Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Futbol olami

Қўмондоннинг сўнгги жанги! “Барселона” бу сафар ҳам панд берадими?

Баҳо:
+0; -0

Ушбу мавсум Каталониянинг “Барселона”си учун омадсиз келгани бор гап. Кимдир бунда ўйинчиларни айблади, яна кимдир бош мураббийни. Нима бўлган тақдирда ҳам Луис Энрикени танқид қилишга ҳеч кимнинг, айниқса, “Барселона” футболчилари ва мухлисларининг ҳақи йўқ. Чунки у “Барселона”га керагидан ҳам ортиқ соврин олиб берди. Шунчаки бу мавсумда унинг ишлари унчалик ҳам юришмади. Хўш, айни дамда Луис Энрикенинг “Барселона”дан кетиши аниқ бўлиб улгурганда унда бу мавсумда арзирли соврин йўқ эди. Аммо Энрикени муносиб кузатиш учун “Барселона” футболчиларида яхши имконият бор. Бунинг учун улар бугун оқшомда бўлиб ўтадиган “Барселона” ва “Алавес” ўртасидаги финал учрашувида зафар қучишлари шарт. Ана шунда Испания кубоги Энрике учун муносиб хайрлашув совғаси бўлади.

ИККАЛА КЛУБНИНГ ҲАМ ЙЎҚОТАДИГАН НАРСАСИ ЙЎҚ

Албатта, “Алавес”нинг ҳам, “Барселона”нинг ҳам йўқотадиган нарсаси йўқ. Демак, иккала жамоа ҳам мазкур ўйинда бор кучини, бор имкониятини сарф қилиши тайин. Хусусан, бугун “Барселона”, гарчи рақиб “Алавес”дек ўртамиёна жамоа бўлса-да, асосий таркибда майдонга тушиши тайин. Денгизга чўкаётган одам тирик қолиш учун хасга ҳам ёпишади, деганларидек, “Барселона” омадсизлик ботқоғидан бироз бўлса-да чиқиш учун Испания кубоги финалига тиш-тирноғи билан қуролланиши тайин. Таваккал қилишга ҳақи йўқ. Энрикенинг бахтига, жамоа жиддий йўқотишларга дуч келмаган. Асосий жангчилар жангга шай ҳолатда. Демак, бу ёғидан кўнгилни тўқ қилса бўлади. Энди ўйлаб кўринг, агар финалда “Алавес” ғалаба қозонса борми?

Гарчи ҳақиқатдан бироз узоқ бўлса-да, “Алавес”да ҳам ғолиблик учун имконият бор. Аслида,

Давоми

Киритилган сана: 27.05.2017 17:11. Ўкилди: 6215 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.