Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Futbol olami

Роналдуни кимлар ортда қолдирди ёхуд футболнинг замонавий “Зидан”лари

Баҳо:
+0; -0

Бугунги кун футболида чиройли ўйини орқали мухлислар эътиборини қозонаётган футболчилар истаганча топилади. Бундай ўйинчилар ўзларининг жозибадор ҳаракатлари билан футболнинг чинакам безагига айланишади. Хўш, бугунги кунда Зидандек ажойиб ҳаракат қила оладиган футболчилар сифатида кимларни тан олиш мумкин? Қуйида шу ҳақда сўз юритамиз.

5. Криштиану Роналду. Ажабланманг, португалиялик юлдуз ўз дриблинглари билан аллақачон мухлислар эътиборига тушган. Илгари “Манчестер Юнайтед”да тўп сурган ўша Роналдуни эсланг. Ўшанда Криштиану рақибларини жуда тез ва чиройли ҳаракатлари билан доғда қолдириб кетарди. Кейинчалик “Реал”да ҳам бундай заргарона ўйинлари билан мадридликлар меҳрини ҳам қозонди. Айни дамда эса Роналду бу борада унчалик ҳам мақтана олмайди, аммо бу унинг айби эмас, шунчаки вақт ўз сўзини айтяпти.

4. Анхел Ди Мария. Аргентиналик футболчи қаерда ўйнамасин, тезкор ҳаракатлари билан ажралиб турган. Ўзининг энг гуллаган даври “Реал”да ўйнаганида рақиблари уни фақат қўполлик қилиш билан тўхтата олишарди, холос. Айнан унинг саъй-ҳаракатлари эвазига Роналду жуда кўплаб голлар урган, “Реал” ютуқларга эришган. Ди Мария ҳозирда ҳам “ПСЖ”да чиройли ўйин кўрсатяпти, имкон берилганда, албатта.

3. Азар. Эден Азарнинг дриблингига ҳавас қилса арзийди. Антонио Контенинг алмаштириб бўлмас ўйинчисига айланиб улгурган белгиялик футболчи рақибларини жуда осонлик билан алдаб кета олади. Биз ҳалигача ўтган мавсумлардан бирида Азарнинг “МЮ” ҳимоясини ёриб ўтиб киритган голини яхши эслаймиз. Эденнинг энг севимли услуби оддий — марказдан рақиб жарима майдончасига ёриб киришни яхши кўради. Агар у бу ишга жиддий киришса, рақибларнинг уни қандай қилиб йиқитиш ҳақида ўйлай бошлашлари аниқ.

Давоми

Киритилган сана: 29.05.2017 21:44. Ўкилди: 7554 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.