Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Учрашув тафсилоти

ЕЧЛ - 2014-15 / Чорак финал / 14.04.2015 23:45

Атлетико

0
:
0

Реал Мадрид

Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
ЕЧЛ - 2014-15 / Чорак финал / 14.04.2015 23:45

Атлетико

0
:
0

Реал Мадрид

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+4'
Ўйин якунланди. "Атлетико" - "Реал" - 0:0. Жавоб ўйини 22 февраль куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади. Ушбу мавсумда еттинчи ўйинда ҳам Анчелотти Симеонени мағлуб эта олмади. Эътиборингиз учун раҳмат.
90+3'
Вуууууууҳ! Сўнгги ҳужум пайтида "Атлетико" футболчилари ўнг қанотдан Манжукич томон узатма беришди. Марио зарба беришга чоғланаётганида Варан бош билан тўп йўналишини ўзгартиришга муваффақ бўлди!
90'
Вуууҳ! "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмини жуда кучли ўтказмоқда! Кетма-кет ҳужумлар, зарбалар! Касильяс бир вазиятда қўпол хатога йўл қўйди, ҳимоячи унинг хатосини тўғрилади. Марио Суарес ўз устидан ошириб зарба берди. Икер қайтарди. "Атлетико" футболчисининг зарбасини оқ футболкадаги ўйинчи ўзига қабул қилди....
90'
Вуууҳ! "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмини жуда кучли ўтказмоқда! Кетма-кет ҳужумлар, зарбалар! Касильяс бир вазиятда қўпол хатога йўл қўйди, ҳимоячи унинг хатосини тўғрилади. Марио Суарес ўз устидан ошириб зарба берди. Икер қайтарди. "Атлетико" футболчисининг зарбасини оқ футболкадаги ўйинчи ўзига қабул қилди....
89'
Марсело сари карточка олди
87'
Фернандо Торрес тўп билан олдинга ўтди, жарима майдончаси ичида Рамосни алдаётганида ҳимоячига урилиб йиқилди. Пенальти йўқ
86'
"Реал" бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтаришди. Тўпни эгаллаган Модрич жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
85'
"Реал"да ўзгариш: Карвахаль ўрнига Арбелоа туширилди.
85'
Марио Суарес сариқ карточка олди. Қарши ҳужумда тезкорлик билан олдинга ўтаётган Искони бир амаллаб йиқитди
83'
"Атлетико"да иккинчи ўзгариш: Коке майдонни тарк этди. Фернандо Торрес майдонга тушди
82'
Бурчак зарбасидан кейин Годин дарвозага яқин жойдан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
81'
Вууууууҳ! Туроооон! У барча футболчилардан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кирган жамоадошига узатма берди. Тўпни Карвахаль дарвозабонга қайтарди ва Икер уни тепиб юборди.
80'
Мажич Рамос ва Рауль Гарсияга огоҳлантириш берди
79'
Сикейра жарима майдончаси чап бурчагидан дарвозабон майдончасига узатма берди. Рамос бош билан тўпни қайтарди
77'
"Атлетико" чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди.
77'
"Атлетико"да ўзгариш: Антуан Гризманн ўрнига Рауль Гарсия туширилди
75'
"Реал"да ўзгариш: Карим Бензема ўрнига Иско туширилмоқда
71'
Манжукич Карвахалга нисбатан тирсагини ишлатди, ҳакам Мариога иккинчи сариқни бермади
68'
Эҳҳҳҳҳ, Бенземаааа! Марсело ўз қанотида икки футболчидан ўтиб кетди ва жарима майдончасига ичида очиқ турган Каримга узатма берди. Бензема ўша жойдан зарба берса, гол уриши мумкин эди, аммо чиройли тарзда шерикларига узатма беришга қарор қилди. Шундан кейин мезбонлар дарвозаси олдида хавф сақланиб турилди, ҳимоячилар бир амаллаб тўпни тепиб юборишга улгуришди...
65'
Иккинчи бўлимда ўйин тенг кечмоқда
62'
Роналду жарима майдончаси ичида икки ҳимоячи орасидан ўтди ва Бенземага узатма берди. Карим тўпни ўзидан қочириб юборди ва вазиятни қўлдан чиқарди.
61'
"Атлетико" футболчилари яна ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Тўп жарима майдончаси чизиғи устига етказилди. Сикейра йўллаган зарба Карвахалга тегиб қайтди
60'
Турон ўнг қанотда Рамосдан ўтиб кетиб, "Реал" дарвозаси яқинига узатма берди. Гризманн икки ҳимоячи орасида зарба беришга улгурмади
58'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Меҳмонларнинг икки футболчиси тўпга баравар сакраб, бир-бирларига халал беришди
56'
Тони Кроос олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Облак тўпни эгаллаб олди
55'
Манжукич жароҳатини даволаб майдонга тушдию, дарҳол огоҳлантириш олди. Ўзи ҳам тушунмади нима учунлигини
55'
Бензема жарима майдончаси ташқарисида зарба йўллашига Коке йўл қўймади - подкат орқали
53'
Манжукичнинг қоши ёрилган. Қонни тўхтатиш қийин бўлмоқда. Шифокорлар майдон четида у билан шуғулланишмоқда
51'
Гризманн жарима майдончасига юқоридан узатма берди. Манжукичнинг юзи қонамоқда. Рамос тирсаги билан унинг юзига уриб юборди, аммо ҳакам қоидабузарликни қайд этмади.
49'
Вуууҳ! Хуанфран ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Арда бош билан зарба берди. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди...
48'
Хамес етказган узатмани Облак эгаллаб олди
47'
Иккинчи бўлимнинг дастлабки 2 дақиқасида мезбонлар нисбатан фаол бўлишди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
"Ювентус" - "Монако" ўйинида ҳам биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб очилмаган
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Атлетико" - "Реал" - 0:0. Танаффус
45+1'
Чап бурчакка яқин жойдан етказилган узатмага Гризманн бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
43'
Вуууууҳ! Оооооооҳ! Эҳҳҳҳҳҳ! "Атлетико" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўпни Варан эгаллаб олди ва ўз жарима майдончаси олдидан шундай тезликда югурдики, ўз йўлида 2 футболчидан ўтиб кетиб, мезбонлар жарима майдончасига узатма берди. Тўп Роналдудан ўтиб кетди. Бензема тўпни дарвозабон майдончасига қайтарди. ДАрвозабон ва ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Модрич зарба йўллади. Унинг зарбасини бартараф этишди!
40'
Хуанфран ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди. Унинг узатмаси Вараннинг оёғидан Икерга борди.
39'
Вуууууҳ! Меҳмонлар рақиб жарима майдончаси ташқарсида бир-бирларига узатма бериб, Модрични зарбавор вазиятга чиқаришди. Луканинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.
38'
Вуууууҳ! Энди меҳмонлар ўз жарима майдончалари ташқарисида Гризманнга зарба йўллаш имконини бериб қўйишди. Зарба аниқ бўлди. Касильяс тўпни эгаллаб олди.
37'
Вуууууҳ! "Реал" бурчак тўйини ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни жарима майдончаси ташқарисига қайтаришди. Хамес чап оёғининг ташқи томони билан тўпни дарвоза бурчагига айлантирди. Облак тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Варан эгаллаб шерикларига узатаётганида ҳимоячилар мардонавор ўйнашди
34'
Сикейра қанотдан ҳужумга қўшилди ва бурчак тўпи ишлади. Дарвозабон майдончасига тўп етказилди. Тўпни мезбонлар эгаллашди, аммо дарвозага зарба бера олишмади
31'
Вууууууҳ! Гарет Бэйл 25 метрлардан кучли зарба йўллади. Облак тўпни қайтарди, аммо ушлаб қола олмади. Ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди
30'
Тўп назорати тўлиғича оқлар томонида. "Атлетико", табиийки, қарши ҳужумга эътибор қаратмоқда. "Ҳиндулар" бурчак тўпи ишлашди. Бу хавфли.
27'
Модрич ўнг бурчакка яқин жойдан жарима майдончасига узатма берди. Годин бош билан тўпни ўша томонга йўналтирди
23'
"Атлетико"нинг қарши ҳужуми пайтида Коке Манжукични бирга бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди. Тўпни Касильяс эгаллаб олди
22'
Габи жарима майдончаси ташқарисида Марселони йиқитди. Жарима тўпи. Дарвозагача 25 метр. Тўп олдида Роналду. Унинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
18'
Майдонни тарк этаётган тўпни назорат қилаётган "Атлетико" ҳимоячисининг ортидан бориб Бэйл туртди. Ҳакам Гаретни оғзаки огоҳлантирди
17'
Бэйл жарима майдончасининг ўнг томонидан бир ҳимоячини алдаб дарвоза яқинига узатма берди. Годин бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчакдан етказилган узатма Роналду олис устун томондан дарвоза яқинига қайтарди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.
14'
Марсело ўз қанотида Туронни қўли билан тортиб қолди. Жарима тўпини Коке жарима майдончасига етказди. Мезбонлар бурчак тўпи ишлашди. Бурчакдан етказилган тўпни Касильяс мушти билан уриб юборди
12'
Бензема чап қанотдан туриб, жарима майдончасига кириб келган Марселога пас берди. Бразилиялик ҳимоячи жарима майдончаси ичида йиқилди, Пенальти йўқ албатта.
10'
Бугун Мажич осон бўлмайди. Ҳар битта тўқнашувдан кейин эҳтирослар жунбушга келмоқда. Рамос майдон марказида Габига нисбатан ўйин қоидасини бузди
9'
28 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Роналду дарвоза томон тепди. Облак тўпни эгаллаб олди
7'
Эҳтирослар жунбушга келмоқда. Модричга нисбатан ўйин қоидаси бузилди деб топилди
6'
Анчелотти шогирдлари ўйин бошидан жуда фаол ўйнашмоқда. "Матрасчилар" юқори концентрация билан ҳимояланишга қийналишмоқда
4'
Вууууууҳ! "Атлетико" мудофаасининг қўпол хатосидан кейин Бэйл бирга бир вазиятга чиқиб кетди, аммо Облак олдинга чиқди ва Гарет йўллаган зарбани қайтарди!
2'
Меҳмонлар ўнг қанотдан дарвозага яқинига узатма беришди. Қайтарилган тўпни эгаллаган "қаймоқранглилар" такрорий ҳужум уюштиришди ва Карвахаль 15 метрлардан зарба йўллади. Ян Облак тўпни эгаллади
1'
Милорад Мажичнинг хуштаги янгради! ЎЙИН БОШЛАДИ!
23:44'
Ўйинни "Реал" бошлаб берадиган бўлди
23:42'
Диққат! Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда! ЕЧЛ мадҳиясини тинглаймиз!
23:40'
Жамоалар трибуна остида йўлакда тўпланишмоқда. 2 дақиқадан кейин майдонга чиқиб келишади
23:36'
"Атлетико" бугун ўзининг оқ-қизил йўл-йўл рангли формадасида ўйнаса, "Реал" ўйинга қаймоқранг футболкасини тайёрлаб келган
23:33'
Ҳар иккала жамоа деярли идеал таркибда ўйинни бошлашади. Йўқотиш йўқ
'
Хабарингиз бор, ўтган мавсумда ушбу жамоалар ЕЧЛ финалида тўқнаш келишган ва унда Анчелотти жамоаси қўшимча бўлимларда ғалабани ўз томонларига оғдиришганди. Ўшандан бери бу жамоалар яна 6 марта тўқнаш келишди. "Реал" бу ўйинларда ғалаба қозона олгани йўқ — 2та дуранг, 4та мағлубият
'
Бугун биз Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида "Атлетико" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги Мадрид дербисига гувоҳ бўламиз
'
Ассалому алайкум, қадрли евро-футбол мухлислари!
'
Ассалому алайкум, қадрли евро-футбол мухлислари!
ЕЧЛ - 2014-15 / Чорак финал / 14.04.2015 23:45

Атлетико

0
:
0

Реал Мадрид


ЕЧЛ - 2014-15 / Чорак финал / 14.04.2015 23:45

Атлетико

0
:
0

Реал Мадрид


A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined property: stdClass::$title_uz

Filename: site/match_center.php

Line Number: 353

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Нидерландияга қарши ўйнайди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Ўртоқлик учрашувлари / Терма жамоалар ўртасида
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон Миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида бугун сўнгги назорат ўйинида майдонга тушади.

Киритилди: 05:41, 08.06.2026. Ўқилди: 22136 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Жалолиддин Машарипов ЖЧ-2026 қайдномасидан чиқарилади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Жалолиддин Машарипов Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайдиган бўлди.

Киритилди: 22:33, 09.06.2026. Ўқилди: 21301 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

"Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альварес ўз келажаги борасидаги устувор йўналишларни белгилаб олди. Форвард фаолиятини қаерда давом эттиришни хоҳлаётганига ойдинлик киритди.

Киритилди: 11:19, 09.06.2026. Ўқилди: 17324 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар

«Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Кевин-Принс Боатенг Каталония клубига ўтиш пайтида Лионель Месси ҳақида айтган гаплари ҳақиқатга тўғри келмаганини тан олди.

Киритилди: 09:36, 06.06.2026. Ўқилди: 13687 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд келажакда «Барселона» сафига ўтиши мумкин.

Киритилди: 23:52, 06.06.2026. Ўқилди: 13319 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Бавария» президенти «Реал»га Олисе борасида қатъий жавоб қайтарди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

«Бавария» клуби президенти Герберт Хайнер «Реал»нинг ҳужумчи Майкл Олисега бўлаётган эҳтимолий қизиқиши ҳақида фикр билдирди.

Киритилди: 06:10, 08.06.2026. Ўқилди: 13191 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Телеканаллар / ТВ-дастурлар
Рукн: Янгиликлар

Нидерландия ва Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 8 июнь куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Киритилди: 10:29, 08.06.2026. Ўқилди: 12827 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Олисени «Реал»га ўтишга кўндирган футболчиларнинг исмлари маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

«Бавария» вингери Майкл Олисе «Реал»нинг қизиқишлар доирасига тушиб қолди.

Киритилди: 18:53, 07.06.2026. Ўқилди: 11256 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Атлетико» Альваресни қайси клубга сотиш бўйича бир қарорга келди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Ҳужумчи Хулиан Альварес шу ёзда Мадриднинг «Атлетико» клубида қолмаса керак. 

Киритилди: 09:05, 05.06.2026. Ўқилди: 10456 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Родри: «Кун келиб у «Олтин тўп»ни қўлга киритади»

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Ламин Ямал вақти келиб барибир «Олтин тўп»ни боши устида баланд кўтаришига ишончи комил.

Киритилди: 20:18, 05.06.2026. Ўқилди: 9932 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Шаҳрам Ғиёсов Жек Каттералга қарши жангдан қанча ишлаб топгани маълум бўлди

Бўлим: СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов ҳамда англиялик Жек Каттерал ушбу жангдан қанча ишлаб топгани маълум бўлди.

Киритилди: 08:45, 26.05.2026. Ўқилди: 30004 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирданоқ таркибни кучайтириш масаласини фаол муҳокама қилмоқда.

Киритилди: 15:07, 18.05.2026. Ўқилди: 27085 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео)

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма ўз жамоадоши — ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов билан ҳазиллашди, деб хабар берди Sports.kz.

Киритилди: 22:44, 26.05.2026. Ўқилди: 24203 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Хулиан Альварес «Атлетико»ни фақат битта клуб учун тарк этишга тайёр

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес фаолиятини давом эттириш учун ўзига маъқул бўлган вариантни танлади.

Киритилди: 08:53, 22.05.2026. Ўқилди: 20056 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Аршавин Ўзбекистоннинг ЖЧдаги имкониятларига баҳо берди

Бўлим: ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Зенит», «Арсенал» ва Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Аршавин Ўзбекистон терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштирокидан нималар кутаётгани ҳақида гапириб ўтди.

Киритилди: 20:43, 30.05.2026. Ўқилди: 18766 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЖЧ-2026да ғолиб чиқиш имконияти 0% бўлган иккита терма жамоа номи маълум қилинди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Opta суперкомпьютери Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида миллий терма жамоаларнинг ғолиб чиқиш имкониятларини таҳлил қилиб чиқди.

Киритилди: 10:49, 11.06.2026. Ўқилди: 9416 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Лотар Маттеус Жаҳон чемпионатида Мбаппедан кўра кўпроқ порлаши мумкин бўлган футболчини айтди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Германия терма жамоасининг собиқ афсонавий футболчиси Лотар Маттеус Франция миллий терма жамоаси ва «Бавария» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Майкл Олисенинг ЖЧ-2026’даги имкониятлари ва истиқболлари ҳақида юқори фикрлар билдирди.

Киритилди: 16:22, 11.06.2026. Ўқилди: 3406 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Гвардиол ўз фаолиятини давом эттириш учун икки клубдан бирини танлайди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиолнинг жамоадаги келажаги сўроқ остида турибди.

Киритилди: 12:36, 11.06.2026. Ўқилди: 3224 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Суперклуб Гюлерни 120 миллион еврога сотиб олишга тайёр

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 11:07, 11.06.2026. Ўқилди: 3095 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рэшфорднинг «Бавария»га ўтиш шартлари маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.

Киритилди: 12:34, 11.06.2026. Ўқилди: 3006 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси ЙТҲга учради

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Россия миллий терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Фёдор Кудряшов йўл-транспорт ҳодисасига учраб, шифохонага ётқизилди.

Киритилди: 11:54, 04.06.2026. Ўқилди: 891 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Исроил фаластинлик аёл футболчини ҳибсга олди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Исроил ҳукумати Фаластин аёллар миллий терма жамоасининг 20 ёшли футболчиси Ренд Ҳалаванийни ҳибсга олди.

Киритилди: 11:37, 04.06.2026. Ўқилди: 978 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Азар ЖЧ–2026 олдидан «Эден» бургерларини тақдим этди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Челси» ва «Реал» клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Эден Азар Бельгиянинг Quick тез овқатланиш тармоғи билан ҳамкорликни бошлади.

Киритилди: 10:00, 03.06.2026. Ўқилди: 835 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Раҳим Стерлинг гиёҳванд модда таъсирида автомобил бошқарганликда гумонланиб қўлга олинди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Раҳим Стерлинг гиёҳванд модда таъсири остида автомобил бошқарганликда гумон қилиниб, полиция томонидан қўлга олинди.

Киритилди: 08:58, 30.05.2026. Ўқилди: 884 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эрлинг Ҳоланд анимацион фильмда викинг қаҳрамонига овоз беради

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.

Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1170 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.

Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2819 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду 1,32 млн долларга машина сотиб олди (фото)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.

Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3608 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 44044 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШда спортчиларни олиб кетаётган самолёт қулаб тушди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.

Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 983 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Даҳшатли жароҳат ва кутилмаган воқеа: Руминия чемпионатида тез ёрдам машинаси лойга ботиб қолди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.

Киритилди: 15:10, 02.05.2026. Ўқилди: 1437 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик