Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Futbol olami

Ансу Фатининг ҳаёти – триллер. Уруш, испан қишлоғида коммунизм, футбол учун тақиқ, учта агент

Баҳо:
+0; -0

17 ёшли Ансу Фати ўнга яқин рекордни янгилаб қўйди. У Испания терма жамоасида гол урган энг ёш футболчи (17 ёш-у 311 кунлик), Ла Лигада дубль қайд этган энг ёш футболчи (17 ёш-у 94 кунлик), Чемпионлар Лигасида гол урган энг ёш футболчи (16 ёш-у 318 кунлик) ва яна бир қанча рекордлар.

Янги мавсумнинг илк турида Фати рекорд қайд этмаган бўлса-да, ҳаммани эътиборини қарата олди. Иккита гол ва ишланган пенальти ёш футболчи учун улкан натижа.

Фати майдонда қанчалик жим юрган бўлса, унинг атрофидаги шовқин эса шунчалик кўтариляпти. Унинг ҳаётида ҳам бир қанча муҳим ҳодисалар бўлиб ўтган. 18 ёшигача Фати жуда кўп нарсаларни бошидан кечиришига тўғри келди.

Испания қишлоғида коммунизм

2003 йилда Ансу Фати 1 ёшга тўлган пайт, Гвинея-Бисауда фуқаролик уруши бошланди. Ота Бори Фати оиласини Португалияга кўчириб келди. У бир неча йил қуйи дивизионларда тўп суриб юрди ва бир муддат ишсиз ҳам қолди. Катта Фати Мариналеданинг тарихини эшитди ва у ерга боришга қарор қилди.

Мариналеда – 2,5 минг аҳолиси мавжуд бўлган испан қишлоғи. У ерда ғалати қасрлар йўқ, пляжлар йўқ, лекин жой анчагина машҳур. Битта муаммо – Мариналедада ўтган асрнинг 70 йилларидан буён коммунизм ҳукмрон эди.

Қишлоқ аҳолиси зайтун ёғи эскпортидан кун кўради. Мариналеданинг ўз бренди мавжуд эмас, улар зайтун ёғини Италиянинг Extra Virgin компаниясига етказади ва маҳсулотИталия бренди остида сотилади. Шундай бўлса-да, ҳар бир оиланинг ўз уйи бор, ойига 15 евро солиқ тўлашади. Қишлоқ аҳолиси 40 йилдан буён шундай яшашади. У ерга борган ҳар бир кишига уй ва иш берилишини эшитган Бори Фати оиласи билан Мариналедага кўчиб ўтади.

Бори Фатига қишлоқ ҳокими иш беради. Бори юк машинаси ҳайдовчисига айланади. Қишлоқдаги исталган нарсани юк машинасида манзилга етказиш керак эди, хоҳ у зайтун ёғи бўлсин, хоҳ ахлатлар. Ҳамма муаммоларини ҳал этган ота энди ўғли Ансуни футболга беришга қарор қилади.

“Севилья”га деярли ўтди

Қишлоқдан унча узоқ бўлмаган Эррера шаҳарчасида “Пелотерос” номли футбол академияси бўлган. Бори иккала ўғлини ҳам академияга олиб боради. Мураббий Хосе Луис Перес Мина 2 дақиқада қарор қабул қилади: Браима ҳам, Ансу ҳам. Катта ўғил ҳам яхши ўйнарди, аммо кичиги мураббийни ҳайратда қолдирди.

“Бу шок эди. 50 йилдан бери футбол ичида бўлсам, ёш болалар ичида бундай иқтидорни кўрмаган эдим. Биз унга форма ва бутса сотиб олдик, лекин футбол бўйича унга ҳеч нарсани ўргатиш шарт эмасди” – дейди Мина Ансу ҳақида. “Пелотерос” академиясининг “Севилья” билан алоқалари яхши эди. Севильяликлар ҳам Ансуни текширувга чақиришиб, ҳайратда қолишди. Дарҳол Фатини “Севилья” академиясига қабул қилишди. У ерда озроқ тушунмовчилик юз берди.

Батафил ўқиш учун ссилкага босинг

Киритилган сана: 02.10.2020 16:07. Ўкилди: 2891 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.