Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Futbol olami

Бешта захира. Керакми ёки абсурд?

Баҳо:
+0; -0

Бугунги мақолада футболдаги янги киритилган қоиданинг салбий ва ижобий тарафларини кўриб чиқамиз. Аслида, бундай қарорлар доим қайноқ бахсларга сабаб бўлган. Демак, бугунги мақоламизнинг асосий мавзуси ФИФА киритаётган 5та алмаштиришга рухсат бериш. (Биласиз, ташкилот бу йил ўйинларни бешта захира имконияти билан амалга оширишга рухсат берди).

Бешта алмаштиришнинг ижобий тарафлар

1. Жароҳатланиш ҳолатларини камайтиради. Футболчилар жуда кўп ҳаракат қилишади, тўп учун жуда хавфли бахсларга киришади. Жароҳатланиш эҳтимоли тана жисмонан толиққанида ошади. Топ лигаларда ҳаракатланадиган жамоаларда бундай жароҳатланиш ҳолатлари юқори. Сабаби уларнинг календари учрашувларлар билан тўла. ФИФАнинг янги қоидаси айнан мана шундай ҳолатларни камайтиришга хизмат қилиши мумкин. 2020 йилда бундай қоиданинг киритилаётгани айни муддао. Ҳозирда футболчилар жисмоний ҳаракатсиз ва учрашувларсиз қолган. Бу эса жисмоний ҳолатнинг ёмонлашуви ва жароҳатланиш эҳтимолини ошириб юбориши мумкин.

2. Интенсивликни оширади. Танқидчилар бу ўзгариш футболда тўхталишларни кўпайтириши ҳақида гапиришмоқда. Аммо бу қоида билан яна бир қоида киритилди. Эндиликда футболчи ўзига яқин жойдан футбол майдони ташқарисига  чиқиб кетади. Аввалгидек вақт чўза олмайди. Демак бунга футбол тайёр. 80-дақиқаларга бориб футболчилар толиққани сезамиз ва ўйин суръати сезиларли тушади. Кўп футболчилар ўйинни якунлаб қўйиш учун майдонда шунчаки мажбурликдан пиёда юришади. Эндиликда 5 та футболчини «янгилаш» имконияти бизга тўлиқ ўйинни тезкор ҳолатда кўриш имкониятини бериши мумкин.

3. Мураббийнинг имкониятлари ошади. Бу қоиданинг амалга киритилишидан кўпчилик мураббийлар ҳурсанд бўлишди. Қоида киритилишидан анча аввал Гвардиола “Нега тўрт, беш ёки олтита ўзгариш қилмаслигимиз керак? Шундай имконият бўлганда, кўп футболчиларга имкон бериш ёки турлича тактик ўзгаришларни синаб кўрса бўларди,” - деб айтиб ўтган эди. Хосепнинг бу фикрини Клопп ҳам қўллаб-қувватлаган эди. Моуриньо баъзи мағлубиятларига сабабчи, деб айнан захира имконияти камлигини айтиб ўтган.

Бундай қоиданинг киритилиши кичик жамоаларга ҳам топ жамоалар учун антиқа «совға»лар тайёрлаш имконини беради. Баъзида захирадан тушган футболчи кўп нарсани ўзгартириб юборишини кўп бора гувоҳи бўлганмиз.

4. Футболчилар тажриба оширади. «Заявка»да 30 кишининг исм-шарифи бўлади. Ўйинда эса кўпи билан 14 киши қатнашиши мумкин. Мантиқ қани? Келинг, мана шу ерда мураббийнинг эмас, футболчининг тақдири ҳақида гаплашсак. Мураббий натижага жавоб бериб, ўзи ишонган 14 кишини ўйин бошидан кўзлаб қўяди. Қолган исмлари ёзилган футболчилар эса мухлислар қатори ўйинни томоша қилишади. ФИФА қарори эса майдонга тушмаётган футболчиларнинг ўз устида ишлаб, майдонга туша олиш имконини оширади. Тўғри, баъзи мураббийлар 11 кишига рухсат берилган тақдирда ҳам ўзининг севимли футболчиларини туширишда давом этиши мумкин. Аммо жароҳатлар, турли футболдаги вазиятлар сабаб ёш, захирада кўп қолаётган футболчилар учун барибир аввалгидан кўпроқ имконият пайдо бўлади.

Давоми бу ерда

Киритилган сана: 10.05.2020 09:06. Ўкилди: 2962 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.