Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Futbol olami

Суперлига: 14-тур рамзий терма жамоаси (Penalti.uz таснифига кўра)

Баҳо:
+0; -0

“Penalti.uz” спортга ихтисослашган ахборот портали Ўзбекистон Суперлигаси 2-даврасидан эътиборан ўз таснифига кўра тур рамзий терма жамоаларини эълон қилишни бошлайди.

Дастлаб, иккинчи даврага 14-тур ўйинлари орқали 26-27 июль кунлари старт берилди. Тур рамзий терма жамоаси 3-4-3 тактик схемаси асосида тузилди.
Рамзий жамоа дарвозабони ролига «Қизилқум» давозабони Евгений Черемисин лойиқ кўрилди. Гап шундаки, мазкур турда «Қизилқум» Наманганга сафар уюштирди ва минимал ҳисобдаги ғалабага эришди. Шу куни россиялик посбон ўз жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан қутқариб қолди. Мезбонлар ҳужумчиси Александр Касьян билан дуэлларда ҳар гал навоийликлар посбони ғолиб чиқди. «Навбаҳор» майдонида қуруқ ўйин ўтказиш қанчалик қийинлигини эса ҳаммамиз яхши биламиз.
Мудофаа чизиғи вакиллари сифатида «Насаф»дан Ғолиб Ғайбуллаев, «Металлург»дан Шавкат Муллажонов ва «Пахтакор» вакили Марко Симичлар танланди. Юқорида номи қайд этилган ҳар уччала ҳимоячи мазкур турда ўз номларига гол ёздириб қўя олишди. Шундай қилиб, бу ҳимоячилар нафақат орқа чизиқда, балки жамоа ҳужумларидаги фаоллиги эвазига ўз клубларининг муваффақиятини таъминлашди.
 
14-турда ярим ҳимоячилар жуда фаол бўлишди. «Динамо» жамоасига қарши кечган баҳсда «Бунёдкор» вакили Хуршид Ғиёсов жамоадоши Миржаҳон Мираҳмадовнинг голларига ёрдамлашишдан ташқари ўзи ҳам дубл қайд этди ва ҳақли равишда рамзий жамоадан ўрин эгаллади. Мусобақа карвонбошисининг «Қўқон 1912» клубига қарши кечган учрашувида ҳар доимгидек Жалолиддин Машарипов мезбонлар сафида ажралиб турди. Хоразмлик футболчи ўйинда ҳисобни очганидан кейин икки бор жамоадошларининг гол уриши учун имконият ҳозирлаб берди.
Тур доирасида «Бухоро» клуби «Андижон» майдонига сафар уюштирди. Мезбонлар ўйиндаги устунликни ҳисобга кўчиришга қийналиб турган паллада заҳирадан майдонга қўшилган Ойбек Қиличев дастлабки уринишидаёқ тўпни жаримадан дарвозага жойлаб қўйди. Шундай қилиб, ўз жамоасининг ғалабаси учун замин ҳозирлади.
Киритилган сана: 28.07.2019 10:45. Ўкилди: 2895 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.