Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Futbol olami

“Испаниялик Месси”, “Мотоцикл”, “Спагетти”, “Танк”: “Милан” футболчиларининг лақаблари

Баҳо:
+0; -0

Яқин тарихда “Милан”да жуда ажойиб футболчилар тўп суришган. Мухлислар, журналистлар уларга турли лақаблар қўйишган, бу “иккинчи ном”лар уларни бутун фаолиятида таъқиб қилиб юрган. Масалан, Андреа Пирло – “Маэстро”, Кларенс Зеедорф – “Профессор”.

Ҳозирги футболчиларда ҳам лақаблар борми? Бугун шу ҳақида суҳбатлашамиз.

Жанлуижжи Доннарумма – “Жижжо”, “Долларумма”

Доннаруммани мухлислар исмини қисқартириб “Жижжо” деб аташади. Бу Жанлуижжи исмини қисқартирилган шакли. Лекин футболчининг иккинчи лақаби “Долларумма” кўпроқ мос тушади. Бу лақаб унга 2017 йилда “Милан” билан шартномасини анча пйт узайтирмасдан юргани ва агенти Райола орқали маоши кўпайтирилиши исташини етказгандан сўнг қўйилган.

Ҳаттоки, Италия ёшлари сафида Доннарумма майдонга тушгач, мухлислар трибунадан ясама долларларни унга қарата отишган эди. “Долларумма” номи футболчини анчадан буён таъқиб қилади ва энди бу номдан қутула олмаса ҳам керак.

Тео эрнандес – “Мотоцикл”

“Мотоцикл” номи эрнандесга “Реал Сосьедад”га қарши ўйнаб юрган пайтларида қўйилган эди. Марcа нашри футболчининг юқори тезлиги ва техникасидан ҳайратланиб Теони шу ном билан атаган эди.

Италянчада бу ном “Ил Моторино” деб талаффуз қилинади ва футболчи “Милан”га келиши билан газеталарда пайдо бўла бошлади.

Аммо мухлислар уни Тео деб чақиришни хуш кўришади.

Симон Кьер – “Викинг”

Симон “Викинг” лақабини “Лилл”да тўп суриб юрган вақтларида олган эди. Италия нашрларида ҳам бу лақабни кўришимиз мумкин. Бунга сабаб эса футболчининг миллати ва жанговорлик хусусиятлари.

Матео Мусаккьо – “Мустаҳкам”

Матео “Мустаҳкам” лақабини “Вильярреал”даги қўпол ўйин услуби сабаб орттириб олганди. Албатта, Италияда уни бундай номлашмайди. Чунки футболчи “Милан”да эски ўйин услубини такрорламаяпти.

Франк Кессье – “Танк”, “Президент”

Франк Кессье жисмонан кучлилиги учун “Милан” мухлислари томонидан “Танк” лақабини олган. Ивуарлик футболчи исталган рақиби билан яккама-якка курашларда енгиб чиқа олади.

Жамоадошлари эса уни “Президент” деб аташади. Кессьенинг ўзи бу ҳақида: “Нима учун жамоадошларим мени “Президент” деб аташади? Чунки Франк – президент ва кийиниш хонаси хўжайини.

Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг

Киритилган сана: 02.11.2020 21:19. Ўкилди: 2808 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.