Кириш Регистрация

Учрашув тафсилоти

АПЛ - 2014-15 / 7-тур / 05.10.2014 18:20

Челси

Эден Азар (27-пен.)
Диего Коста (78)
2
:
0

Арсенал

Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
АПЛ - 2014-15 / 7-тур / 05.10.2014 18:20

Челси

Эден Азар (27-пен.)
Диего Коста (78)
2
:
0

Арсенал

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун раҳмат
90+5'
Ўйин тугади. "Челси" ғалаба қозонди ва ўз очколарини 19тага етказиб, жадвални бошқаришда давом этади
90+3'
Эҳҳҳҳҳ, Коста 5 метрдан бўш дарвозани ишғол қила олмади. Боз устига Иванович ўнг қанотдан тўпни узатаётганида у офсайдда қолган экан. Ўзи ҳам кулиб қўйди
90+1'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
90+1'
Уэлбек огоҳлантириш олди
90'
Эҳҳҳ, бугун "Арсенал" жуда кўп вазиятлардан фойдалана олмаяпти. Ҳозир ҳам "канонирлар" ҳужумчиси Чех билан бирга-бир вазиятда тўпни дарвозага йўллай олмади
87'
"Челси"да ўзгариш: Оскар ўрнига Виллиан тушди.
86'
Оскар огоҳлантириш олди
83'
"Арсенал"да ўзгариш. Уилшир ўрнига Росицкий тушди
78'
Фабрегас тўпни рақиб томонига тепди ва майдон марказида "навбатчилик" қилаётган Диего Коста тўпни эгаллаб олиб, Шчесни устидан ошириб, дарвозани ишғол қилди!
78'
ГОООООООЛ! Диего Коста, 2:0!
76'
Вуууууууҳ, Азааааар! Жарима майдончаси ичида турган Диего Коста тўпни Азарга узатди. Эден бир ҳимоячидан ўтди ва бироз ўткир бурчак остида 5-6 метрлардан зарба берди! Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. Бельгиялик футболчи ўйин тақдирни ҳал қилиши мумкин эди!
73'
Чемберс жарима майдончасининг ўнг бурчагидан зарба йўллашга муваффақ бўлди. Зарба наниқ чиқди
70'
Шюррле ўрнига Жон Оби Мекель тушди
69'
Устунлик тўлалигича меҳмонлар томонида. "Челси" яхши ҳимояланмоқда
65'
Уилшир ҳам худди Азар сингари "слалом" юришини қилиб, бирин-кетин ҳимоячилардан ўтди ва тўпни Уэлбек жарима майдончаси ичида қабул қилди. Сўнгра жарима майдончаси ташқарисида турган Фламинига узатди. Матьёнинг зарбасини Оскар ўзига қабул қилди
63'
Вууууууҳҳҳ! Уилшир 18 метрдан зарба йўллаганидан сўнг "Челси" ҳимоячиси (адашмасак - Торрес) тўпни қўли билан қайтарди. Аммо ҳакам пенальти белгиламади
62'
Ўйин темпи жуда юқори. Тўп майдоннинг марказий қисмида умуман тўхтаб қолмаяпти. Қарама-қарши ҳужумлар!
58'
Вууууҳ, Азар чап қанотдан олдинга ўтди ва тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Ҳимоячи тўпни қайтариш чоғида уни ўз дарвоза томон буриб юборди. Тўп эса аввал дарвозабоннинг қўлига, сўнгра дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди!
53'
Иванович ҳужумга қўшилди ва тўпни йўқотди. Рақибнинг қарши ҳужумини техник фол орқали тўхтатишга мажбур бўлди. Табиийки, сариқ карточка
50'
Вуууҳ! Чап қанотдан узатилган тўпни Касорла жарима майдончаси остонасида эгаллади ва чап оёқда зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
48'
"Канонирлар" қисқа паслар орқали жарима майдончасига ёриб киришаётганди, Уэлбек тўпни тўхтата олмай қолди. Чехга етиб борди тўп
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда
'
"Челси" - "Арсенал" - 1:0. Танаффус
45+4'
Биринчи бўлим тугади
45+3'
Қўшиб берилган дақиқаларда "канонирлар" катта босим уюштирмоқда. "Челси" яхши ҳимояланмоқда
45'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
44'
Чемберс жарима майдончасининг чап қанотида Шюррлега нисбатан ўйин қоидасини буздиж . ЖАрима зарбасини меҳмонлар қайтаришди
43'
"Челси"нинг позицион ҳужуми пайтида "Арсенал" футболчилари тўпни эгаллаб олишди ва тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Санчес тўпни чап қанотдан олдинга ўтаётган Косьелнига узатди. Аммо Аспиликуэта тўпни эгаллаб олиб, мезбонларнинг ҳужумига асос солди
41'
Диего Коста ўнг қанотдан ҳимоячилардан қочиб, олдинга ўтди, аммо жарима майдончаси ичида тўпни йўқотди
38'
"Арсенал" жарима майдончаси яқинида Косьельни ва Оскар тўп учун сакрашда ва бош билан тўқнашиб кетишди
37'
Ўзил етказган тўпни Санчес дарвоза томон буришга улгурмади
36'
"Челси" футболчиси фол ишлатди. ЖАрима тўпи тепилади. 30 метрлардан
33'
Меҳмонлар тезкор ҳужум ташкил қилишди. Касорла жарима майдончаси остонасида сўнгги узатмани аниқ амалга ошира олмади
30'
Эҳҳҳҳҳ Уилшир! "Арсенал" ҳужумни марказдан чап қанотга кўчирди ва тўп Уилширга етказилди. Тўпни эгаллаган футболчи ёлғиз ўзи дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқаётганди, аммо тўни қайтаришда бироз қаттиқроқ тепиб юборди ва Чех тўпни эгаллаб олди!
27'
Пенальти белгиланган вазиятда Косьельни огоҳлантирилганди
27'
ГООООЛ! Эден Азар, 1:0! Секин зарба билан дарвоза бурчагини нишонга олди, дарвозабон бошқа бурчакка ташланди
26'
ПЕНАЛЬТИ! "Арсенал" дарвозасига! Азар жуда катта тезликда икки ҳимоячидан ўтиб кетди ва учинчисидан ўтиб кетаётганида йиқитилди!
24'
Бундан бироз аввал Чемберс ҳимоянинг чап қанотида қоида бузгани учун огоҳлантириш олганди. Мазкур жарима тўпи амалга оширилди ва "Арсенал" мезбонларга имконият қолдирмади
24'
Санчес блан тўқнашувда қулоғидан жароҳат олган Тибо Куртуа ўйинни давом эттира олмади. У майдонни тарк этди. Петр Чех эса ўз шлемини кийди ва дарвозани эгаллади. Бундан кейин Куртуа ҳам шлем кийиши керак шекилли?!
21'
Кэхиллнинг қўполлигидан кейин Арсен Венгер "Челси" захира ўриндиғи ёнига келиб, уни қўллари билан туртди ва улар айтишиб олишди. Вазиятга бош ҳакам аралашди ва уларни келиштириб қўйди
20'
Кэхилл рақиб футболчиси оёғига қўпол ўйнагани учун огоҳлантириш олди
20'
Аспиликуэта томонидан қанотдан етказилган тўп Костагача етиб келмади
18'
"Челси" ҳужумчиси Шюррле бурчак тўпини ўйинга киритди. "Канонирлар" хавфни бартараф этишди
17'
Санчес бурчак тўпи ишладим, деб ўйлаганди, ундай бўлиб чиқмади
16'
"Челси" жарима зарбасини жарима майдончасига етказиб берди. Матич бош билан зарба берди, аммо у офсайдда қолган экан
15'
ЖАмоалар фақат тўп билан муомалада бўлиб, кескин ҳужумлар ташкил қила олишмаётгани мухлисларга ёқмаяпти. Тўп муомаласи бўйича кўрсаткич - 53-47% бўлиб турибди
11'
Тибо ўрнидан турди, ўйин давом этади
10'
Уилширнинг чиройли узатмасидан кейин Санчес дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди. Аммо Алексис тўпни ўзида қочириб юборди ва Куртуа тўпни эгаллаётганида чилилик футболчи унга урилиб кетди.
9'
"Арсенал" тўпни назорат қилиб турди ва ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Куртуа баланд сакраб, тўпни эгаллади
7'
Қандайдир муаммолар туфайли "Арсенал" мухлислари стадионга киришда муаммога дуч келишгани боис, ўйин 15 дақиқа кеч бошланибди. Қойил, мана мухлиснинг ҳурмати. Бизда эса иложи бўлса мухлис келмасаю, ими-жимида ҳамма нарсани ҳал қилиб қўя қолишса...
5'
Меҳмонлар ҳимояланишмоқда. Улар бугун Моуриньо шогирдларига бўш зона бериш ниятида эмаслар шекилли
3'
"Арсенал"нинг илк ҳужуми. Алексис Санчес 25 метрлардан зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
2'
Ўйин бошидан мезбонлар босим ўтказишга ҳаракат қилишмоқда
1'
Ўйинни "Челси" футболчилари бошлаб беришди. Бошладик!
'
Ўйин бошланишига 3 дақиқа қолмоқда. Жамоалар майдонда, ўйинни бошлаш учун барча нарса тайёр
'
Маълумотларга қараган ўйин 15 дақиқа кеч бошланаркан. Меҳмон мухлислар секторида қандайдир тартибсизлик туфайли шундай қарорга келинган.
'
Ана энди футболчилар майдонда пайдо бўлишди
'
Трансляцияда "Ўйин тез орада бошланади" маъносида ёзув турибди. Кутамиз
'
"Стэмфорд Бриж" мухлислар билан тўлиб тошган. Лондонлик мухлислар турнинг марказий ўйинини томоша қилиш мақсадида ўз жойларини эгаллашган
'
Узр сўраймиз, жамоалар ҳали майдонга чиқишмапти. Стадион ходимлари майдон чимини тартибга келтиришмоқда
'
Футболчилар аллақачон майдонга чиқиб келишган, ўйин бошланиш арафасида
'
"Челси" - Арсенал" учрашуви бошланиш арафасида
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари
АПЛ - 2014-15 / 7-тур / 05.10.2014 18:20

Челси

Эден Азар (27-пен.)
Диего Коста (78)
2
:
0

Арсенал


АПЛ - 2014-15 / 7-тур / 05.10.2014 18:20

Челси

Эден Азар (27-пен.)
Диего Коста (78)
2
:
0

Арсенал


A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined property: stdClass::$title_uz

Filename: site/match_center.php

Line Number: 353

Шаҳрам Ғиёсов Жек Каттералга қарши жангдан қанча ишлаб топгани маълум бўлди

Бўлим: СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов ҳамда англиялик Жек Каттерал ушбу жангдан қанча ишлаб топгани маълум бўлди.

Киритилди: 08:45, 26.05.2026. Ўқилди: 22125 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео)

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма ўз жамоадоши — ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов билан ҳазиллашди, деб хабар берди Sports.kz.

Киритилди: 22:44, 26.05.2026. Ўқилди: 21237 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Хулиан Альварес «Атлетико»ни фақат битта клуб учун тарк этишга тайёр

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес фаолиятини давом эттириш учун ўзига маъқул бўлган вариантни танлади.

Киритилди: 08:53, 22.05.2026. Ўқилди: 19912 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания қайдномасига киритилмаган футболчилар рамзий жамоаси тузиб чиқилди (фото)

Бўлим: ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар

Бироз аввал Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Жаҳон чемпионати қайдномасига киритилган 26 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.

Киритилди: 16:28, 25.05.2026. Ўқилди: 15683 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Арбелоа «Реал»дан кетганидан сўнг Мбаппега очиқ мурожаат қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар

Мураббий Альваро Арбелоа «Реал»ни тарк этганидан кейин унга хайрлашув сўзларини билдирган футболчиларга, жумладан Килиан Мбаппега ҳам ижтимоий тармоқларда мурожаат қилди.

Киритилди: 11:00, 26.05.2026. Ўқилди: 12566 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш маросимини жонли трансляция қилади

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Телеканаллар / ТВ-дастурлар
Рукн: Янгиликлар

Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш мақсадида ташкил этилаётган тадбирни жонли эфирда трансляция қилади.

Киритилди: 06:18, 22.05.2026. Ўқилди: 9859 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал» вазиятдан фойдаланмоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал» ҳужум чизиғига суперюлдуз футболчини олиб келиш ғоясидан воз кечмаяпти.

Киритилди: 09:18, 26.05.2026. Ўқилди: 8797 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо "Реал"га қайтса, 10 нафар футболчи сотиб юборилиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг "Реал" клуби яқин тарихдаги энг кенг кўламли таркиб тозалашини амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда.

Киритилди: 21:49, 24.05.2026. Ўқилди: 8790 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» Левандовски ўрнига 3 та топ-вариант топди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски мавсум якунланганидан кейин клубни тарк этади.

Киритилди: 11:08, 22.05.2026. Ўқилди: 8701 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Хаби Алонсо «Челси»дан кетадиган дастлабки футболчини танлади

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

Манбаларнинг хабар беришича, Хаби Алонсо жамоага келганидан сўнг «Челси» ҳужумчи Лиам Делап билан хайрлашади.

Киритилди: 19:07, 22.05.2026. Ўқилди: 8619 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Киритилди: 21:43, 02.05.2026. Ўқилди: 50647 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 43974 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Килиан Мбаппе кутилмаганда АПЛга йўл олиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоадаги келажаги борасида кутилмаган хабарлар тарқалди.

Киритилди: 08:32, 10.05.2026. Ўқилди: 29725 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мбаппе ўзини фош қилиб қўйди (фото)

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»га имкониятни бой берди (0:2) ва Ла Лигада чемпионлик учун бор бўлган охирги имкониятларини ҳам йўқотди.

Киритилди: 13:39, 11.05.2026. Ўқилди: 28577 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирданоқ таркибни кучайтириш масаласини фаол муҳокама қилмоқда.

Киритилди: 15:07, 18.05.2026. Ўқилди: 26852 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Манчестер Сити»нинг юлдуз марказий ҳимоячиси «Реал Мадрид»га ўтишга қарор қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Португалия миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» марказий ҳимоячиси Рубен Диаш ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Киритилди: 12:09, 28.05.2026. Ўқилди: 2884 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Бавария» «Барселона»га Гордон учун бўлган курашда нега мағлуб бўлгани маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Бир нечта нуфузли манбалар «Барселона» Энтони Гордонни «Ньюкасл»дан трансфер қилиш бўйича келишувга эришганини тасдиқламоқда.

Киритилди: 12:43, 28.05.2026. Ўқилди: 2782 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Челси» Энцони «Барса»га қўйиб юборишга тайёр, аммо...

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Челси» клуби ўз ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни «Барселона»га сотишга тайёрлигини маълум қилди.

Киритилди: 17:10, 28.05.2026. Ўқилди: 2626 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Фликнинг шахсан ўзи бу трансферни сўраган

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Ньюкасл» вингери Энтони Гордоннинг трансферини амалга оширишда қатъий туриб олди.

Киритилди: 08:19, 28.05.2026. Ўқилди: 2625 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Перес «Реал»даги мақсадини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал» президентлигига номзод Флорентино Перес клубни турли ҳужумлардан ҳимоя қилишини маълум қилди.

Киритилди: 02:39, 28.05.2026. Ўқилди: 2252 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эрлинг Ҳоланд анимацион фильмда викинг қаҳрамонига овоз беради

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.

Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1162 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.

Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2793 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду 1,32 млн долларга машина сотиб олди (фото)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.

Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3542 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШда спортчиларни олиб кетаётган самолёт қулаб тушди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.

Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 968 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Даҳшатли жароҳат ва кутилмаган воқеа: Руминия чемпионатида тез ёрдам машинаси лойга ботиб қолди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.

Киритилди: 15:10, 02.05.2026. Ўқилди: 1417 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Колумбиялик велоспортчи пойгадаги ҳалокатдан бир неча кун ўтиб вафот этди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.

Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 906 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания Олий суди Неймар ва «Барселона»нинг собиқ президентларини оқлади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфери билан боғлиқ кўп йиллик суд жараёни якунига етди.

Киритилди: 20:32, 22.04.2026. Ўқилди: 2392 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Италия футболида навбатдаги можаро — 50 нафар футболчи интим хизматлардан фойдалангани маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.

Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 2026 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Дания клуби футболчиси пичоқбозлик оқибатида оғир жароҳат олди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Данияда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида “Мидтюлланд” клубининг гвинеялик ярим ҳимоячиси Аламара Жаби икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Киритилди: 20:28, 21.04.2026. Ўқилди: 1092 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эквадорда футбол ҳаками ўйин пайтида майдоннинг ўзида отиб ўлдирилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди.

Киритилди: 23:11, 15.04.2026. Ўқилди: 1072 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик