Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Futbol olami

Коман ўзини ким деб ўйлаяпти? “Бавария” ва “Атлетико” баҳсидаги французнинг бенефиси

Баҳо:
+0; -0

Ҳайрон бўлиингиз мумкин, аммо “Бавария” ҳалиям тўхтамаяпти.

“Локомотив” ва “Зальцбург” дурранг ўйнади (2:2), шунинг учун “Бавария” ва “Атлетико” ўртасидаги баҳсда А гуруҳининг етакчиси пайдо бўлиши мумкин эди.

Ва у пайдо бўлди ҳам: мюнхенликлар меҳмонларга 4 та жавобсиз гол урди, бу ўйинда Кингсли Коман алоҳида ажралиб турди.

Француз футболчиси Киммихнинг ажойиб тўп узатишидан сўнг ҳисобни очди.

Танаффусга чиқиб кетишдан олдин Левандовскининг тўп оширишидан сўнг Кингсли уч футболчининг ичидан Горецкага тўп узатди ва ассистентликни амалга оширди.

“Атлетико” ушбу мавсумда битта гол ўтказиб юборган эди, 4 та голни эса охирги икки йилда ҳеч ким урмаган эди. Охирги марта Чемпионлар Лигасида “Боруссия” “Атлетико”га 4 та гол уришга муваффақ бўлган эди. “Бавария”га эса фарқи йўқ, иккинчи бўлимда ҳам улар тўхташни истамади. Яна иккита гол уришди (“Атлетико” ҳам гол урганди, аммо Фелишнинг голи офсайд туфайли ҳисобланмади).

Аввалига, Толиссо ажойиб гол киритди, кейин эса яна ўша Коман гол уди. Голли узатма эса Мюллер ҳисобига ёзилди.

“Коман – ўзига ишонган футболчи. Яккама-якка курашларда у жуда яхши ҳаракат қилади, бугун уни кўрдингиз. Бугун у ўз даражасини намойиш этди” – деб ўз жамоадошини қўллаб-қувватлади Горецка.

Яқиндагина Коман агарда учинчи жароҳатини олса, фаолиятини якунлашини айтган эди. “Бу худди дунёнинг тугашидек эди. Бу нарсаларни қайта бошдан кечириш мен учун жуда оғир эди. Мен учинчи операцияни кўтара олмайман.” Коман жароҳат олганди. Аммо тез орада жароҳатидан қутулди.

Француз футболчиси “Бавария” сафида Чемпионлар Лигасининг 29 та ўйинида майдонга тушиб, 20 та голли вазиятларни яратди. Охирги 2 ўйинда 3 та гол урди. Агар ёдингиздан кўтарилган бўлса, бундан олдинги ўйин “ПСЖ”га қарши Чемпионлар Лигаси финали эди. Коман ғалаба голини киритганди.

Кингсли ўшанда трибунада мухлислар йўқлигидан хурсанд эди. “Бу менинг ҳаётимдаги энг яхши лаҳзалар эди. Одатда, стадионда мухлислар шовқинидан ҳеч нарса эшитилмасди. Бу сафар эса гол урганимдан кейин, жамоадошларимнинг овозини эшитдим. Бу жуда ёқимли эди” – деб эслайди Коман.

Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг

Киритилган сана: 22.10.2020 11:10. Ўкилди: 2445 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.