Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Futbol olami

Камбағал ҳомий бой клубга қарши ёҳуд Руанда ва “Арсенал” ҳамкорлиги ҳақида

Баҳо:
+0; -0

Руанда сўнгги вақтда ҳаммани ҳайратга солди. Яқинда Руанда Тараққиёт Қўмитаси Лондоннинг “Арсенал”и билан клуб либоси енгида реклама қилиш бўйича йирик шартномага имзо чекди. Энди уч йил мобайнида клуб либоси енгида 200 см. лик “Руандага ташриф буюр” рекламаси мамлакатга 39 миллион долларга тушадиган бўлди.

Руанда президенти Поль Кагаме “Арсенал” мухлиси сифатида анча танилган шахс. У ҳатто “Арсенал”нинг мавсумдаги қониқарсиз натижасидан кейин янги мураббий келиши лозимлиги борасида Твиттердаги саҳифасида ёзган эди. Венгернинг истеъфога чиққанидан кейин бу йирик келишувнинг амалга ошгани ҳам шунчаки тасодиф эмасдир.

Руанда дунёда энг камбағал давлатлар рўйхатида 19-ўринда туради. Мамлакат ЯИМ нинг аҳоли жон бошига тушган улуши 700 долларни ташкил қилади. “Арсенал” эса дунёдаги энг бой клублардан бири ҳисобланади. Қарийб 40 миллион долларлик шартнома эса бир қанча одамларнинг жаҳлини чиқарди.

Голланд қонуншунослари бундай хабардан жуда аччиқланишди. Боиси ўзи Голландиядан энг кўп молиявий ёрдам оладиган мамлакат дунёнинг энг бой клубига ҳомийлик қилмоқчи. Бундай реакция Буюк Британиядан ҳам садо берди. Улар Руанданинг иккинчи энг йирик донор давлати ҳисобланишади. MP бу ҳолатни “ташқи ёрдам бўйича автогол” дея изоҳлади.

Қўшимчасига, демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳам боғлашди. Шартнома авторитар белгиларга эга мамлакат ҳақида нотўғри тасаввурларни бериши мумкинлиги бонг урилди.

Савол туғилади: Кагаме севимли клуби билан ўз мамлакати туризмини қўллаб-қувватламоқчими ёки у ўз обрўсини кучайтириш ва танқидлардан қутулмоқчими? Шартнома маҳкамада муҳокама қилинмаган ва бу маблағ Парламент тасдиқлаган бюджетда акс этмаган.

Руанданинг мантиқий асоси

Руанда ҳукуматига кўра, ушбу шартнома туризмни ривожлантириш бўйича йўл харитасининг бир қисми ҳисобланади. Бунинг учун 2017-йилда ЯИМ нинг 12,7 % ва 400 миллион долларлик даромад шу йўналишга сарфланиши кўзда тутилган. Мамлакат иқтисодиётида юқори сифатли дам олиш масканлари ва анъанавий туризм ўсиб бораётган секторлар ҳисобланади. Бунинг учун уларда кўплаб имкониятлар мавжуд: ям-яшил ландшафтлар, Вирунга вулқонлари жойлашган тоғ, Акагера жонли табиат парки, тропик Нюнгве ўрмони, Киву кўли ва геноцид ҳақидаги хотира комплекси.

Стратегия амалга оширила бошланди ва қоғозда ҳайратланарли кўриниш касб этмоқда. Африка давлати RwandAir миллий авиакомпаниясини молиялаштирди ва Кигали Форумлар Маркази ва шунингдек, олий савиядаги меҳмонхоналар қурди. Янги Бугасера Халқаро Аеропортини ривожлантириш билан улар ўз минтақасидаги энг йирик хабга айлантирмоқчи.

Аммо ушбу таваккалчилик билан қилинаётган ишларнинг фойдалилиги бўйича шубҳалар бор. Айни вақтда RwandAir ишга туширилганидан 14 йил ўтиб банкрот ёқасида турибди. Фақатгина ҳукуматнинг ҳар йили 50 миллион доллар грант ажратиши эвазига сув юзасида турибди.

Солиқчиликдаги таваккалчиликлар ҳам яқин келажакда нима билан тугашини айтиш қийин. Бундай ҳисоб-китоблар албатта Руанда ҳукуматининг иши ҳисобланади. Аммо “Арсенал” Кагаменинг инсон ҳуқуқлари борасидаги обрўсини эътиборга олганми?

Сиёсий этикет ва спорт

Албатта, сиёсий этикет ва спорт бир-бири билан унчалик келишмайди. Яқингача “Барселона” Қатар билан клуб либослари бўйича йирик ҳамкорликни амалга ошириб келди. Қатар турли сиёсий нуфузга эга. 2022-йилги Мундиалга мезбонлик қиладиган давлат мигрант ишчилар ва аёллар ҳуқуқи бўйича кескин танқидларга учраб келади.

Навбатдаги мисол эса Мадриднинг ...

Давоми

Киритилган сана: 04.06.2018 09:28. Ўкилди: 4655 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.