Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Futbol olami

“Улар менга нисбатан ҳурматсизлик ва ношукурлик қилишди”. Қандай қилиб Дани Алвес “Барселона” билан жанжаллашиб қолди?

Баҳо:
+0; -0

Ёзда Дани Алвес “Барселона”ни тарк этиб, эркин агент сифатида “Ювентус” жамоасига ўтди. Кейинчалик ўйинчи “Каталония” раҳбарияти унга нисбатан ҳурматсизлик қилганини айтиб ўтди. Тақдир тақозоси билан Дани собиқ жамоасини Чемпионлар лигаси ярим финалидан маҳрум қилди.

Ҳаёт ҳамиша кутилмаган нарсаларни тақдим этишдан чарчамайди. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Футбол учун эса бу алоҳида олам, ўз қонунлари бор. Кутилмаган камбеклар, сенсатсиялар, эртаклар — буларнинг ҳаммасини Жейми Варди автобиографиясида кўриб гувоҳи бўлишимиз мумкин.

Яхши кунлар абадий эмас, айниқса, бу футболда жуда яхши билинади. Охирги икки ўн йиллик ичида футбол ҳақиқий бизнесга айланиб улгурди. Агар бизнесингизни бирон ким орқага тортаётган бўлса, ундан воз кечиш керак. Бунинг “Реал” бошчилигида турган Перес услуби билан гувоҳи бўлишимиз мумкин. Унинг бизнеси ҳамиша биринчи ўринда туриши керак.

1968-йилда “Барселона” президенти Наркис де Каррерас “Мес Қуе Ун Cлуб” деб номланган 4 банддан иборат қонун чиқаради. Қонун эркинлик, бирлашиш, демократия ва оила бандларидан иборат эди. Охирги банднинг моҳияти шундан иборатки, собиқ ўйинчилар бўлмайди, улар ҳамиша жамоа ўйинчилари бўлиб қолишади. Буни Эрик Абидал тарихига назар солиб билиб олишимиз мумкин. 2009-йилда франсиялик ҳимоячи ўгир саратон касаллигига чалинади. Эрикнинг гапи бўйича, касаллик билан курашаётган пайтда, жамоадошлари уни ҳамиша қўллаб-қувватлашган, раҳбарият эса унга янги шартнома таклиф қилган. У соғлиғини тиклаб олганидан сўнг 2012/2013-йилги мавсумда раҳбарият аста-секин Абидални жамоадан қўйиб юборди. Чунки унинг жамоадаги вақти тугаганди.

Дани Алвес 2008-йилда “Барселона” жамоасига келиб қўшилди ва жамоа таркида 300дан зиёд ўйинда ҳаракат қилди. Унинг ишончли ўйини, Лео ва Неймар билан дўстлиги ва бир-бирларини тушунишларига ҳавас қилмай илож йўқ эди. 2016-йилда Дани 33 ёшни қарши олади, шу пайтда у раҳбарият билан келишмай қолади. Шундан сўнг “Юве” жамоасига текинга ўтади. Нима учун “Барселона” профессионал даражадаги ўйинчини осонлик билан қўйиб юборди? “Ювентус” ҳам нима қилаётганини жуда яхши биларди. Ўйинчида ҳали куч бор эди.

Алвес жамоани тарк этганидан сўнг кўп вақт ўтмай ўз трансферига изоҳ бериб ўтди:

Давоми

Киритилган сана: 26.05.2017 09:39. Ўкилди: 6696 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.