A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 14

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 15

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 16

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 17

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 18

Блог
Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Блог

«Press service»ми ёки «Security service»?

Баҳо:
+0; -0

ёхуд «Матбуот хизматлари клублар ва журналистлар ўртасидаги кўприкларми ёки деворларми?» - деган савол атрофидаги мулоҳазалар

Бир пайтлар менга тажрибамда дуч келган кўплаб муаммолар ҳанузгача барҳам топмаётганлиги, «Футбол клубларининг матбуот хизматлари клублар ва журналистлар ўртасида кўприк ёки тўсиқ бўлиши керакми?» — деган савол ҳамон долзарблигича қолаётганлиги ушбу мақолани ёзишимга туртки бўлди.

Юқоридаги саволга жавоб бериш учун халқаро тажрибага, ривожланган демократик давлатларнинг, дунёдаги илғор футбол клубларининг тажрибасига мурожаат қилиш керак. Зеро, бизнинг мамлакат ҳам демократик жамият барпо этишни, футбол клубларини ва умуман футболни ривожлантиришни мақсад қилган.

ИЛҒОР ДАВЛАТЛАР ВА КЛУБЛАР ТАЖРИБАСИ

Аксарият Европа ва ҳаттоки баъзи собиқ Иттифоқ мамлакатлари футбол клубларидаги матбуот хизматларининг асосий мақсади клуб ҳақидаги маълумотларини оммавий ахборот воситалари орқали максимал даражада тарқатишдир. Ушбу мақсадга эришиш учун улар ўз клуби ва матбуотни боғлаб турувчи кўприк бўлиб хизмат қилишга ҳаракат этишади. Матбуот хизматлари журналистларга, биринчидан, ўз маълумотларини (статистикасини), иккинчидан эса, у ёки бу масалала юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим қилишади. Масалан, «Манчестер Сити»да Карлос Тевес билан боғлиқ можароли ишлар бошланиб кетганда ушбу тортишувлар ҳақида энг биринчи тафсилотларни аввало шаҳарликларнинг клуби, яъни матбуот хизмати тарқатди. Яъни, «Сити» матбуот хизмати ҳам, раҳбарияти ҳам бу хусусда турли нотўғри ва ноўрин миш-мишлар тарқалишидан олдиноқ ўз ахборотини ва расмий позициясини тарқатди.

Футболи ва оммавий ахборот воситалари ривожланган мамлакатларда матбуот хизматлари ахборот тарқатиш билан чекланиб қолмасдан, ижобий пиар соҳасида ҳам иш олиб боришади. Улар ўз мураббийлари ва футболчиларини пиар қилганда асло мақташмайди, улар тўғрисида максимал даражада кўпроқ маълумот тарқатишади холос. Чунки бугунги кунда замонавий пиар кимнидир ёки ниманидир кўр-кўрона мақташ дегани эмас, балки жамиятга ўша шаҳслар ёки клублар ҳақида имкон даражасида кўпроқ ва очиқроқ ахборот тарқатиш, уларни ОАВ вакилларининг олдига имкон даражасида кўпроқ олиб чиқиш деганидир.  

Мисол учун, «Манчестер Юнайтед»га оддий Александр Фергюссон бўлиб келган мураббийни cэр Алекс даражасига кўтарилишида, машҳурлик чўққиларини забт этишида «МЮ» матбуот хизматининг, айниқса, бош мураббийга махсус бириктирилган уч журналистнинг роли ҳам беқиёсдир. Клуб матбуот хизмати бош мураббийни матбуот билан боғлашда, ОАВ вакиларига очиқ бўлишда жонбозлик кўрсатганини ҳамма билади. Фергюссонга бириктирилган уч журналист танқидчи журналистларнинг провокацион саволларига қандай жавоблар қайтариш борасида «МЮ» бош мураббийига ҳатто махсус ўқув курслари ўтганлигини барча ҳам билмаса керак.

«ХОРАЗМ»ДАГИ БАЪЗИ УРИНИШЛАРИМ

Демократияси ва футболи ривожланган мамлакатлардаги матбуот хизматларининг очиқлик, тезкорлик ва ҳозиржавоблик борасидаги илғор тажрибасини мен Урганчда ишлаб юрган пайтларимда «Хоразм»га жорий этишга ҳаракат қилиб кўрдим. Энг аввало, мен «Хоразм» бош мураббийи В. Султоновга ва клубнинг бошқа раҳбарларига матбуотдан, ОАВ вакилларидан ўзини олиб қочмаслик кераклигини, журналистларнинг ҳар қандай саволларига миллий қонунчилигимиз доирасида очиқ-ойдин жавоб қайтариш лозимлигини тушунтирдим. Бу нарса нафақат уларнинг обрўсини, балки клуб ва жамоа обрўсини ҳам кўтаришини англатдим.

Ўша пайтда «Хоразм» мураббийлари ва раҳбарлари мени тўғри тушунишди. ОАВ билан ишлашда жорий қилинган янгича йўналиш тез орада ўз самарасини бера бошлади. Мисол учун, жамоа бош мураббийи Вали Султонов «Спорт» телеканалининг «Гол» кўрсатувида чиқиб, кўрсатув маллифи Давлат Турдиалиевнинг саволига жавобан: «Футболчиларимиз ўртача икки миллион сўм ойлик маош ва шунча миқдорда мукофот пули олишади», - деб очиқ жавоб қайтарди. Бу ўзига хос революцион жавоб эди. Чунки В. Султоновгача ҳам, ундан кейин ҳам бирор бир жамоамизнинг мураббийи футболчиларнинг маошларини журналистларга ошкор қилишмаганди ва ҳозиргача ҳам ошкор қилишмаяпти.

Бундан ташқари, «Гол» кўрсатувида «Хоразм» бош мураббийи ўзбек футболидаги ўйинларни сотиш, келишилган ўйинларни уюштириш муаммолари ҳақида ҳам ошкора гапирганди. Унинг бу чиқиши футбол жамоатчилигида ўзига хос резонансга эга бўлди. Масалан, кўрсатув тўғридан-тўғри эфирга узатилган куннинг эртаси «Локомотив»-»Сўғдиёна» учрашувига борганимизда Тошкент темир йўл муҳандислари институти стадионига йиғилган кам сонли мухлислар В. Султоновни тик туриб, қарсаклар билан кутиб олишганди. Менимча, ўшанда футбол мухлисларининг қарсаклари «Хоразм» футбол клуби ва жамоаси шаъни учун ҳам янграганди.   

Кейинги йили клубнинг расмий сайтини очдим. Клуб ва жамоа ҳақидаги ҳар қандай материал, жумладан, танқидий материал ҳам аслида клубнинг пиарига (обрўсига) хизмат қилишини билганим ҳолда сайтда «Хоразм» ҳақида ҳам ижобий, ҳам танқидий мақолаларни бера бошладим. Аммо ўйинларни доимий тарзда ютқаза бошлаган жамоа раҳбарияти ва мураббийлари бу ташаббусимни бошқача қабул қилишди. Ва улар нафақат бошқа журналистлардан, ҳаттоки мендан, яъни клуб матбуот котибидан ҳам узоқроқ юра бошлашди.

«Хоразм» раҳбарлари ва мураббийларининг тўнларини тескари кийиб олганликларини тушунса бўларди: жамоа учун оғир дамларда улар кўпроқ танқидга эмас, мақтовга эҳтиёж сезишарди. Чемпионат ўйинларини бирин-кетин ютқазаётган жамоани мақташнинг имкони йўқлигини улар қаердан билишсин?!

Натижада, бошлаган ташаббусларимни тўхтатишдан бошқа чорам қолмади. «Хоразм»даги уринишларим шу тариқа якун топди.

Мақоланинг ушбу қисмини ўзимнинг меҳнатларимни эътироф қилиш учун эмас, балки матбуот билан ишлашда бизда ҳам янгича руҳ, очиқлик тамоилларини жорий қилиш мумкинлигини, бунинг учун салгина дадиллик ва озгина ташаббус зарурлигини кўрсатиш учунгина ёздим.

Кимда ким: «Янгилик киритаман деб, ишдан кетибсиз-ку! Бизда бунинг иложи йўқлигига ўзингиз мисолсиз!» — дейиши ҳам мумкин. Аммо ишдан ажралишимизни ўйлаб, ташаббус кўрсатмасдан юраверсак, мураббий ва футболчиларимизнинг журналистлардан қочиб юришларига, матбуот хизматларининг эса ўз клубининг раҳбарлари, мураббийлари ва футболчиларини матбуот аҳлидан ҳимоя қилишларига кўникиб яшашимизга тўғри келади.

Келинг, шу хусусда батафсил сўз юритамиз. Матбуот хизматлари билан боғлиқ вазият бизда қандай?

БИЗДАГИ УМУМИЙ АҲВОЛ

Афсуски, бизда аксарият Ғарб ва баъзи МДҲ амалкатларидан фарқли ўлароқ амалда баъзи футбол клублари матбуот хизматларининг асосий мақсади ОАВ орқали жамиятга ахборот тарқатишга максимал кўмаклашиш эмас, аксинча қаршилик кўрсатишдир. Ушбу мақсадга эришиш учун улар ўз клуби ва матбуотни боғлаб турувчи кўприк бўлишга эмас, уларни бир-биридан ажратиб турувчи девор, ўз раҳбарлари, мураббийлари ва футболчиларини журналистлардан ҳимоя қилувчи қалқон бўлишга ҳаракат қилишади. Хулласи калом, биздаги аксарият матбуот хизматлари амалда «press service» (матбуот хизмати) бўлиб эмас, балки «security service» (ҳавфсизлик хизмати) бўлиб хизмат қилишмоқда. Матбуот котиблари эса «bodyguard»ларнинг (тансоқчиларнинг) вазифасини бажаришмоқда.

Оддий ва янги мисол. Ўтган йилги чемпионатда Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасида ўйнаган Ислом Тўхтахўжаев бу йил қайси клубга трансфер қилинганини, яъни янги чемпионатни қайси жамоада бошлашини билмай икки ҳафта бошимиз қотди. Кимдир: «Футболчи «Локомотив»га ўтибди», - деса, яна кимдир: «Самвел Бабаян футболчини «Пахтакор»га ўтишга кўндирибди», - деди. Учинчилар эса: «Тўхтахўжаев «Нефтчи»да қолармиш» — деган гапларни айтишди. Бу масалага «Нефтчи», «Локомотив» ва «Пахтакор» матбуот хизматлари ўз вақтида ойдинлик киритишмади. Натижада бу трансфер борасидаги ноаниқлик икки ҳафта ичида ҳар хил миш-мишларни келтириб чиқарди.

Ёки бўлмаса, «Динамо»дан «Бунёдкор»га ўтган Давид Ония «Пахтакор» машғулотларида иштирок этиб, яна «қалдирғочлар» таркибига қайтган воқеани олайлик. Кимдир Ониянинг «Бунёдкор» билан шартномасини пеш қилган бўлса, яна кимдир футболчининг «Пахтакор» футболчилари орасида шуғулланаётганда туширилган фотосуратини кўрсатди. Бу сафарги жумбоқ ҳар тугул икки ҳафта эмас, атиги бир ҳафта чўзилди.

Янада ҳайратланарли ва ачинарли мисол. ЎФФдаги жаноблар миллий ва олимпия терма жамоаларининг бош мураббийи Вадим Абрамовдан ташқари барча терма жамоаларнинг мураббийлари билан тузилган меҳнат шартномаларига «ажойиб» бир банд киритишган. Унда терма жамоалар мураббийлари ЎФФ терма жамоалар маркази (раҳбари Асқар Толибжонов) билан келишган ҳолдагина журналистларга интервью бериши мумкинлиги ёзилган. Яъни, масалан, Евстафеев ёки Мусаевдан интервью олмоқчимисиз? - Марҳамат қилиб, мураббийларнинг рухсат олишини кутинг!

Табиий-ки, бундай вазиятда терма мураббийлари ўзларининг асосий ишларидан (машғулотларидан) чалғиб, журналистга интервью бериш учун Асқар Толибжоновнинг олдига бориб ёки унга қўнғироқ қилиб, рухсат олиб ўтиришмайди. Улар: «Асқар акадан ўзингиз рухсат олиб келинг. Кейин интервью бераман», - деб, ижозат олиш миссиясини журналистларнинг ўзига юклашади-қўйишади. Ишларнинг мантиқи шуни талаб қилади. Кўряпсизми, бу муаммонинг (таъқиқни енгишнинг) юки қоғозда (меҳнат шартномасида) мураббийларга юкланган бўлса ҳам, амалда барибир журналистларга ағдарилмоқда. Чунки интервью мураббийларга эмас, журналистларга кўпроқ керак!

Шуми федерация эшикларининг журналистларга очиқлиги?! Ҳа-я, федерациямизнинг эшиклари журналистлар учун доим очиқлиги эсимдан чиқибди: журналистлар у эшиклардан кириб, бинода жойлашган футбол музейининг экспонатларини бемалол томоша қилиб чиқишлари мумкин. Интервью олиш учун эса тирик «экспонатлар»ни зиёрат қилишлари керак.

Агарда Ғарбда матбуот котиблари журналистларларнинг кам мурожаат қилганидан ёки умуман мурожаат қилмай қўйганидан безовта бўлишса, бизда баъзи матбуот котиблари бу нарсага ҳурсанд бўлишади. Мазкур тоифа матбуот котибларини ОАВнинг саволларига жавоб бермаслик ёки кечикиб жавоб бериш натижасида турли бўҳтон-у миш-мишлар тарқалиб кетиши ҳам ўйлантирмайди. Чунки улар иссиқ ишидан ажралиб қолмаслик ҳақида қайғуришади холос. Шунинг учун ҳам улар ўз идораларини, клубларини ва, айниқса, раҳбарларини журналистлардан ниҳоятда қаттиқ қўриқлашади.

Ҳа-я, яна эсимдан чиқибди. Бу тоифа матбуот хизматлари ва котиблари онда-сонда ўзларининг асосий вазифаларини бажариб туришади: клуби ҳақида қаердадир танқидий мақола чиқса, шу мақола муаллифига қарши материаллар ёзиб туришади. Гарчи бу каби жавоблар ёнғиндан кейин сув сепишга ўхшаса ҳам,  матбуот хизматлари ўзларининг кечикиб қилган ҳаракатларини ютуқ деб баҳолашади ва: «Бизни кўра олмайдиган ичиқора ва иғвогар журналистларга муносиб жавоб бердик!» - деб мағрурланишади.

Бундай мутант, гибрид (матбуот/хавфсизлик) хизматларининг ОАВдан узоқ юриши оқибатида, ОАВ вакиллари ҳам улар ҳақида ё умуман ҳеч нарса ёзмай қўйишга мажбур бўлишади, ёки ёзсалар ҳам кўча-кўйда, коридорларда эшитган миш-мишларни ёзишдан бошқа чоралари қолмайди. Мана шу пайтда футбол клубларининг раҳбарлари ва матбуот котиблари: «Нега сиз, журналистлар, биз ҳақимизда ёзмаяпсизлар?! Нима сабабдан пассивсизлар?!» — деб, матбуот аҳлидан норози бўлишади. Ёки бўлмаса: «Нега биз ҳақимизда аниқ фактларни эмас, турли миш-мишларни чоп этяпсизлар?!» — дейишади.

Ие, сизлар журналистлардан қочиб, уларга аниқ фактларни бермасангиз, журналистлар миш-миш ёзмай нима ёзсин?! Ёки сиз ОАВ вакиллари билан мулоқотга бормасангиз ҳам, матбуот сиз ҳақингизда ёзавериши керакми?! Кечирасиз, жаноб вице-президентлар-у жонкуяр менежерлар, мураббий-ю футболчилар: энди журналистлар сизларнинг орқангиздан эмас, сизлар журналистларнинг орқасидан чопишга мажбурсиз!

Журналистлар керак бўлиб қолганда биздаги баъзи вице-президентлар-у менежерлар, мураббий-ю футболчилар шундай ҳушфеъл, мулойим, очиқ чеҳрали бўлиб қолишади-ки, кечагина журналистларга қовоғини солиб юрган димоғдорларни таниб бўлмай қолади. Қалам аҳлига эҳтиёж сезганда булбулларга айланган кечаги бургутлар журналистлар ўртасида турли танлов-у пиар-тадбирлар ўтказишга киришишади. Улардан баъзилари журналистларга ҳатто дастурхон ҳам ёзишади. Муқаддас Рамазон ойида (рўза пайтида) журналистлар учун Ифторлик ташкил қилиб, дастурхонга турли овқат-у неъматлар билан бирга ароқ тортиқ қилган клуб раҳбарларини ҳам кўрганман. Афсус-ки, «оғизочар» дастурхонидаги ароқ шишаларини бўшатган журналистларни ҳам кўрганман.

Бундай директор-у мураббийларнинг журналистларга нисбатан «саҳий»лиги ва «ҳушфеъл»лигини тушунса бўлади: бу жаноблар ўзлари ва ўз клублари ҳақида ижобий материаллар чоп этилишини истаб қолишади. Яъни энди клуб раҳбарлари журналистларнинг олдига келишади. Бундай кишилар ўзларининг иддаолари ва ҳатти-ҳаракатлари, яъни уюштираётган дастурхон-у банкетлари бефойда эканлигини тушунишмайди. Улар танлов, пиар-акциялар ва шунга ўхшаш бошқа тадбирлар оммавий ахборот воситаларининг реал саволларига бериладиган жавобларнинг ўрнини ҳеч қачон боса олмаслигини билишмайди. У ёки бу долзарб масала юзасидан сўралган, олинган ва тезда тарқатилган ахборот қаёқда-ю, клуб ташкил қилган журналистик танлов ёки давра суҳбати қаёқда?!

Шуниси ачинарли-ки, мана шу ҳақиқатларни нафақат баъзи футбол мутасаддилари, балки ҳозирда матбуот котиблари бўлиб ишлаётган баъзи собиқ журналистлар ҳам тушунишмайди. Ёки тушунишни исташмайди. Бир пайтлар ЎФФнинг собиқ матбуот котиби Рустам Қўчқоров мен билан суҳбатда: «Пахтакор» сизни матбуот анжуманига киритмасликка ҳаққи бор. Ана, Россияда ЦСКА раҳбарияти ҳам «армиячи»ларни танқид қилган журналистларни ўз стадионига киритмай қўйган», - деб Россиядаги жирканч мисолларни келтирганди. Афсуски, негадир Рустам Қўчқоровга ўхшаган матбуот котиблари ўзлари ривожланган Ғарб мамлакатларида ўқиб, ишласалар ҳам, мисол ва намуналарни демократияси ривожланган Ғарб мамлакатларидан эмас, Россиядан олишади.

Журналистнинг дардини вице-президент ёки директор бўлиб ишлаётган собиқ футболчи тушунмаслигини сал-пал тушуниш мумкин. Аммо журналистнинг дардини журналист тушунмаслигини англаш мушкул. Кечагина футбол мутасаддиларидан, мураббийлардан ва футболчилардан интервью ололмай ҳалак бўлиб юрган журналист, матбуот котиби лавозимига ўтиргач, ўз ҳамкасблари ва елкадошлари бўлмиш журналистларга чап бера бошлашини ҳазм қила олмайман. Кимдир: «Ҳозир унинг елкадоши журналистлар эмас, вице-президент-у директорлар-да!» — деб, ҳазм қила олади бу чиркин ҳолатни. Лекин мен барибир ҳазм қила олмайман, гарчи юқоридаги гап мантиқан тўғри бўлса ҳам.

СЎНГСЎЗ

Ҳар сафар журналистга собиқ журналист тўсиқ бўлаётганини кўрганимда: «Булар матбуот хизматларими ёки ҳавфсизлик хизматларими?», «Матбуот котибларими ёки тансоқчиларми?» - деган савол туғилаверади менда.

Мазкур муаммога барҳам бера олиши мумкин бўлган биринчи тараф — бу журналистларнинг ўзлари, - деб ҳисоблайман. Чунки улар ушбу муаммо яхши томонга ўзгаришини чин юракдан исташса, ўзларини клуб вице-президентлари ва менежерлари уюштирадиган турли банкет-у дастурхонлардан тия олишса, салгина ботир ва принципиал, холис ва ҳақиқатпарвар бўла олишса, ҳар қандай «бетон» мутасаддиларни, гибрид матбуот/хавфсизлик хизматларини енга олишади.

Расман «матбуот хизмати» деб номланган, аммо амалда тўсиқ ва ҳавфсизлик хизмати вазифаларини бажараётган бўлимларни ОАВ вакилларига нисбатан очиқроқ қила оладиган иккинчи тараф эса — ўша бўлимларда ишлаётган собиқ журналистлардир. Улар ўз раҳбарларига матбуот учун очиқ бўлиш раҳбарлар учун ҳам, клуб учун ҳам фойдалилигини ётиғи билан тушунтиришса бўлгани. Агар шу арзимаган ишни қилишга ҳам ирода ва куч топа олишмаса, билмадим нима дейиш керак. «Матбуот котибларига инсофни Яратганнинг ўзи берсин», - деб яхши ният қилиб қўяверамиз.

Ушбу мақолада мен матбуот котиблари ва хизматлари стадионлардаги матбуот ложаларини қандай жиҳозлаши, ўйинлардан олдинги, кейинги анжуманларни қандай уюштириши ёки ўйинлар олдидан чоп этиладиган дастурларни қандай тузиш зарурлиги ҳақида сўз юритмадим. Чунки бу нарсалар матбуот котибларининг ўз клублари ва ПФЛ олдидаги профессионал мажбуриятларидир. Мен эътиборимни матбуот котибларининг ва хизматларининг матбуот олдидаги вазифаларига қаратдим.

Чунки ҳар қандай матбуот хизматининг ва котибининг иши ўз идораси ҳамда раҳбарлари юклаган топшириқларни қай тарзда бажаргани билан эмас, матбуот олдидаги вазифаларини қай тарзда бажаргани билан баҳоланади.

 Бобомурод АБДУЛЛА

Киритилган сана: 09.02.2012 22:17. Ўкилди: 3103 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


ALBARS
Сана: 22.03.2012 17:03. ALBARSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 22.03.2012 16:53. ALBARSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 23.02.2012 21:36. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAHRIXON
Сана: 22.02.2012 10:25. SHAHRIXONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TURDIBAY
Сана: 19.02.2012 00:17. TURDIBAYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BUXOROGI
Сана: 10.02.2012 16:30. BUXOROGIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KATALONIYA
Сана: 10.02.2012 14:47. KATALONIYAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHERYURAK
Сана: 10.02.2012 10:47. SHERYURAKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ONLINE
Сана: 10.02.2012 08:51. ONLINEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OFTALMOLOG
Сана: 10.02.2012 01:26. OFTALMOLOGга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BANZAY
Сана: 10.02.2012 00:56. BANZAYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XORAZMIY
Сана: 10.02.2012 00:35. XORAZMIYга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CATALONSI
Сана: 10.02.2012 00:11. CATALONSIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TARALLABEDOD
Сана: 09.02.2012 23:41. TARALLABEDODга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALMUNIYA
Сана: 09.02.2012 23:12. ALMUNIYAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALMUNIYA
Сана: 09.02.2012 23:06. ALMUNIYAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MEDIK
Сана: 09.02.2012 23:04. MEDIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ELDARADO
Сана: 09.02.2012 23:01. ELDARADOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.