Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма - Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс
24/05 21:00 Наполи - Удинезе
24/05 23:45 Торино - Ювентус
24/05 23:45 Верона - Рома
24/05 23:45 Кремонезе - Комо
24/05 23:45 Лечче - Женоа
24/05 23:45 Милан - Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Учрашув тафсилоти

Ла-лига - 2015-16 / 18-тур / 04.01.2016 00:30

Валенсия

Даниэль Парехо (45+1-пен.)
Пако Алькасер (83)
2
:
2

Реал Мадрид

Карим Бензема (16)
Гарет Бэйл (82)
Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
Ла-лига - 2015-16 / 18-тур / 04.01.2016 00:30

Валенсия

Даниэль Парехо (45+1-пен.)
Пако Алькасер (83)
2
:
2

Реал Мадрид

Карим Бензема (16)
Гарет Бэйл (82)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+4'
Ўйин якунланди! "Валенсия" - "Реал Мадрид" - 2:2! Ўйинга мос натижа. Ваҳоланки сўнгги сонияларда ҳар иккала жамоа ғалабани илиб кетиш имкониятидан фойдалана олмади!
90+4'
Бэйл чап томондан жарима майдончасига кирди ва зарба йўллади. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди!
90+4'
ВУУУУҲ! "Валенсия" тўпни эгаллади ва қарши ҳужумга ўтиб кетди. Негреда яккама-якка вазиятда тўпни Наваснинг устидан оширишига ҳаракат қилди. Кейлор тўпни қайтарди. Алвеш йўллаган зарба эса устун ёнидан ўтиб кетди!
90+3'
Вуууҳ! Бурчак тўпини дарвозага йўллашда "Мадрид"нинг икки футболчиси бир-бирига халал бериб қолишди
90+2'
Модрич кетма-кет учинчи марта тўпни ўйинга киритади
90+1'
Марсело бурчак тўпи ишлади
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
90'
Андре Гомеш икки футболчи орасидан ўтиб кетди, аммо Рамосни алдай олмай, унга нисбатан фол ишлатди
88'
Бурчак тўпи ҳам хавфли бўлди, бироқ Пепе дарвозабонга нисбатан фол ишлатди деб топди ҳакам
88'
Кроос щнг ыанотда белгиланган жарима тўпини жарима майдончасига етказди. Ҳимоячи тўпни қайтарди. Такрорий ҳужумда бурчак тўпи ишланди
86'
Роналду офсайдда деб топилди
84'
"Валенсия"да ўзгариш: Парехо ўрнига Альваро Негредо тушди
83'
ГОООООЛ! Пако Алькасер, 2:2! Юқоридан етказилган узатмани Морено бош билан нариги устун томон етказди. Алькасер ҳам бош билан Навасни доғда қолдирди!
82'
ГООООЛ! Гарет Бэйл, 1:2! Ўнг қанотдан жарима тўпи амалга оширилдди. Бэйл бош билан тўпни олис "тўққизлик"ка жойлади!
80'
Олис масофадан етказилган узатмани Морено кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва жарима майдончасига узатма берди. Алькасер тўпга етиб кела олмади
79'
"Валенсия"да ўзгариш: Орбан ўрнига Родриго Морено тушди
76'
Бэйл чап қанотда бир рақибдан ўтиб кетди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Роналду зарба беришга тайёр эди, аммо посбон тўпни ушлаб олди
74'
Вуҳ! Модрич олис масофадан кучли зарба йўллади. Доменек тўпни эгаллади
73'
Вуууҳ! Пепе тўпни орқага — дарвозабонга узатди. Тўп негадир тўхтаб қолди ва Алькасер тўп томон югурди. Наваснинг зарбасидан сўнг тўп Паконинг оёғидан майдонни тарк этди
72'
Гомеш юқоридан "Реал" жарима майдончасига узатма берди. Рамос тўпни қайтарди ва кейинчалик Андренинг ўзи қоида бузди
68'
Бундан бироз аввал эса қанотдан етказилган узатмани Доменек ўтказиб юборди. Тўпга югураётган Роналду эса дарвозабоннинг устидан сакраб ўтди ва Абденнур билан тўқнашув оқибатида йиқилди. Ҳакам бу сафар ҳам пенальти белгилашга жазм қила олмади
68'
Вуууҳ! Маттео Ковачич майдондан четлатилди! У майдон марказида очиқчасига рақиб футболчисини бутсасининг тишлари билан тепди!
67'
Яхши вазият! Роналду жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилди ва ичкарига кирган Васкес томон пас берди. Лукас тўпни тўхтата олмади
67'
"Реал"да ўзгариш: Карим Бензема майдонни тарк этди, Лукас Васкес тушди
66'
Вуҳ! Марселонинг узатмасини Роналду жарима майдончаси чизиғи устида кўкраги билан қабул қилди ва зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
65'
Ковачич кутилмаганда олдинга ўтди ва бир неча нафар ҳимоячилардан ўтиб, жарима майдончасига кирди. Доменек тўпни эгаллашга муваффақ бўлди
63'
Вууууҳ! "Валенсия" узоқ вақт тўпни назорат қилди ва Консело ўнг қанотдан узатма берди. Пепе тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Гомеш олис масофадан кучли зарба билан йўналтирди. Навас тўпни дарвоза юқорисига уриб юборди
61'
Данило жарима майдончаси ташқарисидан чап оёқда зарба берди. Доменек тўпни эгаллади
59'
Энди Бэйл рақиб жарима майдончаси ичида фол ишлатишга мажбур бўлди
57'
Майдон эгалари яна қисқа паслар орқали ҳужум ташкил қилди. Барраган тўп учун бироз илдамроқ ҳаракат қилди ва тўпни шериклари томон етказди. Рамос эса унга урилиб йиқилди. Ҳакам эса ўйинни тўхтатди ва Барраганга огоҳлантириш берди
55'
Марсело ҳимоячиларни алдаб жарима майдончасига кирди ва мезбон футболчисига урилиб йиқилди. Қоида бузилмади
54'
"Валенсия" қисқа паслар орқали жарима майдончаси киришга уринди. Пепе тўпни эгаллаб олди
53'
"Мадрид"нинг рақиб дарвозасига яқин жойда прессинг қўллаётгани фойда бермоқда. Марсело чап томондан жарима майдончаси кирди ва дарвоза олдига узатма берди. Доменек тўпни эгаллаб олди
50'
Вуууҳ! Бензема жарима майдончаси ичида тўп учун курашда ҳимоячилардан устун келди ва сўнгги чизиқ олдидан дарвозабон майдончасига узатма берди. Марселонинг зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди
48'
Бэйл зарба берди. Анча ноаниқ
47'
"Валенсия" футболчилари жарима майдончаси ташқарисида тўпни олдириб қўйишди ва сўнгра Бэйлни ярим айлана ичида йиқитишди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Футболчилар майдонга қатишмоқда
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. "Валенсия" - "Реал Мадрид" - 1:1. Танаффус
45+1'
ГООЛ! Даниэль Парехо, 1:1! Навас зарба йўналишини топа олмади!
45'
Пепе огоҳлантирилди
45'
"Реал" дарвозасига эса пенальти! Пепе Гомесни ортдан чалиб йиқитди!
44'
Бэйл ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва ҳимоячидан ўтаётганида йиқилди. Пенальти йўқ!
43'
"Кўршапалаклар"нинг хавфли ҳужуми. Дарвозабон майдончасига етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди
41'
Бэйл йўллаган зарба аниқ бўлди. Доменек тўпни эгаллаб олди
40'
Меҳмонларнинг тўп йўқотишидан кейин "Валенсия" ҳужум ташкил қилди. Алькасернинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
39'
Вуууҳ! Бурчакдан етказилагн узатма дарвозабон майдончасида турган Абденнурга келиб тушди. Ҳимоячининг аниқ зарба беришига Пепе халал берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
37'
ВУУУУУҲ! Родриго де Поль икки ҳимоячини алдаб ўтиб, Андре Гомешни бирга бир вазиятга чиқарди! Ярим ҳимоячининг зарбаси йўлига Рамос оёқ қўйишга улгурди! Бурчак тўпи
36'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтарган тўпни Рамос жарима майдончаси ташқарисидан дарвоза томон тепди. Тўп анча юқорига кўтарилиб кетди
34'
Ўйин темпи тушди
31'
Вууууҳ! Чап қанотдан етказилган узатмага Консело 7-8 метрлардан бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди! ЖУда хавфли вазият эди
30'
Консело томонидан етказилган узатмага Алькасер ета олмади
29'
Марсело ва Рамос дарвозабон майдончасида бироз қалтис ўйнаш орқали Навас тўпни етказишди
25'
Рамос майдон марказидан етказган узатмани Роналду жарима майдончаси ичида қабул қилди, аммо ҳимоячилар унга зарба бериш имкониятини беришмади
23'
"Валенсия" илк дақиқаларда олдинга ўтаётган бўлса, ҳозирда бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда. Тўп "Реал"да
20'
Роналду томон етказилган узатмани Абденнур эгаллаб олди
16'
ГОООООЛ! Карим Бензема, 0:1! Жуда чиройли комбинация! Франциялик футболчи рақиб жарима майдончаси ташқарисида тўпни ҳимоячилардан олиб қўйди ва Бэйлга берди. Гарет товони билан Роналдуни тўп билан таъминлади. Криштиану бошқа футболчига қараб, Бенземани зарбавор вазиятга чиқарди ва Карим зарбада адашмади!
16'
Ўнг қанотдан ҳаводан етказилган узатмага Бензема зарба беришига ҳимоячи йўл қўймади
14'
Жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Қарши ҳужум пайтида майдон марказида Роналдуга нисбатан қоида бузилди
13'
Кроос ўйин қоидасини бузди. "Валенсия" дарвозагача 25 метрлардан жарима зарбаси тепади
13'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Доменек тўпни эгаллади
11'
Хавфли вазият! Қанотдан етказилган узатмани Абденнур ўз дарвозасига буриб юборди. Доменек тўпни эгаллаб олди
10'
Вууууҳ! "Валенсия" бурчак тўпини ўйинга киритди ва Парехо бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
9'
Вуҳ! Бэйл жарима майдончасига кираётган Бенземани тўп билан таъминлади. Карим зарба беришга улгурмади, ҳимоячи ундан тўпни олиб қўйди
6'
Тўқнашув пайтида Пепе бутсасининг тишлари билан Алькасернинг бошига устига тушди! Ҳужумчи қулоғининг орти қонамоқда
6'
"Валенсия" хавфли ҳужум ташкил қилди. Жарима майдончаси ичидаги Алькасер томон узатма берилди. Пепе ва Навас бир амаллаб хавфни бартараф этишди
5'
"Реал" чап томондан ҳужум ташкил қилди. Данило ўз бошлаган ҳужумни ўзи якунлашга уринди. Аммо зарба ноаниқ чиқди
4'
Роналду чап томондан жарима майдончасига киришга уринди, аммо ҳимоячи ундан тўпни қоида бузмасдан олиб қўйди
3'
Илк дақиқалардан мезбонлар кўпроқ олдинга боришмоқда
1'
"Валенсия" оқ, "Реал" тўқ кўк рангли формада майдонга тушган
1'
Ўйин бошланди!
'
Қадрли футбол мухлислари! "Валенсия" ва "Реал" ўртасидаги ўйин бошланмоқда
Ла-лига - 2015-16 / 18-тур / 04.01.2016 00:30

Валенсия

Даниэль Парехо (45+1-пен.)
Пако Алькасер (83)
2
:
2

Реал Мадрид

Карим Бензема (16)
Гарет Бэйл (82)

Ла-лига - 2015-16 / 18-тур / 04.01.2016 00:30

Валенсия

Даниэль Парехо (45+1-пен.)
Пако Алькасер (83)
2
:
2

Реал Мадрид

Карим Бензема (16)
Гарет Бэйл (82)

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирданоқ таркибни кучайтириш масаласини фаол муҳокама қилмоқда.

Киритилди: 15:07, 18.05.2026. Ўқилди: 26261 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди.

Киритилди: 20:39, 17.05.2026. Ўқилди: 17180 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Бўлим: ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Англия: ФА кубоги
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия кубоги финали доирасида “Челси” — “Манчестер Сити” учрашувида (0:1) асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Киритилди: 23:39, 16.05.2026. Ўқилди: 12770 марта. Фикрлар сони: 0 та.

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Испаниялик мутахассис Хаби Алонсо “Челси” таркибини Мадриднинг “Реал” клубининг икки нафар футболчиси билан кучайтирмоқчи.

Киритилди: 22:16, 20.05.2026. Ўқилди: 12113 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» якшанба куни мавсумдаги ўз майдонидаги сўнгги учрашувини ўтказди.

Киритилди: 19:11, 18.05.2026. Ўқилди: 11874 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото)

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» клуби матбуот хизмати АПЛнинг 37-тури доирасида бўлиб ўтган «Борнмут»га қарши ўйин олдидан жамоа ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсанинг суратини ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этди.

Киритилди: 12:05, 20.05.2026. Ўқилди: 11500 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 11:42, 17.05.2026. Ўқилди: 11287 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Жозе Моуриньо яқин орада Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийлигига қайтади.

Киритилди: 16:10, 18.05.2026. Ўқилди: 11231 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар

Ҳужумчи Винисиус Жуниор «Реал»ни тарк этиши мумкин.

Киритилди: 20:49, 19.05.2026. Ўқилди: 10589 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар

Лондоннинг «Челси» клуби «Арсенал» томонидан амалга оширилган Кай Ҳаверц, Нони Мадуэке ва Кепа Аррисабалага трансферлари бўйича қўшимча тўловлар олиши мумкин.

Киритилди: 23:33, 18.05.2026. Ўқилди: 9269 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Киритилди: 21:43, 02.05.2026. Ўқилди: 50586 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 43938 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Килиан Мбаппе кутилмаганда АПЛга йўл олиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоадаги келажаги борасида кутилмаган хабарлар тарқалди.

Киритилди: 08:32, 10.05.2026. Ўқилди: 29676 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мбаппе ўзини фош қилиб қўйди (фото)

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»га имкониятни бой берди (0:2) ва Ла Лигада чемпионлик учун бор бўлган охирги имкониятларини ҳам йўқотди.

Киритилди: 13:39, 11.05.2026. Ўқилди: 28530 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Вальверде ва Тчуамени ўртасидаги муштлашувга нима сабаб бўлгани маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клубида вазият ўта кескинлигича қолмоқда. 

Киритилди: 19:37, 07.05.2026. Ўқилди: 21459 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш маросимини жонли трансляция қилади

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Телеканаллар / ТВ-дастурлар
Рукн: Янгиликлар

Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш мақсадида ташкил этилаётган тадбирни жонли эфирда трансляция қилади.

Киритилди: 06:18, 22.05.2026. Ўқилди: 6018 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Хулиан Альварес «Атлетико»ни фақат битта клуб учун тарк этишга тайёр

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес фаолиятини давом эттириш учун ўзига маъқул бўлган вариантни танлади.

Киритилди: 08:53, 22.05.2026. Ўқилди: 5736 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Хаби Алонсо «Челси»дан кетадиган дастлабки футболчини танлади

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

Манбаларнинг хабар беришича, Хаби Алонсо жамоага келганидан сўнг «Челси» ҳужумчи Лиам Делап билан хайрлашади.

Киритилди: 19:07, 22.05.2026. Ўқилди: 2646 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Йошко Гвардиол «Манчестер Сити»дан бошқа гранд клуб сафига ўтмоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол клубини ўзгартиришга тайёр.

Киритилди: 09:26, 22.05.2026. Ўқилди: 2507 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Англия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномаси эълон қилинди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Бош мураббий Томас Тухель мундиалда қатнашадиган Англия терма жамоаси футболчиларини танлаб олди.

Киритилди: 14:23, 22.05.2026. Ўқилди: 2296 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эрлинг Ҳоланд анимацион фильмда викинг қаҳрамонига овоз беради

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.

Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1154 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.

Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2782 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду 1,32 млн долларга машина сотиб олди (фото)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.

Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3526 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШда спортчиларни олиб кетаётган самолёт қулаб тушди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.

Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 964 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Даҳшатли жароҳат ва кутилмаган воқеа: Руминия чемпионатида тез ёрдам машинаси лойга ботиб қолди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.

Киритилди: 15:10, 02.05.2026. Ўқилди: 1408 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Колумбиялик велоспортчи пойгадаги ҳалокатдан бир неча кун ўтиб вафот этди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.

Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 900 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания Олий суди Неймар ва «Барселона»нинг собиқ президентларини оқлади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфери билан боғлиқ кўп йиллик суд жараёни якунига етди.

Киритилди: 20:32, 22.04.2026. Ўқилди: 2386 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Италия футболида навбатдаги можаро — 50 нафар футболчи интим хизматлардан фойдалангани маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.

Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 1995 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Дания клуби футболчиси пичоқбозлик оқибатида оғир жароҳат олди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Данияда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида “Мидтюлланд” клубининг гвинеялик ярим ҳимоячиси Аламара Жаби икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Киритилди: 20:28, 21.04.2026. Ўқилди: 1086 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эквадорда футбол ҳаками ўйин пайтида майдоннинг ўзида отиб ўлдирилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди.

Киритилди: 23:11, 15.04.2026. Ўқилди: 1062 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик