ОФКдаги мафия, пистирмадаги японлар ва “ертўла”даги ЎФФ
Баҳо: |
+9; -0
|
Жафокаш футболимиз мухлисларига бағишланади
11 июнь куни бўлиб ўтган Жанубий Корея-Ўзбекистон учрашувида япониялик рефери Тожи Минорунинг “хатолари”ни кўриб: “Япон ҳакамлари - ОФКдаги аксилўзбек мафиясининг яширин қуроллари”, - деган ҳаёлга бордим. Бунга асосларим бор.
Айтинг-чи: Ўзбекистон миллий терма жамоаси нечанчи маротаба япон ҳакамларининг қурбони бўлмоқда? Баҳрайнга қарши Тошкентда ўтказилган ўйинда - Тошимицу Йошида деган япон, ўтган йили Эронга қарши “Жар” стадионида ўтказилган учрашувда - Юичи Нишимура деган япон, кеча Сеулда эса – Тожи Минору деган япон Ўзбекистон термасини қимматли очколардан маҳрум қилди. Кўряпсизми? Муҳим ўйинларнинг ҳаммасида Ўзбекистон термасига қарши фақат япониялик ҳакамлар саҳнага чиқмоқда. Мана шулардан келиб чиққан ҳолда: “Япон ҳакамлари – ОФКдаги мафиянинг қўғирчоқлари” деб, бемалол ва баралла айтаяпман. “ОФКда мафия йўқ!” деяпсизми? Адашасиз.
ОФКдаги мафия ва пистирмадаги японлар
ОФКнинг янги президенти Салмон ибн Иброҳим ал-Халифа ЎФФ раҳбариятидан ҳали ҳам ҳафа. Нега дейсизми? Яқинда ОФК президентлиги учун ўтказилган сайловларда федерациямиз раҳбарияти Салмон ибн Иброҳимнинг рақибларига овоз берган. Баҳрайнлик шайҳ ана шуни ханузгача ҳазм қилолмаяпти. Шу сабабдан президентлик ваколатларини қўлга олиши биланоқ шайҳ Салмон Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши кампанияга старт берди.
Аввалига у раҳбарлик қилаётган ОФК 11 июньдаги Жанубий Корея-Ўзбекистон учрашувига белгиланган БААлик ҳакамлар бригадасини (Ҳамад ал-Бадвавий, Солих ал-Мазруқий, Муҳаммад ал-Мехайрийларни) япониялик Тожи Минору бошчилигидаги “самурайлар” бригадасига алмаштирди. Куни кеча, 11 июнь куни, бу алмаштириш нега амалга оширилганини билдик: Жанубий Корея ОФК мафиясининг кўмагига, бу мафиянинг қўлидаги қўғирчоққа айланган япониялик ҳакамларга муҳтож экан. Энг қизиғи, ОФК бу ишни очиқча амалга оширди: 11 июньдаги муҳим ўйинга Ўзбекистонга қарши ҳакамлик қилишда “бой тажриба”га эга “самурайлар” белагиланди.
Кейинчалик баҳрайнлик шайҳ жаноблари Эрон футбол федерациясининг “илтимоси”га кўра охирги турдаги Ўзбекистон-Қатар учрашуви бошланиш вақтини кечки соат 19-00 дан 17-00га, жазирама пайтига кўчирди. Бу арзимаган бўлса ҳам, кичик бўлса ҳам, қатарликлар учун яратилган навбатдаги қулайлик, ўзбекистонликлар учун эса – навбатдаги ўнғайсизликдир.
Таҳминимча, шу кетишда 18 июньдаги ўйинда ҳам Ўзбекистонга қарши ҳакамликка гувоҳ бўламиз. Шу кетишда ОФКдаги аксилўзбек мафияси Тошкентда ўтказилиши кутилаётган Ўзбекистон-Қатар учрашувини Тошкентдан Дохага кўчириши ҳам мумкин. Ахир, баҳрайнлик шайҳ Салмоннинг ЎФФ раҳбариятида алами бор.
Боз устига, ЎФФ раҳбарияти ҳам Ўзбекистон миллий термасининг зарарига бошланган бу кампанияга қарши ҳеч нарса қилмаяпти. Очиғи, мазкур вазиятда, яъни ОФКда Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши кенг қамровли кампания бошланган бир пайтда ЎФФнинг чурқ этмай ишлаши мафиядан қўрққанидан ертўлага яшириниб олган одамлар гуруҳини эслатади.
“Ертўла”даги ЎФФ
Мақолаларим остига шарҳ қолдирувчи баъзи мухлислар мени доим бир муаммони ҳаддан ортиқ танқид қилишда айблашади. Ҳозир юқоридаги сатрларни ўқигач ана шундай “ўртамиёна” мухлислар яна: “Бобомурод Абдулла жонажон ЎФФмизни ертўладаги одамларга қиёслаб, жуда ошироворибди. Жуда унчалик эмас!” – дейишлари аниқ.
Миллат термасининг ўйинига белгиланган араб ҳакамлар олиниб, ўрнига япониялик ҳакамлар тайинланса-ю, ЎФФ деган идоранинг чурқ этмай ўтириши ертўлага жойлашиш эмасми? “Самурайлар” Сеулда корейс қўшниларининг ғалабаси учун хуштак чалиб, ўзбек миллати жамоасининг ўйинини эпизодма-эпизод, кадамма-қадам “синдириб”, Ўзбекистонни мағлуб этишда асосий рольни ижро этишса-ю ЎФФдаги жанобларнинг ОФК ва ҳаттоки Япония футбол Уюшмасига қарши миқ этмай туриши ер остига кириб кетиш эмасми?! Ўзимизнинг Тошкентда, ўзимизнинг халқ олдида бўлиши кутилаётган ўйиннинг бошланиш вақтини Теҳрондагиларнинг талаби билан соат 17-00 ўзгартирилишига қарши лом-мим демасдан, ҳеч нарса бўлмагандай яшаш миллат футболи, ўзбек футбол мухлисларининг дардига лоқайдлик ва бефарқлик эмасми? Бизнинг ЎФФ юрт ва эл жамоасининг шаъни учун қачон зулматдан нурга чиқади?!
Ёки “ертўла”да яшаш ва ишлаш яхшими? Ҳа, айтганча, у ерда қоронғу, лекин тинч! Бизга нима керак? “Тинчлик” керак! “Тинчлик” бўлса, ҳамма нарса бўлади. Мисол учун, “тинчлик” бўлса, “ертўла”да ўтириб олиб, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйинига чиқарилган билетларни стадион кассаларига етказмай олибсотарларнинг қўлларига етказиш мумкин. Ўзбекистон термаси Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри чиқа олмаслигидан фожиа ясамаслик керак. Чунки биз учун энг муҳими – “тинчлик”!
“Тинчлик” бўлса, термамиз Бразилияга тўғридан-тўғри бўлмаса, плей-офф ўйинлари орқали бориши мумкин. Плей-офф нима дегани? Плей-офф дегани Тошкентда яна икки муҳим учрашув ўтказилади дегани. Агар плей-офф бўлса ва, энг муҳими, “тинчлик” бўлса, ана шу плей-офф ўйинларига чиқариладиган билетларни ҳам “ертўла”дан олибсотар “хоним ва жаноблар”нинг қўлларига етказиш мумкин. Бундан ташқари, “тинчлик” бўлиб турса, плей-оффнинг сафар учрашувлари учун ҳаражат пуллари ажратилади. Ана шу пулларни “ертўла”да тақсимлашда ҳам “фойдали” ишларни амалга ошириши мумкин. Эҳ-ҳе, нақадар тотли сўз бу – “тинчлик”!
“Ертўла”даги жанобларни шундай муҳим ва даромадли ишлар кутиб турганда, улар миллий терма жамоа шаъни учун, ўзбек мухлисларининг манфаатлари учун ўзларининг индивидуал “тинчлиги”дан воз кечиб, ФИФАга, ОФКга ёки Япония футбол Уюшмасига шикоят қилармидилар?! Йўқ, албатта! Ҳа, айтганча, “ертўла”да ОФКга шикоят аризаси ёзиш - мушкул иш, чунки у ерда нур йўқ, у ерда қоронғу. Зулматдан иборат бундай жойларда шикоят юзасидан у ёқ бу ёққа телефон ҳам қилиб бўлмайди – телефон аппаратидаги рақамлар қоронғуда кўринмайди.
Ўз миллий жамоаларининг шаъни ва манфаатлари учун у ёқ бу ёққа телефон қилишни австралияликларнинг ФИФАдаги “танка”си жаноб Гордонга ўхшаган “тинчликбузар” кимсалар қойиллатаверишсин! Биз уларга ўхшамаймиз. Чунки биз - “тинчликсевармиз”! Бизда ор-номус ва жасурлик хусусиятларидан кўра, “шукроналик” ва “тинчлисеварлик” туйғулари кучлироқ!
Гарчи аввалдан УЕФАга ўтиш тарафдори бўлсам ҳам, мен: “Қозоқларнинг йўлидан бориб, УЕФАга ўтайлик!”, демаяпман. Биламан, бу борада ЎФФнинг ихтиёри ўз қўлида эмас. Мен: “Ҳеч бўлмаса шу ОФКнинг ичида туриб, миллий футболимиз манфаатларини ҳимоя қилайлик!”, деяпман холос. Шу иш ЎФФ учун шунчалик қийин ёки қўрқинчлими? ЎФФдагилар “Баҳрайн воқеаси”дан кейин юракларини олдириб қўйишган-ов!
Футболчиларимиз ва мухисларимизга мурожаат
Юқоридаги хусуслардан келиб чиқиб, аввало миллий терма жамоамиз аъзоларига, кейин эса термамиз мухлисларига мурожаат қилмоқчи эдим.
Ҳурматли футболчилар!
18 июньда бўладиган Ўзбекистон-Қатар ўйинида мухлислар сизлардан фидокорлик эмас, қаҳрамонлик кутишади. Чунки истайсизми-йўқми, шу ўйинда қатарликларни 4-0, 5-0 ёки 6-0 ҳисобида енгишга мажбурмиз. Чунки корейсларга ишонч йўқ: улар эронликлар билан дуранг ўйнаб қўйишлари ҳам мумкин.
18 июньдаги ўйинда қатарликлар таркибида 12-чи “ўйинчи” – ОФКдан тайинланган ҳакамлар бригадаси - ҳам бўлади. Улар ҳам Ўзбекистон миллий термасига қарши хуштак чалиб, байроқ кўтариши аниқ.
Шундай вазиятда сизлардан икки ёки уч хисса куч ва шижоат билан, керак бўлса, жаҳл билан ўйнаш талаб этилади. Сизлар Жаҳон чемпионатига боришга ҳақлисизлар! Ва ушбу ҳуқуқингизни майдонда 11 нафар қатарлик футболчидан ва яна 3 нафар ҳакамдан ҳимоя қилишингиз керак!
Ўз ҳуқуқингизни ўзингиз ҳимоя қилмасангиз, ЎФФ сизларнинг ҳуқуқларингиз учун бирор нарса қилмайди. Шундай экан, ўзингизнинг профессионал иқболингиз (Жаҳон чемпионатида иштирок этиш) ҳамда эл-юрт шаъни учун жон-жаҳдларингиз билан ўйнанглар!
Ҳурматли мухлислар!
11 июньдаги мағлубият учун футболчиларимизни ҳам, мураббийларимизни ҳам қаттиқ айбламайлик. Ўзимизни ҳам, футболчиларимизни ҳам, мураббийларимизни ҳам умидсизликка, пессимизмга ботирмайлик! Автогол муаллифи Акмал Шораҳмедовни ҳам маънавий жиҳатдан эзавермайлик! Шораҳмедов шу вазиятда хатога йўл қўйган бўлса ҳам, умумий мағлубиятда унинг айби йўқ. Очиғи, шу ўйинда терма жамоамиз ёмон ўйин кўрсатмади. Мазкур учрашувда япониялик ҳакам термамизнинг ўйинини бузишда фаоллик кўрсатганини ҳам эътибордан қочирмайлик.
“Баҳрайн воқеаси”дан кейин япониялик ҳакамларни кўриб, нафратланадиган бўлдим. “Жар” стадионида Нишимуранинг ифлослигига гувоҳ бўлгач, япон ҳакамларидан жирканадиган бўлдим. Япониялик ҳакамлар ОФК раҳбарияти қўлидаги қўғирчоқлар эканини Сеулда яна бир бор исботлаган Минорунинг “ҳакамлиги”ни кўргач эса, япониялик ҳакамлардан кўнглим айнидиган бўлиб қолди.
11 июньда Сеул шаҳрида бўлиб ўтган мағлубиятли ўйиндан кейин мен Япония футбол Уюшмасининг (www.facebook.com/samuraiblue ва www.twitter.com/jfa_en), ОФКнинг (www.facebook.com/theafcdotcom?fref=ts ва www.twitter.com/theafcdotcom) ҳамда ФИФАнинг (www.facebook.com/fifa.combenny?fref=ts ва www.twitter.com/FIFAcom) Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларига кириб, қуйидаги фикрларимни қолдирдим:
I’m Uzbek. I boycott Japanese football referees! I boycott Japanese referees for Toshimitsu Yoshida, Yuichi Nishimura and Tozhi Minoru frankly judged against the national team of Uzbekistan in World Cup qualifying in different years. Down with Japanese referees from the football fields of Asia and world!
Я – узбек. Я бойкотирую японских футбольных судей! Я бойкотирую японских судей за то, что в отборочных циклах чемпионатов мира разных лет Тошимицу Йошида, Юичи Нишимура и Тожи Минору откровенно судили против национальной сборной Узбекистана. Долой японских судей с футбольных полей Азии и всего мира!
Мен ўзбекман. Мен япониялик футбол ҳакамларини бойкот қиламан! Турли йилларда ўтказилган Жаҳон чемпионатларининг саралаш босқичларида Тошимицу Йошида, Юичи Нишимура ва Тожи Минорулар Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ҳакамлик қилганлари учун япониялик рефериларни бойкот қиламан. Япониялик ҳакамлар Осиё ва жаҳон футбол майдонларидан йўқолсин!
Ҳурматли мухлислар!
Келинг, бир-биримизнинг асабимизни бузиб, айниқса, футболчиларимизнинг кайфиятини тушириб, ўзаро бехуда тортишгандан кўра, Япония футбол Уюшмаси, ОФК ва ФИФАнинг Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида юқоридаги бойкот матнини қолдирайлик. Бу нуфузли идорадигилар ўзбек футбол мухлислари ҳам ўз фикрларини ва норозиликларини эркин билдира оладиган тараққий инсонлар ҳамда уюшган бир оила эканлигини билишсин. “Ертўла”даги ЎФФ қилмаётган ишни, келинг, биз биргалашиб қилайлик! Биздан фақат шу матнни нусхалаб, кейин бояги саҳифаларда қолдириш талаб этилади холос.
Агар мухлисларимиз терма жамоа ва юрт шаъни учун шу ишни ҳам қилишга қўрқадиган бўлсалар, бу юрт термаси учун, жафокаш ўзбек футболи учун амалда ким жон куйдиришини билмадим. У ҳолда мухлисларимизнинг “ертўла”даги қўрқоқ гуруҳлардан фарқи қолмайди!
Мухлислар орасида: “Бундай бойкотларнинг термамизга ҳам, футболимизга ҳам, мухлисларимизга ҳам фойдаси йўқ!”, дейдиганлар топилади, албатта. Бу тоифа “доноларнинг донолари”, “толиби илмларга” айтадиган гапим битта: ўзларингизнинг қўрқоқлигингиз ёки бефарқлигингизни фойдасизлик ҳақидаги “башоратларингиз” билан асослашга уринманг!
Фойдаси бўлмаса ҳам, бойкот қилиш керак. Ҳозирги пайтда мухлислардан талаб қилинадиган нарсалар - япон ҳакамларини оммавий тарзда бойкот қилиш ҳамда Япония футбол Уюшмаси, ОФК, ФИФА каби идораларга ўз эътирозларини етказиш. Фойда бўлиш-бўлмаслиги эса Яратганнинг ихтиёрида. Шунинг учун биз амалда бойкот қилиб, натижасини Яратгандан сўрашимиз керак холос.
Мендан 11 июньда бўлиб ўтган Жанубий Корея-Ўзбекистон учрашувига бағишланган таҳлилий ва танқидий мақола кутаётган мухлисларга эса бу мавзуни тез фурсатда алоҳида мақолада ёритишни мўлжаллаётганимни билдираман.
Бобомурод АБДУЛЛА
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
ACHKI |
Сана: 14.06.2013 20:53. ACHKIга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
XASANBOY |
Сана: 14.06.2013 17:58. XASANBOYга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
BAHROMJON |
Сана: 14.06.2013 15:48. BAHROMJONга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
VATANUCHUN |
Сана: 14.06.2013 10:13. VATANUCHUNга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
VATANUCHUN |
Сана: 14.06.2013 10:09. VATANUCHUNга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
MARSEL |
Сана: 14.06.2013 04:32. MARSELга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
BLAUGRANA |
Сана: 14.06.2013 00:53. BLAUGRANAга ёзиш |
+-3; -0
|
0
|
PPAXTAKOR |
Сана: 14.06.2013 00:31. PPAXTAKORга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
KAMBIZ |
Сана: 14.06.2013 00:10. KAMBIZга ёзиш |
+2; -0
|
0
|
ALBARS |
Сана: 14.06.2013 00:05. ALBARSга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
ALBARS |
Сана: 14.06.2013 00:00. ALBARSга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
BEHRUZTEMIR |
Сана: 13.06.2013 22:55. BEHRUZTEMIRга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
MARSEL |
Сана: 13.06.2013 22:39. MARSELга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
MARSEL |
Сана: 13.06.2013 22:39. MARSELга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
FILOSOF |
Сана: 13.06.2013 22:32. FILOSOFга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
VATANUCHUN |
Сана: 13.06.2013 21:40. VATANUCHUNга ёзиш |
+-1; -0
|
0
|
FILOSOF |
Сана: 13.06.2013 21:37. FILOSOFга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SHOXASHOHRUX |
Сана: 13.06.2013 20:01. SHOXASHOHRUXга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
ALBARS |
Сана: 13.06.2013 19:38. ALBARSга ёзиш |
+3; -0
|
0
|
FILOSOF |
Сана: 13.06.2013 19:12. FILOSOFга ёзиш |
+4; -0
|
0
|
FATHQUQON |
Сана: 13.06.2013 18:11. FATHQUQONга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
FATHQUQON |
Сана: 13.06.2013 18:11. FATHQUQONга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ALBARS |
Сана: 13.06.2013 17:55. ALBARSга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ASTONMARTEN |
Сана: 13.06.2013 17:36. ASTONMARTENга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SERIY |
Сана: 13.06.2013 17:21. SERIYга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ALBARS |
Сана: 13.06.2013 17:13. ALBARSга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ALBARS |
Сана: 13.06.2013 17:00. ALBARSга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SERIY |
Сана: 13.06.2013 16:50. SERIYга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ALBARS |
Сана: 13.06.2013 16:39. ALBARSга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ALBARS |
Сана: 13.06.2013 16:38. ALBARSга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SERIY |
Сана: 13.06.2013 15:58. SERIYга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
NBKICKER |
Сана: 13.06.2013 15:54. NBKICKERга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
YAHYOHON |
Сана: 13.06.2013 15:51. YAHYOHONга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
NBKICKER |
Сана: 13.06.2013 15:44. NBKICKERга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SERIY |
Сана: 13.06.2013 15:43. SERIYга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
NBKICKER |
Сана: 13.06.2013 15:36. NBKICKERга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
SERIY |
Сана: 13.06.2013 15:33. SERIYга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
NBKICKER |
Сана: 13.06.2013 15:29. NBKICKERга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
NBKICKER |
Сана: 13.06.2013 15:27. NBKICKERга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ASTONMARTEN |
Сана: 13.06.2013 15:12. ASTONMARTENга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
BOYOVUTLIK |
Сана: 13.06.2013 14:54. BOYOVUTLIKга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SERIY |
Сана: 13.06.2013 14:38. SERIYга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SERIY |
Сана: 13.06.2013 14:26. SERIYга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ASTONMARTEN |
Сана: 13.06.2013 14:10. ASTONMARTENга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
AZAMATJON |
Сана: 13.06.2013 14:08. AZAMATJONга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
IMPERATOR |
Сана: 13.06.2013 14:04. IMPERATORга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SERIY |
Сана: 13.06.2013 13:40. SERIYга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
DOTSENT |
Сана: 13.06.2013 13:39. DOTSENTга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SERIY |
Сана: 13.06.2013 13:34. SERIYга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
NBKICKER |
Сана: 13.06.2013 13:25. NBKICKERга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
NBKICKER |
Сана: 13.06.2013 13:20. NBKICKERга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
FILOSOF |
Сана: 13.06.2013 13:17. FILOSOFга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
FILOSOF |
Сана: 13.06.2013 13:17. FILOSOFга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
DOTSENT |
Сана: 13.06.2013 13:13. DOTSENTга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
NAVBAXOR |
Сана: 13.06.2013 13:13. NAVBAXORга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ELDARADO |
Сана: 13.06.2013 13:10. ELDARADOга ёзиш |
+2; -0
|
0
|
ASTONMARTEN |
Сана: 13.06.2013 13:10. ASTONMARTENга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
XUJAQULTEPA |
Сана: 13.06.2013 13:06. XUJAQULTEPAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
XUJAQULTEPA |
Сана: 13.06.2013 13:00. XUJAQULTEPAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
FILOSOF |
Сана: 13.06.2013 12:58. FILOSOFга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ASTONMARTEN |
Сана: 13.06.2013 12:53. ASTONMARTENга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
BEKGAFUROV |
Сана: 13.06.2013 12:52. BEKGAFUROVга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
FILOSOF |
Сана: 13.06.2013 12:52. FILOSOFга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SERIY |
Сана: 13.06.2013 12:49. SERIYга ёзиш |
+-2; -0
|
0
|
AZAMATJON |
Сана: 13.06.2013 12:47. AZAMATJONга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ASTONMARTEN |
Сана: 13.06.2013 12:38. ASTONMARTENга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ABDULLO |
Сана: 13.06.2013 12:38. ABDULLOга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ASTONMARTEN |
Сана: 13.06.2013 12:36. ASTONMARTENга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
DOTSENT |
Сана: 13.06.2013 12:33. DOTSENTга ёзиш |
+-2; -0
|
0
|
DOTSENT |
Сана: 13.06.2013 12:30. DOTSENTга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SOSSS |
Сана: 13.06.2013 12:21. SOSSSга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
YAHYOHON |
Сана: 13.06.2013 12:20. YAHYOHONга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
NBKICKER |
Сана: 13.06.2013 12:18. NBKICKERга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
MILANITALIA |
Сана: 13.06.2013 12:18. MILANITALIAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SERIY |
Сана: 13.06.2013 12:08. SERIYга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
DOTSENT |
Сана: 13.06.2013 12:03. DOTSENTга ёзиш |
+-2; -0
|
0
|
NBKICKER |
Сана: 13.06.2013 12:03. NBKICKERга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ANTIVIRUS |
Сана: 13.06.2013 12:00. ANTIVIRUSга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ABDULOVJ |
Сана: 13.06.2013 11:59. ABDULOVJга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
AZAMATJON |
Сана: 13.06.2013 11:54. AZAMATJONга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
IMPERATOR |
Сана: 13.06.2013 11:52. IMPERATORга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
AXAAXA |
Сана: 13.06.2013 11:50. AXAAXAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
AZAMATJON |
Сана: 13.06.2013 11:50. AZAMATJONга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SERIY |
Сана: 13.06.2013 11:46. SERIYга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
KOMILRAHIM |
Сана: 13.06.2013 11:45. KOMILRAHIMга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
KOMILRAHIM |
Сана: 13.06.2013 11:42. KOMILRAHIMга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
KRISHZEVEN |
Сана: 13.06.2013 11:41. KRISHZEVENга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
UZBEKBEK |
Сана: 13.06.2013 11:40. UZBEKBEKга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
IMPERATOR |
Сана: 13.06.2013 11:39. IMPERATORга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
DOTSENT |
Сана: 13.06.2013 11:39. DOTSENTга ёзиш |
+-2; -0
|
0
|
KRISHZEVEN |
Сана: 13.06.2013 11:39. KRISHZEVENга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
IMPERATOR |
Сана: 13.06.2013 11:36. IMPERATORга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
YAHYOHON |
Сана: 13.06.2013 11:35. YAHYOHONга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
ABDULOVJ |
Сана: 13.06.2013 11:35. ABDULOVJга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
DOTSENT |
Сана: 13.06.2013 11:28. DOTSENTга ёзиш |
+-3; -0
|
0
|
AXAAXA |
Сана: 13.06.2013 11:18. AXAAXAга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
AXAAXA |
Сана: 13.06.2013 11:17. AXAAXAга ёзиш |
+2; -0
|
0
|
MONTOLIVO |
Сана: 13.06.2013 11:16. MONTOLIVOга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
TASHRIF |
Сана: 13.06.2013 11:09. TASHRIFга ёзиш |
+3; -0
|
0
|
DOTSENT |
Сана: 13.06.2013 11:08. DOTSENTга ёзиш |
+-3; -0
|
0
|
GOKHAN |
Сана: 13.06.2013 11:05. GOKHANга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
DAWLETIYAR |
Сана: 13.06.2013 11:03. DAWLETIYARга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ALBARS |
Сана: 13.06.2013 10:58. ALBARSга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
DOTSENT |
Сана: 13.06.2013 10:57. DOTSENTга ёзиш |
+-4; -0
|
0
|
AZAMATJON |
Сана: 13.06.2013 10:55. AZAMATJONга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
ALBARS |
Сана: 13.06.2013 10:54. ALBARSга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
ALBARS |
Сана: 13.06.2013 10:50. ALBARSга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ALBARS |
Сана: 13.06.2013 10:49. ALBARSга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ALBARS |
Сана: 13.06.2013 10:47. ALBARSга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
DEVPRO |
Сана: 13.06.2013 10:47. DEVPROга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
BECKTU |
Сана: 13.06.2013 10:42. BECKTUга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
DJFUN |
Сана: 13.06.2013 10:40. DJFUNга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ILYOSBEK |
Сана: 13.06.2013 10:36. ILYOSBEKга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
POLIBOL |
Сана: 13.06.2013 10:36. POLIBOLга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
DOTSENT |
Сана: 13.06.2013 10:35. DOTSENTга ёзиш |
+-8; -0
|
0
|
LISTENER |
Сана: 13.06.2013 10:33. LISTENERга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SCORPY |
Сана: 13.06.2013 10:24. SCORPYга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
FELAYNI |
Сана: 13.06.2013 10:17. FELAYNIга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
AXAAXA |
Сана: 13.06.2013 10:10. AXAAXAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
FARHODBEK |
Сана: 13.06.2013 09:43. FARHODBEKга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ADVOKAT |
Сана: 13.06.2013 09:06. ADVOKATга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
RAHIMBERDI |
Сана: 13.06.2013 06:53. RAHIMBERDIга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SHAVKATFCB |
Сана: 13.06.2013 03:42. SHAVKATFCBга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Журнамухлис ғалаёни
- “Юлдуз” хиралашганда, Ёхуд Эрматов доим ҳақми?
- Хавфсиз футбол ва чипта “чемпионати”
- Автоэҳтиёткорлик ва автогол, ёхуд Сеулдаги мағлубият сабаблари ҳақида
- ОФКдаги мафия, пистирмадаги японлар ва “ертўла”даги ЎФФ
- Иккинчи қаватдаги корейслар
- “Cэр” Cаркисяннинг мумтоз фикрлари
- Мурзоевнинг “танка”си борми?
- “Corner”ми ёки “бурчак тўпи”?
- Майдапас футбол ҳақидаги жимлик
- Рақиб олдидаги сусткашликми ёки мураббийга қарши сиёсатми?
- Медлительность перед соперником или политика против тренера?
- Холис ва сахий инсонларни унутмайлик!
- Мунофиқликнинг футболдаги кўриниши (Архивдаги мақола)
- Қаҳрамон Асланов танқидни ёқтирмайдими?
- 1C бухгалтеристика: автоматик муносабат билдириш дастури
- “Жар”даги мили-футбол
- “Турдан тургача” бўлаётган телезиёфат
- Супермағлубият. “Илоҳ”нинг қулаши
- "Хайри"нинг қўли ва "Тоға"нинг қўллаши
- Эҳтиёт бўлинг: телефондаги ва интернетдаги агентлар!
- Адашганимдан ҳурсандман!
- «Эшитдик-да!»
- Сафардаги Абрамов ва интизорликдаги ЎзПФЛ
- Абрамовнинг «қовун»лари
- «Press service»ми ёки «Security service»?
- Олимпия термаси мухлислар учун ўйнайдими ёки Абрамов учун?
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги