“Юлдуз” хиралашганда, Ёхуд Эрматов доим ҳақми?
Баҳо: |
+4; -0
|
Ўзбекистон чемпионати доирасида 4 июль куни Тошкентда бўлиб ўтган “Бунёдкор”-“Локомотив” учрашуви, ундан кейинги матбуот анжуманида “қалдирғоч”лар мураббийи Мурод Отажоновнинг эътирозлари ва Stadion.uz сайтида 5 июль куни эълон қилинган “Равшан Эрматов: “Наҳотки тажрибали мураббий қоидани билмаса?” сарлавҳали интервьюдан кейин “Дунё ҳакамлари “юлдузи” Равшан Эрматов доим ҳақми?”, “У ҳеч ҳам адашмайдими?” каби саволлар пайдо бўлди.
4 июльдаги ўйинни мен “Жар” стадионида томоша қилдим. Учрашув бош ҳаками, ФИФА рефереси Равшан Эрматовнинг майдондаги ҳатти-ҳаракатларига, очиғи, тушунмадим. Бир хил қоидабузарлик учун жамоага қараб жарима белгилади ва белгиламади.
Масалан, ўйиннинг биринчи таймида “Локомотив” ҳимоячиси ўз жарима майдонида “Бунёдкор” хужумчиси Олександр Пишчурни футболкасидан ва қўлидан тортиб йиқитди. Соф пенальти! Лекин дунёнинг биринчи рақамли ҳаками бу қоидабузарлик учун “Локомотив” дарвозасига пенальти белгиламади.
Иккинчи таймда ҳудди шу жарима майдонида, жарима майдонининг ҳудди шу зонасида “Бунёдкор” ҳимоячиси “Локомотив” хужумчиси Иван Нагаевни ҳудди шундай қилиб, яъни футболкасидан тортиб ерга улоқтирди. Соф пенальти! Ва Равшан Эрматов ҳам, унинг ёрдамчиси Абдулҳамидулло Расулов ҳам бу қоидабузарликни кўришди. Ва “Бунёдкор” дарвозасига дарров пенальти белгиланди.
Битта жарима майдонининг битта ҳудудида, аммо бошқа-бошқа жамоа томонидан содир этилаётган бир хил қоидабузарлик юзасидан икки хил ҳукм чиқарилишини қандай тушуниш мумкин?
Бу саволга жавобан Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчиси Абдулҳамидулло Расулов: “Биз биринчи таймдаги қоидабузарликни кўрмай қолдик, лекин иккинчи таймдаги айни қойидабузарликни кўрдик. Биз ҳам инсонмиз, биз ҳам адашамиз”, - дейишлари мумкин. Аммо қуйида келтириладиган мисол бўйича Эрматовнинг бригадаси қандай жавоб берар экан?
Учрашувнинг 43-дақиқасида “Локомотив” ҳимоячиси Ислом Иномов майдон ташқарисига чиқиб кетаётган тўпни атайлаб қўли билан тўхтатиб қолди. Меҳмонлар дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Жаримадан ҳаволатиб узатилган тўпни “Бунёдкор” хужумчиси Пишчур меҳмонлар дарвозасига боши билан тўғирлаб қўйиш учун юқорига сакради. Аммо “Локомотив” хужумчиси Фарҳод Тожиев ҳаводан келаётган тўпни қўлиб билан бошқа томонга йўналтириб юборди.
Бу вазиятда Эрматов очиқдан-очиқ қоидабузарликни кўрмасдан ва пенальти белгиламасдан иложи йўқ эди. Тўғри, бош ҳакам “Локомотив” дарвозаси томон пенальти белгилади. Лекин нега Равшан Эрматов ўз жарима майдонида атайлаб қўли билан ўйнаган Фарҳод Тожиевга қизил карточка кўрсатиш ўрнига, сариқ карточка кўрсатди?
Равшан Эрматов футбол қоидаларини бошқалардан кўра яхшироқ билади. Ана шу Эрматов яхши биладиган қоидаларнинг 12-чи бандида (“Қоида бузилишлари ва ўйинчиларнинг интизомсиз хулқ-атвори” бўлимида) ўйинчиларнинг майдондан четлатилишига олиб келадиган қоидабузарликлар санаб ўтилган. “Қизил карточка”ли қоидабузарликларнинг 4-чиси сифатида “Рақиб томонидан гол уришга ҳалақит берган ёки рақибни яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилган ҳолатда атайлаб қўл билан ўйнаш” келтирилган.
Фарҳод Тожиевнинг атайлаб қўл билан ўйнагани айнан мана шу бандга тўғри келади, ва футболчи майдондан четлатилиши керак эди. Чунки “Локомотив” хужумчиси ўзининг бу қоидабузарлиги билан “Бунёдкор” хужумчиси Пишчурга “гол уришга ҳалақит қилди”.
