Кириш Регистрация

Учрашув тафсилоти

АПЛ - 2014-15 / 20-тур / 01.01.2015 20:00

Саутгемптон

Мане(34)
Тадич (57)
2
:
0

Арсенал

Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
АПЛ - 2014-15 / 20-тур / 01.01.2015 20:00

Саутгемптон

Мане(34)
Тадич (57)
2
:
0

Арсенал

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун раҳмат. 22:30да бошланадиган Лондон дербиси - "Тоттенхэм" - "Челси" ўйинини ўтказиб юборманг.
'
"Саутгемптон"га ҳам қойил қолиш керак. Орада кетма-кет 4тма мағлубиятдан кейин жамоа навбатдаги 4та ўйинда 3та ғалаба ва битта дуранг ("Челси" билан) натижа кўрсатишмоқда. Жамоа ҳисобидаги очколар 36тага етди ва улар 4-ўринги кўтарилиб олишди. 3-ўринда бораётган "МЮ"да 1 очко ортда боришмоқда
90+4'
Учрашув якунланди. "Саутгемптон" - "Арсенал" - 2:0.
90+3'
"Канонирлар" ҳужум ташкил қилишмоқда, аммо "авлиёлар" жуда ишончли ҳимояланишда давом этишмоқда
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
87'
Майдонга мухлис югуриб тушди, уни ушлаб дарҳол олиб чиқиб кетишди
87'
Касорла 19 метрлардан кучли зарба йўллади. Ноаниқ
85'
"Саутгемптон"да ҳам ўзгариш бўлди: Тадич ўрнига Шейн Лонг ўйинни давом эттиради
84'
"Арсенал"да ўзгариш: Дебюши ўрнига Чубо Акпом туширилди
83'
Куман шогирдлари жуда ишончли ўйнашмоқда. Улар бугун ғалабани қўлдан чиқариб юборишмаса керагов
79'
"Саутгемптон" футболчилари Дэвис ва Уорд-Проус бир-бирларини тушуниб, яхши ўйнашди. Бироқ Жеймс сўнгги дамда 7-8 метрдан зарба йўллашга улгурмади!
78'
Меҳмонлар ўйинчиси 25 метрлардан зарба йўллади. Форстер тўпни муаммосиз эгаллаб олди
77'
"Арсенал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар ишончли ўйнашди
72'
Ўнг қанотдан чап оёқда дарвозабон майдончасига айлантирилган тўпга Санчес бирозгина ета олмади. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди
71'
"Саутгемптон"да ўзгариш: Гардош ўрнига Майя Йошида туширилди
70'
Ўнг қанотдан узатилган тўпни Пелле бош билан дарвозага бурди. Шченсни эгаллаб олди тўпни
69'
Вуууҳ! Алексис Санчес жонли девордан тўпни яқин бурчак томон тепди. Тўп дарвоза устидан ооозгина юқоридан ўтиб кетди.
68'
Алексис Санчес бирга бир вазиятга қочиб кетаётганида Гардош жарима майдончаси остонасида уни чалиб йиқитди. "Қизил"га тортадиган вазият эди. Аммо бор-йўғи "сариқ"
67'
"Саутгемтон" қарши ҳужумда яхши вазиятга эга бўлди. Альдервейрльд ўнг қанотда тўпни қабул қилди, аммо на аниқ зарба берди, на шерикларига аниқ пас берди
65'
Эҳҳҳ Грациано, эҳҳҳҳ Пеллееее! Бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади! Дарвозада ёлғиз турган Дебюши зарбани боши билан қайтарди!!!
63'
Санчесдан узатмани қабул қилган Гиббс чап томондан жарима майдончасига кирар-кирмас зарба йўллади. Зарба қовушмади
61'
Вуууууууҳ! "Саутгемптон" нималар қилмоқда!!!! Чап қанотдан ҳужум ташкил қилган мезбонлар тўпни дарвозабон майдончаси томон етказишди. Пелле зарба берди ва тўпни дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпни эгаллаган "Саутгемптон" футболчиси 7-8 метрдан дарвозага аниқ зарба бера олмади! Тўп юқоридан ўтиб кетди!
60'
"Арсенал"да ўзгариш: Калум Чамберс ўрнига Тео Уолкотт туширилди
58'
Оҳо! Тадич ўйин тақдирини бутунлай ҳал қилишига оз қолди! Майдон марказидан етказилган тўпни жарима майдончаси чизиғи устидан қайтарган Душан олис бурчак томон зарба берди. Тўп дарвозани ёнидан ўтиб кетди
56'
ГООООООООООООООЛЛЛ! Душан Тадич, 2:0! Стивен Дэвис ўнг томондан жарима майдончасига кириб келди ва тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Дебюши тўпни қайтарди, дарвозабон тўпни қўли билан ушлаши мумкин эди, боиси бу пас эмасди. Аммо Войцех ётган ҳолатда тўпни оёғи билан тепиб юборишга қарор қилди. Ўша жойга етиб келган Тадич тўпни эгаллади ва яқин масофадан дарвозани ишғол қилди!
55'
Вуууууууҳ! Оксленд-Чемберлейн ўнг қанотдан тўпни ерлатиб жарима майдончасига етказди ва тўп Санчесга келиб тушди. Алексис бир ҳимоячини чалғитиб 10 метрлардан зарба йўллади. Форстер иккинчи уринишда тўпни эгаллади!
54'
Иккинчи бурчак тўпини ҳеч кимга тегмай, қарама-қарши қанотга ўтиб кетди
53'
Санчес бурчак тўпини ўйинга киритди. Алексис бу ишни яна ўша бурчакдан амалга оширади
52'
Мезбонлар ўнг қанотдан жарима тўпини жарима майдончасига етказишди. Шченсни тўпни эгаллади
49'
Санти Касорла икки марта тўпни жарима майдончасига етказди. "Стандарт"да Куман шогирдлари яхши ҳимояланишмоқда
48'
Алекс ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Ҳимоячилар узатмани қайтаришди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Саутгемптон" - "Арсенал" - 1:0. Танаффус.
45+1'
Меҳмонлар чап қанотда белгиланган жарима тўпини ўйинга киритишди ва ҳужумни давом эттиришди. Алексис жарима майдончасининг ўнг бурчагидан зарба йўллади. Тўп йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди
45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
41'
Гол муаллифи жароҳат олди ва майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Харрисон Рид туширилди
40'
Вуууууҳ! "Арсенал" ўз дарвозасидан иккинчи голни ўтказиб юборишига бир баҳя қолди. Ўнг қанотдан Мане жарима майдончасига кирди ва 11 метрли нуқта атрофига пас берди. Гардош зарба берди, Шченсни оёғининг учи билан зарбани қайтарди. Қайтган тўпга дарвоза олдида турган Уорд-Проус чалқанча услубда зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
40'
"Авлиёлар" бурчак тўпини ўйинга киритишди. Вазият таҳликали бўлди.
38'
Дебюши ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Ҳимоячилар уни қайтаришди
34'
ГООООООООООООООЛ! Садио Мане, 1:0! Олис масофадан меҳмонлар жарима майдончасининг ўнг тарафига узатма берилди. Вазиятни ҳимоячи назорат қилаётгандек эди, аммо Мане ундан ўтиб кетди, тўпни тўхтатди. Войцех Шченсни ҳам ўш томонга борганди. Садио жудаям ўткир бурчак остидан тўпни айлантириб, дарвозага жойлади! Ҳужумчи аввалги ўйинда ҳам гол ургани ёдингизда бўлса керак
30'
Санчес 22 метрлардан унчалик кучли бўлмаган зарба йўллади. Форстер тўпни муаммосиз эгаллади
28'
"Авлиёлар" футболчиси ўнг томонда жарима майдончаси ичида тўпни эгаллади ва дарвозабон майдончаси томон кучли тарзда узатма берди. Тўп "канонирлар" ҳимоячисига тегиб, қайтди
27'
Касорла ўнг қанотдан узатмани жарима майдончаси чизиғи устида очилган Оксленд-Чемберленга берди. Алекснинг зарбаси олис устун ёнидан ўтиб кетди!
23'
Виктор Ваньяма сариқ карточка олди. У Санчесни чалиб йиқитди
20'
Ўнг қанотда Санчесдан тўпни қабул қилган Росицки жарима майдончасига ерлатиб зарба берди. Санти Касорла айнан 11 метрли нуқта атрофида зарба йўллади. Аммо бу "пенальти"ни Форстер қайтаришга муваффақ бўлди!
18'
Бурчак тўпидан кейин "Саутгемптон" футболчиси 7-8 метрлардан зарба йўллади, аммо тўп дарвозага аниқ бормади
17'
Мезбонларнинг ҳужуми пайтида чап қанотида етказилган тўп дарвоза тўрига устки томондан келиб тушди. Ҳакам бироз тўхталиш қилганидан сўнг бурчак тўпи белгилади.
16'
Тўп асосан майдон марказида. Дарвозалар томон босим бўлаётгани йўқ
12'
"Арсенал" яхши ҳужум ташкил қилди. Санчес жарима майдончаси олдида тўпни чап қанотда очилган жамоадошига узатди. Жарима майдончасига узатилган тўпни мезбонлар қайтаришди. Дебюши 16 метрдан тўпни дарвоза томон тепди. Форстер тўпни эгаллаб олди
9'
Мезбонлар ўнг қанотдан тўпни ерлатиб дарвозабон майдончасига етказишди. "Канонирлар" мудофаа вакили тўпни эгаллаб олди
8'
Алексис Санчес 20 метрлардан дарвоза томон ерлатиб зарба берди! Шченсни тўпни ён томонга қайтарди, ҳимоячи хавфни бартараф этди
7'
Вуууууҳ! Тўп қанотдан ўйинга киритилганидан кейин Тадич деярли сўнгги чизиқ устидан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Грациано Пелле ҳаводаги тўп учун курашда устун келди ва бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди!
4'
Бурчак тўпи хавфли бўлишига мезбонлар йўл қўйишмади
3'
"Арсенал" бурчак тўпи ишлади. Дебюши ўнг қанотдан ерлатиб берган узатмаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
1'
"Саутгемптон" ўзининг оқ-қизил йўл-йўл, "Арсенал" эса сариқ рангли меҳмон формасида ўйнамоқдалар
1'
Учрашув бошланди!
'
Жамоалар аллақачон майдонда. Ўйинни бошлаш учун барча нарса шай
'
Бугунги ўйин олдидан ҳар иккала жамоа 33 очкодан жамғариб, жадвалда 4 ва 5-ўринларни эгаллаб туришибди
'
"Саутгемптон" - "Арсенал". Бу ўйинга нисбатан бемалол "ЕЧЛ йўлланмасини берадиган ўрин учун кураш" таърифини берсак бўлади
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари
АПЛ - 2014-15 / 20-тур / 01.01.2015 20:00

Саутгемптон

Мане(34)
Тадич (57)
2
:
0

Арсенал


АПЛ - 2014-15 / 20-тур / 01.01.2015 20:00

Саутгемптон

Мане(34)
Тадич (57)
2
:
0

Арсенал


A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined property: stdClass::$title_uz

Filename: site/match_center.php

Line Number: 353

Шаҳрам Ғиёсов Жек Каттералга қарши жангдан қанча ишлаб топгани маълум бўлди

Бўлим: СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов ҳамда англиялик Жек Каттерал ушбу жангдан қанча ишлаб топгани маълум бўлди.

Киритилди: 08:45, 26.05.2026. Ўқилди: 20888 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Хулиан Альварес «Атлетико»ни фақат битта клуб учун тарк этишга тайёр

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес фаолиятини давом эттириш учун ўзига маъқул бўлган вариантни танлади.

Киритилди: 08:53, 22.05.2026. Ўқилди: 19901 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео)

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма ўз жамоадоши — ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов билан ҳазиллашди, деб хабар берди Sports.kz.

Киритилди: 22:44, 26.05.2026. Ўқилди: 19889 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания қайдномасига киритилмаган футболчилар рамзий жамоаси тузиб чиқилди (фото)

Бўлим: ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар

Бироз аввал Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Жаҳон чемпионати қайдномасига киритилган 26 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.

Киритилди: 16:28, 25.05.2026. Ўқилди: 15430 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Арбелоа «Реал»дан кетганидан сўнг Мбаппега очиқ мурожаат қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар

Мураббий Альваро Арбелоа «Реал»ни тарк этганидан кейин унга хайрлашув сўзларини билдирган футболчиларга, жумладан Килиан Мбаппега ҳам ижтимоий тармоқларда мурожаат қилди.

Киритилди: 11:00, 26.05.2026. Ўқилди: 12395 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш маросимини жонли трансляция қилади

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Телеканаллар / ТВ-дастурлар
Рукн: Янгиликлар

Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш мақсадида ташкил этилаётган тадбирни жонли эфирда трансляция қилади.

Киритилди: 06:18, 22.05.2026. Ўқилди: 9789 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо "Реал"га қайтса, 10 нафар футболчи сотиб юборилиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг "Реал" клуби яқин тарихдаги энг кенг кўламли таркиб тозалашини амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда.

Киритилди: 21:49, 24.05.2026. Ўқилди: 8764 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» Левандовски ўрнига 3 та топ-вариант топди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски мавсум якунланганидан кейин клубни тарк этади.

Киритилди: 11:08, 22.05.2026. Ўқилди: 8701 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал» вазиятдан фойдаланмоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал» ҳужум чизиғига суперюлдуз футболчини олиб келиш ғоясидан воз кечмаяпти.

Киритилди: 09:18, 26.05.2026. Ўқилди: 8650 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Хаби Алонсо «Челси»дан кетадиган дастлабки футболчини танлади

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

Манбаларнинг хабар беришича, Хаби Алонсо жамоага келганидан сўнг «Челси» ҳужумчи Лиам Делап билан хайрлашади.

Киритилди: 19:07, 22.05.2026. Ўқилди: 8617 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Киритилди: 21:43, 02.05.2026. Ўқилди: 50645 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 43972 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Килиан Мбаппе кутилмаганда АПЛга йўл олиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоадаги келажаги борасида кутилмаган хабарлар тарқалди.

Киритилди: 08:32, 10.05.2026. Ўқилди: 29725 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мбаппе ўзини фош қилиб қўйди (фото)

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»га имкониятни бой берди (0:2) ва Ла Лигада чемпионлик учун бор бўлган охирги имкониятларини ҳам йўқотди.

Киритилди: 13:39, 11.05.2026. Ўқилди: 28575 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирданоқ таркибни кучайтириш масаласини фаол муҳокама қилмоқда.

Киритилди: 15:07, 18.05.2026. Ўқилди: 26852 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Манчестер Сити» Гвардиол учун нарх белгилади

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Киритилди: 20:44, 27.05.2026. Ўқилди: 2962 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Хаби Алонсо «Челси»да «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячисини кўришни истамоқда

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Кобби Майну «Челси»нинг қизиқишлар доирасига тушди.

Киритилди: 20:39, 27.05.2026. Ўқилди: 2594 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» ва «ПСЖ» бир ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

L’Équipe хабарига кўра, «Кристал Пэлас»нинг 19 ёшли ҳимоячиси Жейде Канво «Барселона» эътиборига тушган.

Киритилди: 20:25, 27.05.2026. Ўқилди: 2408 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» «Ньюкасл» билан Энтони Гордоннинг трансфери бўйича келишувга эришди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» трансфер бозорида тезкор ҳаракат қилмоқда.

Киритилди: 22:49, 27.05.2026. Ўқилди: 2064 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Бавария» «Барселона»га Гордон учун бўлган курашда нега мағлуб бўлгани маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Бир нечта нуфузли манбалар «Барселона» Энтони Гордонни «Ньюкасл»дан трансфер қилиш бўйича келишувга эришганини тасдиқламоқда.

Киритилди: 12:43, 28.05.2026. Ўқилди: 2029 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эрлинг Ҳоланд анимацион фильмда викинг қаҳрамонига овоз беради

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.

Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1162 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.

Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2793 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду 1,32 млн долларга машина сотиб олди (фото)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.

Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3541 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШда спортчиларни олиб кетаётган самолёт қулаб тушди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.

Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 968 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Даҳшатли жароҳат ва кутилмаган воқеа: Руминия чемпионатида тез ёрдам машинаси лойга ботиб қолди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.

Киритилди: 15:10, 02.05.2026. Ўқилди: 1417 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Колумбиялик велоспортчи пойгадаги ҳалокатдан бир неча кун ўтиб вафот этди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.

Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 906 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания Олий суди Неймар ва «Барселона»нинг собиқ президентларини оқлади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфери билан боғлиқ кўп йиллик суд жараёни якунига етди.

Киритилди: 20:32, 22.04.2026. Ўқилди: 2392 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Италия футболида навбатдаги можаро — 50 нафар футболчи интим хизматлардан фойдалангани маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.

Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 2026 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Дания клуби футболчиси пичоқбозлик оқибатида оғир жароҳат олди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Данияда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида “Мидтюлланд” клубининг гвинеялик ярим ҳимоячиси Аламара Жаби икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Киритилди: 20:28, 21.04.2026. Ўқилди: 1092 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эквадорда футбол ҳаками ўйин пайтида майдоннинг ўзида отиб ўлдирилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди.

Киритилди: 23:11, 15.04.2026. Ўқилди: 1072 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик