| ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / 2-тур / 19.06.2014 23:59 | ||||
УругвайСуарес (39, 85) |
2
:
1
|
Руни (75) A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 656 Filename: site/match_center.php Line Number: 81 |
||
| Огоҳлантиришлар | |
|---|---|
| Четлатишлар | |
| Жамоалар таркиби | |
| Захира таркиби | |
| Мураббий | |
| Қўшимча маълумотлар | |
| ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / 2-тур / 19.06.2014 23:59 | ||||
УругвайСуарес (39, 85) |
2
:
1
|
Руни (75) A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 656 Filename: site/match_center.php Line Number: 177 |
||
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| ' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат. Мундиални биз билан бирга кузатишда давом этинг! |
| ' |
|
Испания муддатидан аввал ортга қайтаётганида Англия ҳам қайтса нима бўлибди? |
| ' |
|
Ёки Англия сўнгги турда Коста-Рикани мағлуб этар, аммо Уругвай ва Италия ўзаро дуранг ўйнамаслигига кафолат борми? ХУллас, Англиянинг тақдири 3та рақиб қўлида! |
| ' |
|
Англия эса плей-оффга чиқа олмаслик хавфи остида қолмоқда! Масалан, Италия ва Коста Рика жамоалари ўзаро дуранг ўйнашса, Англия гуруҳ босқичидан ортга қайтади! |
| ' |
![]() |
Ақлбовар қилмайди! Бундан 3 ҳафта олдин жароҳат олиб, жарроҳлик столига ётган Луис Суарес Англия дарвозасига 2та гол уриб, ўз жамоасига 3 очкони тақдим этмоқда!!! |
| 90+6' |
![]() |
Ўйин якунланди! |
| 90+5' |
![]() |
Англия бурчак тўпи ишлади. Жо Харт ҳам жарима майдончасига етиб келди. Аммо бундан наф чиқмади... |
| 90+3' |
|
Қўшиб берилган дақиқаларнинг ярми ортда қолди. Инглизлар қийналишмоқда... |
| 90' |
![]() |
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди |
| 87' |
![]() |
Хендерсон ўрнига ЛАмберт туширилди Англияда |
| 86' |
![]() |
Суарес ўрнига ҳимоячи туширилди |
| 86' |
![]() |
Суареснинг томирлари тортишиб қолди шекилли, уни замбилда олиб чиқиб кетишди |
| 85' |
![]() |
Луис Суарес ўткир бурчак остида дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди ва кучли зарба билан Жо Хартни ожиз қолдирди. Дубл! |
| 85' |
![]() |
ГООООЛЛЛЛ!!! СУАРЕССССССССС!!!! |
| 84' |
![]() |
Ҳендерсон ўнг қанотдан тўпни эгаллаб олди ва дарвозабон майдончасига узатди! Муслера тўпни эгаллаб олди! |
| 83' |
![]() |
Сўнгги дақиқаларда Суарес-Кэйхилл тўқнашувига кўп гувоҳ бўляпмиз. Ҳозирча инглиз ҳимоячиси яхши ўйнамоқда |
| 82' |
![]() |
Бурчак тўпидан кейин тўп яна Суаресга келиб тушди ва унинг узатмасини яна Кэйхилл майдондан ташқарига қайтариб юборди |
| 81' |
![]() |
Дарвозабон майдончаси томон етказилган тўпни Кэйхилл бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи |
| 78' |
![]() |
Голдан руҳланган европаликлар кетма-кет ҳужум ташкил қилишмоқда. Старриж 11 метрли нуқта устида тўни қабул қилди ва икки ҳимоячи таъқиби остида дарвоза томон зарба берди. Муслера тўпни қайтарди! |
| 75' |
![]() |
Барча ишни Глен Жонсон қилди. Ўнг қанотдан ҳужумга қўшилган ҳимоячи аввал бир ҳимоячини алдаб ўтди ва иккинчи ҳимоячининг оёқлари орасидан ўтказиб, тўпни дарвозанинг нариги устуни томон узатди. Тўпга барчадан аввал етиб келган Уэйн Руни дарвозанинг бўш қолган қисмига тўпни йўллади! 1:1! |
| 75' |
![]() |
ГООООООЛЛЛЛЛЛ!!! РУУУНИИИИИИ!!!! |
| 74' |
![]() |
Старриж 2-3 ҳимоячи орасида айланиб ўтиб кетиб, 20 метрлардан зарба йўллайди. Зарбага куч етишмади. Муслера тўпни эгаллаб олди |
| 71' |
![]() |
Уэлбек майдонни тарк этди. Унинг ўрнида Адам Лаллана пайдо бўлди |
| 70' |
![]() |
Англия босимни оширмоқда. Уругвай уларнинг барча ҳаракатларини йўққа чиқаришмоқда |
| 68' |
![]() |
Жеррард Родригес оёғига хавфли ташлангани учун огоҳлантириш олди |
| 67' |
![]() |
Уругвайда ўзгариш: Николас Лодейро ўрнига Кристиан Стуани туширилди |
| 65' |
![]() |
Старриж жарима майдончасининг чап томонидан тўпни дарвозабон майдончаси томон узатди. Муслера тўпга эга чиқди |
| 64' |
![]() |
Раҳим Стерлинг майдонни тарк этди. Баркли ўйинни давом эттиради |
| 61' |
![]() |
Стерлинг уругвайлик ҳимоячи Перрейрани алдаб ўтаётганида ерда ётган футболчининг бошига тиззаси билан тегиб кетди. Перрейра 1-2 дақиқа ерда ётди. Шифокорларнинг ёрдамидан кейин у ўзига келди |
| 60' |
![]() |
Стерлинг ўнг қанотдан икки ҳимоячини алдаб ўтиб, жарима майдончасига кирди ва йиқилди. Пенальти йўқ |
| 58' |
![]() |
Ҳендерсен чап қанотдан дарвоза томон зарба берди. Муслера ўз ўрнида |
| 54' |
![]() |
Оҳоҳоҳо!!!! Ҳозир ё Рунига омад кулиб боқмади, ёки Муслера ақлбовар қилмас реакция кўрсатди! Бейнс чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Рунининг 7-8 метрдан берган зарбасини Муслера қайтариб юборди! |
| 53' |
|
Агар Кавани ушбу вазиятни голга айлантирганида инглизлар жуда қийин аҳволда қолишарди |
| 52' |
![]() |
Вуууҳ, Уругвай, Эҳҳҳҳ, Кавани! Эдинсон ўткир бурчак остида Харт билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо олис бурчакни нишонга олишда ноаниқ ҳаракат қилди! |
| 50' |
![]() |
Уругвай яна бир бурчак тўпини ўйинга киритди. Англияликлар тўпни қайтаришди, бироқ тўп ўнг қанотда ёлғиз очилган Суаресга келиб тушди. Унинг зарба беришига ҳеч ким халал бермади. Бироқ ерлатиб берилган зарба анча ноаниқ бўлди |
| 49' |
![]() |
Вууууҳҳҳҳ! Суарес яна бир марта тўпни тўғридан-тўғри дарвозага йўллашига сал қолди! Яқин бурчакка йўлланган тўпни Жо Харт чизиқ устидан қайтариб колди! |
| 48' |
![]() |
Уругвай бурчак тўпини ўйинга киритади |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлим бошланди! |
| ' |
|
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. Жамоалар майдонда |
| 45+1' |
![]() |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Уругвай-Англия - 1:0! |
| 45' |
![]() |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
| 44' |
![]() |
Суарес гол урганидан кейин бориб терма жамоа шифокорини қучоқлади ва барчага мана шу мутахассис ўзини даволаганини намойиш қилди! |
| 42' |
![]() |
Стерлинг ўнг қанотда бир ҳимоячини алдаб ўтиб, тўпни жарима майдончасига етказганди. Уругвайлик ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи |
| 41' |
![]() |
Англиянинг жавоб ҳужуми! Старриж жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва ўткир бурчак остида дарвозанинг яқин бурчагига кучли зарба йўллади. Муслера тўпни майдон ташқарисига буриб юборди |
| 39' |
![]() |
Уругвай қарши ҳужумга ўтди ва Кавани томонидан етказилган тўпни Луис Суарес бош билан Жо Харт дарвозасига йўллади!!! |
| 39' |
![]() |
ГОООООЛЛЛЛ!!! СУАРЕЕЕССССССССССССССС!!!! |
| 35' |
|
Старриж анча олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Ноаниқ |
| 32' |
![]() |
Вуууууҳҳҳҳ! Жаримадан етказилган тўпга Руни бош билан зарба берди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди!!! |
| 31' |
![]() |
Бу сафар Касарес чап қанотда Уэлбекни йиқитди. ЖАрима зарбаси |
| 29' |
![]() |
Диего Годин иккинчи сариқ карточкасини олиши мумкин эди. ҲАкам уни аяди. Сардор англиялик футболчини қўполлик билан тўхтатди |
| 28' |
![]() |
Уэлбек чап қанотдан олдинга ўтди, бироқ тўпни бироз ўзидан олдинга ўтказиб юборгани учун вазиятни йўқотди |
| 24' |
![]() |
Уругвай чап қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. Жо Харт баланд сакраб тўпни эгаллаб олди |
| 23' |
![]() |
Суарес офсайдда қолди |
| 21' |
|
Ўйин темпи бироз пасайгандек, майдонда тенгкураш кечмоқда |
| 17' |
![]() |
Старрижнинг 18 метрлардан йўллаган зарбаси рекошет ҳолатида майдонни тарк этди. Бурчак тўпи |
| 15' |
![]() |
Вуууууҳҳҳҳ! Уругвайнинг ҳужуми пайтида тўп жарима майдончасининг чап томонида очилган Родригесга келиб тушди. Унинг кучли зарбаси шундоққина дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди! |
| 10' |
![]() |
Уэйн Руни томонидан йўлланган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди |
| 9' |
![]() |
Уругвай сардори Диего Годин сариқ карточка олди ва шунга муносиб иш қилди у. Старриж жарима майдончаси ташқарисидан туриб ичкарисига тўпни узатаётганида Годин тўпни қўли билан тўхтатиб қолди |
| 7' |
![]() |
Англия жарима тўпини ўйинга киритди. Тўпни уругвайликлар қайтаришди |
| 5' |
![]() |
Иккинчи бурчак тўпини европаликлар қайтаришди |
| 5' |
![]() |
Оҳо! Суарес бурчак тўпини дарвозанинг яқин бурчагига айлантирди. Жо Харт қайтарган тўп ҳимоячига тегиб, яна майдонни тарк этди |
| 4' |
![]() |
Луис Суарес бурчак тўпини ишлади |
| 2' |
![]() |
Дастлабки ҳужумни инглизлар ташкил этишди. Муслера тўпни эгаллаб олди |
| 1' |
![]() |
ЎЙИН БОШЛАНДИ! |
| ' |
|
Демак, бу мағлуб бўлган жамоа плей-офф йўлланмасидан маҳрум бўлиши мумкин |
| ' |
|
Ушбу жамоалар ғолибликка асосий даъвогар сафида бўлишса-да, улар 1-турда мағлубият аламини тортишди |
| ' |
|
Уругвай ва Англия терма жамоалари ўртасидаги қизиқарли кечиши кутилаётган ўйинни кузатиб боришга барчангизни таклиф қиламиз |
| ' |
![]() |
Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари! |
| ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / 2-тур / 19.06.2014 23:59 | ||||
УругвайСуарес (39, 85) |
2
:
1
|
Руни (75) A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 656 Filename: site/match_center.php Line Number: 275 |
||
| ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / 2-тур / 19.06.2014 23:59 | ||||
УругвайСуарес (39, 85) |
2
:
1
|
Руни (75) A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 656 Filename: site/match_center.php Line Number: 343 |
||
Severity: Notice
Message: Undefined property: stdClass::$title_uz
Filename: site/match_center.php
Line Number: 353
Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес фаолиятини давом эттириш учун ўзига маъқул бўлган вариантни танлади.
Киритилди: 08:53, 22.05.2026. Ўқилди: 19761 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Испаниялик мутахассис Хаби Алонсо “Челси” таркибини Мадриднинг “Реал” клубининг икки нафар футболчиси билан кучайтирмоқчи.
Киритилди: 22:16, 20.05.2026. Ўқилди: 12963 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Манчестер Сити» клуби матбуот хизмати АПЛнинг 37-тури доирасида бўлиб ўтган «Борнмут»га қарши ўйин олдидан жамоа ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсанинг суратини ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этди.
Киритилди: 12:05, 20.05.2026. Ўқилди: 12461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» Хосеп Гвардиоланинг бош мураббий сифатида сенсацион тарзда жамоага қайтишига тайёргарлик кўрмоқда.
Киритилди: 18:50, 21.05.2026. Ўқилди: 11426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Бироз аввал Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Жаҳон чемпионати қайдномасига киритилган 26 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.
Киритилди: 16:28, 25.05.2026. Ўқилди: 11390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш мақсадида ташкил этилаётган тадбирни жонли эфирда трансляция қилади.
Киритилди: 06:18, 22.05.2026. Ўқилди: 9167 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Челси» шу ёзда жамоанинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо учун бешта футболчи сотиб олмоқчи.
Киритилди: 18:21, 20.05.2026. Ўқилди: 9012 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Каталониянинг «Барселона» клуби ёзги трансфер ойнасида уч нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин.
Киритилди: 11:45, 20.05.2026. Ўқилди: 8855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов ҳамда англиялик Жек Каттерал ушбу жангдан қанча ишлаб топгани маълум бўлди.
Киритилди: 08:45, 26.05.2026. Ўқилди: 8764 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Манбаларнинг хабар беришича, Хаби Алонсо жамоага келганидан сўнг «Челси» ҳужумчи Лиам Делап билан хайрлашади.
Киритилди: 19:07, 22.05.2026. Ўқилди: 8546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.
Киритилди: 21:43, 02.05.2026. Ўқилди: 50633 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.
Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 43961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоадаги келажаги борасида кутилмаган хабарлар тарқалди.
Киритилди: 08:32, 10.05.2026. Ўқилди: 29712 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»га имкониятни бой берди (0:2) ва Ла Лигада чемпионлик учун бор бўлган охирги имкониятларини ҳам йўқотди.
Киритилди: 13:39, 11.05.2026. Ўқилди: 28565 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирданоқ таркибни кучайтириш масаласини фаол муҳокама қилмоқда.
Киритилди: 15:07, 18.05.2026. Ўқилди: 26803 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мураббий Альваро Арбелоа «Реал»ни тарк этганидан кейин унга хайрлашув сўзларини билдирган футболчиларга, жумладан Килиан Мбаппега ҳам ижтимоий тармоқларда мурожаат қилди.
Киритилди: 11:00, 26.05.2026. Ўқилди: 7146 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал» ҳужум чизиғига суперюлдуз футболчини олиб келиш ғоясидан воз кечмаяпти.
Киритилди: 09:18, 26.05.2026. Ўқилди: 5762 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» клуби ёзги трансфер ойнасида таркибга янги ҳужумчи жалб қилиш бўйича ўз молиявий имкониятларини аниқлаб олди.
Киритилди: 11:45, 26.05.2026. Ўқилди: 4143 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал» президентлигига номзод Энрике Рикельме клуб учун аллақачон икки нафар юлдуз футболчи билан келишувга эришганини маълум қилди.
Киритилди: 11:24, 26.05.2026. Ўқилди: 3992 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Манчестер Сити» дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма ўз жамоадоши — ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов билан ҳазиллашди, деб хабар берди Sports.kz.
Киритилди: 22:44, 26.05.2026. Ўқилди: 3963 марта. Фикрлар сони: 0 та.
“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.
Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1158 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.
Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2788 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.
Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3535 марта. Фикрлар сони: 0 та.
АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.
Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 968 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.
Киритилди: 15:10, 02.05.2026. Ўқилди: 1416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.
Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 904 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфери билан боғлиқ кўп йиллик суд жараёни якунига етди.
Киритилди: 20:32, 22.04.2026. Ўқилди: 2392 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.
Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 2016 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Данияда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида “Мидтюлланд” клубининг гвинеялик ярим ҳимоячиси Аламара Жаби икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.
Киритилди: 20:28, 21.04.2026. Ўқилди: 1092 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди.
Киритилди: 23:11, 15.04.2026. Ўқилди: 1070 марта. Фикрлар сони: 0 та.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|