Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Futbol olami

Шарҳловчиларимизга жиддий эътироз: футболчиларни нега "ечиб оляпсиз", барака топгурлар?

Баҳо:
+0; -0

Россияда бўлиб ўтган Конфедерациялар кубоги ўзимизнинг “Спорт” телеканалида олиб берилишини эшитиб, хурсанд бўлдим. Ҳа энди Россия каналидан русча шарҳни эшитгандан кўра, ўз она тилингдаги шарҳни кўрганинг яхши-да. Хусусан, Португалия — Мексика ва Германия — Чили ўртасидаги ўйинларни “Спорт” телеканали орқали кўрдим ва шарҳловчиларнинг ишидан шунчалик асабим таранглашдики, асти қўяверасиз.

Дастлаб Португалия — Мексика ўйини шарҳига тўхталсак. Бу ўйин ишим билан бир хил вақтга тўғри келиб қолгани учун телевизорни қўйиб қўйиб, ўзим ишимни давом эттирдим. Гол бўлса, кўраман деб ният қилдим. Бир маҳал иккинчи бўлим тугаяптиям, жимлик. “Наҳотки асосий вақт дуранг билан якунланса”, деб ажабландим-да, телевизорга қарадим. Не кўз билан кўрайки, Мексика ҳисобда олдинга чиқиб олган экан. Шарҳловчи эса бу голга ҳеч қандай реаксия билдирмаган. Чунки у шу пайтгача бир хил темпда гапираётганди. Демак, голниям шу ўлик темпда айтиб кетган. Шунақа жаҳлим чиқдики... Барака топгур, бу халқаро турнирнинг учинчи ўрни учун кечаётган ўйин. Бу муҳим ўйин. Муҳим ўйинда киритилган гол эса доим муҳим бўлиб келган. Бундай голларни ўзгача бир эҳтирос билан эълон қилиш керак. Ахир сен футбол шарҳлаяпсан, футболга қизиқасан, демак. Футболга қизиққан одам учун Мексиканинг Португалия дарвозасига киритган голи ўзгача воқеа бўлиши керак-ку! Шарҳловчининг руҳиятига таъсир ўтказиши керак-ку. Ниҳоят, Мексика ҳисобни очди, қойил, ана энди кўринг ўйинни, деб эмотсиялар билан шарҳлаш керак эмасми? Ё футболга қизиқмайсанми? Унда шарҳловчиликни нега танладинг?

Шундай деб норозилигимни билдириб турганимда шарҳловчимиз шунақа гап айтдики, думалаб тушишимга сал қолди.

Давоми

Киритилган сана: 07.07.2017 08:36. Ўкилди: 6852 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


BAXASH

Сана: 07.07.2017 21:48. BAXASHга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAXASH

Сана: 07.07.2017 21:48. BAXASHга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.