Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Futbol olami

Неймар «Қироллик клуби» га керак эмасми?

Баҳо:
+-1; -0

Мутахассислар Неймарни аллақачон «қироллик клуби» га «жойлаштириб» қўйишди. Биз эса унинг пойтахт клубига ўтиши нотўғри эканлигини исботлашга ҳаракат қиламиз.

 «Мегақиммат» трансфер.

БугунгикунгакелибНеймарбиланбоғлиқможароавжигачиқди. Ҳар куни у ҳақда янги маълумот чиқишдан тўхтамаяпти. Ҳозирда «топ» мавзу унинг «Реал» клубига ўтишидир.

Испания клуби авваллари трансферлар учун мисли кўринмаган нархлар эълон қилишига одатланиб қолган эдик. Аммо ҳозирда клуб анча камтарона трансферлар қилмоқда. Бунда Зиданнинг ҳам ҳиссаси катта, албатта. У жамоавий ўйин орқали кўп нарсага эришиши мумкинлигини исботлади. Мана шу ишонч билан, у икки бор Чемпионлар Лигаси ғолиб бўлди. Неймар ПСЖ учун 222 миллионга тушган эди. Ҳозирда унинг учун қилинадиган харажат миқдори 400 миллион!!! Назаримизда, Неймар учун 200 миллион ажратиш ҳам ақлсиздек.

Роналду билан келиша олмайди.

Агар «Реал» Роналду билан ишлашда давом этса, Неймар трансфери ҳақида ўйламаса ҳам бўлади. Португалиялик футбол юлдузи ўзи билан бир хил ўринда ўйнайдиган яна бир рақобатчи келишидан хурсанд бўлмаслиги аниқ. Бу икки юлдуз ҳеч қанақасига бир жамоада ўйнай олмайди. Бейлнинг жамоада ўйнаб кета олмаганига сабаб ҳам айнан шунда. Яна бир «бош оғриғи» клубга ортиқча.

Неймарнинг «юлдузлик» касали

Бу ҳам иккинчи муаммо билан чамбарчас боғлиқ. «Барселона» дан Неймар пул учун ёки жамоадаги муҳит туфайли кетмади. У Месси соясида қолишдан қўрқди. Кавани билан рақобат, майдонда ва майдон атрофида унга бўлган ёмон муносабат бўлишига қарамай, Неймар ПСЖ да асосий ўйинчига айлана олди. ПСЖ ҳақида гапиришганда, албатта, Неймарни эслаб ўтишади. Бу унга айни муддао. Роналду соясида қолиши аниқ бўлган Неймар келгач, ҳатто иккиси учун ҳам асосий таркибдан жой берилганда ҳам, майдонда келишмовчиликларни келтириб чиқариши аниқ. Пеналти, жарима тўплари ҳамда голли вазиятлардаги эгоизм жамоа ва қолган футболчилар учун ноқулайлик яратади.

Ўзгача характер

Неймар трансфери ҳамда унинг солиқлар билан муаммоси доимо бўлиб келган. Унинг учун кўп ишларни отаси ҳал қилиши, ёш боладек кўп муаммоларда қарор қабул қила олмаслиги Неймарнинг муаммолар гирдобида қолишига сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари футболчи майдондан ташқарида ҳам хатти-ҳаракатлар орқали ёқимсиз ҳолатлар яратади. Эмери ва Кавани билан муаммолар яққол далил. Зидан бундай футболчилар билан ишлашни ёқтирмайди.

Мухлисларга ёқмайди.

Ҳар қанақасига Неймар ўзларининг азалий рақиби «Барселона» да ўйнаган. Тўғри, бу икки азалий рақиблар ўртасида ҳам трансферлар учраган. Футболчи бундай вазиятда ҳар доим мухлислар диққат марказида бўлиши ҳар ҳаракатида «ҳуштаклар» ҳужумига учраши мумкин. Бундан ташқари Неймарнинг «Реал» га ўтиши «Барса»-«Реал» қарама-қаршилигидаги кескинликни ошириб юборади. Эндигина меҳрни қозонганда, «кетаман!»деб туриб олиши мумкинлиги мухлисларни янада ҳавотирга солиди.

ПСЖ шунчаки қўйиб юбормайди.

Неймарнинг ПСЖ да бўлиши клубнинг мавқеъсига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бу клуб ҳақида кўпроқ гапиришмоқда. Клубда ҳам ички рақобат ўсмоқда. Клуб президенти Бразилияга Неймарни қолишга кўндириш учун учиб борди. Неймар эса бундай имкониятни қўлдан бой бермай, ойлигини оширишини сўради. Бундай ўзини «шохларча» тутиш куни келиб Париж клуби мутасаддиларининг ҳам жонига тегиши аниқ. Аммо ҳозир уни сақлаб қолиш шарт. 222 миллионга тушган футболчини бир йил ўтиб қўйиб юбориш клуб эгаларига оғир зарба бўлиши, мухлислар клубнинг режаларни амалга оширишига ишончсизлик билан қарашни бошлаши мумкин.

Асосий сабаб:   ДАВОМИ:

 

Киритилган сана: 19.03.2018 19:58. Ўкилди: 10928 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 20:57. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 20:57. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


FARFOR
Сана: 04.04.2018 19:58. FARFORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FARFOR
Сана: 04.04.2018 19:57. FARFORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FARFOR
Сана: 04.04.2018 19:57. FARFORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FARFOR
Сана: 04.04.2018 19:57. FARFORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FARFOR
Сана: 04.04.2018 19:57. FARFORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.