Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Учрашув тафсилоти

Ла-лига - 2015-16 / 12-тур / 21.11.2015 22:15

Реал Мадрид

0
:
4

Барселона

Луис Суарес (11, 75)
Неймар (39)
Иньеста (53)
Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
Ла-лига - 2015-16 / 12-тур / 21.11.2015 22:15

Реал Мадрид

0
:
4

Барселона

Луис Суарес (11, 75)
Неймар (39)
Иньеста (53)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+2'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. Бускетс Бенземани тортиб қолгани учун огоҳлантириш олди. ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ. "Барселона" Мадридда "Реал"ни бутунлай тор-мор этди.
90'
Вууууҳ! Бугун Браво гол ўтказиш нияти йўқ! Ўнг қанотдан етказилган узатмага Роналду 6-7 метрлардан бош билан зарба берди. Клаудио зарбани қайтарди! Фантастик сэйв!
88'
Мунир ўз номини эл-класико тарихига ёзиши мумкин эди. Неймар томонидан чап қанотдан ерлатиб берилган узатмага Ҳаддодий 11 метрдан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди.

Орадан 2 дақиқа ўтиб Мунир ёшлик қилди. Неймар Ҳаддодий ва Пикени дарвозабон билан иккига бир вазиятга чиқарди. Мунир шошиб тепиб юборди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.
85'
Иско эса тўғридан-тўғри қизил карточка олди. Ўзидан ўтиб кетаётган Неймарни тепиб ағдариб ташлади.
83'
Неймарнинг оёғига Карвахаль ортдан тепди ва сариқ карточка олди.
81'
Вууууҳ! Бэйл бу сафар Бенземани рандевуга чиқарди. Карим ҳам гол ура олмади. Браво, қойил! Орадан 1 дақиқа ўтиб ўнг қанотдан етказилган узатмага Карим бош билан зарба берди. Клаудио яна зарбани қайтарди.
77'
"Барселона"да ўзгариш: Иньеста ўрнига Мунир эл-Ҳаддодий туширилди.
75'
ГООООООООЛ! Меҳмонлар майдон марказида "квадрат" ўйнаб туришди ва бирдан олдинга ўтишди. Месси-Неймар-Суарес комбинациясидан кейин Луис бирга бир вазиятга чиқди, бироз пауза қилди, Наваснинг ётишини кутди ва тўпни унинг устидан ошириб тўрга йўллади. 0:4!
72'
"Барса" "Мадрид"ни кечирмоқда. Мессининг узатмасидан кейин Суарес ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва нариги томондаги жамоадошларига узатма берди. Рамос бир амаллаб тўпни қайтариб қолди
70'
Роналду офсадда қолди. Шунга қарамай у яккама якка вазиятда зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди
68'
Вууууҳ! Месси жарима зарбасини тепди ва тўп жонли деворга тегиб қайтганидан кейин уни мезбонлар эгаллашди ва тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Бэйлнинг узатмасидан кейин Роналду бирга бир вазиятда зарба йўллади. Браво зарбани қайтарди!
66'
Вууууҳ! Навбатдаги хавфли вазиятга Месси аралашди. Унинг узатмаси жарима майдончасига кирган Суаресга борди. Тўп ҳимоячи орқали Неймарга борди ва у тўпни Мессига қайтарди. Леонинг зарбаси йўлига Варан ғов бўлди
64'
Бэйл чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба йўллади. Унинг олдида турган Пикенинг қўлига тўп тегди. Гарет пенальти сўради, аммо фақат бурчак тўпи
61'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Рамос бош билан тўпни қайтарди, Варан эса бош билан дарвоза томон бурди. Браво тўпни эгаллади.
58'
