"Хайри"нинг қўли ва "Тоға"нинг қўллаши
| Баҳо: |
+5; -0
|
15 март куни "Бунёдкор"-"Машъал" ўйинида ҳимоячи Хайрулла Каримов қўли билан гол урганини учрашувга ташриф буюрган журналистлар қаторида мен ҳам кўрдим. Гарчи волейболча вазият содир бўлган жойдан таҳминан 30-40 метр узоқда бўлсам ҳам, кўрдим. Аммо ўйин ҳаками Бахтиёр Тоғаев вазиятга ўта яқин турганлигига қарамасдан гол ҳалол киритилганини қайд этди.
Бурчакдан ҳаволатиб оширилган ўша тўп аслида дарвозабон майдончасига кетаётганди, аммо унга бош билан зарба бериш мақсадида сакраган Хайрулла Каримов қўли билан дарвозага тўғирлаб юборди. "Машъал" дарвозабони Санжар Қувватов ҳам тўпнинг қўл билан йўналтиришини кутмаганиданми ёки олдига "бунёдкорчи" бошқа бир футболчи чиққаниданми волейболча зарбани ўтказиб юборди... ва учрашув сўнггида киритилган ушбу гол "Бунёдкор"га ғалаба келтирди.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманига муборакликлар устози Владимир Фомичёв роса тушкун кайфиятда кириб келди. "Дарвозангизга киритилган гол қўл билан урилгандек туюлди. Шу ҳақда нима дейсиз?" — деган саволимга В. Фомичёв: "Гол ҳақиқатдан ҳам қўл билан урилганди. Бунга назоратчи ва ҳакамларнинг хонасида ўйин видеотасвирини кўриб, ҳамма амин бўлди", — деди.
Унинг айтишича, иккинчи таймда учрашув ҳаками Бахтиёр Тоғаев тубдан ўзгариб, ўзини бошқача тута бошлаган. "Танаффус пайтида бош ҳакамга кимдир таъсир қилганми, билмадим. Лекин иккинчи таймда уни таниб бўлмай қолди. Иккинчи таймда Тоғаев 16 марта хуштак чалиб, ўйинни тўхтатган бўлса, шундан 12 тасини "Бунёдкор"нинг фойдасига чалди", — деди "Машъал" бош мураббийи.
Фомичёвнинг ушбу сўзлари 2009 йилги чемпионатнинг биринчи даврасида Урганчда бўлиб ўтган "Хоразм"-"Бунёдкор" ўйинини эсимга туширди. Ўша учрашувни ҳам Бахтиёр Тоғаев бошқарганди. Биринчи таймда Рўзимбой Аҳмедов ҳисобни очиб, шу мавсумда "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилган илк футболчи бўлди. Тайм якунида "Хоразм" жарима майдонидаги пала-партишликдан фойдаланган "қалдирғочлар" ҳисобни тенглаштиришди.
Қизиғи шунда-ки, биринчи таймни айтарли камчиликларсиз бошқарган Бахтиёр Тоғаевни иккинчи таймда таниб бўлмай қолди. Мисол учун, бир вазиятда ҳаводан келаётган тўп учун курашда "Хоразм" футболчиси "бунёдкорчи" Ривалдо билан бараварига тўпга сакради. Гарчи бразилиялик юлдуз туртилмаган, йиқилмаган бўлса ҳам, бош ҳакам Б. Тоғаев "Хоразм" жарима майдонига кираверишда жарима тўпи белгилади. Уни Ривалдо қойиллатиб бажариб, ўз жамоасини олдинга олиб чиқди.
Шундан сўнг "Хоразм" хужумга зўр бера бошлади, "Бунёдкор"ни жарима майдонига "қамаб" қўйди. Тошкентликларнинг дарвозаси олдида кетма-кет ҳавфли вазиятлар юзага кела бошлади. Бир вазиятда "Бунёдкор" ҳимоячиси Бахтиёр Ашурматов ўз жарима майдони остонасида тўпга қўли билан ўйнади. Ва хоразмликлар томонидан узоқдан берилган зарба йўналишини ўзгартириб юборди. Сал ўтиб, ҳудди шундай вазият "Бунёдкор" жарима майдони ичида содир бўлди. Аммо икки ҳолатда ҳам рефери Бахтиёр Тоғаев қоидабузарликларни кўрмади.
15 мартдаги "Бунёдкор"-"Машъал" ўйинидан сўнг менда: "Бу Тоғаев дегани қўл билан ўйнаганни кўрмас экан-да", — деган фикр пайдо бўлди. Кўрмаганда ҳам, кўпинча иккинчи таймда кўрмас экан. Мана, иккинчи таймда "Хайри"нинг қўлини ҳам кўрмади ва "Бунёдкор"ни қўллаб юборди.
ПФЛнинг ҳакамлари ПФЛ ўтказаётган чемпионатнинг илк туридаёқ қўпол хатоларга йўл қўйишяпти. Қолган 25 турда улар майдонда нималар қилишини тасаввур қилаверинг энди! Равшан Эрматовдан бутун дунё ҳакамлари ўрнак олишмоқда. Ўзимизникилар эса...
Дарвоқе, 15 мартдаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Машъал" бош мураббийи Владимир Фомичёв журналистларга ичидаги бошқа дардларини ҳам ошкор қилди. "Мана йил бошида ПФЛ легионер дарвозабонларни ўйнатишга рухсат бермаслигини эълон қилди. Биз шу гапларга ишониб, четдан дарвозабон қидирмадик. Аммо чемпионат бошланишига оз фурсат қолганда бу чеклов олиб ташланди. Қайсидир клубга легионер дарвозабон жуда керак бўлган, шекилли", — деди қозоғистонлик мураббий.
Нимасини айтасиз, Владимир Александрович?! ПФЛнинг "профессионаллиги"дан жабр чекаётган ва нолиётган бир сиз эмас. Мана, ҳали чемпионат бошланмасдан туриб, ПФЛ ўзи белгиланган ўйинлар тақвимига ўзгартиришлар киритди, ўйинларни номаълум (!) муддатга қолдирди. ПФЛда ўйинларни номаълум муддатга қолдиришгина профессионал тарзда ташкил қилинган!
Фарҳод Магометов ўз идорасига ўрта мактаб, лицей ёки коллежларда ишлаётган бир "завуч"ни ярим ставкага ёки бўлмаса гонорар асосида ишга олиши керак. Чемпионат тақвимини ўзгармайдиган қилиб тузиш учун. Акс ҳолда, бу ҳолат яна кўп давом этади-ёв!
"Стадион" газетасининг охирги номерида ҳамкасбимиз Ҳасанали ота ПФЛ ташкил қилаётган чемпионатни "расмиятчилик" деб атаб, тўққиз ой давом этадиган ушбу бошоғриққа аниқ таъриф берибди. Юқорида ёзилган муаммолар миллий чемпионатимиз расмиятчилик эканидан далолат бермайдими? "Хайри"нинг қўли, "Тоға"нинг қўллаши бу йилги чемпионни "аниқлаш"даги дастлабки қадамлар эмасми?
Бобомурод АБДУЛЛА
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
|
SSSSSS |
Сана: 23.03.2012 22:53. SSSSSSга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
MUXLIS |
Сана: 19.03.2012 18:14. MUXLISга ёзиш |
+1; -0
|
|
0
|
BALAGUR |
Сана: 18.03.2012 21:05. BALAGURга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
ANDAJON |
Сана: 18.03.2012 15:18. ANDAJONга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
|
KECHIRASIZ |
Сана: 18.03.2012 13:06. KECHIRASIZга ёзиш |
+1; -0
|
|
0
|
CHAVGON |
Сана: 18.03.2012 10:52. CHAVGONга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
QARIYA |
Сана: 18.03.2012 08:39. QARIYAга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
SOHIBKOR |
Сана: 17.03.2012 21:57. SOHIBKORга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
TURDIBAY |
Сана: 17.03.2012 21:33. TURDIBAYга ёзиш |
+1; -0
|
|
0
|
ALISHERD |
Сана: 17.03.2012 11:01. ALISHERDга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Журнамухлис ғалаёни
- “Юлдуз” хиралашганда, Ёхуд Эрматов доим ҳақми?
- Хавфсиз футбол ва чипта “чемпионати”
- Автоэҳтиёткорлик ва автогол, ёхуд Сеулдаги мағлубият сабаблари ҳақида
- ОФКдаги мафия, пистирмадаги японлар ва “ертўла”даги ЎФФ
- Иккинчи қаватдаги корейслар
- “Cэр” Cаркисяннинг мумтоз фикрлари
- Мурзоевнинг “танка”си борми?
- “Corner”ми ёки “бурчак тўпи”?
- Майдапас футбол ҳақидаги жимлик
- Рақиб олдидаги сусткашликми ёки мураббийга қарши сиёсатми?
- Медлительность перед соперником или политика против тренера?
- Холис ва сахий инсонларни унутмайлик!
- Мунофиқликнинг футболдаги кўриниши (Архивдаги мақола)
- Қаҳрамон Асланов танқидни ёқтирмайдими?
- 1C бухгалтеристика: автоматик муносабат билдириш дастури
- “Жар”даги мили-футбол
- “Турдан тургача” бўлаётган телезиёфат
- Супермағлубият. “Илоҳ”нинг қулаши
- "Хайри"нинг қўли ва "Тоға"нинг қўллаши
- Эҳтиёт бўлинг: телефондаги ва интернетдаги агентлар!
- Адашганимдан ҳурсандман!
- «Эшитдик-да!»
- Сафардаги Абрамов ва интизорликдаги ЎзПФЛ
- Абрамовнинг «қовун»лари
- «Press service»ми ёки «Security service»?
- Олимпия термаси мухлислар учун ўйнайдими ёки Абрамов учун?
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












