Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Учрашув тафсилоти

Ла-лига - 2015-16 / 13-тур / 28.11.2015 20:00

Барселона

Неймар (22, 53)
Луис Суарес (41)
Лионель Месси (90+1)
4
:
0

Реал Сосьедад

Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
Ла-лига - 2015-16 / 13-тур / 28.11.2015 20:00

Барселона

Неймар (22, 53)
Луис Суарес (41)
Лионель Месси (90+1)
4
:
0

Реал Сосьедад

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
22:30дан бошлаб "Лестер" - "МЮ" ўйинидан матнли трансляцияни ўтказиб юборманг
90+4'
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Реал Сосьедад" - 4:0.
90+3'
Оҳоҳоҳ, Неймар! У икки ҳимоячини жарима майдончачи ичида чиройли тарзда алдаб ўтди. Деярли бирга бир вазиятда на зарба берди, на пас берди. Тўпни йўқотди. Лекин чиройли финтлар ишлатди
90+1'
ГООООООЛ! Месси, 4:0! Неймар чап қанотда бир ҳимоячини чиройли алдаб ўтди ва Суарес билан "девор" ўйнаб жарима майдончасига кирди. Нариги устун ёнида бўш турган Мессини тўп билан таъминлади. Лео чап оёғида осонлик билан дарвозани ишғол қилди
88'
Месси 14 метрлардан зарба берди. Ҳимоячи зарба йўлига ғов бўлди
86'
Вуууууҳ! Қарши ҳужумда Месси ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва икки ҳимоячини орасида туриб зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди!
84'
Каталонияликлар ҳимоячиларининг хатосига бу сафар Браво ҳам ҳисса қўшиб юборди. Бруманинг бу галги зарбасини Пике қайтарди
84'
"Барселона" ҳимояси тўпни йўқотганидан фойдаланиб, Брума жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
80'
"Реал Сосьедад" футболчиси рақиб жарима майдончаси ичида чалқанча услубда зарба бериш чоғида Адрианонинг белига тепиб юборди
77'
Ракитичнинг узатмасидан кейин Суарес ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўзи зарба беришга қарор қилди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
75'
Меҳмонлар чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Ҳужумчи ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп тўрга ён томондан келиб тегди
69'
"Барса"да сўнгги ўзгариш: Маскерано ўрнига Бартра тушди
68'
Вуууууҳ! Жарима майдончаси ташқарисида Суаресга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Месси йўллаган зарба тўсин ва устун кесишган бурчак ёнидан ўтиб кетди
65'
"Барса"да яна ўзгариш: Матьё ўрнгига Хорди Альба тушди
60'
"Барселона"да ўзгариш: Алвес ўрнига Адриано тушди
59'
Вууууҳ! Иньестанинг узатмасидан Неймар ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончаси чизиғи устида очилган Месси тўпни тўхтатмасдан дарвозага жойлади. Тўп шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
56'
Ариз Элустондо сариқ карточка олди. Неймарнинг оёғига тегди
53'
ГООООЛ! Неймар, 3:0! Иьеста-Матьё-Неймар коибинациясидан кейин бразилиялик ҳужумчи 12 метрлардан бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди!
50'
Энди Рубен Пардо огоҳлантирилди. У Неймарни кийимидан тортиб қолди
48'
"Реал Сосьедад" футболчиси Серхио Каналес огоҳлантириш олди. У Иньестани тортиб қолди
47'
Юри Берчиче олис масофадан кучли ва аниқ зарба йўллади. Браво тўпни эгаллади
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
'
Биринчи бўлим статистикаси: Тўп назорати: 59% - 41%, Зарбалар 4-2, Аниқ зарба 3-0, Бурчак тўплари 4-3, Офсайдлар 3-1, Фоллар 5-5.
'
Неймар ва Суарес томонидан киритилган голлар каталонияликлар 2та тўп устунлигини тақдим этмоқда. Улар мос равишда 13 ва 12та гол билан Ла лига тўпурарлари рўйхатини бошқаришмоқда
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барса" - "Реал Сосьедад" - 2:0. Танаффус
45+2'
Неймар чап қанотдан сўнгги чизиққа параллел равишда жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдига яқинлашаётган Мессига узатма берди. Лео бироз кеч қолди. Тўп дарвозабоннинг оёғидан майдонни тарк этди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
45'
Мессининг узатмасидан кейин Матьё чап қанотдан жарима майдончасига кирди. Жереми тўпни тўхтатмасдан шерикларига етказмоқчи бўлди, аммо сирпаниб кетди ва тўп майдонни тарк этди
41'
ГООООООООЛ! Луис Суарес, 2:0! Гол ассистенти яна Алвес. У Иньестанинг узатмасидан кейин ўнг қанотдан тўпни қабул қилди ва тўпни орқароққа - жарима майдончасига бурчаги тоион етказди. Суарес қайчи услубида олис бурчакни ишғол қилди!
40'
Месси ўнг қанотдан кетма-кет бир неча футболчиларни алдаб ўтиб, жарима майдончасига кирди, бурчак тўпи
37'
Эстебан Гранеро сариқ карточка олди
34'
Меҳмонлар бу сафар бурчак тўпини ўйинга киритишди. "Барса" тўпни эгаллаб, қарши ҳужумга ўтаётганида Неймар майдон марказида қоидабузарликка йўл қўйди
32'
"Сосьедад" ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Пике бош билан тўпни қайтарди
28'
Иньеста майдон марказидан ўнг қанотдан жарима майдончасига кирган Месси томон ажойиб узатма берганди. Лео тўпни тўхтата олмади
25'
Суаресга нисбатан ўнг бурчакка яқин жойда фол ишлатилди. Неймар томонидан жарима зарбаси амалга оширилди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
22'
ГООООООООЛ! Неймар, 1:0! Месси ўнг қанотдан олдинга ўтишга чоғланган Алвесни тўп билан таъминлади. Данининг узатмасини Неймар 11 метрли нуқта устида кучли зарба билан дарвозага жойлади!
21'
Тўп назорати майдон эгалари томонида. Сан-себастьянликлар рақибга уларнинг дарвозаси яқинида прессинг қўллашмоқда. Баъзида улар "Барса"га олдинга штиш имкониятини беришмаяпти. Аммо буни бутун ўйин давомида уддалашнинг иложи йўқ, албатта
17'
Меҳмонларнинг ҳужуми. Ўнг қанотдан дарвоза яқинига етказилган тўпни Браво эгналлаб олди
16'
Месси ўнг қанотда Алвес билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кирди, аммо офсайд
14'
Серхио Каналес олис масофадан кучли зарба йўллади. Тўп дарвозага аниқ бормади
13'
Вуууууҳ! Суареснинг чап қанотдан берган узатмасидан кейин Иньеста дарвогача 8 метрлардан бош билан зарба берди. Тўп устун тегиб қайтди!
10'
"Реал Сосьедад" ҳам бурчак тўпини ўйинга киритди. Браво тўпни эгаллади ва дарҳол ҳужумга асос солди. Мессининг узатмасидан кейин Неймар яккама-якка вазиятга чиқиб борди, аммо Рульини алдаб ўта олмади
9'
Неймарнинг узатмасидан кейин Матьё чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
7'
Иньестанинг майдон марказидан берган узатмасидан сўнг Ракитич бирга бир вазиятга чиқаётганди, аммо лайнсмен байроғини кўтарди
4'
Суарес посбон билан тўқнашиб кетгани учун Рульига тиббий ёрдам кўрсатилди
3'
Вуууууҳ! Неймарнинг узатмасидан кейин Суарес бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба йўллади. Рульи оёғи билан зарбаниқ қайтарди!
1'
Ўйин бошланди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Испания Ла лигасининг муҳим ўйинларидан бири "Барселона" ва "Реал Сосьедад" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Ла-лига - 2015-16 / 13-тур / 28.11.2015 20:00

Барселона

Неймар (22, 53)
Луис Суарес (41)
Лионель Месси (90+1)
4
:
0

Реал Сосьедад


Ла-лига - 2015-16 / 13-тур / 28.11.2015 20:00

Барселона

Неймар (22, 53)
Луис Суарес (41)
Лионель Месси (90+1)
4
:
0

Реал Сосьедад


A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined property: stdClass::$title_uz

Filename: site/match_center.php

Line Number: 353

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

FMInside нашри томонидан тузилган 21 ёшгача бўлган энг кучли вундеркидлар рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 10-ўринга жойлаштирилди.

Киритилди: 22:58, 29.04.2026. Ўқилди: 18366 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АПЛ учун даҳшатли туш: «Манчестер Сити» чемпион бўлса-да, кубок «Арсенал»га топширилиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар

Англия Премьер-лигасида чемпионлик пойгаси кутилмаган ва «ноқулай» вазиятга яқинлашмоқда.

Киритилди: 18:38, 28.04.2026. Ўқилди: 16171 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» Гвардиоланинг «севимли» ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жон Стоунс ёзда клубни тарк этади.

Киритилди: 13:26, 28.04.2026. Ўқилди: 15925 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«ПСЖ» Витиньяни «Реал»га сотиш шартини маълум қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Франциянинг «ПСЖ» клуби ярим ҳимоячиси Витинья фаолиятини Мадриднинг «Реал» клубида давом эттириши мумкин.

Киритилди: 20:12, 25.04.2026. Ўқилди: 12870 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Кийиниш хонасидаги тўқнашув: Мбаппе мавсумни барбод қилганликда жамоадошларини танқид қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе баъзи жамоадошларидан норози.

Киритилди: 11:30, 26.04.2026. Ўқилди: 12437 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Михаил Мудрик учун энг оғир жазо тайинланди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Михаил Мудрикнинг допинг иши бўйича қандай жазо тайинлангани маълум бўлди.

Киритилди: 20:03, 29.04.2026. Ўқилди: 11372 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Компани: «Энрикени тушунмадим»

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани дисквалификация сабабли ўз жамоасининг захира ўриндиғида бўла олмади.

Киритилди: 10:20, 29.04.2026. Ўқилди: 9108 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал» президенти жамоага янги мураббий танлади

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Тайинловлар
Рукн: Янгиликлар

«Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Реал»ни бошқариши мумкин.

Киритилди: 18:38, 25.04.2026. Ўқилди: 8776 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду жамоасига яна бир мегаюлдуз келади

Бўлим: ОСИЁ / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ мавсум якунида «Ливерпуль»ни тарк этади.

Киритилди: 17:41, 26.04.2026. Ўқилди: 8499 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Бензема Ламин Ямал ва Винисиус Жуниорга баҳо берди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Карим Бензема «Барселона» форварди Ламин Ямал ва Мадрид клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Киритилди: 16:11, 26.04.2026. Ўқилди: 8318 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Холанд фақат бир клубга ўтишни истамоқда

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити»нинг норвегиялик тўпурари Эрлинг Холанд фаолиятини «Барселона»да давом эттиришни қатъий мақсад қилган.

Киритилди: 18:36, 10.04.2026. Ўқилди: 41267 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Винисиус Жуниор дунёнинг энг кучли ҳимоячиси кимлигини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди.

Киритилди: 19:04, 06.04.2026. Ўқилди: 36382 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Киритилди: 09:26, 20.04.2026. Ўқилди: 23569 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал» президенти ёзда клубни тарк этадиган 8 нафар футболчи рўйхатини тузди — Sport.es

Бўлим: ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес жорий мавсумдан сўнг жамоани жиддий равишда янгилашни режалаштирмоқда.

Киритилди: 14:24, 18.04.2026. Ўқилди: 21758 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Флик раҳбариятдан деярли иложсиз трансферни сўради

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Португалия терма жамоаси ва Франциянинг «ПСЖ» клуби қанот ҳимоячиси Нуну Мендеш фаолиятини Ла Лига грандида давом эттириши мумкин.

Киритилди: 12:34, 15.04.2026. Ўқилди: 19895 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роберт Левандовски ўзига янги жамоа танлади

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини қаерда давом эттириши борасида бир қарорга келди.

Киритилди: 13:44, 01.05.2026. Ўқилди: 6797 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ламин Ямал испаниялик машҳур блогер билан муносабат бошлади

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Испания матбуоти «Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал янги қиз билан ишқий муносабатларни бошлаган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда. 

Киритилди: 13:22, 01.05.2026. Ўқилди: 6164 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» Рафинья ёки Фермин Лопесни сотишга тайёр

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» Рафинья Диаснинг сотилишини истисно этмаяпти.

Киритилди: 11:35, 01.05.2026. Ўқилди: 3310 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Арбелоа билан уришиб қолган юлдуз энди «Реал»да ўйнамайди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос, афтидан, жамоадаги сўнгги ойларини ўтказмоқда.

Киритилди: 13:25, 01.05.2026. Ўқилди: 2686 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» яна «Камп Ноу»ни тарк этади

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» 2027/28 йилги мавсумнинг салмоқли қисмини «Камп Ноу»дан ташқарида ўтказиши мумкин.

Киритилди: 11:38, 01.05.2026. Ўқилди: 1829 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Колумбиялик велоспортчи пойгадаги ҳалокатдан бир неча кун ўтиб вафот этди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.

Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 846 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания Олий суди Неймар ва «Барселона»нинг собиқ президентларини оқлади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфери билан боғлиқ кўп йиллик суд жараёни якунига етди.

Киритилди: 20:32, 22.04.2026. Ўқилди: 2310 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Италия футболида навбатдаги можаро — 50 нафар футболчи интим хизматлардан фойдалангани маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.

Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 1776 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Дания клуби футболчиси пичоқбозлик оқибатида оғир жароҳат олди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Данияда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида “Мидтюлланд” клубининг гвинеялик ярим ҳимоячиси Аламара Жаби икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Киритилди: 20:28, 21.04.2026. Ўқилди: 1049 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эквадорда футбол ҳаками ўйин пайтида майдоннинг ўзида отиб ўлдирилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди.

Киритилди: 23:11, 15.04.2026. Ўқилди: 1010 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Туркияда “Сивасспор” U-13 жамоасининг тўрт нафар футболчиси ЙТҲга учради (фото)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Туркиянинг “Сивасспор” футбол клуби академиясининг (13 ёшгача бўлган футболчилар) тўрт нафар аъзоси жамоанинг уй стадионига бориш йўлида йўл-транспорт ҳодисасига учради.

Киритилди: 10:16, 14.04.2026. Ўқилди: 1032 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рио-де-Жанейродаги Олимпия велодромида йирик ёнғин юз берди (видео)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Рио-де-Жанейродаги Олимпия боғида жойлашган велодромда 8 апрель, чоршанба тонгида ёнғин содир бўлди.

Киритилди: 14:12, 09.04.2026. Ўқилди: 1233 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Неймар аёл ҳакамга нисбатан жинсий камситувчи баёноти учун дисквалификация қилиниши мумкин

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Бразилиянинг «Сантос» клуби ҳужумчиси Неймар аёл ҳакам — Савио Перейра Сампайога нисбатан жинсий камситувчи баёноти сабаб 5 тадан 12 та ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин.

Киритилди: 07:40, 06.04.2026. Ўқилди: 2711 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Энг катта маблағ — Роналдуда: Lego рекламасидаги гонорарлар маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда Lego ва FIFA’нинг “Ҳар ким ўз улушини хоҳлайди” (Everyone Wants a Piece) рекламасида суратга тушган Криштиану Роналду, Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниорнинг даромадлари ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди.

Киритилди: 18:54, 03.04.2026. Ўқилди: 3669 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурар ҳалокатга учради (фото)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Ньюкасл” ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Алан Ширер велосипедда ҳалокатга учради.

Киритилди: 20:22, 28.03.2026. Ўқилди: 3316 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик