Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Futbol olami

“Реал” ва “Интер” учрашувидан сўнг мураббий ва футболчиларнинг фикри

Баҳо:
+0; -0

Чемпионлар Лигасининг 3 тур баҳсларида “Реал” ўз уйида “Интер”ни қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсдан сўнг футболчилар ва мураббийлар ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Зинедин Зидан:

Бизнинг ўйинларимиз жуда қийин ўтяпти, биз иложи борича рақиблардан устунроқ бўлишга интиламиз. Биз бугун ғалаба қозондик, футболчилар дам олиши керак. Улар бунга лойиқ. Ўйинни жуда яхши бошладик – юқори даражада қилган прессингларимиз фойда берди. 2 та гол урдик ва дарҳол гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлим ҳам яхши ўтди ва биз ғалаба голини уришга муваффақ бўлдик. Азар ва Асенсиолар жуда яхши ўйинларини ўтказишди. Уларни алмаштиришга мажбур бўлдик, чунки рақибларнинг ҳимоясида бўшлиқ пайдо бўлди ва биз ундан унумли фойдаланишни мақсад қилгандик. Мен ўйиндан қониқдим.

Антонио Конте:

Яхши ёки ёмон томони бўладими – бу менинг “Интер”им. Мен билмадим, қанча жамоа Мадридга келиб шундай ўйин кўрсата олади, лекин бундай вазиятлар ўсиш учун керак бўлади. Биз 2 та голлик фарқни йўққа чиқардик. Балки ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.  Менди голдан олдин Ҳакимига нисбатан қўполлик ишатди деб ҳисоблайман. Стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишимиз керак эди. Кичик бир детал ҳам ўйинни ўзгартириб юбориши мумкинлигини йигитлар тушуниши лозим.

“Реал” бу ўйинни финалга қиёслади ва максимум кучи билан ҳаракат қилди. Мен ўз жамоам ўйинидан қониқдим. Ҳали олдинда ўйинлар турибди, биз ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз.

 

Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг

Киритилган сана: 04.11.2020 11:28. Ўкилди: 2664 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.