A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 14

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 15

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 16

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 17

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 18

Блог
Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Блог

Автоэҳтиёткорлик ва автогол, ёхуд Сеулдаги мағлубият сабаблари ҳақида

Баҳо:
+-2; -0

Сеулда ўтган мағлубиятли ўйиндан кейин: “Ҳаётда мунтазам равишда содир бўладиган бир хил нарсалар одамларни автоматик тарзда реакция кўрсатувчи роботларга, ўзига хос автоматик машиналарга айлантириб қўяркан”, - деган хулосага келдим. Ўйлаб қарасам, ҳамма ёқ автоматика бўлиб кетибди.

Ҳаёт ва автоматика

Мана, масалан, “Барселона” жамоасини танқид қилишинг биланоқ жамоанинг фанатиклари орқа-олдиларига қарамасдан, яъни автоматик тарзда танқидчига виртуал ҳамла қилишади. Ёки бўлмаса, мен мақола ёзишим биланоқ Қаҳрамон Асланов автоматик тарзда жавоб мақола ёзади.

Бошқаларни қўятурайлик, менинг ўзимни олайлик. Танқидга арзигулик бирон нарса кўзимга илингудек бўлса, дарров автоматик тарзда танқид қилишга тушаман. Фақат журналистикада эмас, ҳаётда ҳам шундайман. Жим юрмайман. Гоҳида муштлашгим келади. Чамалаб кўрсам, муттаҳамларнинг башараларига мушт туширмаганимга ҳам анча бўлибди. Иложим йўқ: ҳамма ёқни “жабрланувчи”лар (“терпила”лар) босиб кетган. Уларнинг аризалари тайёр турибди: олдиндан ёзиб қўйган шикоятларига сизнинг исми-шарифингизни ва мушт туширилган санани киритишса, бўлди.

Ана шу ҳаёт, аниқроқ айтадиган бўлсак, вазиятлар кетма-кетлиги Миржалол Қосимовни ҳам автоматик тарзда эҳтиёткор ҳаракатланадиган қилиб қўйган. Биласиз, футболчилик даврида ярим ҳимоячи бўлган: аввало ҳимояни, кейин эса ҳужумни ўйлаб ўйнаган. Менимча, унинг эҳтиёткорлиги ана шу пайтлардан бошланган. Кейин эса, бир куннинг ичида (ўтган йили “Жар” стадионида Эронга қарши ўтказилган мағлубиятли ўйиндан кейин) ўзи кутмаган ҳолда, Ўзбекистон термасига бош мураббий этиб тайинланди.

Ўшанда вазият қандай эди? Ливанга қарши сафар ўйинига тўрт кун қолганди. Байрутдаги ўйинда Қосимов уйдаги мағлубият аламини олиш учун футболчиларни ҳужумга ташлади. Аммо термамиз ҳужумкор ўйин кўрсатса ҳам, футболчиларимиз кўплаб голли вазиятларни йўққа чиқаришди. Бу ҳам етмагандек, ливанликларнинг кам сонли қарши ҳужумларини ўтказиб юборишди. Мезбонлар қарши ҳужумларда кескинлик яратиб, арзимаган жарима тўпидан ҳисобни тенглатиришди. Эндиликда аламли мағлубиятга аламли дуранг қўшилиб, навбатда кучли рақиб - Жанубий Корея - билан ўйин турганди. Гуруҳдаги беш жамоанинг ичида Ўзбекистон тўртинчи ўринда эди.

Мазкур вазиятда Қосимовнинг ўрнида бошқа мураббий бўлганида ҳам, истайдим-йўқми, бунақа кўр-кўрона ҳужум тактикасига, ҳимояни эсдан чиқариб олдинга отланиш усулига чек қўйиб, эҳтиёткор ўйинга ўтган бўларди. Ва Қосимов шуни қилди. Натижа ёмон бўлмади. Аввалига Тошкентда Жанубий Корея билан дуранг ўйналди, кейин эса сафарда Қатар ва Эрон термалари мағлубиятга учратилди.

Шуни айтиш керакки, Жанубий Корея термасига қарши “Пахтакор” марказий стадонида ўтказилган ўйинда футболчиларимиз ғалабага эришишлари ҳам мумкин эди. Лекин улар баъзи қулай вазиятлардан фойдалана олишмади. Айниқса, ўйиннинг охирларида рақиб дарвозасидан 2-3 метр узоқликда турган Темур Кападзе ўнг қанотдан етказиб берилган пасни голга айлантира олмади: ён тарафдан келаётган тўпни дарвозга сирғаниб бориб йўллаш ўрнига, нимагадир турган ҳолатда киритмоқчи бўлди ва вазиятни йўққа чиқарди. Балки ўша вазиятда Кападзе ўзини чим устида эмас, асфальт устида ўйнаётгандек ҳис қилиб, сирғаниб шикастланишга қўрққандир. Балки, сирғаниб бориб, дарвоза устунига урилишдан ҳайиққандир. Билмадим.

Термамизнинг ана шу ўйини Жанубий Корея термасига қарши ўтказилган энг ёрқин ўйинлардан бири бўлди, менимча. Чунки футболчиларимиз ҳимояни унутмаган ҳолда ҳужум қилишиб, кўплаб голли вазиятларни яратишганди.

Сеулдаги учрашув эса муҳимлиги жиҳатидан Тошкентдагидан анча фарқ қиларди. Биринчидан, бу ўйин Ўзбекистон термаси учун сафар ўйини эди. Иккинчидан эса, кореяликлар Байрутдан аламли дуранг билан қайтишганди. Бу вазиятда Миржалол Қосимов яна эҳтиёткор тактика танлашга мажбур эди. Шу тариқа Қосимовнинг доимий ва мажбурий эҳтиёткорлиги бориб бориб автоэҳтиёткорликка айланиб кетди.

Сеулдаги автоэҳтиёткорлик ва автогол

Эҳтиёткор бўлишга мажбур қолган Миржалол Қосимов Сеулда ҳам асосий эътиборни ярим ҳимоя ва ҳимояга қаратишга ҳамда бир ҳужумчи билан ўйнашга қарор қилди. Агарда ўйин пайти баъзи хатоларга йўл қўйилмаганда Қосимовнинг эҳтиёткорлиги 11 июньдаги ўйинда ҳам самара берарди. Сеулдаги автоэҳтиёткорликнинг самарасига қайси хатолар монеълик қилди?

Бундан ва Сеулдаги ўйиндан олдинги “Иккинчи қаватдаги корейслар” сарлавҳали мақоламда мен Жанубий Корея терма жамоаси ўйинининг таҳлилини тақдим қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари, биринчидан, корейсларнинг ҳаводан оширадиган узун пасларига қаршилик қилишлари, иккинчидан, жарима майдонимиз остонасига ва ичига ҳаводан узатилган узун пасларни иккинчи қаватда бартараф қилишлари ва, учинчидан, кореяликлар томонидан иккинчи қаватдан зарба учун етказиб берилган тўпларга (“подбор”да) эгалик қилишлари зарур, деган хулосага келгандим.

11 июньдаги ўйинда термамиз аъзолари биринчи шартни бажаришмади. Яъни корейсларнинг ҳаводан оширадиган узун пасларига қаршилик қилишмади. Корейсларнинг бемалол узун пас оширишларини, футболчиларимизнинг ҳаводан узун пас оширишга ҳозирланган корейсларга қаршилик қилмаганлигини кўриб, очиғи, ҳайрон бўлдим. Улар нимага корейсларга бемалол узун пас оширишга қўйиб бергани менга қоронғу. Балки, Қосимов тегишли кўрсатма бермагандир. Балки, бош мураббий шундай кўрсатма бергану, бироқ футболчилар кўрсатмани бажаришмагандлир. Билмадим.

Нима бўлган тақдирда ҳам ўша куни кореялик футболчилар ҳимоядан ҳужум чизиғига оширган узун паслари билан термамизнинг кучли ярим ҳимоясини осонликча, яъни ҳаводан оширилган узун паслар ёрдамида енгишди. Бу вазиятда кучли ярим ҳимоямиз рақибнинг ҳаводан узатаётган узун пасларини осмонга қараб, томоша қилишга мажбур бўлди. Айтишади-ку, “Тентак тоғни ошиб ўтади, ақлли эса тоғни айланиб ўтади”, - деб.

Ўша кунги ярим ҳимоя чизиғимизни тоққа қиёсласак, Жанубий Корея термаси бош мураббийи Ўзбекистон терма жамоаси яратган баланд “тоғни” (тиғиз ва кучли ярим ҳимояни) ақл билан (ҳаводан узатилган узун паслар орқали) осонликча “айланиб” ўтди-қўйди. Яъни автоэҳтиёткорлик туфайли барпо этилган ярим ҳимоя тоғи ҳам, ҳимоя баландлиги ҳам бизга ёрдам бермади.

Автогол ҳам айнан жарима майдонимизга ҳаводан оширилган пас орқали киритилди. Яъни автоголнинг илдизлари яна ўша корейсларнинг ҳаводан оширган пасларига бориб тақаляпти. Корейсларнинг голга айланмай қолган икки ҳавфли вазияти ҳам айнан ҳаводан оширилган узун пасларни зарбага ташлаб бериш натижасида юзага келди. Икки вазиятда ҳам кореялик футболчилар охирги зарбаларни ноаниқ йўллашди. Агар шу зарбалар ҳам аниқ йўналтирилганда ё Нестеровга қийин бўларди, ё ҳисоб йирик кўриниш оларди.

Агарда ҳужумда футболчиларимиз корейсларнинг узун пас узатишига қаршилик кўрсатганларида эди, жарима майдонимиз ичида бундай ҳавфли вазиятлар юзага келмасди, бу пасларни жарима майдонимиз остонасида кутиб юрган бўйдор корейслар ўйиннинг охиригача тўпсиз юришарди. Лекин ўйинда ундай бўлмади: бизникилар корейсларга узун пас оширишга имконият яратишди, ўзлари учун эса ҳавфли вазиятлар ва мағлубият барпо этишди. Менимча, мана шу камчилик (узун пасларни оширишга имконият берилганлиги) 11 июньдаги ўйинда терма жамоамиз йўл қўйган энг катта хато бўлди.

Оммавий танқид

Кўпчилик айтаётган: “Сеулда икки ҳужумчи билан ўйнаш керак эди”, - деган гапларга қўшилмайман. Менимча, майдонга Акмал Шораҳмедовнинг туширилишини ҳисобга олмаганда Жанубий Корея билан ўйинга Қосимов ҳозирги кундаги энг оптимал таркибни қўйди. Шахсий қарашларимга кўра, Шораҳмедовнинг ўрнига бўйдор Шавкат Муллажоновни туширса, фойдалироқ бўларди. Чунки Муллажонов иккинчи қаватда баланд бўйли корейсларга имконият қолдирмасди, деб ўйлайман.

Шуни ҳисобга олмаганда, 11 июнь куни Миржалол Қосимов энг оптимал таркибни майдонга туширди. Ўша ўйинда бир ҳужумчи билан ўйналганини қораловчилар ўзлари икки ҳужумчили схемани тузишга қийналадилар. Ўйлаб кўринг: Ҳайдаров, Аҳмедов, Кападзе, Жепаровлардан қай бири заҳирада қолиши керак эди? Туширилиши зарур эди деб айтилаётган иккинчи ҳужумчи санаб ўтилган ярим ҳимоячиларнинг қай биридан кучли?

ЖЧ-2010 финал турнирида Аргентинанинг Месси-Игуаин-Агуэро учлиги турнирда энг кучли ҳужум чизиғи ҳисобланган эди. Якунда нима бўлди? Биргина Хавьер Маскеранодан иборат таянч ярим ҳимояси рақиблар босимига дош беролмади ва аргентиналиклар 0-4 ҳисобидаги мағлубият билан турнирни тарк этишди. Жанубий Кореяга қарши Сеулда ўтган ўйинда Қосимов ҳам Ҳайдаров-Аҳмедов-Кападзе учлигидан битта таянч ярим ҳимоячини қолдирса ва уларнинг ўрнига ҳужумчилар тандемини туширса, ҳужум чизиғимиз кучайиб қолардими? Бизда кучли ярим ҳимоячиларни алмаштириб, ҳужумни кучайтира оладиган ҳужумчилар борми ўзи?

Икки ҳужумчи билан сафардаги муҳим ўйинларда ва боз устига корейслардек кучли рақиблар билан эмас, ўз майдонимизда Қатарга қарши ўйнасак бўлади. Чунки, биринчидан, Қатарни ютишимиз шарт. Иккинчидан, Қатар билан ўз майдонимизда ўйнаймиз, бу вазиятда, истаймизми-йўқми, эътиборимизни кўпроқ ҳужумга қаратишимиз талаб этилади. Учинчидан, икки ҳужумчи рақиб ҳимоясини самаралироқ чалғитади. Тўртинчидан эса, агар иккинчи ҳужумчи жамоанинг ҳимоявий ишларида, масалан рақиб томонида ўтказиладиган прессингда ҳам иштирок қилса, ҳимояга ҳам, рақибдан тўпни олиб қўйиш ишларига ҳам кўмаклашарди. Яъни иккинчи ҳужумчининг туширилиши бир пайтнинг ўзида ҳужумкорликка ҳам, эҳтиёткорликка ҳам ёрдам берарди.

Шахсий кузатувларимга таяниб айтадиган бўлсам, терма жамоамиз ҳужумчилари ичида фақатгина Улуғбек Бақоев ҳимоя ва прессинг ишларига ҳам кўмаклашиб ўйнайди. Биласиз, биздаги ҳужумчиларнинг аксарияти ҳимоявий ҳаракатларда, прессингда иштирок қилмайди. Балки, улар ҳимоявий ишларни қора иш ҳисоблаб, бундай меҳнатни ўзига эп кўришмас. Балки, ҳимояга кўмаклашиб ўйнашга кучлари етмас. Билмадим. Бунинг сабабларини ва терма жамоадаги футболчиларнинг имкониятларини ҳаммадан кўра мураббийлар штаби яхши билади.

Хуллас, Қатар термасига қарши ўтказиладиган ўйинда термамиздан иложи борича йирик ҳисобда ғалаба қозониш талаб қилиняпти экан, мураббийлар штаби майдонга икки ҳужумчи туширса, фойдали бўлади, деган фикрдаман. Уй учрашувида икки ҳужумчи билан ўйнаш ярим ҳимоя ёки ҳимоя ишларининг зарарига бўлади, дегани эмас. Майдонга тушадиган ҳужумчилардан ҳимоя ишларида ёрдам бериб ўйнаш талаб этилса, бўлгани. Албатта, агар ўйинга қўйилган икки ҳужумчи фақат орқадаги шерикларидан тўп кутиб, ҳимоя ишларига кўмаклашмасдан ўйнашса, ҳужумчиларнинг кўплиги ҳимоя ишларига зарар беради. Лекин ҳужумчилар ҳимояга қайтиб ўйнашса, ҳужумчиларнинг кўплигидан фойда бўлса бўладики, зарар бўлмайди.

Сўнгсўз

Ушбу мақолада терма жамоамиз 11 июнь куни Сеулда йўл қўйган камчиликларга, мағлубиятга олиб келган хатоларга тўхталдим. Бу мағлубиятда япониялик ҳакам фаол иштирок қилганини ҳам эсдан чиқармаслигимиз керак. Зеро, савия ва куч жиҳатидан бир-биридан унчалик фарқ қилмайдиган рақиблар ўртасидаги бундай муҳим учрашувларда ҳакамларнинг биргина хатоси ҳам ўйинда туб бурилиш ясашини, ўйин натижасига таъсир қилишини кўпчилик билади. Корейсларга қарши ўйинда Минору жаноблари эса бир эмас, кўплаб маротаба термамиз зарарига “адашди”. Шуни унутмайлик.

Бугунги кунда Миржалол Қосимов танлаган эҳтиёткор ўйин услубини танқид қилаётганлар эхтиросга берилмай, юзага келган вазиятга озгина таҳлиллий ёндошсалар, кўп нарса ойдинлашади. Ўзингиз ўйлаб кўринг: ҳозиргисини ҳисобламаганда, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу пайтгача ЖЧ саралашининг сўнгги босқичида тўрт мартта иштирок этган ва бир мартагина учинчи ўрин эгаси сифатида плей-оффгача етиб борган.

Ўша саралашларда юқори ўринларни эгаллай олмаганимизнинг асосий сабаби сафардаги ўйинларда ғалаба қозонмаганимиз бўлган. Яъни хал қилувчи босқичда, сафарда ўтказилган 16 учрашувнинг бирортасида ҳам терма жамоамиз ғалаба нашидасини сурмаган. Миржалол Қосимов бошчилигида терма жамоамиз сафарда бир эмас, икки ўйинда ғалаба қозонди, бир ўйинда дуранг ва фақат бир учрашувда (у ҳам бўлса гуруҳ ғолиблигига асосий даъвогар Жанубий Кореянинг майдонида, япониялик ҳакамнинг корейспарастлиги, автогол ҳамда ўйиндаги баъзи камчиликлар туфайли) минимал ҳисобда мағлубиятга учради.

Айни пайтда биз учун энг муҳим нарса Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятимиз ҳали ҳам сақланиб турганлигидир. Муҳим ўйин олдидан шуни ҳам эсдан чиқармайлик.

Бобомурод АБДУЛЛА

Киритилган сана: 14.06.2013 20:19. Ўкилди: 3674 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


SODIQGOLD
Сана: 24.06.2013 10:19. SODIQGOLDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAHRIXON
Сана: 19.06.2013 13:29. SHAHRIXONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DOTSENT
Сана: 17.06.2013 10:52. DOTSENTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 16.06.2013 11:50. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MOBITEL
Сана: 15.06.2013 17:04. MOBITELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MOBITEL
Сана: 15.06.2013 17:04. MOBITELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 15.06.2013 14:26. FAMOUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NOTEBOOK
Сана: 15.06.2013 11:35. NOTEBOOKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SANCHES
Сана: 15.06.2013 11:32. SANCHESга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 15.06.2013 10:45. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TIMURAY
Сана: 15.06.2013 10:01. TIMURAYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OQSOQOL
Сана: 15.06.2013 09:26. OQSOQOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DJFUN
Сана: 15.06.2013 08:24. DJFUNга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DJFUN
Сана: 15.06.2013 08:23. DJFUNга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DARKMANN
Сана: 15.06.2013 08:12. DARKMANNга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ADVOKAT
Сана: 15.06.2013 07:09. ADVOKATга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TOTTI
Сана: 15.06.2013 04:13. TOTTIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FATHQUQON
Сана: 15.06.2013 01:30. FATHQUQONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KRISHZEVEN
Сана: 15.06.2013 01:03. KRISHZEVENга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BLAUGRANA
Сана: 15.06.2013 00:53. BLAUGRANAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AVESTO
Сана: 15.06.2013 00:32. AVESTOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AVESTO
Сана: 15.06.2013 00:28. AVESTOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NBKICKER
Сана: 15.06.2013 00:07. NBKICKERга ёзиш
+-2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FATHQUQON
Сана: 15.06.2013 00:02. FATHQUQONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MSOHIB
Сана: 14.06.2013 23:35. MSOHIBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IWAZZALEEN
Сана: 14.06.2013 23:18. IWAZZALEENга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IWAZZALEEN
Сана: 14.06.2013 23:18. IWAZZALEENга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 14.06.2013 23:04. FILOSOFга ёзиш
+4; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARABIY
Сана: 14.06.2013 23:00. ARABIYга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAXRIK
Сана: 14.06.2013 22:23. SHAXRIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RONIKING
Сана: 14.06.2013 22:19. RONIKINGга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RONIKING
Сана: 14.06.2013 22:18. RONIKINGга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XUJAQULTEPA
Сана: 14.06.2013 22:18. XUJAQULTEPAга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XUJAQULTEPA
Сана: 14.06.2013 22:18. XUJAQULTEPAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XUJAQULTEPA
Сана: 14.06.2013 22:18. XUJAQULTEPAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABEGG
Сана: 14.06.2013 21:51. ABEGGга ёзиш
+3; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DLSHOD
Сана: 14.06.2013 21:46. DLSHODга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BUKHARAMU

Сана: 14.06.2013 21:32. BUKHARAMUга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BUKHARAMU

Сана: 14.06.2013 21:32. BUKHARAMUга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BUKHARAMU

Сана: 14.06.2013 21:32. BUKHARAMUга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BUKHARAMU

Сана: 14.06.2013 21:29. BUKHARAMUга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BUKHARAMU

Сана: 14.06.2013 21:29. BUKHARAMUга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BUKHARAMU

Сана: 14.06.2013 21:28. BUKHARAMUга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HOLMUROD
Сана: 14.06.2013 21:10. HOLMURODга ёзиш
+3; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 14.06.2013 21:09. ALBARSга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SERIY
Сана: 14.06.2013 21:07. SERIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DOTSENT
Сана: 14.06.2013 21:02. DOTSENTга ёзиш
+-2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AMIRILASHKAR
Сана: 14.06.2013 21:02. AMIRILASHKARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AMIRILASHKAR
Сана: 14.06.2013 21:01. AMIRILASHKARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FANFCB
Сана: 14.06.2013 21:00. FANFCBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ESCATO
Сана: 14.06.2013 20:52. ESCATOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ESCATO
Сана: 14.06.2013 20:52. ESCATOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DREAMER
Сана: 14.06.2013 20:43. DREAMERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DREAMER
Сана: 14.06.2013 20:42. DREAMERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.