A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 14

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 15

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 16

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 17

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 18

Блог
Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Блог

Сафардаги Абрамов ва интизорликдаги ЎзПФЛ

Баҳо:
+0; -0

Ёки чемпионат тақвимининг лойиҳаси қачон тасдиқланади?

Бу йилги чемпионат бошланишига саноқли кунлар қолди. Аммо Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) Олий лига ўйинлари тақвимининг лойиҳасини ҳалигача тасдиқламаган. Чунки ушбу тақвим ҳали миллий ва олимпия терма жамоалари бош мураббийи Вадим Абрамовга етиб бормаган, аниқроғи, Карленовичдан ижозат олинмаган.

ЎзПФЛ тақвим лойиҳасини аллақачон ишлаб чиққан, «расман тасдиқланмаганлиги туфайли ОАВда эълон қилмаслик шарти билан» клубларга тарқатган ҳам. Аммо ушбу лойиҳани расман тасдиқлашга ЎзПФЛнинг иродаси етмаяпти. Лойиҳа Вадим Абрамов сафардан келгандан кейин, яъни у тақвим лойиҳасини кўриб чиқиб, ўз тузатишларини киритиб, розилик бергандан кейингина расман қабул қилинармиш.

Қизиқ: Абрамов Тошкентга қачон қайтиб келаркан? 29 февралгача қайтиб келмаслиги аниқ: чунки Япония термаси билан расмий ўйин бор. Ундан кейин Туркияга, олимпиячи шогирдларининг олдига учиши ҳам аниқ: у ерда қисқа муддатли йиғин бор. 2012 йил 22 февраль, чоршанба куни ЎФФ расмий сайтида жойлаштирилган «Олимпия терма жамоаси 25 февралгача БААда бўлади» сарлавҳали хабарда бу ҳақда, жумладан, шундай дейилади: «БААдаги йиғинлар якунига етганидан сўнг, олимпиячилар бир неча кунга Тошкентга қайтишади. Шундан сўнг навбатдаги — Туркия йиғинига йўл олинади. Кичик Осиёдаги йиғин 29 февраль – 9 март кунлари оралиғида бўлиб ўтади».

Агар Абрамов олимпиячиларимизнинг (БАА термасига қарши ўйиндан олдинги) энг муҳим йиғинига оҳиригача ўзи раҳбарлик қилса, бош мураббий Тошкентга 9 мартдан олдин келолмайди. Абрамов 9 март куни Тошкентга келди ҳам дейлик. Лекин у келиши биланоқ: «Менга зудлик билан тақвим лойиҳасини беринглар! Тезда кўрай, фикрларимни айтай, кейин имзо чекай! Клублар, журналистлар, жамоатчилик кутиб қолмасин!» – демайди-ку. «Қовун» сайлидан иборат ўта оғир ва узун командировкадан кейин 1-сонли мураббиймизнинг ҳеч бўлмаса бир кун дам олишга ҳаққи бор!

Демак, ЎзПФЛ ишлаб чиққан тақвим лойиҳаси Абрамовга 10 март куни етиб бориши мумкин. МТЖ ва ОТЖ бош мураббийи бу хужжатни кўриб чиқиб, шу куннинг ўзида имзо чекиши мумкин. Агар ҳақиқатдан ҳам шошилса. Агар шошилмаса, тақвим лойиҳаси Абрамовнинг столида икки-уч кун қолиб кетиши ҳам мумкин.

Дейлик, Карленовичга инсоф бериб, у лойиҳани шу куннинг ўзида, яъни 10 март куни кўриб чиқди ва тасдиқлади. ЎзПФЛ бу тақвимни фақат 11 март куни расман тарқатиши ва эълон қилиши мумкин. Яъни, воқеалар энг яхши сценарий бўйича ривожланса, Олий лига ўйинларининг тақвими чемпионат бошланишига атиги 5 кун қолганда эълон қилиниб, клубларга, жамоатчиликка етказилади.

Шу ҳужжат лойиҳасини Вадим Карленовичга электрон почта орқали жўнатса, унинг ўзгартиришлари, қўшимчалари ва имзосини ҳам Интернет орқали олса, бўлмасмикан? Бўлмайди, шекилли. Чунки шу нарсанинг имкони бўлганда ЎзПФЛ тақвимни аллақачон тасдиқлаб, эълон қилиб юборган бўларди, менимча. Ёки ЎзПФЛ тақвим лойиҳасини электрон почта орқали жўнатди-ю, аммо ҳужжат номаълум сабабларга кўра Карленовичга етиб бормадимикан? Ёки етиб борди-ю, бироқ Абрамов вақти йўқлигидан жавоб бермаяптимикан?

Саволлар кўп. Тахминлар ҳам. Уларни санайвериб, охири: «Чемпионат тақвимини Абрамовсиз қабул қилишнинг иложи йўқми?» – деган ҳақли савол туғилади. ЎФФ, ЎзПФЛ ҳужжатларида бунинг иложи бор. Лекин амалда иложи йўқ, шекилли. Чунки иложи бўлганида ЎзПФЛ Вадим Абрамовни интизорлик билан кутмасдан, шу тақвимни ФИФАнинг ва ОЧЛнинг расмий кунларига қараб, ўзи қабул қиларди-қўярди. Лекин ЎзПФЛ шундай қилолмаяпти, чунки бу ишни қилишга унга руҳият етишмаяпти. Абрамовсиз қимирлай олмай қолган Фарҳод Магометовнинг идораси. Мана, ЎзПФЛнинг асл хўжайини ким!

Менимча, юқоридагиларни инобатга олиб, ушбу идоранинг номига: «ВАДИМ АБРАМОВ НОМИДАГИ ЎЗПФЛ», - деган қўшимча киритиш зарур. Шунда бу идоранинг исми жисмига монанд бўлади. Ёки нотўғрими?

Шу нарсани, яъни чемпионатни ташкил қилишга ихтисослашган идоранинг миллий терма устозидан рухсат олиб ишлашини, Россия футболида тасаввур қила оласизми? Мен тасаввур қила олмайман. Россияда Премьер-лига тақвимини тузаётганда Футбол Иттифоқи ҳам, бошқа футбол идоралари ҳам терма жамоа бош мураббийидан изн олиб ўтирмайди. Россия Премьер-лигасининг тақвимини тузаётганда руслар ўз вақтида машҳур Гуус Ҳиддинкдан ҳам, Дик Адвокаатдан изн сўраб ўтиришмаган. Бундан кейин ҳам сўрашмайди.

Чунки у ерда футболга оид қонунлар ва бошқа меъёрий хужжатлар пухта ишлаб чиқилган ва энг муҳими, амалда ҳам ишлайди. У ерда ҳамма идоранинг, қўмитанинг, бўлимнинг ишлари аниқ белгилаб ва чегаралаб қўйилган. Биров бошқанинг ишига бурун тиқа олмайди. У ерда мувозанат деган нарса бор.

Бизда эса гегемония деган нарса бор. Гегемония бор жойда эса мантиқий равишда гегемон ҳам бўлади. Гегемон бор жойда эса гегемонни зор-интизорлик билан кутадиган идорачалар ҳам бўлади. Оддий чемпионат тақвимини тасдиқдан ўтказиб олиш учунгина кутадиган идорачалар.

Бобомурод АБДУЛЛА.

Киритилган сана: 26.02.2012 16:12. Ўкилди: 3201 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


ALBARS
Сана: 22.03.2012 17:16. ALBARSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RIVAJON
Сана: 28.02.2012 19:18. RIVAJONга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NASAF
Сана: 27.02.2012 10:42. NASAFга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NASAF
Сана: 27.02.2012 10:39. NASAFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TOTTI
Сана: 27.02.2012 09:30. TOTTIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHABA
Сана: 27.02.2012 00:19. SHABAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALMUNIYA
Сана: 27.02.2012 00:18. ALMUNIYAга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAULSTAR
Сана: 27.02.2012 00:06. RAULSTARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAULSTAR
Сана: 26.02.2012 23:53. RAULSTARга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOBITGERMAN
Сана: 26.02.2012 23:34. SOBITGERMANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FOTIX
Сана: 26.02.2012 22:18. FOTIXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALMUNIYA
Сана: 26.02.2012 21:07. ALMUNIYAга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALMUNIYA
Сана: 26.02.2012 21:05. ALMUNIYAга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 26.02.2012 20:05. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 26.02.2012 19:45. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NAVBAXOR
Сана: 26.02.2012 19:43. NAVBAXORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SERENADA
Сана: 26.02.2012 19:42. SERENADAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOUVALENTE
Сана: 26.02.2012 19:36. SOUVALENTEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SERENADA
Сана: 26.02.2012 19:36. SERENADAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABITURIYENT
Сана: 26.02.2012 18:49. ABITURIYENTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 26.02.2012 18:47. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TURON
Сана: 26.02.2012 18:46. TURONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABITURIYENT
Сана: 26.02.2012 18:45. ABITURIYENTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMTM
Сана: 26.02.2012 18:35. BAHROMTMга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NASAF
Сана: 26.02.2012 18:34. NASAFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABITURIYENT
Сана: 26.02.2012 18:29. ABITURIYENTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMTM
Сана: 26.02.2012 18:26. BAHROMTMга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NASAF
Сана: 26.02.2012 18:26. NASAFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NASAF
Сана: 26.02.2012 18:26. NASAFга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NASAF
Сана: 26.02.2012 18:22. NASAFга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FERGI
Сана: 26.02.2012 18:13. FERGIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PIRLO
Сана: 26.02.2012 17:28. PIRLOга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SARQURGON
Сана: 26.02.2012 17:02. SARQURGONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SARQURGON
Сана: 26.02.2012 17:02. SARQURGONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABITURIYENT
Сана: 26.02.2012 16:51. ABITURIYENTга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


INYAZ
Сана: 26.02.2012 16:50. INYAZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MURODOV
Сана: 26.02.2012 16:23. MURODOVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.