Жамоаларда ўзгариш бўлди. "Реал"да Хамес ўрнига Иско, Марсело ўрнига Карвахаль; "Барселона"да Ракитич ўрнига Лионель Месси тушди!
55'
Оҳоҳоҳоо! Суарес чап қанотдан ўткир бурчак остида яккама-якка вазиятга чиқди ва яқин бурчакка зарба берди. Тўп ён томондан тўрга келиб тегди! Ундан бироз аввал Рамос жарима майдончаси ичида Суаресни чалиб йиқитганди. Борбалан пенальти белгилашга жазм этмади.
53'
ГОООООООООЛ! Андрес Иньестааааа, 0:3! Жамоа сардори жарима майдончаси чизиғи устидаги Неймарга узатма берди ва бразилиялик ҳужумчи товони билан тўпни Иньестанинг ўзига қолдирди. Андрес югуриб келди ва кучли зарба билан "тўққизлик"ка тўпни "михлади!
52'
Вуууҳ! Неймар берган жарима зарбаси хавфли бўлди. Тўсин остига кираётган тўпни Навас юқорига кўтариб юборди
80'
Рамос жарима майдончаси ташқарисида Робертога нисбатан фол ишлатди. Жарима зарбаси
48'
Вууууҳ! Хамес жарима майдончаси ташқарисидан чап оёқда кучли зарба йўллади. Бурчакка бораётган тўпни Браво майдон ташқарисига чиқариб юборди!
47'
Вууууууҳ! Марселоооо! Бразилиялик ҳимоячи чап қанотда икки футболчидан ўтиб жарима майдончасига кирди ва деярли бирга бир вазиятда аниқ зарба бера олмади! Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
46'
Иккинчи бўлимни "Реал" бошлаб берди
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда. "Реал" мутлақо ўзига ўхшамаяпти, улар ҳеч нарса қила олишмаяпти. Агар меҳмонлар қандайдир қўпол хатолар эвазига "Реал" гол урмаса, Энрике шогирдлари "Мадрид"га ҳеч қандай имконият қолдираётгани йўқ
45+2'
Вуууууҳ! Оҳоҳоҳоо! Неймар ва Суарес "Мадрид" ҳимоясини пароканда қилиб ташлашди. Суарес бўш дарвозага зарба йўллади. Марсело чизиқ устида бош билан тўпни қайтарди. Ракитичнинг 10 метрдан берган зарбаси йўлига Варан ғов бўлди!
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
Суарес жарима майдончаси ичида Рамосни бир марта алдади, аммо иккинчи марта алдай олмади
39'
ГООООООООЛ! Иньеста чиройли узатма билан Неймарни бирга бир вазиятга чиқариб юборди ва бразилиялик ҳужумчи имкониятни кўкка совурмади! 0:2!
36'
"Реал" меҳмонларнинг прессингига дош бера олмаяпти. Улар ё тўпни йўқотишмоқда, ёки олис масофадан узатма орқали ҳужум ташкил қилишмоқда
31'
Альба чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва Суаресга узатма бераётганида Варан тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. Бурчакдан зарбасидан кейин тўпни "Мадрид" эгаллади ва олдинга ўтаётганида Дани Алвес тўпсиз қолган Роналдуни йиқитди. Сариқ карточка!
28'
"Барса" дарвозабони ва ҳимоячиларининг қалтис ҳаракатларидан сўнг жарима майдончаси ташқарисида тўпни Хамес эгаллаб олди ва дарҳол зарба берди. Браво тўпни эгаллади.
27'
Маскерано жароҳат туфайли ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Жереми Матьё тушди.
25'
Вууууҳ! "Барселона"да яхши имконият! Иньеста-Алвес-Роберто узатмасидан кейин Сержи 11 метрли нуқта устидан тўпни қабул қилди ва зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
24'
Неймар олис бурчак томон айланма зарба берди. Кейлор Навас тўпни эгаллаб олди.
23'
Хамес Родригес Неймарни чалиб йиқитди ва сариқ карточка олди. "Барса" 22 метр масофадан жарима зарбаси тепади
18'
Бэйл ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Роналду эса Алвесни ушлаб олиб, ўзи йиқилди ва пенальти сўради. Ҳакам ўйинни тўхтатиб, меҳмонлар фойдасига жарима зарбаси белгилади
16'
Тўп назорати "Барселона" томонида. Бенитес ўйиндан аввал рақибни ўз ўйинига бўйсундириши ҳақида айтиб ўтганди. Аммо мадридликлар ҳозирча "Барса" ўйинига мослашиб қолишди. Иньестанинг ажойиб узатмасидан кейин Роберто ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва тўпни орқароқдаги Ракитичга узатди. Иван берган зарбадан сўнг тўп юқоридан ўтиб кетди.
16'
Тўп назорати "Барселона" томонида. Бенитес ўйиндан аввал рақибни ўз ўйинига бўйсундириши ҳақида айтиб ўтганди. Аммо мадридликлар ҳозирча "Барса" ўйинига мослашиб қолишди. Иньестанинг ажойиб узатмасидан кейин Роберто ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва тўпни орқароқдаги Ракитичга узатди. Иван берган зарбадан сўнг тўп юқоридан ўтиб кетди.
11'
ГООООООЛ! Луис Суареееессссс, 0:1! Каталонияликлар катта тезликда марказ бўйлаб ҳужум ташкил қилишди ва Сержи Робертонинг узатмасидан кейин уругвайлик ҳужумчи бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва олис бурчакни нишонга олди!
9'
"Реал"нинг жавоб ҳужуми! Роналду ўнг қанотда Альбани алдаб жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдида очилаётган Бензема томон узатма берди. Браво тўпни қайтарди, акс ҳолда Карим дарвозани ишғол қилиши мумкин эди.
6'
Оҳо, "Барса" ижросида хавфли ҳужум! Альба чап қанотдан жарима майдончасига ерлатиб узатма берди. Суарес тўпни жарима майдончаси чизиғи устида очиқ турган Неймарга қолдирди. Бразилиялик ҳужумчининг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
4'
Неймар ўз қанотидан олдинга ўтди ва бироз марказ томон сурилиб, юқоридан дарвоза олдига узатма берди. Навас тўпни эгаллаб олди.
3'
Роналду бурчак тўпи ишлади. Бурчакдан етказилган узатмани Пике бош билан қайтарди. Тўп назорати асосан "қаймоқранглилар" томонида.
1'
Майдон марказига яқин жойда Рамос Суаресга нисбатан фол ишлатди
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ! "КЛАСИКО" БОШЛАНДИ!
'
Қизиқ, майдон марказида икки жамоа футболчилари, ҳакамлар ва бош мураббийлар, мураббийлар штаби бир чизиққа тизилиб туришди. Франция фожеасида ҳалок бўлганлар хотираси шу тариқа ёдга олинмоқда.
'
Жамаоалар майдонга чиқиб келишмоқда. "Сантьяго Бернабеу"га йиғилган мухлисларнинг барчаси қўлларига оқ қоғоз кўтариб, трибуналарни оқ рангга "бўяшди"!
22:10'
Ўйин бошланишига 5 дақиқа қолмоқда. Жамоалар стадионга чиқиш арафасида туришибди.
'
"Реал"да эса ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳаттоки Карим Бензема майдонга тушган. Иско ва Хесе захирада қолишди
'
Жамоаларнинг бошланғич таркиблари билан танишиб олдингиз. Месси "Барселона" захирасида қолганини инобатга олмаса, ҳар иккала жамоа жанговар таркиб билан ўйинни бошлайди
'
"Реал" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги Испания чемпионатининг 12-тури доирасидаги ўйин бошланишига тахминан 25 дақиқа қолди.
'
Хайрли оқшом қадрли футбол мухлислари
Ла-лига - 2015-16 / 12-тур / 21.11.2015 22:15

Реал Мадрид

0
:
4

Барселона

Луис Суарес (11, 75)
Неймар (39)
Иньеста (53)

Ла-лига - 2015-16 / 12-тур / 21.11.2015 22:15

Реал Мадрид

0
:
4

Барселона

Луис Суарес (11, 75)
Неймар (39)
Иньеста (53)

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

FMInside нашри томонидан тузилган 21 ёшгача бўлган энг кучли вундеркидлар рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 10-ўринга жойлаштирилди.

Киритилди: 22:58, 29.04.2026. Ўқилди: 18366 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АПЛ учун даҳшатли туш: «Манчестер Сити» чемпион бўлса-да, кубок «Арсенал»га топширилиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар

Англия Премьер-лигасида чемпионлик пойгаси кутилмаган ва «ноқулай» вазиятга яқинлашмоқда.

Киритилди: 18:38, 28.04.2026. Ўқилди: 16171 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» Гвардиоланинг «севимли» ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жон Стоунс ёзда клубни тарк этади.

Киритилди: 13:26, 28.04.2026. Ўқилди: 15925 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«ПСЖ» Витиньяни «Реал»га сотиш шартини маълум қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Франциянинг «ПСЖ» клуби ярим ҳимоячиси Витинья фаолиятини Мадриднинг «Реал» клубида давом эттириши мумкин.

Киритилди: 20:12, 25.04.2026. Ўқилди: 12870 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Кийиниш хонасидаги тўқнашув: Мбаппе мавсумни барбод қилганликда жамоадошларини танқид қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе баъзи жамоадошларидан норози.

Киритилди: 11:30, 26.04.2026. Ўқилди: 12437 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Михаил Мудрик учун энг оғир жазо тайинланди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Михаил Мудрикнинг допинг иши бўйича қандай жазо тайинлангани маълум бўлди.

Киритилди: 20:03, 29.04.2026. Ўқилди: 11372 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Компани: «Энрикени тушунмадим»

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани дисквалификация сабабли ўз жамоасининг захира ўриндиғида бўла олмади.

Киритилди: 10:20, 29.04.2026. Ўқилди: 9108 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал» президенти жамоага янги мураббий танлади

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Тайинловлар
Рукн: Янгиликлар

«Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Реал»ни бошқариши мумкин.

Киритилди: 18:38, 25.04.2026. Ўқилди: 8776 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду жамоасига яна бир мегаюлдуз келади

Бўлим: ОСИЁ / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ мавсум якунида «Ливерпуль»ни тарк этади.

Киритилди: 17:41, 26.04.2026. Ўқилди: 8499 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Бензема Ламин Ямал ва Винисиус Жуниорга баҳо берди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Карим Бензема «Барселона» форварди Ламин Ямал ва Мадрид клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Киритилди: 16:11, 26.04.2026. Ўқилди: 8318 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Холанд фақат бир клубга ўтишни истамоқда

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити»нинг норвегиялик тўпурари Эрлинг Холанд фаолиятини «Барселона»да давом эттиришни қатъий мақсад қилган.

Киритилди: 18:36, 10.04.2026. Ўқилди: 41267 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Винисиус Жуниор дунёнинг энг кучли ҳимоячиси кимлигини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди.

Киритилди: 19:04, 06.04.2026. Ўқилди: 36382 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Киритилди: 09:26, 20.04.2026. Ўқилди: 23569 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал» президенти ёзда клубни тарк этадиган 8 нафар футболчи рўйхатини тузди — Sport.es

Бўлим: ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес жорий мавсумдан сўнг жамоани жиддий равишда янгилашни режалаштирмоқда.

Киритилди: 14:24, 18.04.2026. Ўқилди: 21758 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Флик раҳбариятдан деярли иложсиз трансферни сўради

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Португалия терма жамоаси ва Франциянинг «ПСЖ» клуби қанот ҳимоячиси Нуну Мендеш фаолиятини Ла Лига грандида давом эттириши мумкин.

Киритилди: 12:34, 15.04.2026. Ўқилди: 19895 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роберт Левандовски ўзига янги жамоа танлади

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини қаерда давом эттириши борасида бир қарорга келди.

Киритилди: 13:44, 01.05.2026. Ўқилди: 6797 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ламин Ямал испаниялик машҳур блогер билан муносабат бошлади

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Испания матбуоти «Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал янги қиз билан ишқий муносабатларни бошлаган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда. 

Киритилди: 13:22, 01.05.2026. Ўқилди: 6164 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» Рафинья ёки Фермин Лопесни сотишга тайёр

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» Рафинья Диаснинг сотилишини истисно этмаяпти.

Киритилди: 11:35, 01.05.2026. Ўқилди: 3310 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Арбелоа билан уришиб қолган юлдуз энди «Реал»да ўйнамайди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос, афтидан, жамоадаги сўнгги ойларини ўтказмоқда.

Киритилди: 13:25, 01.05.2026. Ўқилди: 2686 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» яна «Камп Ноу»ни тарк этади

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» 2027/28 йилги мавсумнинг салмоқли қисмини «Камп Ноу»дан ташқарида ўтказиши мумкин.

Киритилди: 11:38, 01.05.2026. Ўқилди: 1829 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Колумбиялик велоспортчи пойгадаги ҳалокатдан бир неча кун ўтиб вафот этди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.

Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 846 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания Олий суди Неймар ва «Барселона»нинг собиқ президентларини оқлади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфери билан боғлиқ кўп йиллик суд жараёни якунига етди.

Киритилди: 20:32, 22.04.2026. Ўқилди: 2310 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Италия футболида навбатдаги можаро — 50 нафар футболчи интим хизматлардан фойдалангани маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.

Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 1776 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Дания клуби футболчиси пичоқбозлик оқибатида оғир жароҳат олди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Данияда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида “Мидтюлланд” клубининг гвинеялик ярим ҳимоячиси Аламара Жаби икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Киритилди: 20:28, 21.04.2026. Ўқилди: 1049 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эквадорда футбол ҳаками ўйин пайтида майдоннинг ўзида отиб ўлдирилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди.

Киритилди: 23:11, 15.04.2026. Ўқилди: 1010 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Туркияда “Сивасспор” U-13 жамоасининг тўрт нафар футболчиси ЙТҲга учради (фото)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Туркиянинг “Сивасспор” футбол клуби академиясининг (13 ёшгача бўлган футболчилар) тўрт нафар аъзоси жамоанинг уй стадионига бориш йўлида йўл-транспорт ҳодисасига учради.

Киритилди: 10:16, 14.04.2026. Ўқилди: 1032 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рио-де-Жанейродаги Олимпия велодромида йирик ёнғин юз берди (видео)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Рио-де-Жанейродаги Олимпия боғида жойлашган велодромда 8 апрель, чоршанба тонгида ёнғин содир бўлди.

Киритилди: 14:12, 09.04.2026. Ўқилди: 1233 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Неймар аёл ҳакамга нисбатан жинсий камситувчи баёноти учун дисквалификация қилиниши мумкин

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Бразилиянинг «Сантос» клуби ҳужумчиси Неймар аёл ҳакам — Савио Перейра Сампайога нисбатан жинсий камситувчи баёноти сабаб 5 тадан 12 та ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин.

Киритилди: 07:40, 06.04.2026. Ўқилди: 2711 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Энг катта маблағ — Роналдуда: Lego рекламасидаги гонорарлар маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда Lego ва FIFA’нинг “Ҳар ким ўз улушини хоҳлайди” (Everyone Wants a Piece) рекламасида суратга тушган Криштиану Роналду, Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниорнинг даромадлари ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди.

Киритилди: 18:54, 03.04.2026. Ўқилди: 3669 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурар ҳалокатга учради (фото)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Ньюкасл” ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Алан Ширер велосипедда ҳалокатга учради.

Киритилди: 20:22, 28.03.2026. Ўқилди: 3316 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик