Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Учрашув тафсилоти

АПЛ - 2014-15 / 21-тур / 11.01.2015 18:30

Арсенал

Лоран Косельни (6)
Алексис Санчес (33, 49)
3
:
0

Сток Сити

Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
АПЛ - 2014-15 / 21-тур / 11.01.2015 18:30

Арсенал

Лоран Косельни (6)
Алексис Санчес (33, 49)
3
:
0

Сток Сити

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун раҳмат. Бугун режаларимидан "МЮ" - "Саутгемптон" (21:00) ва "Барселона" - "Атлетико" (01:00) ўйинларидан ташкил этиладиган матнли онлайн трансляциялар ўрин олганини таъкидлаб ўтамиз
90+2'
Қўшим берилган дақиқалар якунланди. "Арсенал" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз ҳисобига 3 очкони қўшиб қўйди
90+1'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
90'
Санчес тўп билан жарима майдончасига кириб бораётганида сўнгги паллада ҳимоячи тўпни қайтариб юборди
90'
Вууууҳ, Айрленд 14 метрлардан Оспина дарвозаси томон зарба берди. Олис бурчакка йўлланган зарбани Давид қайтарди
86'
Чап қанотда етказилган тўпни Крауч жарима майдончаси ичида ўзига бўйсундира олмади.
85'
Алексис ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Аниқ чиқмади зарба
80'
Эҳҳҳҳ, Уолкотт!!! "Арсенал" қарши ҳужумга ўтди ва Росицки Санчесни олдинга чорлади. Алексис аниқ узатма билан Теони бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Уолкотт 16 метрдан зарба йўллашга қарор қилди. Ноаниқ Ваҳоланки, унда олдинга бориш учун бўш зона бор эди
77'
"Сток Сити" ҳужумчиси Кэмерон гол урди. Тўп "девор" тарзда юқоридан дарвозабон майдончасига узатилаётганида ҳужумчи офсайдда эмасди, аммо Крауч бош билан тўпга тегинди, натижада Кэмерон офсайдда олди
73'
"Арсенал"да эътиборга молик ўзгариш: Оливье Жиру ўрнига Месут ЎЗИЛ туширилди
73'
"Сток"да ўзгариш: Боян Кркич ўрнига Стивен Айрленд туширилди
68'
Оҳо! Ҳақиқий арсеналча ҳужум. Касорла Санчес билан девор ўйнаб, дарвозабон майдончасига кириб борди ва ўткир бурчак остида тўпни дарвозабоннинг устидан оширишга ҳаракат қилди. Тўп дарвоза тўрига юқори томондан келиб тушди
64'
Питер Крауч огоҳлантириш олди. Узун оёқлари билан рақиб футболчисини чалиб йиқитгани учун
63'
"Арсенал" ҳимоячилари қанотда тўпни олдириб қўйишди ва "Сток" футболчиси тўпни дарҳол дарвозабон майдончасига узатди. Крауч тўпни оёғи билан дарвозанинг яқин бурчаги томон бурди, зарба бирозгина ноаниқ бўлди
61'
Кэмерон сариқ карточка олди. У Санчесни қўли билан тортиб йиқитганди.
56'
"Сток" ҳозирча тайинли вазият ярата олмаяпти
49'
ГООООООООООЛ! Алексис Санчееееессс! 3:0! Меҳмонлар жарима майдончаси остонасида чилилик футболчини йиқитишди! Белгиланган жарима зарбасини Санчеснинг ўзи амалга оширди. Тўп рекошет ҳолатида дарвоза бурчагига кириб кетди. Бегович эгаллаши мумкин бўлган тўпни ўтказиб юборди!
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+5'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Арсенал" - "Сток Сити" - 2:0. Танаффус
45+3'
Бурчак тўпи ўйинга киритилди ва Алекс жарима майдончаси ташқарисидантўпни эгаллаб, зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди!
45'
Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
43'
Алекс ўнг қанотдан икки ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кирган Жируга тўпни етказди. Оливье ҳимоячи билан кичик тўқнашувда йиқилди ва ҳакамга юзланди. Пенальти йўқ
41'
Оҳо! Крауч ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига айлантирди. Уолтерс тўпга бироз ета олмади
36'
"Арсенал"да яна бир жароҳат. Начо Монреалга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Унинг қоши ёрилган кўринади
33'
ГОООООООЛ! Алексис Санчес, 2:0! Санчес ва Росицки чап қанотда рақиб ҳимоячиларига нисбатан прессинг уюштиришди ва улардан тўпни олиб қўйиб, ўзаро "девор" ўйнашди ва Алексис жарима майдончасига кириб келди, ҳамда бир ҳимоячини чалғитиб, кутилмаганда яқин бурчакни ишғол қилди! Катта индивидуал маҳорат эгаси!
28'
"Арсенал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни ўша бурчак томон қайтаришди. Такрорий узатма пайтида Бегович тўпни қўлидан чиқариб юборди, икки нафар лондонликлар ҳужумчиси тўпни дарвозага йўллай олмади. Уларга ҳимоячилар халал беришди албатта
27'
"Сток" жарима майдончасининг ўнг томонида, деярли чизиқ устида жарима тўпини ўйинга киритишди. Узатма Крауч томонга эмас, орқароқда бўш турган Филипп Волльшайд ерлатиб берилди. Аммо 15 метрдан меҳмон футболчиси тўпни осмонга тепиб юборди
25'
Меҳмонлар чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказишди, тўп мезбон футболчиларидан бирига тегиб, дарвозанинг яқин бурчаги томон йўл олди. Давид Оспина тўпга ташланди ва эгаллаб олди!
21'
Бурчак зарбасини ҳимоячилар ортга қайтаришди ва лондонликлар Алексни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқаришди. Окслейд-Чемберлен 16 метрдан йўлланган зарбасида асосий эътиборни кучга қаратди, аммо унга аниқлик етишмади
20'
Вууууууҳ! Санчас жарима майдончаси чап томонида тўпни орқароқда турган Жируга узатди ва Оливье тўғридан кучли зарба йўллади. Бегович зарбани қайтарди
19'
"Арсенал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп ортга қайтарилди. Касорла жарима майдончасига кириб келди ва шерикларига пас берди. Ҳимоячилар тўпни яна қайтаришди
17'
Дебюши ўрнига ўйинни Эктор Беллерин давом эттирмоқда
17'
Матьё Дебюши майдонга қайта олмади. Уни замбилда кийиниш хонаси томон олиб кетишмоқда. Елкасидан жиддий жароҳат олган кўринади
16'
Вуууууҳ! Окслейд-Чемберлен жарима майдончасининг ўнг бурчагида бир ҳимоячини алдади ва 16 метрдан зарба йўллад. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди!
11'
Дебюши тўп йўлини тўсиб, унинг майдонга чиқиб кетишини назорат қилаётганида Арнаутович ҳимоячини ортидан итариб юборди. Матьё ерга жуда ноқулай йиқилди ва жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди
10'
Ўйин бироз сокинлашди. "Сток"нинг ҳужуми самарасиз якунланди
6'
ГОООООООООЛ! Лоран Косельни, 1:0! Санчес узатган бурчак тўпини ҳимоячи бош билан яна унинг ўзига қайтарди. Алексис дарвозабон майдончаси чизиғи устига тўпни кўтарди. Косельни бош билан дарвозани ишғол қилишига ҳеч ким халал бермади! 6-рақамли Лоран Косельни 6-дақиқада ҳисобни очди!
5'
Вуууууууҳ! Томаш Росицки жарима майдончаси ёриб кирди ва деярли бирга бир вазиятда кучли зарба йўллади. Тўп дарвозабоннинг қўлига тегиб, майдонни тарк этди
3'
Бурчак зарбаси самарасиз чиқди
2'
Хавфли вазият! Алексис Санчес жарима майдончаси ичидан олис бурчакка тўпни айлантирди. Бегович тўпни қўли билан майдон ташқарисига уриб юборди.
1'
"Арсенал" қизил, "Сток" оч кўк рангли формада ҳаракат қилмоқда
1'
Ўйин бошланди!
'
Учрашув бошланиши учун барча нарса шай.
'
Англия Премьер-лигасида 21-тур ўйинлари давом этади. "Арсенал" ўз майдонида "Сток Сити"ни қабул қилмоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
АПЛ - 2014-15 / 21-тур / 11.01.2015 18:30

Арсенал

Лоран Косельни (6)
Алексис Санчес (33, 49)
3
:
0

Сток Сити


АПЛ - 2014-15 / 21-тур / 11.01.2015 18:30

Арсенал

Лоран Косельни (6)
Алексис Санчес (33, 49)
3
:
0

Сток Сити


Холанд фақат бир клубга ўтишни истамоқда

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити»нинг норвегиялик тўпурари Эрлинг Холанд фаолиятини «Барселона»да давом эттиришни қатъий мақсад қилган.

Киритилди: 18:36, 10.04.2026. Ўқилди: 40499 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Арбелоа «Бавария»ни огоҳлантирди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал» бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасида «Бавария»га қарши бўлиб ўтадиган жавоб учрашуви олдидан ўз кутилмалари билан ўртоқлашди.

Киритилди: 11:39, 12.04.2026. Ўқилди: 15568 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал» мураббийлигига кутилмаган номзод маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби шу ёзда бош мураббийни алмаштириши мумкин.

Киритилди: 21:37, 10.04.2026. Ўқилди: 15243 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Салоҳ фаолиятини қайси клубда давом эттириш бўйича бир қарорга келди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Киритилди: 21:10, 12.04.2026. Ўқилди: 13845 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Тони Кроос «Реал»га қайтмоқда: Фабрицио Романо тафсилотларни очиқлади

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

Машҳур инсайдер Фабрицио Романо Тони Крооснинг Мадриднинг «Реал» клубига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Киритилди: 12:42, 13.04.2026. Ўқилди: 13414 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испаниялик машҳур ҳакам «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги баҳсли вазиятни таҳлил қилди

Бўлим: ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Янгиликлар

Испаниялик афсонавий собиқ ҳакам Матеу Лаос Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасидаги «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги баҳсда белгиланмаган пенальти ҳақида ўз фикрини билдирди.

Киритилди: 12:21, 09.04.2026. Ўқилди: 11631 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ямал "Барса"га янги ҳужумчи танлади

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» вингери Ламин Ямал шу ёзда Каталония клуби юлдуз ҳужумчи билан шартнома имзолашини истамоқда.

Киритилди: 18:05, 12.04.2026. Ўқилди: 10998 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди

Бўлим: ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Ҳакамлар
Рукн: Янгиликлар

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги «Барселона» ва Мадриднинг «Атлетико» жамоалари ўртасидаги (0:2) учрашув бош ҳаками Иштван Ковачни мусобақанинг жорий мавсуми охиригача ишдан четлатишга қарор қилди.

Киритилди: 05:54, 10.04.2026. Ўқилди: 10595 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ямал "Барселона" раҳбариятига катта шарт қўйди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

"Барселона" вингери Ламин Ямал, агар тарқалган гап-сўзларга ишонилса, жамоанинг кучайишига умид қилмоқда.

Киритилди: 10:36, 09.04.2026. Ўқилди: 10091 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Флик 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Чемпионлар лигаси чорак финалининг дастлабки учрашувида Мадриднинг «Атлетико» клубидан учралган мағлубият (0:2) ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Киритилди: 02:50, 09.04.2026. Ўқилди: 9108 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Криштиану Роналдунинг ўғли катта ёшли модель билан муносабатда гумон қилинмоқда

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

ОАВда Криштиану Роналдунинг ўғли — Криштиану Роналду-кичикнинг шахсий ҳаёти ҳақида маълумотлар тарқалди.

Киритилди: 08:05, 24.03.2026. Ўқилди: 132362 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Винисиус Жуниор дунёнинг энг кучли ҳимоячиси кимлигини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди.

Киритилди: 19:04, 06.04.2026. Ўқилди: 36206 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ҳусановнинг финалдаги ўйини қандай баҳоланди?

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Англия Лига кубогининг (Carabao Cup) ҳал қилувчи финал баҳси ўз якунига етди. «Уэмбли» стадионида кечган «Манчестер Сити» ва «Арсенал» ўртасидаги драматик тўқнашувда Пеп Гвардиола шогирдлари зафар қучиб, бош совринга эга чиқишди.

Киритилди: 02:07, 23.03.2026. Ўқилди: 34033 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Ман Сити" юлдузи жамоани тарк этишга қарор қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити»нинг юлдуз футболчиларидан бири шу ёзда клубни тарк этишга тайёр.

Киритилди: 22:22, 27.03.2026. Ўқилди: 28381 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Абдуқодир Ҳусанов — дунёнинг энг кам баҳоланадиган футболчилари қаторида

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

"Манчестер Сити" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов халқаро миқёсда яна бир бор эътироф этилди.

Киритилди: 16:38, 17.03.2026. Ўқилди: 23873 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Кўзларимга ишонмасдим»: Симеоне «Барселона»нинг ўйинига юқори баҳо берди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган жавоб учрашувида «Барселона» кўрсатган ўйин ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Киритилди: 08:58, 15.04.2026. Ўқилди: 2972 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Флик раҳбариятдан деярли иложсиз трансферни сўради

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Португалия терма жамоаси ва Франциянинг «ПСЖ» клуби қанот ҳимоячиси Нуну Мендеш фаолиятини Ла Лига грандида давом эттириши мумкин.

Киритилди: 12:34, 15.04.2026. Ўқилди: 2821 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ёзда «Реал»ни бошқариши мумкин бўлган мураббий номи маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Ёзда Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийни ўзгартириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Киритилди: 20:42, 14.04.2026. Ўқилди: 2657 марта. Фикрлар сони: 0 та.

“Агар Жавоҳир хоҳласа, уни келин қиламиз” — Синдаровнинг бувиси Асаубаева ҳақида

Бўлим: СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Янгиликлар

Кипрда ўтаётган Номзодлар турнири давомида ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров ва қозоғистонлик Бибисора Асаубаеванинг муносабатлари ижтимоий тармоқларда кўплаб саволларни келтириб чиқармоқда.

Киритилди: 10:38, 15.04.2026. Ўқилди: 2323 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Абдуқодир Ҳусановнинг муваффақиятлари ортидан Қозоғистон футболи танқид қилинди

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар

Қўшни давлатларда аллақачон жаҳон даражасига чиққан футбол юлдузлари етишиб чиқаётган бир пайтда, Қозоғистон футболи ҳамон Дастан Сатпаевнинг келажакдаги муваффақиятига умид қилиб яшамоқда.

Киритилди: 18:17, 14.04.2026. Ўқилди: 2301 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Туркияда “Сивасспор” U-13 жамоасининг тўрт нафар футболчиси ЙТҲга учради (фото)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Туркиянинг “Сивасспор” футбол клуби академиясининг (13 ёшгача бўлган футболчилар) тўрт нафар аъзоси жамоанинг уй стадионига бориш йўлида йўл-транспорт ҳодисасига учради.

Киритилди: 10:16, 14.04.2026. Ўқилди: 869 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рио-де-Жанейродаги Олимпия велодромида йирик ёнғин юз берди (видео)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Рио-де-Жанейродаги Олимпия боғида жойлашган велодромда 8 апрель, чоршанба тонгида ёнғин содир бўлди.

Киритилди: 14:12, 09.04.2026. Ўқилди: 1177 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Неймар аёл ҳакамга нисбатан жинсий камситувчи баёноти учун дисквалификация қилиниши мумкин

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Бразилиянинг «Сантос» клуби ҳужумчиси Неймар аёл ҳакам — Савио Перейра Сампайога нисбатан жинсий камситувчи баёноти сабаб 5 тадан 12 та ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин.

Киритилди: 07:40, 06.04.2026. Ўқилди: 2665 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Энг катта маблағ — Роналдуда: Lego рекламасидаги гонорарлар маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда Lego ва FIFA’нинг “Ҳар ким ўз улушини хоҳлайди” (Everyone Wants a Piece) рекламасида суратга тушган Криштиану Роналду, Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниорнинг даромадлари ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди.

Киритилди: 18:54, 03.04.2026. Ўқилди: 3587 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурар ҳалокатга учради (фото)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Ньюкасл” ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Алан Ширер велосипедда ҳалокатга учради.

Киритилди: 20:22, 28.03.2026. Ўқилди: 3239 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Австрияда 20 ёшли футболчи қиз ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Австриялик футболчи, “Блау-Вайс Линс” аъзоси Александра Виммер 20 ёшида автоҳалокатга учраб, вафот этди.

Киритилди: 20:16, 28.03.2026. Ўқилди: 805 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Швецияда 20 ёшли футболчи отишма қурбони бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Швециянинг Эребро шаҳрида тўртинчи дивизион вакили — “Форвард” клуби дарвозабони Ҳьюго Мосшаген отишма натижасида ҳалок бўлди.

Киритилди: 08:21, 26.03.2026. Ўқилди: 603 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Чехия футболидаги коррупция можароси: келишилган ўйинларда гумон қилинган клублар ва шахслар рўйхати эълон қилинди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Чехия полицияси футбол оламидаги йирик коррупцион тизимга чек қўйиш мақсадида ўнлаб шахсларни қўлга олди.

Киритилди: 07:26, 25.03.2026. Ўқилди: 744 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Колумбияда 18 ёшли футболчи ўйин вақтида ҳушини йўқотиб, вафот этди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Колумбиянинг “Мильонариос” футбол клуби ёшлар жамоаси ярим ҳимоячиси Сантьяго Кастрильон 18 ёшида вафот этди.

Киритилди: 09:00, 24.03.2026. Ўқилди: 1201 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Конго Республикаси футбол федерацияси президенти умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Конго Республикаси футбол федерацияси – Fecofoot президенти Жан-Ги Блез Майолас пул ювиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш, ноқонуний даромад олиш ва COVID-19 пандемияси даврида FIFA маблағларини ўзлаштирганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Киритилди: 19:44, 11.03.2026. Ўқилди: 1175 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик