Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Futbol olami

2018-йилги Мундиални қайси жамоа ютиши мумкин?

Баҳо:
+0; -0

Ниҳоят орзиқиб кутилган нуфузли мусобақа бошланишига ҳам саноқли кунлар қолмоқда. Одатда, ҳар бир мусобақанинг ўз фаворитлари бўлади, аммо ҳар доим мусобақа арафасида баъзи терма жамоаларда “ишлар яхши кетмайди.” Goal нашри ушбу турнирнинг фаворитлари ҳақида мулоҳаза юритди.

Йигирма биринчи Жаҳон Чемпионати бошланишига ҳам бир ойдан кам вақт қолди. Россия яшил майдонларида жаҳон футболининг кўзга кўринган юлдузлари ўз терма жамоалари билан совринга эга чиқишга уриниб кўради.

Албатта, 32 терма жамоа қатнашадиган мусобақада ғолибни олдиндан башорат қилиш қийин, аммо баъзи терма жамоалар бошқалардан кўра яхшироқ “қуролланган”.

Хўш, 2018-йилги Жаҳон Чемпиони қайси терма бўлиши мумкин? Goalнашри энг олий совринга асосий номзодларнинг имкониятларини сарҳисоб қилди.

2018-йилги Мундиалнинг асосий фаворитлари

Dabblebet га кўра, амалдаги Жаҳон чемпионлари ва Конфедерациялар Кубогини иккинчи таркиб билан ютган Германия термаси сўзсиз энг асосий фаворитлардан бири бўлмоқда. Ёахим Лёв шогирдлари 15-июль куни Москвада чемпионликни ҳимоя қилишга киришади. Улар Мексика, Швеция ва Жанубий Кореяларга қарши гуруҳда баҳс олиб боради. Сўнгги йилларда кўрсатаётган ўйинларини эътиборга оладиган бўлсак, Лёв шогирдлари мусобақада узоқ вақт қолиши эҳтимоли юқори.

Шунга қарамай, немислар бу йўлда асосий етакчиси жароҳат олганига қарамай фаворитлар қаторида турган Бразилияга қарши курашиши мумкин. Тите шогирдлари CONMEBOL нинг саралаш баҳсларида ажойиб натижа қайд этишди. Улар иккинчи ўриндаги Уругвайдан нақ 10 очко илгарилаб кетган ҳолда, Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Айтиш жоизки, “пентакампеонлар” гуруҳда бироз қийинчиликка учраши муқаррар. Улар меҳнаткаш термалар – Сербия, Швейцария ва Коста Рикадан очко тортиб олишига тўғри келади.

2010-йилги Жаҳон чемпионлари – Испания ортиқ 2008-2012-йилларда халқаро майдонда ҳукмронлик қилган “Қизил Фурия” эмас. Аммо улар мусобақанинг кучли жамоаларидан бири мақомида эътироф этилмоқда.

Улар 2014-йилда бўлганидек гуруҳ босқичини ...

Давоми

Киритилган сана: 19.05.2018 21:28. Ўкилди: 4912 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.