Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Futbol olami

Франко ва “Барса” – Ёлғонлар хроникаси

Баҳо:
+0; -0

Каталония жамоаси ҳар доим диктатурага қарши курашиб келганини “Барса” тасдиқлайди. Чунки уларга Франсиско Франко уларга зарар етказган. Келинг, бугун шу ҳақида суҳбатлашамиз. Тарихдаги ҳақиқатлар, фақат фактлар билан.

1939 – Испаниядаги уруш ниҳоясига етди. Франко диктатураси ҳокимият тепасига келди. Биринчи беш йилликда “Атлетико Авиасьон” (бўлажак “Атлетико Мадрид” жамоаси), “Валенсия” ва “Атлетик Бильбао” мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

1942 – Каталонияликлар биринчи бор Генералиссимус Кубогини қўлга киритди (“Барселона” – “Атлетик Бильбао” 4:3)

1945 – “Барса” Франко даврида илк бор чемпионликни нишонлади. “Мадрид” жамоасидан бир очко олдинлаб кетди. Иккинчи Испания Республикаси даврида (1931 дан 1939йилгача) “кўк-анорранглилар” бирор маротаба чемпионликни қўлга киритишмаганди.

1950 – Кубала, ўша пайтда Европанинг энг яхши футболчиларидан бири, “Барселона” билан шартнома имзолади. Турли манбаларнинг айтишича, Франко тузуми бунга ёрдам берган. Диктатура футболчи билан шартнома имзолаш бўйича ҳужжатбозликларни осонлаштирган.

1951 – Франко даврида Барселона қайта кваллификацияга рухсат берди. Улар “Риера Бланка” ва “Матернидад” ўртасидаги ерларни “Диагонал”нинг сўнгги зонасида жойлашганларга бўлиб беришга рози бўлди.

Агусти Монтал Галобарт, ўша вақтдаги “Барса” президенти (1946 дан 1952  йилгача), ўзининг олтин нишонини Франкога берди. Бу воқеа “кўк-анорранглилар”
“Реал Сосьедад” устидан ғалаба қозониб, Генералиссимус Кубогини қўлга киритганидан бир неча дақиқа ўтиб содир бўлди.

1953 – Франко шахсан ўзи қатнашиб, “Барселона”ни эришган совринлари (1952/53 йилги мавсум чемпиони ва 1952/53 йилги мавсум Генералиссимус Кубоги соҳиби) билан табриклади. Кубалани сотиб олганидан сўнг, “Барселона” ўзининг иккинчи чемпионати ва учинчи Генералиссимус Кубогини қўлга киритаётган эди.

Батафсил ўқиш учун силкага босинг

Киритилган сана: 04.10.2020 19:02. Ўкилди: 2598 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.