртада можароли вазият юзага келиб, Эронга 2011 йилнинг декабрида борган Крушельницкий у ердан Ўзбекистонга 7 февралда қайтиб келган.

“Агар Санъат Шарипов жонбозлик кўрсатиб, эронликлар билан тортишмаганида, менинг шартномаларимни бекор қилмаганида, менга ёрдам қўлини чўзмаганида мен Эрондан қайтиб келолмаган бўлардим. Ундан жуда ҳам миннатдорман”, - дейди Я. Крушельницкий. Футболчининг айтишича, Эрондаги шартнома имзолангунча тинмай алоқага чиқиб турган Шариф Умаров ҳам, унинг форсий ҳамкасблари Озода Аҳмадийнажот ва Меҳрдод Фарағонийлар ҳам шартнома имзоланиши биланоқ телефон линияларидан ҳам, интернет тўрларидан ҳам ғойиб бўлишган. Натижада Крушельницкий ҳам Шадринга ўхшаб, ўз ҳисобидан қайтиб келишга мажбур бўлган.

Шариф Умаров хорижга жўнатган футболчилар орасида энг кўп пулга тушгани бу “Олмалиқ” ҳимоячиси Евгений Гоголь бўлса керак. Ушбу футболчи Краснодар-Москва-Теҳрон-Москва-Краснодар йўналиши бўйича авиачипта олиб, уйига қайтиш учун ўз чўнтагидан жами 1600 доллар сарф қилган. “Мен Краснодардалигимда Шариф Умаров мен билан алоқага чиқиб, менга машҳур эронлик Али Даий устозлик қилаётган “Роҳи Оҳан” клуби қизиқиш билдираётганини айтди. Мўйдин Мамазулунов иштирокидаги ўйинлар туширилган видеодискларни кўриб, Али Даий менинг хизматларимга қизиқиб қолган экан. Шариф Умаров Эрон сафари билан боғлиқ барча харажатларни “Роҳи Оҳан” клуби тўлашига ишонтирди. Шундан сўнг мен Теҳронга йўл олдим”, - деди Евгений Гоголь ўз интервьюсида. Унинг айтишича, футболчи форс юртига боргач, жамоа футболчилари ва мураббийлари таътилда бўлган, шу сабабли у бир муддат якка тартибда шуғулланишга мажбур бўлган.

“Таътилдан қайтгач, эронлик мураббийларга менинг жисмоний ҳолатим ёқмади. Мен бир ойлик таътилдан тўғри Теҳронга келганимни тушунтирсам ҳам, улар мени олиб қолишни исташмади. Боз устига, сафар билан боғлиқ харажатларимни ҳам қоплашмади. Шунда мен Шариф Умаров билан алоқага чиқиб, унга юзага келган вазиятни тушинтирдим. У эса менга: “Ўз ҳисобингдан қайтиб келавер, харажатларингни мен қоплайман”, - деб ваъда берди. Аммо Шариф Умаров ҳалигача ўз ваъдасининг устидан чиққани йўқ”, - деди Е. Гоголь “Стадион” газетасига берган интервьюсида. Унинг айтишича, эндиликда Шариф Умаров футболчи қилган харажатларнинг ярмини (800 долларни) тўлашга ваъда бериб, ҳамон футболчидан қочиб юрганмиш.

Ушбу воқеаларнинг ҳар бирида умумий бир ҳолатлар бор-ки, уларга тўхталиб ўтмасдан илож йўқ. Биринчидан, Шариф Умаров футболчиларни чет эл клубларига жўнатишдан олдин у ерлардаги вазиятни ўзи бориб ўрганмаган, кейинчалик клублар билан музокаралар ўтказиб, шартнома имзолаш учун ҳам хорижга сафар уюштирмаган. Ушбу агент футболчилар билан ҳам, чет эллик ҳамкасблари билан ҳам, клублар билан ҳам фақат телефон ва интернет орқали мулоқот қилган. Иккинчидан, Крушельницкий ва Гоголь Эронга боришдан олдин ҳам, кейин ҳам ўртада турган агент Шариф Умаровнинг ўзини кўришмаган. Улар агентнинг интернетдаги суратларини кўриб, телефондаги овозларини эшитишган холос. Шу сабабдан ушбу икки футболчи ўзига хос виртуал (телефон ва интернетдаги) агентлик фаолиятининг қурбонига айланишган.

Юқорида келтирилган ҳолатлар бўйича Шариф Умаровнинг ўзи нима дейди? Шу каби саволлар билан агентнинг ўзига мурожаат қилдим.

ШАРИФ УМАРОВНИНГ ПОЗИЦИЯСИ

“Шадрин масаласида шуни айтишим мумкин-ки, Саша мени танийди, ўзимни кўрган. Иккимиз ҳам бўкаликмиз. У “Нажрон” клуби билан шартнома имзолашга жуда яқин турганди, аммо шариат аҳкомлари ўрнатилган мамлакатга унинг кўникиши қийин бўлди. Шу ва бошқа баъзи сабабларга кўра, Шадрин Ўзбекистонга қайтишга қарор қилди”, - дея сўз бошлади Шариф Умаров. Унинг сўзларига кўра, Шадриннинг сафар билан боғлиқ харажатларини қоплашга фақат “Нажрон” клуби ваъда берган, аммо ваъдасида турмаган.

“Мўйдин Мамазулуновнинг сафари борасида эса футболчининг ўзи кеч борганини таъкидлаш керак. У Янги йилдан олдин бормасдан, байрамни ўтказиб, кейин кетди Эронга. Бундан ташқари, эронликлар: “Бир ўйин ва битта назорат учрашуви ҳам етарли”, - дегани учун Мўйдинни иккинчи давра ўйинлари бошланишига оз фурсат қолган бўлса ҳам, жўнатишга қарор қилгандим”, - дейди Ш. Умаров. Унинг айтишича, у ва мазкур футболчи ўртасида ҳеч қандай муаммо юз бермаган.

“Евгений Гогольга эса харажатларининг ярмини қоплашга ваъда берганман. Мен ҳозир ҳам эронликлардан Гогольнинг сафари билан боғлиқ харажатларни талаб қилиб келяпман, аммо улар ўзларини олиб қочишяпти. Гогольнинг ўзи ҳам эронликлардан ўз пулларини талаб қилиши керак”, - деди Шариф Умаров “Олмалиқ”нинг легионер футболчиси билан боғлиқ вазият ҳақида гапираётиб. Агентнинг айтишича, у Гогольнинг харажатларини қоплаш ҳақида эронликлар берган дастлабки кафолат хатига ишониб, хунук воқеа иштирокчисига айланиб қолган экан.

“Крушельницкий борасида эса мен барча музокараларни футболчи ва “Мис-Сарчашма” клуби ўртасидаги шартнома имзолангунча олиб борганман. Шартнома имзолангандан кейинги барча музокараларни Крушельницкйининг расмий агенти Санъат Шарипов олиб борган. Мен Ярославга ҳам, Санъатга ҳам футболчининг Эрон сафари билан боғлиқ харажатларини қоплаш ҳақида ваъда бермаганман”, - деди Шариф Умаров “Стадион” газетасига берган интервьюсида. Унинг гапларига кўра, Крушельницкийнинг сафарига кетган пулларни “Мис-Сарчашма” клуби тўлаши керак экан.

Ўтган йили Қаршининг “Насаф” клубига Иван Божковични олиб келишда саъй-ҳаракатларни амалга оширган Шариф Умаров бундан буёғига эронлик агентлар билан ҳамкорлик қилмаслигини айтиб: “Эрон футболининг икир-чикирларини яхши билмаслигим менга панд берди. Афсус-ки, футбол соҳасида ҳалол ва мард одамларни учратиш қийин экан. Агентлик фаолиятида интернет, скайп орқали эмас, жойларга бориб, реал вазиятни ўрганиш муҳим омил эканлигига амин бўлдим”, - деди.

Унинг айтишича, ЎФФ қабул қилган “Футболдаги агентлик фаолияти бўйича Регламент” талабларига кўра, футболчи ва агент ўртасида имзоланган шартнома ЎФФдан рўйхатдан ўтмагунча кучга кирмайди. Ш. Умаровнинг фикрича, баъзи агентлар буни билишмайди экан. Ўз интервьюсининг ниҳоясида Шариф Умаров: “Мен баъзи агентлардек, футболчилар билан шартнома имзолаб, уни федерациядан рўйхатдан ўтказмасдан туриб, телевизор, радио, газета ва интернет сайтларига чиқиб: “Фалончи – менинг мижозим, фалончига мен клуб топиб бердим”, - деб оламга жар солмайман. Ёки бўлмаса, расман кучга кирмаган шартнома ва мижозлар бўйича хорижлик агентларга мандат бермайман”, - деди.

Шундай бўлса ҳам, баъзи футбол доираларининг Ш. Умаровга бўлган ишончи камайган. Масалан, шу йил бошида ушбу агент “Олмалиқ” футболчиси Фаррух Нурлибоевни Озарбойжондаги бир клубда кўрикдан ўтишга жўнатишга бел боғлаган, аммо “Олмалиқ” вакиллари агентдан Тошкент-Боку-Тошкент йўналиши бўйича авиачипта келтиришни талаб қилишган. Шундан сўнг Нурлибоевни Озарбайжонга жўнатиш ҳаракатлари тўхтаб қолган.

ЎФФ томонидан 2009 йил 16 декабрь куни қабул қилинган “Футболдаги агентлик фаолияти бўйича Регламент”нинг иккинчи иловасида “Футболдаги агентларнинг профессионал одоб Кодекси” бор. Агентлар ҳалол ва одобли бўлиши, ўз мижозларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари зарурлиги битилган ушбу Кодекснинг охирги 12-моддасида: “Профессионал одоб ҳақидаги мазкур Кодекс футболчиларнинг Агенти томонидан Агент Рухсати (Лицензияси) олингунга қадар имзоланади”, - дейилган.

Яъни, ушбу Кодексни агентлик лицензиясини олган барча киши имзолайди. Бу эса улар агентлик фаолияти давомида ҳалол бўлишга, ўз мижозларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёзма равишда ваъда беришганидан далолат беради.

СЎНГСЎЗ

Юқоридаги воқеаларни ўқиб, жоҳил одам: “Агент деганлари шундай бўладиган бўлса, ҳаммасининг лицензияларини қайтариб олиш керак!” – деб юбориши мумкин. Мана, яқинда ёнимиздаги кўчада автоавария содир бўлганди, дарров шу кўчани машина ўта олмайдиган қилиб, бетон плиталар билан ёпиб қўйишди. Қизиқ: ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш тартибга солинмайди-ю, энг осон ва аҳмоқона йўл танланади – йўл тўсилади. Ҳар бир авария содир бўлган кўча ёпиларверса, юртда кўча қолмайди-ку! Бир одам иккинчи бировни пичоқласа, пичоқ ишлаб чиқаришни ва сотишни тақиқлаш керакми?!

Юқоридаги машмашалардан хабар топган бошқа бир жоҳиллар эса футбол агентларнинг фаолиятига тўсиқлар қўйишни мақсад қилиб, турли қийинчиликлар яратиши мумкин. Масалан, футбол агентларидан агентлик фирмасини ёки идорасини очиб ишлашни, яъни юридик шахс мақомида ишлашни талаб қилиши мумкин. Ваҳоланки, агентлик фаолиятига оид халқаро қоидаларда ҳам, миллий қоидаларда ҳам агент жисмоний шахс бўлиши уқтирилиб, ўша жисмоний шахс хоҳласагина (!) фирма ташкил қилиб, ишлаши мумкинлиги (!) ёзилган.

Ахир, “Агентлар” фаолиятини тартибга солиш керак!” – деганда ЎФФ президенти Мираброр Усмонов агентлар фаолиятига тўсиқлар қўйишни ният қилмаган-ку! Умид қиламиз-ки, ўз раҳбарининг топшириғини бажаришга бел боғлаган ЎФФ ходимлари аввало бу борадаги ўз ишларини тартибга солиб, кейин агентларнинг ишларини тартибга солишга ўтишади. Тартибга солганда ҳам, агентлардан турли расмий ҳисоботларни талаб қилиб қолмай, уларнинг фаолиятини энг аввало маънавий поклик (“Профессионал одоб Кодекси”) жиҳатидан тўғри йўлга йўналтиришади, -деб, ният қиламиз.

Бугунги кунда агентлар ўзбек футболига сув ва ҳаводек зарур. Чунки уларнинг иштирокисиз футболчиларимизнинг хорижий клубларга ўтиши жуда қийин. Мана, Мексикадаги жаҳон чемпионатидан сўнг ёшлар термасидаги биронта футболчимиз ҳам чет эл клубларига ўтмади. Улар ҳали ҳам ўзимизнинг клубларимизда ўралашиб юришибди. Чунки агентлар футбочлиларни хориж клубларига трансфер қилиш борасида етарли фаолият олиб боришмади. Футболчилар ўзларини ўзлари реклама қилиб: “Мени клубингизга олинглар!” – деб, юртма-юрт юрмайди-ку! Бу ишни агентлар қилиши керак.

Ёки бўлмаса, Шадрин воқеасидагидек, хорижликлар қизиқаётганидан хабар топгач, клубларимизнинг раҳбарлари чет элликлардан астрономик миқдордаги трансфер пули сўрашган. “Клубларимиздаги мутасаддиларга Яратганнинг ўзи инсоф берсин!” – дейишдан бошқа чорамиз йўқ.

Бундай очофатларни кўндириш ҳам аслида агентларнинг иши ҳисобланади. Афсус-ки, бизда футболчи ҳам, мутасадди ҳам кўп, аммо агентлар - атиги тўртта. Уларни ҳам йўқотсак, ким футболчиларимизни клубма-клуб, юртма-юрт юриб реклама қилади?!

Бобомурод АБДУЛЛА

Киритилган сана: 16.03.2012 01:03. Ўкилди: 4522 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


NENSI
Сана: 17.03.2012 00:39. NENSIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BALAGUR
Сана: 16.03.2012 11:07. BALAGURга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LIDERSOCCER
Сана: 16.03.2012 10:18. LIDERSOCCERга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LIDERSOCCER
Сана: 16.03.2012 10:17. LIDERSOCCERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUHANDIS
Сана: 16.03.2012 09:52. MUHANDISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANTIVIRUS
Сана: 16.03.2012 09:40. ANTIVIRUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MESSI
Сана: 16.03.2012 09:39. MESSIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KATALONIYA
Сана: 16.03.2012 09:35. KATALONIYAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PUYOL
Сана: 16.03.2012 09:31. PUYOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CHAVGON
Сана: 16.03.2012 08:43. CHAVGONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 16.03.2012 08:36. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PLANUS
Сана: 16.03.2012 06:59. PLANUSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NENSI
Сана: 16.03.2012 06:04. NENSIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBARSLAYS
Сана: 16.03.2012 03:49. UZBARSLAYSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALMUNIYA
Сана: 16.03.2012 02:08. ALMUNIYAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUDBOLQIROLI
Сана: 16.03.2012 02:03. FUDBOLQIROLIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SSSSSS
Сана: 16.03.2012 01:44. SSSSSSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CATALONSI
Сана: 16.03.2012 01:35. CATALONSIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.