Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Futbol olami

Мундиал – 2018 аутсайдер ва омадсизлари кимлар?

Баҳо:
+0; -0

Goal нашри яқинлашиб келаётган 2018-йилги Жаҳон Чемпионатининг аутсайдер терма жамоалари ҳақида сўз юритди. Мундиал фаворитлари ҳақидаги мақолани ушбу ҳаволада ўқишингиз мумкин.

Жаҳон Чемпионати аутсайдерлари

Футбол экспертлари Лионель Месси футбол тарихидаги энг зўри бўлиши учун у терма жамасини Жаҳон Чемпиони қилиши керак экан. “Барселона” юлдузи ўтган Мундиалнинг финалида мағлуб бўлиб бу орзусини амалга ошира олмаганди. Аммо бу сафарги Жаҳон Чемпионати олдингисидан фарқ қилади. Аргентина ушбу турнига сўнгги ҳал қилувчи ўйинда Мессининг кўрсатган “сеҳри” эвазига йўлланмани қўлга киритганди.

Уларда турнирни ютиш имконияти 9/1 дея баҳоланган. Аммо улар ўртоқлик ўйинида Испаниядан қақшаткич 6-1 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олганини эсласак, терма жамоанинг спорт формаси ҳавас қилгулик эмаслиги сезилади. Боз устига “Альбиселесте” гуруҳда – Хорватия, Исландия ва Нигерия қаршилигини енгиши керак.

Амалдаги Европа чемпионлари Португалияга ҳам букмекерлар паст баҳо берган. 25/1 кўрсаткичи Криштиану Роналдуни ҳафа қилса керак. Саралаш босқичида “Реал” юлдузи 15 голни ёздириб қўйган. Фернандо Сантос жамоаси Андре Сильва ва Жоао Канселу каби ёш иқтидорларга эга бўлсада, уларда барча даврларнинг энг яхшиларидан бири – Роналду бор. Улар кўпроғига эришишга уриниб кўради.

Россия яшил майдонларида ўтадиган Мундиалда Бельгиянинг ҳам имкониятлари паст баҳоланган. “Олтин авлод”га эга Бельгия – Кевин Де Брюйне, Эден Азар ва Ромелу Лукакулар каби истеъдодларга тўла. Уларнинг совринга эга чиқиш имконияти 11/1 дея кўрилган.

“Қизил иблислар” 2014-йилги Жаҳон чемпионатида чорак финалгача бора олган эди. Бундай натижани Евро-2016 да ҳам такрорлади. Аммо терма жамоа барчаси амалда бошқача бўлиши мумкинлигини исботлашга қодир ёш иқтидорларга эга.

Жаҳон Чемпионати омадсизлари

Йиллар ўтиб Англия Жаҳон Чемпионатини ютиб олиши имконсиз даражага тушиб қолди. Юлдузларнинг сифатига кўра, Гарэт Саутгейт шогирдлари 2000-йиллардаги “Олтин авлод” вакилларидан тубдан фарқ қилади. Уларнинг имконияти 16/1 ни ташкил қилади.

“Уч шерлар” гарчи турнир саралашини осонликча босиб ўтган бўлсада, Германия, Бразилия, Голландия ва Италияга қарши ўртоқлик ўйинларида ёрқин ўйин кўрсатганича йўқ.

Икки карра Жаҳон чемпионлари – Уругвай омадсиз терма жамоалар орасидаги навбатдаги терма жамоадир. Уларнинг имконияти 28/1 дея чамаланган. Терма жамоа совринлар учун курашишга қодир эмас, дея башорат қилинмоқда.

Улар саралашда Бразилиядан кейин иккинчи, Аргентинадан анча олдинда якунлаган. Боз устига “Селесте” Луис Суарес ва Эдинсон Кавани каби моҳир ҳужумчиларга эга. Умумий кўринишда эса барибир Уругвайнинг бош соврин учун кураш олиб бориш эҳтимоли жуда паст.

Хорватия бир пайтлар Францияда бўлиб ўтган Мундиални 3-ўрин билан якунлаган вақтлар бўлган. 2002, 2006 ва 2014-йилги ...

Давоми

Киритилган сана: 21.05.2018 07:38. Ўкилди: 4943 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.