“Corner”ми ёки “бурчак тўпи”?
Баҳо: |
+0; -0
|
Ёхуд ўзбек миллий шарҳловчилигини “инглизчалаштираётган” глобалистлар ҳақида
Глобалистлар, яъни бутун дунё бўйлаб тарқалиб бораётган Ғарб турмуш тарзи ва маданиятига талпиниб яшовчилар ва бошқаларни ҳам шу маданиятга чорловчи кимсалар ўзбек миллий футбол шарҳловчилигига ҳам кириб улгуришибди. Буни ўтган икки-уч ой давомида сезиб қолдим.
Дарров дангалини айтаман: мен “Спорт” каналида ишлаётган аксарият шарҳловчиларнинг футбол шарҳларини ёқтирмайман. Айниқса, ёш шарҳловчиларни ёқтирмайман. Чунки улар Европадаги кучли бешлик чемпионатларида иштирок этувчи жамоалару футболчилар ҳақида шунчалик кўп маълумотга эгаларки, шарҳ пайтида ҳаттоки: “Фалон футболчининг бутсаси фалон фирма томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, ҳар бутсасининг остида жами 12 тиши бор”, деган аниқ маълумотларни айтиб қолишади.
Аммо ўзимизнинг миллий чемпионатимиз ўйинларини шарҳлаганда улар футболчиларимизни танимай, ҳаттоки қайси одам мурабби-ю қайсиси ҳакам эканлигини ҳам билишмайди. Ўтган йили “Шўртан”-“Навбаҳор” ўйинини “Спорт” телеканалида шарҳлаган ана шундай “Оврўпа футболи билағонлари”дан бири ўйин тугаши билан “Мана, азиз мухлислар, бош ҳакам Игорь Криушенконинг финал хуштаги янгради”, - деб юборди. Бош ҳакам Илгиз Танташев билан “Шўртан”нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Игорь Криушенконинг фарқига бормайдиган ўша шарҳловчи ҳали ҳам “Спорт” каналида ишлаяпти, футбол ўйинларини шарҳлаяпти.
Ўзбекистон телевидениесининг “Спорт” телеканалидаги расво шарҳловчиликни тинглашдан қочиб, Европа чемпионатлари ўйинларини асосан Россия ва Туркия телеканаллари орқали томоша қиламан. Аммо ўтган икки-уч ой давомида баъзи техник сабабларга кўра кучли бешлик чемпионатларини “Спорт” телеканали орқали кўришга мажбур бўлдим. Ва баъзи глобалист шарҳловчилар ўзбек миллий шарҳловчилигини “инглизчалаштиришга” бел боғлаганига амин бўлдим.
Англия чемпиоанти ўйинларидан бири шарҳланмоқда. Бурчак тўпи белгиланди. Жаноб шарҳловчи: “Демак, тўп корнердан ўйинга киритилади”, - деди. Ажабо, миллий шарҳловчилигимизда бу “стандарт”нинг “бурчак тўпи” деган ўзбекча номи бўлатуриб, нега шарҳловчи буни инглизчалаб: “Corner”, деди?! Телетомошабинларга инглиз тилини ёки инглиз футболини зўр билишини кўрсатиб, олифталик қилмоқчи эдими? Ёки ўзбек миллий шарҳловчилигига инглизча атамаларни олиб киришни мақсад қилдимикан?
Унинг оғзидан аксарият ўзбек мухлисларига, айниқса, қишлоқ жойларда яшайдиган ишқибозларга ёт бўлган инглизча “Ballboy”, “Goalkeeper”, “Stopper”, “Haveback”, “Winger”, “Coach” каби сўзлар ҳам янгради. Ўзбек миллий шарҳловчилигида ишлатилаётган “дарвозабон” сўзининг ўрнига “Goalkeeper”, “мураббий” сўзининг ўрнига “Coach”, “қанот ўйинчиси” атамасининг ўрнига “Winger” каби инглизча сўзларни ишлатишдан мақсад нима?
Яхшиямки, “Спорт” телеканалида фаолият юритувчи футбол шарҳловчилари асосан фақат инглиз тилини билишади. Агар улар яна бир-икки хорижий тилларни билганда борми, миллий шарҳловчилигимизга ана шу тиллардаги футбол атамаларини ҳам секин-аста олиб киришни бошлашарди.
Туркиялик аксарият футбол шарҳловчилари бир эмас, бир нечта хорижий тилни билишади, Европа чемпионатлари ҳақида ҳам кўп маълумотга эгалар. Лекин улар, масалан, дарвозабонни инглизчалаб “Goalkeeper” дейишмайди. Аксинча, турк шарҳловчилари ўзининг миллий шарҳловчилик анъаналарига содиқ қолган ҳолда дарвозабонни “қалъачи” дейишади.
Ватанпарвар юртдошларимиз миллий тилимизнинг мавқеини янада ошириш йўллари ҳақида қайғуриб, бош қотираётган бир пайтда “Спорт” телеканалидаги глобалист жанобларнинг миллий шарҳловчилигимизни мухлисларга ёт бўлган ва, энг асосийси, ўзбекча эквиваленти (муқобили) мавжуд хорижий атамалар билан “бойитишга” ва Ғарб атамаларини кўр-кўрона “импорт” қилишга уринишлари давлат тилига нисбатан беписанд муносабатдан дарак бермайдими?
Агар бугунги кунда Алишер Навоий тирик бўлиб, юқорида баён этилган ҳолатга гувоҳ бўлганида аминман-ки, шеърият мулкининг султони яна бир марта: “Тилга эътиборсиз, элга эътиборсиз”, - деган бўлардилар.
Ўзбек шарҳловчилик мактабида қайсидир тушунчани ёки предметни ифодаловчи ўзбекча атама бўлмаса, марҳамат, бу бўшлиқни хорижий атамани “импорт” қилиб, тўлдираверинг! Ҳудди, “компьютер” сўзини ишлатгандек. Аммо шу тушунча ёки предметни билдирадиган ўзбекча сўзлар бўлатуриб, хорижий атамаларни олиб киришнинг нима кераги бор?!
Афсуски, ўзбек миллий шарҳловчилигини “инглизчалаштираётган” глобалистлар ўзларига бу саволни бермайдилар. Агар уларда бу савол, ўзбек миллий тили ва футбол шарҳловчилиги ҳақида ғам-қайғу бўлганида эди, биз бугун “Спорт” телканали орқали янграётган шарҳларда “Ballboy”, “Goalkeeper”, “Stopper”, “Haveback”, “Winger”, “Coach” каби инглизча атамаларни эшитишга мубтало бўлмасдик.
Глобалист шарҳловчиларимиз ичида Даврон Файзиев алоҳида ажралиб туради. Бу укамиз миллий шарҳловчилигимизни “инглизчалаштириш” кампаниясини “Save”, “Supersave”, “Keeper” сўзларини ишлатишдан бошлаб, “Ballboy”, “Winger” каби инглизча атамаларни мунтазам қўллаш билан давом эттирряпти. Шу кетишда Даврон Файзиев тўпни “ball”, ҳимоячини “defender”, ярим ҳимоячини “midfielder”, хужумчини “forward” деб аташи ҳеч гап эмас.
Менимча, миллий тилимиз ва футбол шарҳловчилигимизнинг софлигини сақлаб қолиш учун бундай оврўпапараст ва глобалист укаларимизга инглиз тилида олиб бориладиган “Sportnews”ми, “Soccernews”ми ёки “FootballTV”ми деган алоҳида телеканал очиб бериш керак. Бир “мазза” қилиб инглизча шарҳлашсин ўйинларни! Кўрамиз, қўлларидан келармикан шу иш!
Агар футбол ўйинларини инглиз тилида шарҳлаш қўлларидан келмаса, уларга маслаҳатим: телеэкран орқали ҳадеб Европа чемпионатлари ҳақида майда-чуйда ва икир-чикирларни ёғдириб, ўзларини “Оврўпа футболи билағонлари” қилиб кўрсатавермасдан, “Ўзимизнинг миллий чемпионатда нечта жамоа иштирок қиляпти?”, “Уларда кимлар ўйнаяпти?” деган саволларга жавоб топишса, ҳакамлар киму мураббийлар кимлигига бир ойдинлик киритишса, яхши бўларди. Игорь Криушенкони бош ҳакам деб айтиш уят-да энди, укалар!
“Турдан тургача” кўрсатувида Европа футболи муаммолари ҳақида шунақа сайрайсизларки, кўҳна қитъа футболининг асосчиларидек тасаввур уйғотасизлар. Аммо ўзимизнинг миллий футболимизда аниқ-равшан кўриниб турган муаммоларни негадир “кўрмайсизлар” ёки “кўргингиз келмайди”. Ёки кўрсангизлар ҳам, гапиргингиз келмайди. Тўғрироғи, гапира олмайсизлар!
Ўзимизнинг футбол муаммолари ҳақида ҳам бурро, бурро гапиринг! Ўзимизнинг муаммолар ҳақида ҳам бир-бирингизга турли саволлар бериб, турли вариантларни жавоб тариқасида айтинглар! Афсуски, сизларнинг бурролигингиз ва жасурлигингиз фақат хориж футболи ҳақида гапирганда жўш уради. Чунки у футбол ҳақида билдирган фикрларингиз ва версияларингиз учун сизларни ҳеч ким “койимайди”.
Миллий футбол муаммоларига келганда “жимлик” касаллигига йўлиқишингиз етмаганидек, энди миллий шарҳловчилигимизга хорижий атамаларни олиб киришни бошладинглар. Биламан, сизлар Европага, европача турмуш тарзига талпиниб яшайсизлар. Қайси турмуш тарзига интилиш - сизнинг шахсий ҳуқуқингиз. Лекин телеэкран орқали миллий шарҳловчиликни элимизга ва мухлисларимизга ёт, “импорт” атамалар билан “инглизчалаштиришга” ҳаққингиз йўқ!
Мақолада кўтарилган муаммо, яъни “Спорт” телеканалидаги айрим глобалист комментаторлар ўзбек миллий шарҳловчилигини “инглизчалаштириш” ишларини олиб бораётгани мазкур телеканал раҳбариятини ҳам ташвишга солиши керак. Чунки айрим шарҳловчиларнинг давлат тили масаласида бефаросатлиги телеэкран орқали минглаб хонадонларга кириб боряпти, миллионлаб одамларнинг, айниқса ёш мухлисларнинг онгига ўрнашаяпти. Бу ҳолат учун, бир тарафдан, оврўпапараст ва глобалист шарҳловчилар масъул бўлсалар, иккинчи тарафдан, телеканал раҳбарияти ҳам баравар масъулдир.
Шу сабабдан “Спорт” телеканали раҳбарияти миллий шарҳловчиликни “инглизчалаштириш” кампаниясига чек қўяди, деб умид қиламан. Оврўпапараст ва глобалист шарҳловчиларни йиғиб, уларга тегишли кўрсатмалар бериш, телеканал раҳбарлари учун мушкул бўлмаса керак.
Бобомурод АБДУЛЛА
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
ILARESH |
Сана: 11.07.2013 01:14. ILARESHга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
TORRESELNINO |
Сана: 21.05.2013 07:46. TORRESELNINOга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
IBRAKADABRA |
Сана: 18.05.2013 19:57. IBRAKADABRAга ёзиш |
+2; -0
|
0
|
MSOHIB |
Сана: 17.05.2013 22:55. MSOHIBга ёзиш |
+2; -0
|
0
|
FILOSOF |
Сана: 17.05.2013 21:09. FILOSOFга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
WUNSHUW |
Сана: 17.05.2013 20:56. WUNSHUWга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
ALMUNIYA |
Сана: 17.05.2013 19:01. ALMUNIYAга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
FAMOUS |
Сана: 17.05.2013 18:19. FAMOUSга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
FAMOUS |
Сана: 17.05.2013 18:19. FAMOUSга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SILBURN |
Сана: 17.05.2013 18:12. SILBURNга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SILBURN |
Сана: 17.05.2013 18:10. SILBURNга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
BEHRUZTEMIR |
Сана: 17.05.2013 16:37. BEHRUZTEMIRга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SPRINTER |
Сана: 17.05.2013 14:57. SPRINTERга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
DAVRONBEK |
Сана: 17.05.2013 14:21. DAVRONBEKга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
DVRNSIRIUS |
Сана: 17.05.2013 13:46. DVRNSIRIUSга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
HALAREAL |
Сана: 17.05.2013 13:10. HALAREALга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
KECHIRASIZ |
Сана: 17.05.2013 12:56. KECHIRASIZга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
PAYARIQ |
Сана: 17.05.2013 12:33. PAYARIQга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
BEHZOD |
Сана: 17.05.2013 12:21. BEHZODга ёзиш |
+-1; -0
|
0
|
KRISHZEVEN |
Сана: 17.05.2013 12:20. KRISHZEVENга ёзиш |
+-1; -0
|
0
|
JADROO |
Сана: 17.05.2013 12:14. JADROOга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
UZBARSA |
Сана: 17.05.2013 12:14. UZBARSAга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
UZBARSA |
Сана: 17.05.2013 11:47. UZBARSAга ёзиш |
+2; -0
|
0
|
JONESMU |
Сана: 17.05.2013 11:46. JONESMUга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
JONESMU |
Сана: 17.05.2013 11:45. JONESMUга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
UZBARSA |
Сана: 17.05.2013 11:34. UZBARSAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
DAVIDVILLA |
Сана: 17.05.2013 11:22. DAVIDVILLAга ёзиш |
+-1; -0
|
0
|
UMESH |
Сана: 17.05.2013 11:06. UMESHга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SCORPY |
Сана: 17.05.2013 11:02. SCORPYга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
XUMOYUNSHOX |
Сана: 17.05.2013 10:51. XUMOYUNSHOXга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
KAKASTAD |
Сана: 17.05.2013 10:51. KAKASTADга ёзиш |
+2; -0
|
0
|
BOSSBOSS |
Сана: 17.05.2013 10:35. BOSSBOSSга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Журнамухлис ғалаёни
- “Юлдуз” хиралашганда, Ёхуд Эрматов доим ҳақми?
- Хавфсиз футбол ва чипта “чемпионати”
- Автоэҳтиёткорлик ва автогол, ёхуд Сеулдаги мағлубият сабаблари ҳақида
- ОФКдаги мафия, пистирмадаги японлар ва “ертўла”даги ЎФФ
- Иккинчи қаватдаги корейслар
- “Cэр” Cаркисяннинг мумтоз фикрлари
- Мурзоевнинг “танка”си борми?
- “Corner”ми ёки “бурчак тўпи”?
- Майдапас футбол ҳақидаги жимлик
- Рақиб олдидаги сусткашликми ёки мураббийга қарши сиёсатми?
- Медлительность перед соперником или политика против тренера?
- Холис ва сахий инсонларни унутмайлик!
- Мунофиқликнинг футболдаги кўриниши (Архивдаги мақола)
- Қаҳрамон Асланов танқидни ёқтирмайдими?
- 1C бухгалтеристика: автоматик муносабат билдириш дастури
- “Жар”даги мили-футбол
- “Турдан тургача” бўлаётган телезиёфат
- Супермағлубият. “Илоҳ”нинг қулаши
- "Хайри"нинг қўли ва "Тоға"нинг қўллаши
- Эҳтиёт бўлинг: телефондаги ва интернетдаги агентлар!
- Адашганимдан ҳурсандман!
- «Эшитдик-да!»
- Сафардаги Абрамов ва интизорликдаги ЎзПФЛ
- Абрамовнинг «қовун»лари
- «Press service»ми ёки «Security service»?
- Олимпия термаси мухлислар учун ўйнайдими ёки Абрамов учун?
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги