Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Futbol olami

«Барселона» Пако Алкасерни ўзида сақлаб қолиши керакми?

Баҳо:
+0; -0

Пако Алькасер захира ўриндиғига «михлангани»дан бери унинг жамоада қолиш-қолмаслиги муҳокамаларнинг бош мавзусига айланиб улгурди.

Мундо Депортиво га кўра Алькасерга клубда «нон йўқлиги» ётиғи билан тушунтирилган. Шунга қарамай, у клубда қолиш истагида. У каталонияликлар сафига 2016-йил ёзида 30 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди. Клуб ўша вақтларда асосий ҳужумчига ўринбосар бўла оладиган бирортасига муҳтож эди ва Алкасернинг характери ва савияси бу вазифага жуда мос тушарди.

Ўтган вақт ичида унинг клубдаги фаолияти совринлар бобида анча сермаҳсул бўлди, десак муболаға бўлмайди. Унинг ҳисобида битта Ла Лига ва иккита Қирол Кубоги совринлари бор. Афсуски у клуб сафида 50 та учрашувда қатнашган ва шуларнинг кўпида у захирадан майдонга туширилган. Бу мавсумда у Чемпионлар Лигаси ва Ла Лига доирасида жами 19 учрашувда иштирок этиб, 790 дақиқа ўйнаган. У бу беллашувларда атиги беш гол урган ва уч голга ассистентлик қилган. Бу дегани у ҳар бир голини уришга 158 дақиқа сарфламоқда.

Бу голлар албатта клуб учун жуда аҳамиятли бўлди. Унинг айниқса «Севилья» устидан 2-1 ҳисобидаги ғалаба, «Сельта» билан бўлган (2-2) дурангда унинг голлари ҳаётий аҳамият касб этди. У жамоасига 4 очко тақдим қилди. У шунингдек, «Спортинг» ва «Атлетик» дарвозасига қарши жамоасининг дастлабки голларини очиб берди. Бу рақамлар шуни кўрсатмоқдаки, у жамоасига ижобий таъсир ўтказмоқда, аммо унинг голлари у ўйинни асосий таркибда бошлаганида урилган. Клуб ўринбосар ҳужумчидан бундан ортиғини талаб қилолмайди. Молиявий тарафлама эса жаҳон савиясидаги ҳужумчини ушлаб туриш ҳам оғирлик қилади.

Антуан Гризманн ёзда «Барселона» сафига келиб қўшилиши кутилмоқда, бироқ ўз навбатида Луис Суарес бу трансфер амалга ошадиган бўлса, «қурбон» қилиниши аниқроқдек туюлмоқда. Алкасер янги мавсумда юқоридаги ўзгаришлар содир бўладиган тақдирда Гризманнга ҳам ўринбосарлик қила олиши мумкин.

Клубдан кетказиш тўғри танлов бўладими?

Ушбу ёзда тушган фойда клубнинг кенг бюджетини қоплашга йўналтирилиши аниқ. Шу сабабли, клуб ўзи муҳтож бўлмаган баъзи футболчилардан қутулишга ҳаракат қилади. Шунга қарамай, Алькасер ушбу жамоада муҳим вазифани бажармоқда. Унинг ўрнига бюджетга бўлаётган босимни енгиллаштириш мақсадида Андре Гомеш ва Алейш Видаль каби футболчиларни сотиш маъқул вариантдек кўринмоқда.

У мавсум давомида тўпурарлик қобилиятидан ташқари янада серқирра футболчи эканлигини намойиш қилди. У кўпроқ жамоавий босим ўтказишда ва рақиб ҳимоясига раҳна солишда ўз жонбозлигини кўрсатди. Унинг мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаслиги рақиб дарвозаси олдида хавф туғириш қобилиятига заррача таъсир ўтказгани йўқ.

Каталонияликлар ёзда кимни олиб келишидан қатъий назар улар захира ҳужумчисига муҳтожлик сезади ва Пако Алькасер бу вазифани муносиб бажара олади. Узоқ келажакда эса бу вазифани Ла Масия нинг иқтидорли тарбияланувчилари – ...

Давоми

Киритилган сана: 02.06.2018 21:59. Ўкилди: 4170 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.