Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Futbol olami

Пирлодан Раулгача… Ёхуд аср футболининг омадли битимлари

Баҳо:
+0; -1
Трансфер бозорида яхши футболчиларнинг бозори ҳамиша чаққон бўлиб келган.
 
Айниқса, сўнгги пайтларда иқтидорли футболчилар учун ниҳоятда катта маблағлар сарфланиши одат тусини олди. Аммо, баъзан эркин агент сифатида қўшиб олинган футболчилар юзлаб миллионлар сарфланганлардан кўра фойдалироқ бўлади. Ҳозир мана шу типга мансуб баъзи футболчилар ҳақида сўз юритамиз.
 
Андреа Пирло («Ювентус»га). «Милан» клубининг жорий инқирозига сабаб сифатида 9-10 йил олдин юритилган трансфер сиёсатининг нотўғрилиги эканини кўрсатишимиз мумкин. «Россонерилар» таркибидаги юқори даражали футболчилар аксар ҳолатларда жамоани эркин агент сифатида тарк этган. Шундайлардан бири «Профессор», «Маэстро», «Даҳо» Андреа Пирлодир. Клуб раҳбарияти 2011 йилда футболчи билан янги шартнома тузмайди ва унинг «Ювентус» клуби таркибига қўшилишига монелик кўрсатмайди. Шундан сўнг, жамоа ўйинидаги мазмун йўқолиб борган бўлса, Турин клуби тобора итальян футболининг чўққиси томон интилиб борди ва эгаллади. Пирло «кекса синёра» таркибида ажойиб тўртта мавсум ўтказди. Бу муддат давомида кетма-кет тўрт бор «скудетто» қўлга киритилди. Ўйин мобайнида ташкил этиладиган ҳужмларнинг барчасида «маэстро»нинг имзоси, албатта, сезиларди. «Ювентус» нафақат мамлакат футболининг гранди, балки қитъа грандларидан бирига айланиб борди. Жамоанинг бу ютуқларини Андреа Пирлосиз тасаввур этиб бўлмасди.
 
 
Эстебан Камбьяссо («Интер»га). Аргентиналик футболчи 2004 йилда «Галлактикос»га керак бўлмай қолди. «Реал Мадрид» клуби раҳбарияти футболчи билан ҳамкорликни давом эттиришдан бош тортгач, Эстебан Миланнинг «Интер» клуби сафига бориб қўшилди. 
 
 
Эстебан Камбьяссо «нерадзуррилар» сафида 10 йил тўп тепди. Бу муддат оралиғида 5 марта «скудетто», 4 марта мамлакат кубоги ва бир бор ЕЧЛда зафар қучилди. Мазкур муваффақиятларнинг ҳаммасида Камбьяссо жамоа ўйинидаги энг муҳим бўғин сифатида муносиб улуш қўша олди.
 
Роберт Левандовски («Бавария»га). 2014 йилнинг январь ойида полшалик ҳужумчи Мюнхеннинг «Бавария»си таркибига эркин агент сифатида қўшилди. Футболчининг ўзи «Боруссия» билан ҳамкорликни давом эттиришдан бош тортганди. Бу мюнхенликлар учун айни муддао бўлди. Улар Европанинг энг барқарор ўйин намойиш этадиган ҳужумчисини ўз таркибларига қўшиб олиш  учун бир дона хўрозқанд ҳам сарфлашмади. Роберт бугунга қадар 249 учрашувда «Бавария» либосида майдонга тушуб, голлар борасида 200лик довонни забт этди.
 
 
Михаэль Баллак («Челси»га). Майдонда қалқон вазифасини бажаришга ихтисослаштирилган футболчи 2006 йилнинг ёзида «аристократлар» сафига қўшилди. Баллак ўша пайтда Германия миллий терма жамоасининг сардори ва икки карра Германияда йил футболчиси, деб топилганди. Энг қизиғи у ҳам Лондон клубига эркин агент мақомида келганди. Немис футболчиси «Челси» шарафини 4 йил мобайнида ҳимоя қилди ва клуб билан иккита Англия кубоги, лига кубоги ва энг муҳими, АПЛ чемпионлигини қўлга киритишни уддалади.
 
 
Поль Погба («Ювентус»га).
 
Киритилган сана: 09.10.2019 16:36. Ўкилди: 3842 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.