Фарҳод Тожиевнинг қоидабузарлигини кўрган (тўғрироғи, кўрмасликка иложи қолмаган) Равшан Эрматов наҳотки ФИФА қоидаларининг ушбу бандини, яъни тўпга атайлаб қўли билан ўйнаб, рақибига гол уришга ҳалақит қилган Тожиев майдондан четлатилиши кераклигини билмаган бўлса? Ёки майдонда футболчилар билан барвар чопавериб, 12-чи қоиданинг айнан мана шу банди Эрматовнинг эсидан кўтарилдимикан?
Одам югурганда миясидаги маълумотлар тўкилиб қолаверса, футболчилар ҳар бир ўйиндан кейин кеча нима еганию ўз исми-шарифларини ҳам эсдан чиқаришлари керак. Ҳайрият, жисмоний машқлар одамнинг хотирасига салбий таъсир қилмайди. Шунинг учун ҳам Равшан Эрматов 4-июльдги “Бунёдкор”-“Локомотив” учрашувининг иккинчи таймида “бунёдкорчи” тепган тўп “Локо” жарима майдони ичида меҳмон футболчилардан бирининг қўлига текканда: “Зарба берилаётган пайтда "Локомотив" футболчиси тескари қараб турганди ва у тўпни кўрмади. Ўйинчи атайлаб қўли билан тўпга ўйнамади, аксинча тўп кучли зарба оқибатида яқин масофадан унинг қўлига келиб тегди”, - деган қарор билан “Локомотив” дарвозаси томон пенальти белгиламади. Тўғри қарор!
Кўрдингизми? Шу вазиятга оид қоида Эрматовнинг эсидан чиқмаган. Мазкур қоидадан келиб чиқиб, ФИФА рефериси пенальти белгиламади. Лекин Фарҳод Тожиев атайлаб қўли билан ўйнаб, Пишчурга гол уришга ҳаракат қилганда нега ҳакамлар юлдузи бошқа қоидага кўра “Локомотив” хужумчисини майдондан четлатмади? Ёки футбол қоидалари Эрматовнинг эсига жамоанинг қайсилигига қараб тушадими?
Ушбу ўйиндаги баҳсли вазиятга оид интервьюсида Равшан Эрматов “Бунёдкор” мураббийи Мурод Отажоновни футбол қоидаларини яхши билмасликда ва айбни фақат ҳакамларга ағдаришда айблабди. Юқоридаги саволлардан келиб чиқиладиган бўлса, Эрматовнинг ўзини нимада айблаш керак: нохолисликдами ёки футбол қоидалариини яхши билмасликдами? Ёки футбол қоидаларини вазиятга ва жамоага қараб қўллашдами?
Тўғри, бугунги кунда Равшан Эрматов – ўзбек футболининг, футбол ҳакамлигининг ва бутун Ўзбекистонниг фаҳри. Лекин фаҳр туйғулари унинг майдонда қилаётган хатоларини айтишдан чўчитмаслиги ёки чалғитмаслиги керак.
Эрматов ҳам хатоларга йўл қўяди. Буни яқинда Конфедерациялар кубоги доирасидаги Бразилия-Италия ва Ўзбекистон чемпионати доирасидаги “Бунёдкор”-“Локомотив” учрашувлари яққол кўрсатиб берди.
Бобомурод АБДУЛЛА
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
PUTBOL |
Сана: 13.07.2013 21:20. PUTBOLга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
ELFANAT |
Сана: 11.07.2013 15:21. ELFANATга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
MANCHESTERMU |
Сана: 09.07.2013 23:08. MANCHESTERMUга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
GOLBOLSIN |
Сана: 08.07.2013 13:50. GOLBOLSINга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
BAKHTI |
Сана: 08.07.2013 12:20. BAKHTIга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
MAXIMUS |
Сана: 08.07.2013 10:01. MAXIMUSга ёзиш |
+-1; -0
|
0
|
BEKGAFUROV |
Сана: 08.07.2013 09:41. BEKGAFUROVга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SERIY |
Сана: 08.07.2013 09:21. SERIYга ёзиш |
+3; -0
|
0
|
KKTAXTAKUPIR |
Сана: 08.07.2013 08:43. KKTAXTAKUPIRга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
AJUZBEK |
Сана: 08.07.2013 03:29. AJUZBEKга ёзиш |
+-1; -0
|
0
|
CHEMPIONM |
Сана: 08.07.2013 01:07. CHEMPIONMга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
CHEMPIONM |
Сана: 08.07.2013 01:06. CHEMPIONMга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
FSBARSA |
Сана: 08.07.2013 00:58. FSBARSAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
BARCAMANIYA |
Сана: 07.07.2013 23:00. BARCAMANIYAга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
CHEMPIONM |
Сана: 07.07.2013 22:23. CHEMPIONMга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
SERIY |
Сана: 07.07.2013 21:28. SERIYга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
VRACH |
Сана: 07.07.2013 19:59. VRACHга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
VRACH |
Сана: 07.07.2013 19:57. VRACHга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ADVOKAT |
Сана: 07.07.2013 19:21. ADVOKATга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SPEAKER |
Сана: 07.07.2013 19:08. SPEAKERга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
USERSTD |
Сана: 07.07.2013 18:54. USERSTDга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
TIMURAY |
Сана: 07.07.2013 18:27. TIMURAYга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
SPEAKER |
Сана: 07.07.2013 18:24. SPEAKERга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SPEAKER |
Сана: 07.07.2013 18:20. SPEAKERга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
TOTTENXEM |
Сана: 07.07.2013 18:06. TOTTENXEMга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
NEYTRAL |
Сана: 07.07.2013 18:00. NEYTRALга ёзиш |
+-1; -0
|
0
|
STRONG |
Сана: 07.07.2013 17:41. STRONGга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
FARXODNANO |
Сана: 07.07.2013 17:37. FARXODNANOга ёзиш |
+-1; -0
|
0
|
FARXODNANO |
Сана: 07.07.2013 17:36. FARXODNANOга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
WOXNASAF |
Сана: 07.07.2013 17:21. WOXNASAFга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ASMAN |
Сана: 07.07.2013 17:16. ASMANга ёзиш |
+-2; -0
|
0
|
DILIKDIMA |
Сана: 07.07.2013 16:55. DILIKDIMAга ёзиш |
+-1; -0
|
0
|
KNYAZ |
Сана: 07.07.2013 16:20. KNYAZга ёзиш |
+-1; -0
|
0
|
NASAF |
Сана: 07.07.2013 14:19. NASAFга ёзиш |
+-7; -0
|
0
|
FEARX |
Сана: 07.07.2013 14:14. FEARXга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
BASHENKI |
Сана: 07.07.2013 14:13. BASHENKIга ёзиш |
+-1; -0
|
0
|
BASHENKI |
Сана: 07.07.2013 14:13. BASHENKIга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
JAMOLIDDIN |
Сана: 07.07.2013 14:13. JAMOLIDDINга ёзиш |
+2; -0
|
0
|
GOTZE |
Сана: 07.07.2013 14:06. GOTZEга ёзиш |
+4; -0
|
0
|
GOTZE |
Сана: 07.07.2013 14:01. GOTZEга ёзиш |
+2; -0
|
0
|
BARCAMANIYA |
Сана: 07.07.2013 13:07. BARCAMANIYAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
TIMATI |
Сана: 07.07.2013 13:05. TIMATIга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
FUTBOLVATANI |
Сана: 07.07.2013 12:37. FUTBOLVATANIга ёзиш |
+-2; -0
|
0
|
FILOSOF |
Сана: 07.07.2013 12:22. FILOSOFга ёзиш |
+3; -0
|
0
|
PIDBOSS |
Сана: 07.07.2013 12:17. PIDBOSSга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SHERBARSA |
Сана: 07.07.2013 11:42. SHERBARSAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
FATHQUQON |
Сана: 06.07.2013 17:00. FATHQUQONга ёзиш |
+-1; -0
|
0
|
XASANBOY |
Сана: 06.07.2013 14:50. XASANBOYга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Журнамухлис ғалаёни
- “Юлдуз” хиралашганда, Ёхуд Эрматов доим ҳақми?
- Хавфсиз футбол ва чипта “чемпионати”
- Автоэҳтиёткорлик ва автогол, ёхуд Сеулдаги мағлубият сабаблари ҳақида
- ОФКдаги мафия, пистирмадаги японлар ва “ертўла”даги ЎФФ
- Иккинчи қаватдаги корейслар
- “Cэр” Cаркисяннинг мумтоз фикрлари
- Мурзоевнинг “танка”си борми?
- “Corner”ми ёки “бурчак тўпи”?
- Майдапас футбол ҳақидаги жимлик
- Рақиб олдидаги сусткашликми ёки мураббийга қарши сиёсатми?
- Медлительность перед соперником или политика против тренера?
- Холис ва сахий инсонларни унутмайлик!
- Мунофиқликнинг футболдаги кўриниши (Архивдаги мақола)
- Қаҳрамон Асланов танқидни ёқтирмайдими?
- 1C бухгалтеристика: автоматик муносабат билдириш дастури
- “Жар”даги мили-футбол
- “Турдан тургача” бўлаётган телезиёфат
- Супермағлубият. “Илоҳ”нинг қулаши
- "Хайри"нинг қўли ва "Тоға"нинг қўллаши
- Эҳтиёт бўлинг: телефондаги ва интернетдаги агентлар!
- Адашганимдан ҳурсандман!
- «Эшитдик-да!»
- Сафардаги Абрамов ва интизорликдаги ЎзПФЛ
- Абрамовнинг «қовун»лари
- «Press service»ми ёки «Security service»?
- Олимпия термаси мухлислар учун ўйнайдими ёки Абрамов учун?
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги