| 25/09 10:00 | Ўзбекистон | 3-0 | Саудия Арабистони | ||
| 25/09 15:30 | Жанубий Корея | - | Вьетнам | ||
| 26/09 11:00 | Хитой | - | Таиланд | ||
| 26/09 15:30 | Япония | - | КХДР |
| ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / Нимчорак финал / 01.07.2014 01:00 | ||||
Шюррле (92)A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 909 Filename: site/match_center.php Line Number: 56 Ўзил (119) |
2
:
1
|
ЖазоирЖабу (120+1) |
||
| Огоҳлантиришлар | |
|---|---|
| Четлатишлар | |
| Жамоалар таркиби | |
| Захира таркиби | |
| Мураббий | |
| Қўшимча маълумотлар | |
| ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / Нимчорак финал / 01.07.2014 01:00 | ||||
Шюррле (92)A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 909 Filename: site/match_center.php Line Number: 152 Ўзил (119) |
2
:
1
|
ЖазоирЖабу (120+1) |
||
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| ' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат! |
| ' |
![]() |
Диққат қилинг: Чорак финалда Франция - Германия тўқнашувига гувоҳ бўламиз! |
| ' |
|
Яна бир даҳшатли ўйин якунига етди! Жазоир жуда зўр ўйнади, номдор рақибига қаттиқ қаршилик кўрсатди. Аммо Германия маҳорат эвазига ғалаба қозонди |
| 120+3' |
![]() |
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! |
| 120+3' |
![]() |
Вууууҳҳҳҳҳҳ! Ўйиннинг энг сўнгги сониясида Мажид Бугерра жарима майдончаси ичида бош билан зарба беришга муваффақ бўлди. Нойер бу зарбани ўтказиб юбора олмасди, ҳақи йўқ эди! |
| 120+1' |
![]() |
Ўнг қанотдан етказилган тўпни Жабу кучли зарба билан Нойер дарвозасига йўллади! Эҳ, икки дақиқа олдин Ўзилнинг голи бўлмаганидами а???!!! |
| 120+1' |
![]() |
ГОООООЛЛЛЛ!!! Жабу, 2:1!!!! |
| 120' |
![]() |
Тўртинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди! |
| 119' |
![]() |
Ўзил ва Шюррле тўпни бир-бирларига узатишди ва Андренинг зарбасини ҳимоячи қайтарди. Қайтган тўпга етиб келган Месут кучли зарба билан дарвозага йўллади! |
| 119' |
![]() |
ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Ўзил, 2:0! |
| 118' |
![]() |
Германия 10-15 сония орасида 2та ўта хавфли ҳужум ташкил этишди. Крамер тўпни ўнг қанотдаги Ўзилга узатиб, ўзи жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва дарвоза томон берган зарбасини Мболий қайтариб қолди. Ўзил эса дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб, деярли сўнгги чизиқ устидан тўпни дарвозабон майдончасига узатди, тўпни марказий ҳимоячи қайтариб юборди |
| 117' |
![]() |
Шюррле ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва шеригига тўпни етказаётганида африкалик футболчи тўп йўлига ғов бўлди |
| 116' |
|
Сўнгги 5 дақиқа... |
| 113' |
![]() |
Жазоир ўнг қанотдан ҳужумга ўтди. Жарима майдончаси томон етказилган тўпни Мертесакер бош билан қайтариб юборди |
| 109' |
![]() |
Швайнштайгер ўрнига Крамер туширилди |
| 108' |
![]() |
Жарима зарбаси яхши амалга оширилди. Аммо африкалик ҳужумчилардан ҳеч бир тўпга ета олмади, Нойер тўпга эга чиқди |
| 107' |
![]() |
Филип Лам огоҳлантириш олди. Жарима зарбаси |
| 106' |
![]() |
Тўртинчи бўлим бошланди |
| ' |
|
Футболчилар томоқ хўллашади, дарвозаларни алмашишади ва яна 15 дақиқа. Жазоир ҳали таслим бўлгани йўқ! |
| 105+1' |
![]() |
Ҳакамнинг хуштаги янгради. |
| 105' |
![]() |
Бир дақиқа қўшиб берилди |
| 104' |
![]() |
Хедира чап қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдончасининг орқароқ томонига узатди. Тўп немисларга эмас, африкаликларга насиб этди |
| 103' |
![]() |
Лёв жамоаси бурчак тўпи ишлади |
| 101' |
![]() |
Вууууҳҳҳ, Жазоир бурчак тўпидан кейин гол уришига сал қолди. Мустафонинг зарбаси шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди |
| 100' |
![]() |
Суданий ўрнига Жабу ўйинни давом эттиради |
| 99' |
![]() |
Мюллер 23 метрлардан тўпни дарвозанинг олис бурчагига айлантирди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди |
| 98' |
![]() |
Фегулий чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига яқинига очилаётган Сулаймонийга узатди. Ҳужумчи тўпга ета олмади |
| 97' |
![]() |
Жароҳат олган Аллиш ўрнига Мажид Бугерра туширилди |
| 96' |
![]() |
Ўзил деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бораёганида ўзи зарба бериш ўрнига Аллишни алдашга қарор қилди, аммо ҳимоячи тўпни ундан олиб қўйди |
| 95' |
![]() |
Мюллер жарима майдончаси чизиғи устида йўллаган зарбасига ҳимоячи оёқ қўйиб қолди |
| 92' |
![]() |
Жазоирликлар чап қанотда тўпни йўқотишди ва немислар ўша қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Мюллер етказиб берган тўпни Шюррле тавани билан дарвозага йўллади. Мболий зарба йўналишини кўрмай қолди |
| 92' |
![]() |
ГООООЛЛЛЛ!!! Шюррлееее, 1:0! |
| 91' |
![]() |
Учинчи бўлимни Германия бошлаб берди |
| ' |
|
Кушимча бўлимларни кўрамиз. Яна 30 дақиқа |
| 90+5' |
![]() |
Бурчак тўпидан кейин тўпни Райс Мболий эгаллаб олди! ҲАкамнинг хуштаги янгради. Асосий вақт якунланди. Ҳисоб - 0:0! |
| 90+4' |
![]() |
Шюррле ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Лам тўпни дарвозага йўллашга тайёр эди! Аллиш тўпни қайтариб қолишга муваффақ бўлди |
| 90+3' |
|
Овертайм кўрадиганга ўхшаймиз. |
| 90' |
![]() |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди |
| 89' |
![]() |
Германиянинг қарши ҳужуми ўта хавфли бўлди. Ўнг қанотдан етказилган тўпга Швайнштайгер бош билан хотиржам зарба берди! Мболий ақлбовар сэйв билан тўпни эгаллаб олди |
| 89' |
![]() |
Бугун Нойер сўнгги ҳимоячи вазифасини жуда яхши бажармоқда! Мануэль яна СУлаймонийга нисбатан тезроқ югурди ва тўпни тепиб юборди. |
| 88' |
![]() |
Немислар алламбало услубда жарима тўпини ўйинга киритишди. Кимдир у ёққа югурди, кимдир йиқилиб тушди... Якунда тўпни жарима майдончасига кириб бораётган Ўзилга жонли деворнинг устидан етказилмоқчи бўлинди. Аммо тўп жонли деворга тегиб қайтди |
| 85' |
![]() |
Аллишга тиббий ёрдам кўрсатишга 1 дақиқа кетганди. Энди Фегулий ўзини тўп йўлига қўрғон қилди. Тўп унинг қўлига теккани учун Риччи жарима зарбаси белгилади |
| 84' |
![]() |
Африкаликлар тезкор қарши ҳужумга ўтишаётганида тўпни йўқотишди. Ўзил дарвозабон майдончаси томон тўпни узатаётганида, тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди |
| 83' |
![]() |
Жазоир чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Немис ҳимоячилари тўпни Сулаймонийгача ўтишига йўл қўйишмаяпти |
| 82' |
![]() |
ВУУУУҲ, МЮЛЛЕЕЕЕР! Олис масофадан етказилган тўпни Томас жарима майдончаси ичида ўзига бўйсунди, бир ҳимоячини алдаб ўтди, аммо сўнгги зарбани дарвоза томон аниқ йўллай олмади! |
| 81' |
![]() |
Жазоирликларнинг қарши ҳужуми эса самара келтирмади |
| 80' |
![]() |
ВУУУУУҲҲҲҲ! Германия! Вууууҳ, МБОЛИЙ! Ўнг қанотдан етказилган тўпга Мюллер бош билан кучли зарба берди. Зарбани Мболий қайтарди. Қайтган тўпга Шюррле зарба берди. Бу сафар ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 79' |
![]() |
Мюллер ўнг қанот бўйлаб ҳимоячилардан жуда чиройли ўтиб кетди ва тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Швейнштейгер бош билан берган зарба олис устун ёнидан ўтиб кетди |
| 76' |
![]() |
Жазоирда футболчи ўзгартирилди. Тейдер ўрнига Браҳимий туширилди |
| 75' |
![]() |
Жазоир 2та хавфли ҳужум ташкил қилди. Дастлаб Сулаймонийнинг кучли зарбасини Нойер эгаллаб олди. Кейинги вазиятда эса Боатенг яхши ўйнаб, иккига-икки вазиятда тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 74' |
![]() |
Тўп ён қанотдан ўйинга киритилганидан кейин Фегулий зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди |
| 74' |
![]() |
Суданий Боатенгдан ўтиб, жарима майдончасига кириб бораётганида ҳимоячига урилиб йиқилиди. Ўйин қоидаси бузилмади деб топилди. |
| 73' |
![]() |
Жарима зарбасини жазоирликлар қайтаришди. Қайта ташкил этилган ҳужум пайтида Андре Шюррле жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Мболий тўпни эгаллаб олди |
| 72' |
![]() |
Мюллерга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси |
| 71' |
![]() |
Олис масофадан Сулаймоний томон етказилган тўпга Нойер жарима майдончасини ташлаб чиқди ва бош билан тўпни уриб юборди |
| 70' |
![]() |
МУстафий ўрнига Сами Хедира туширилди |
| 68' |
![]() |
Германия сафида арабча фамилияга эга бўлган Мустафийга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда |
| 64' |
![]() |
Ғулом тўпни чап қанотдан жарима майдончасига ерлатиб узатди. Боатенг тўпни қайтариб қолди |
| 62' |
![]() |
Яна бир бурчак тўпи |
| 61' |
![]() |
Немислар бурчак тўпи ишлашди |
| 60' |
![]() |
Шюррле ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Тўп бир неча ҳимоячилардан ўтиб кетди, аммо Мюллерга келиб тушишидан олдин сўнгги ҳимоячи уни қайтариб қолди |
| 58' |
![]() |
Жазоирнинг иккинчи бўлимдаги камсонли ҳужумларидан бири. Фегулий тўпни ўнг қанотдан жарима майдончасига етказиб берди. ҲИмоячилар қайтаришди |
| 54' |
![]() |
ВУУУУҲҲҲ! Германияликлар тўпни жарима майдончаси чизиғи устида турган Мюллерга узатишди ва Томас тўпн Ламга қолдирди. Жамоа сардорининг зарбаси Мболийнинг бармоқларига тегиб, дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Посбоннинг қўлига тегмаганда, тўп "тўққизлик"ка кириши мумкин эди |
| 49' |
![]() |
Жазоир қарши ҳужумга ўтди ва 4 ҳужумчи 4 ҳимоячига қарши чиқиб боришди. Немислар хавфни бартараф этишди! |
| 47' |
![]() |
Германия иккита хавфли вазиятни юзага келтиришди. Шюррле тўпни Ламга узатди ва ўзи жарима майдончаси ичида ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп Сулаймонийнинг оёғига тегиб, дарвозабоннинг устидан ошиб, дарвоза устуни ёнида ўтиб кетди. Бурчакдан етказилган тўпга эса Мустафий бош билан кучли зарба йўллади. Мболий тўпни эгаллаб олди |
| 46' |
![]() |
Германияда ўзгариш юз берди. Гётце ўрнига Шюррле туширилди |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45+1' |
![]() |
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. |
| 45' |
![]() |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа |
| 44' |
![]() |
Кроос олис масофадан кучли зарба йўллади! Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди |
| 41' |
![]() |
Оҳоҳоҳо!!! Энди Райс Мболий вазият қаҳрамонига айланди! Немис ярим ҳимоячиларидан бири йўллаган кучли зарба Мболийга тегиб қайтди ва Гётцега насиб қилди. Ҳужумчининг бирга-бир вазиятда тепган тўпни Мболий қорни билан қайтариб қолди! |
| 39' |
![]() |
УУУУҲҲҲҲҲҲҲ, Ғулом 23 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп германиялик ҳимоячилардан бирига тегиб, шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди! |
| 37' |
![]() |
Ўзил олис масофадан зарба йўллайди. Мболий тўпни оёқлари билан қайтариб қолди |
| 35' |
![]() |
Мустафий ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди ва Мюллер бош билан зарба берди. Ноаниқ бироз |
| 34' |
![]() |
Германия тўпни тўлиқ назорат қилмоқда. Аммо африкаликларнинг ҳужуми хавфли бўлмоқда. Суданий чап қанотдан тўпни қабул қилиб олдинга ўтаётганидан офсайд қайд этилди |
| 31' |
![]() |
Жазоир ўз жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб олди ва қарши ҳужум ташкил қилди. Гётце Фегулийга нисбатан ўйин қоидасини бузди Дарвозагача 22 метрлардан "стандарт" |
| 28' |
![]() |
Жазоирликлар яна бир марта Нойер ва Германия ҳимоячиларини тахликага солишди. Мануэль жарима майдончасини тарк этишга ва тўпни узоқлаштиришга мажбур бўлди |
| 24' |
![]() |
Ўзилнинг навбатдаги узатмасидан кейин дарвозабон тўпни дарвоза устдан ошириб юборди |
| 23' |
![]() |
Ўзил ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Тўп учун курашда Мюллер ҳимоячидан устун келди, аммо зарба анча ноаниқ бўлди |
| 19' |
![]() |
Оҳоҳоҳо, Жазоир!!! Африкаликлар чап ҳужумни чап қанотга кўчиришди ва Ғулом дарвозабон билан юзма-юз вазиятда ўткир бурчак остида зарба йўллади! Олис бурчакка йўлланган кучли зарба дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Ғулом тўпни шерикларидан бирига етказса ҳам бўларди |
| 17' |
![]() |
ВУуууҳҳҳҳ, Сулаймоний жуда чиройли гол соҳибига айланди. ҚАнотдан етказилган тўпни у бош билан дарвозага йўллади. Бироқ тўп узатилаётган пайтда ҳужумчи озгина офсайдда қолишди. Ҳакамлар буни пайқашди |
| 14' |
![]() |
Вуууууҳ, Фегулий! У жарима майдончасига кириб келди ва 3 нафар ҳимоячи орасида ўтиб келиб, ўткир бурчак остида шерикларига тўни аниқ етказа олмади! |
| 14' |
![]() |
Бастиан 25 метрлардан кучли зарба берди! Мболий тўпни юқорига уриб юбориб, кейин қайта қабул қилиб олди! |
| 10' |
![]() |
Бурчак тўпи эса немислар учун хавфли бўлмади |
| 9' |
![]() |
Вуҳ, Жазоир! Африкаликлар тўпни майдон марказидан қочиб кетган Сулаймонийга етказишди. Нойер ўз жарима майдончасини ташлаб чиқди ва ҳужумчи уни алдаб ўтиб, қанотдаги чизиқ ёнидан тўпни дарвозага йўлламоқчи бўлганида Германия посбони тўпга оёғи билан ташланди ва тўп майдонни тарк этди |
| 7' |
![]() |
Ўзил - Мустафий комбинациясидан сўнг жарима майдончасига етказилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди |
| 5' |
![]() |
Мюллер томон етказилган тўпни Райс Мболий эгаллаб олди |
| 3' |
![]() |
Лам ўнг қанотда олдинга ўтаётган Мустафий томон тўпни етказди. Ҳакам байроқчасини кўтарди. Такрорий лавҳа офсайд йўқлигини кўрсатди. Германия яхши имкониятдан маҳрум бўлди |
| 2' |
|
Одатдаги ўйин дебюти. Барча хушёр |
| 1' |
![]() |
Ўйин бошланди! |
| ' |
|
Ўйинни немислар бошлаб берадиган бўлишди |
| ' |
|
Мадҳиялар янграмоқда |
| ' |
|
Бугунги ўйинни мезбон ҳакам Сандро Риччи бошқариб боради |
| ' |
|
Ўйин бошланишига 7 дақиқа қолганида жамоаларнинг майдонга чиқиш келишига рухсат берилади |
| ' |
|
Германия ва Жазоир терма жамоалари ўртасидаги ўйинни онлайн равишда кузатиб боришга барчангизни таклиф этамиз |
| ' |
![]() |
Хайрли оқшом, қадрли мухлислар |
| ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / Нимчорак финал / 01.07.2014 01:00 | ||||
Шюррле (92)A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 909 Filename: site/match_center.php Line Number: 250 Ўзил (119) |
2
:
1
|
ЖазоирЖабу (120+1) |
||
| ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / Нимчорак финал / 01.07.2014 01:00 | ||||
Шюррле (92)A PHP Error was encounteredSeverity: Notice Message: Undefined offset: 909 Filename: site/match_center.php Line Number: 318 Ўзил (119) |
2
:
1
|
ЖазоирЖабу (120+1) |
||
Severity: Notice
Message: Undefined property: stdClass::$title_uz
Filename: site/match_center.php
Line Number: 353
Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан кимни дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблашини айтди.
Киритилди: 08:32, 19.09.2026. Ўқилди: 9332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 18:30, 22.09.2026. Ўқилди: 8324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Англия Премьер-лигасининг қайси клубига ўтиши мумкин бўлганини айтиб берди.
Киритилди: 16:43, 22.09.2026. Ўқилди: 8002 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Sport TV ва Futbol TV телеканаллари 2026 йил 23-сентябрь куни қуйида кўрсатувлар ва трансляцияларни амалга оширишни режалаштирган.
Киритилди: 08:29, 23.09.2026. Ўқилди: 7563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Пари Сен-Жермен» ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ферран Торрес яқинлашаётган «Олтин тўп» тақдирлаш маросими ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 08:32, 22.09.2026. Ўқилди: 5164 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Якшанба кунги Мадрид дербиси ҳакамлик можаросисиз ўтмади.
Киритилди: 03:55, 21.09.2026. Ўқилди: 4920 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Futbol TV телеканали 2026 йил 20-сентябрь куни қуйида кўрсатувлар ва трансляцияларни амалга оширишни режалаштирган.
Киритилди: 08:47, 20.09.2026. Ўқилди: 4918 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» қишки трансфер ойнасидаги ишлар ҳақида ҳозирданоқ ўйламоқда.
Киритилди: 08:41, 20.09.2026. Ўқилди: 4904 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес кимни дунёнинг энг яхши мураббийи деб ҳисоблашини айтди.
Киритилди: 14:30, 24.09.2026. Ўқилди: 4701 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Mundo Deportivo маълумотига кўра, «Реал» ёзда Родрини қўлга кирита олмаганидан қаттиқ пушаймон бўлмоқда.
Киритилди: 12:13, 23.09.2026. Ўқилди: 4644 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида "Порту" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги учрашув якунида футболчилар ўртасида тортишув юзага келди.
Киритилди: 16:02, 09.09.2026. Ўқилди: 10364 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо матбуот анжуманида Марк Кукурельянинг майдонга тушиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Киритилди: 16:05, 13.09.2026. Ўқилди: 8956 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Испания чемпионати 4-туридан ўрин олган сафардаги учрашувда Мадриднинг «Реал» клуби Севильянинг «Бетис» жамоасига қарши майдонга тушди.
Киритилди: 15:44, 05.09.2026. Ўқилди: 8296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Англия Премьер-лигаси ҳакамлар корпуси «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг «Манчестер Юнайтед»га қарши дербида урган ғалаба голи билан боғлиқ вазиятда хато қилинганини тан олди.
Киритилди: 07:49, 14.09.2026. Ўқилди: 8042 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Англия терма жамоаси ва “Лестер” клуби собиқ футболчиси Жейми Варди фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин.
Киритилди: 20:00, 10.09.2026. Ўқилди: 8040 марта. Фикрлар сони: 0 та.
“Челси” январь ойидаги трансфер мавсумигача “Манчестер Сити”нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни диққат билан кузатиб боради.
Киритилди: 21:45, 24.09.2026. Ўқилди: 3246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ўзбекистон миллий жамоаси бугун Фарғона шаҳрида Эронга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.
Киритилди: 22:56, 24.09.2026. Ўқилди: 2416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 11:07, 25.09.2026. Ўқилди: 2383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Фабио Каннаваро бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро ўртоқлик учрашувлари доирасида Эрон миллий терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Киритилди: 21:27, 24.09.2026. Ўқилди: 2052 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Япониянинг Нагоя шаҳрида ўтаётган XX Осиё ўйинларининг футбол мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси чорак финал босқичида Саудия Арабистонини йирик ҳисобда мағлуб этди.
Киритилди: 11:54, 25.09.2026. Ўқилди: 2010 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларида ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Киритилди: 17:05, 25.09.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал»да кутилмаган муаммо юзага келгани ҳақида хабар тарқалди.
Киритилди: 17:00, 25.09.2026. Ўқилди: 3 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 16:58, 25.09.2026. Ўқилди: 22 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси FIFA онлайн рейтингида бир поғона юқорилади.
Киритилди: 16:57, 25.09.2026. Ўқилди: 64 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 16:55, 25.09.2026. Ўқилди: 49 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринью нима учун шу ёзда Мадрид клубига қайтишга қарор қилганини тушунтирди.
Киритилди: 16:53, 25.09.2026. Ўқилди: 61 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Осиё ўйинларида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчилари ортда қолган учрашувларда юқори самарадорлик кўрсатмоқда.
Киритилди: 16:51, 25.09.2026. Ўқилди: 120 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Жаҳон чемпионатидан кейин Суперлигада энг кўп очко тўплаган жамоа "Навбаҳор" бўлиб турибди.
Киритилди: 16:46, 25.09.2026. Ўқилди: 134 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» ҳимоячиси Алехандро Бальде фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Киритилди: 16:43, 25.09.2026. Ўқилди: 105 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Интер» 2025/26 молиявий йил якунлари бўйича ҳисоботини эълон қилди.
Киритилди: 16:40, 25.09.2026. Ўқилди: 110 марта. Фикрлар сони: 0 та.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|