| ЕЧЛ - 2016-17 / Финал / 03.06.2017 23:45 | ||||
ЮвентусМарио Манжукич (27) |
1
:
4
|
Реал МадридКриштиану Роналду (20, 64)Каземиро (61) Марко Асенсио (90) |
||
| Огоҳлантиришлар | |
|---|---|
| Четлатишлар | |
| Жамоалар таркиби | |
| Захира таркиби | |
| Мураббий | |
| Қўшимча маълумотлар | |
| ЕЧЛ - 2016-17 / Финал / 03.06.2017 23:45 | ||||
ЮвентусМарио Манжукич (27) |
1
:
4
|
Реал МадридКриштиану Роналду (20, 64)Каземиро (61) Марко Асенсио (90) |
||
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+4' |
![]() |
Ўйин якунланди. "Реал" Чемпионлар лигаси ғолиби! 12-марта! Чемпионлар лигаси тарихида кетма-кет икки марта совринга эга чиққан илк жамоа. Зидан эса шундай бахтли мураббийга айланган дастлабки мутахассис! Табриклар! |
| 90' |
![]() |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди |
| 90' |
![]() |
ГООООООООЛ! Марко Асенсио, 1:4! Марсело чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва ажойиб узатма берди. Ҳужумчи яқин масофадан дарвозани забт этди |
| 88' |
![]() |
Алвес дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди, аммо Навас тўпни эгаллаб олди |
| 84' |
![]() |
Хуан Кударадо қизил карточка олиб, майдонни тарк этмоқда |
| 82' |
![]() |
"Реал"да ўзгариш: Иско ўрнига Асенсио тушди |
| 82' |
![]() |
ВУУУУУУҲ! Алвес ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Сандро бош билан зарба берди. Тўп олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди! |
| 80' |
![]() |
Вуууууҳ! Роналду ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасида очилаётган Бэйл томон узатма берди. Бонуччи сўнгги паллада тўпни қайтариб қолди |
| 78' |
![]() |
"Ювентус"да ҳам ўзгариш: Пауло Дибала ўрнига Марио Лемина тушди |
| 77' |
![]() |
"Реал"да ўзгариш: Карим Бензема ўрнига Гарет Бэйл тушмоқда |
| 76' |
![]() |
"Реал" ўйинни тўла назорат қилмоқда |
| 73' |
![]() |
Марсело чап қанотдан узатма берди. Роналду зарба бера олмади |
| 72' |
![]() |
Куадрадога ҳам огоҳлантириш берилди |
| 71' |
![]() |
"Ювентус"да ўзгариш: Пьянич ўрнига Маркизио тушди |
| 70' |
![]() |
Алекс Сандро огоҳлантириш олди |
| 68' |
![]() |
"Ювентус" ўйинга қайта оладими? Қийин бўладиёв! |
| 66' |
![]() |
Барцальи ўрнига Хуан Куадрадо тушди |
| 66' |
![]() |
Миралем Пьянич сариқ олди |
| 64' |
![]() |
ГОООООООЛ! Криштиану Роналдуууууу, 1:3! Карвахаль ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Модричга узатма берди. Лука тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Роналду қаердандир пайдо бўлди ва яқин масофадан дарвозани ишғол қилди |
| 61' |
![]() |
ГООООООООЛ! Каземироооо, 1:2! Бразилиялик футболчи кутилмаганда олис масофадан зарба берди. Тўп Хедиранинг оёғига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвоза бурчагига бориб тушди. Буффон бу сафар ҳам ожиз қолди |
| 60' |
![]() |
Тўп назорати бўйича устунлик тўлалига Зидан жамоасига томон ўтди |
| 59' |
![]() |
Иско жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Анча ноаниқ |
| 58' |
![]() |
Вуууууҳ! Марсело олис устун томон узатма берди. Роналдуга тўпга ета олмади |
| 56' |
![]() |
Иско чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ичкарига узатма берди. Бу сафар Хедира Роналдунинг тўпни эгаллашига имкон бермади |
| 54' |
![]() |
Вууууууҳ! Модрич жарима майдончаси ташқарисидан чап оёқда кучли зарба берди. Буффон тўпни эгаллаб олди |
| 53' |
![]() |
Тони Кроос огоҳлантирилди. Керакмас вазиятда қоида бузди |
| 48' |
![]() |
Бурчак тўпи хавфли бўлди. Етказилган узатмага Варан зарба берди. Тўп Бонуччининг юзига тегиб, майдонни тарк этди |
| 48' |
![]() |
Вуууууҳ! Иско чап қанотдан дарвозага яқинлашиб келди. Барцальи сўнгги паллада тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга муваффақ бўлди |
| 46' |
![]() |
Олис масофадан етказилган узатма натижасида Роналду жарима майдончасининг чап томонида тўпни эгаллади ва дарвоза яқинига етказди. Кьеллини тўпни эгаллаб, хавфни бартараф этди |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлим бошланиб кетди. Таркибларда ўзгаришлар йўқ ҳозирча |
| 45+2' |
![]() |
Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча "Ювентус" - "Реал" 1:1. Танаффус. Бироз дам оламиз |
| 45' |
![]() |
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 45' |
![]() |
Каземиро олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. ноаниқ |
| 44' |
![]() |
"Реал" узоқ вақт тўпни назорат қилди. Карвахаль етказган узатмани Буффон эгаллаб олди |
| 42' |
![]() |
Карвахаль сариқ олди |
| 41' |
![]() |
Пьянич жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп мадридликларга тегиб қайтди |
| 39' |
![]() |
Манжукичга тиббий ёрдам кўрсатилди |
| 37' |
![]() |
"Юве" бурчак тўпи тепади. Брих мана шу бурчак тўпи белгилашда хатога йўл қўйди |
| 36' |
![]() |
Навбатдаги жарима тўпини Пьянич "Реал" жарима майдончасига етказди. Рамос бош билан тўпни қайтарди |
| 35' |
![]() |
Дибала йўллаган зарба натижасида тўп жонли девордаги Роналдунинг қўлига тегди. Ҳакам буни пайқамади |
| 34' |
![]() |
Модрич Дибалага нисбатан фол ишлатди. 28 метрлардан жарима зарбаси |
| 33' |
![]() |
Эҳҳҳ, Роналду! Иско чап қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдончасига яхши узатма берди. Криштиану ҳеч ким халал бермаётган вазиятда бош билан аниқ зарба бера олмади |
| 31' |
![]() |
Серхио Рамос огоҳлантириш олди |
| 31' |
![]() |
Оҳо! Роналду жарима майдончаси чизиғи устидан чалқанча услубда зарба берди. Тўпни ҳимоячи қайтарди |
| 27' |
![]() |
ГОООООООЛ! Марио Манжукиииич, 1:1! Фантастик гол! Манжукич рақиб жарима майдончаси ичида тўпни кўкраги билан қабул қилди ва деярли акробатик услубда зарба берди. Тўп Наваснинг устидан ошиб ўтиб, тўсинни силаганча тўрга бориб тушди! |
| 20' |
![]() |
ГОООООООООЛ! Криштиану Роналдууууу, 0:1! "Реал" тезкор ҳужум ташкил қилди. Кроос чап томондан олдинга бориб, Бенземага узатма берди. Карим тўпни нарига томонда очилган Роналдуни тўп билан таъминлади. Криштиану ўнг қанотдан ёрдамга келган Карвахални тўпни узатдию, ўзи жарима майдончасига кирди. Карвахал берган узатмани Роналду тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди |
| 18' |
![]() |
Криштиану жарима майдончаси ташқарисидан зарба беришга чоғланди, аммо рақиб ҳимоячилари унга имкон беришмади |
| 16' |
![]() |
Тўп назорати "Мадрид" томонга ўтди |
| 15' |
![]() |
Майдоннинг ҳар бир қаричи учун, ҳар бир тўп учун кураш кечмоқда |
| 13' |
![]() |
Карим Бензема рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан қайтарди. Ҳисоб ҳозирча - 0:0 |
| 12' |
![]() |
Пауло Дибала сариқ карточка олди. "Юве" ҳужумчиси майдон марказида рақибига тўпни олдириб қўйди ва қоида бузиш эвазига рақибнинг қарши ҳужумини тўхтатишга мажбур бўлди |
| 11' |
![]() |
Жарима майдончасига кираётган Роналдуга юқоридан узатма берилди. Кьеллини рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади |
| 9' |
![]() |
Дастлабки дақиқаларда туринликлар "Реал"нинг кўз очишига йўл қўймаяпти |
| 7' |
![]() |
ВУУУУУУҲ! "Ювентус" ўта хавфли вазият яратди. Қатор узатмалардан кейин Пьянич жарима майдончаси ташқарисидан тўпни кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва жуда хавфли зарба берди. Бурчакка кираётган тўпни Навас маҳорат билан қайтарди! |
| 4' |
![]() |
Вууууҳ! Игуиан олис масофадан кучли зарба берди. Кейлор иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди |
| 3' |
![]() |
Вууууҳ! Манжукич чап қанотдан бу сафар юқоридан узатма берди. Игуаин бош билан зарба берди. Навас тўпни эгаллаб олди |
| 1' |
![]() |
Манжукич чап қанотдан тўпни жарима майдончасига ерлатиб узатди. "Реал" футболчилари тўпни эгаллаб олдинга ўтишаётганида Модричга нисбатан фол ишлатилди |
| 1' |
![]() |
Баҳс бошланди. Тўпни ўйинга "Ювентус" футболчилари киритиб беришди |
| ' |
![]() |
Жамоалар сардорлари — Буффон ва Рамос ҳакамлар билан биргаликда тўпни ўйинга ким киритишини аниқлаб олишади |
| ' |
|
Жамоалар майдонга тушиб келмоқда |
| ' |
![]() |
Бир неча дақиқалардан сўнг Чемпионлар лигаси финалидан ўрин олган "Ювентус" - "Реал" ўйини бошланади |
| ' |
![]() |
Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари |
| ЕЧЛ - 2016-17 / Финал / 03.06.2017 23:45 | ||||
ЮвентусМарио Манжукич (27) |
1
:
4
|
Реал МадридКриштиану Роналду (20, 64)Каземиро (61) Марко Асенсио (90) |
||
| ЕЧЛ - 2016-17 / Финал / 03.06.2017 23:45 | ||||
ЮвентусМарио Манжукич (27) |
1
:
4
|
Реал МадридКриштиану Роналду (20, 64)Каземиро (61) Марко Асенсио (90) |
||
ОАВда Криштиану Роналдунинг ўғли — Криштиану Роналду-кичикнинг шахсий ҳаёти ҳақида маълумотлар тарқалди.
Киритилди: 08:05, 24.03.2026. Ўқилди: 78026 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Англия Лига кубогининг (Carabao Cup) ҳал қилувчи финал баҳси ўз якунига етди. «Уэмбли» стадионида кечган «Манчестер Сити» ва «Арсенал» ўртасидаги драматик тўқнашувда Пеп Гвардиола шогирдлари зафар қучиб, бош совринга эга чиқишди.
Киритилди: 02:07, 23.03.2026. Ўқилди: 33319 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадрид дербисидан кейинги эҳтирослар тингани йўқ.
Киритилди: 22:26, 23.03.2026. Ўқилди: 22380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мексика ва Португалия терма жамоалари ўртасида 29 март кунига белгиланган ўртоқлик учрашуви чипталар сотуви билан боғлиқ можаролар марказида қолди, деб хабар бермоқда Touchline нашри.
Киритилди: 18:53, 23.03.2026. Ўқилди: 19444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Zo'r TV телеканали бугун — 2026 йил 22-март, якшанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган.
Киритилди: 07:58, 22.03.2026. Ўқилди: 17874 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 22 мартдан Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини бошлайди. Фабио Каннаваро FIFA Series учун жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилганидан хабарингиз бор.
Киритилди: 21:38, 21.03.2026. Ўқилди: 14348 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Франциянинг «ПСЖ» клуби ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтиришни мақсад қилган ва «Барселона» вингери Ламин Ямални сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда Fichajes нашри.
Киритилди: 18:56, 23.03.2026. Ўқилди: 13395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Манчестер Сити» ҳужумчиси, юлдузли Эрлинг Холанд жорий мавсум якунланганидан кейин клубини ўзгартиришга тайёр.
Киритилди: 12:36, 21.03.2026. Ўқилди: 13273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Goal.com портали таҳлилчилари 2026 йилда «Олтин тўп» совринини қўлга киритишга асосий даъвогарлар рейтингини тақдим этишди.
Киритилди: 12:50, 22.03.2026. Ўқилди: 12371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Якшанба куни «Манчестер Сити» финалда «Арсенал»ни (2:0) мағлуб этиб, Англия Лига кубоги соҳибига айланди.
Киритилди: 13:30, 23.03.2026. Ўқилди: 10747 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Сўнгги кунларда испан ОАВда "Реал"нинг Родрига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар чиққан эди.
Киритилди: 16:22, 06.03.2026. Ўқилди: 42697 марта. Фикрлар сони: 32 та.
Opta компаниясининг суперкомпьютери статистик алгоритмлар асосида Чемпионлар лигаси 1/8 финалидаги «Реал» — «Манчестер Сити» жуфтлигида қайси жамоа кейинги босқичга чиқиш эҳтимоли юқори эканини ҳисоблаб чиқди.
Киритилди: 10:33, 10.03.2026. Ўқилди: 38450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Манчестер Сити" ва Норвегия терма жамоаси юлдузи Эрлинг Холанд ўз Instagram саҳифасида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановни туғилган куни билан табриклади.
Киритилди: 22:08, 01.03.2026. Ўқилди: 33678 марта. Фикрлар сони: 3 та.
Криштиану Роналду расман Бразилиянинг «Коритиба» клуби футболчисига айланди.
Киритилди: 13:41, 13.03.2026. Ўқилди: 30094 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ҳужумчи Роберт Левандовски "Барселона"нинг жароҳатланганлар рўйхатига тушди.
Киритилди: 19:45, 01.03.2026. Ўқилди: 27632 марта. Фикрлар сони: 6 та.
Афсонавий португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг ўғли — кичик Криштиану Роналду куни кеча Мадриднинг «Реал» академияси билан машғулот ўтказди.
Киритилди: 16:02, 25.03.2026. Ўқилди: 8755 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Миш-мишларга кўра, Хаби Алонсо шу ёзда «Ливерпуль» бошқарувини қўлга олиши мумкин.
Киритилди: 18:41, 25.03.2026. Ўқилди: 3813 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Ливерпул"нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагер Муҳаммад Салоҳнинг кетиши ҳақидаги хабарга изоҳ берди.
Киритилди: 16:33, 25.03.2026. Ўқилди: 2976 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Бир йўла бир нечта топ-клублар «Бавария» вингери Майкл Олисени ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.
Киритилди: 18:46, 25.03.2026. Ўқилди: 2817 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес «Барселона»га ўтиш имкониятидан воз кечгани йўқ.
Киритилди: 13:16, 25.03.2026. Ўқилди: 2452 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Швециянинг Эребро шаҳрида тўртинчи дивизион вакили — “Форвард” клуби дарвозабони Ҳьюго Мосшаген отишма натижасида ҳалок бўлди.
Киритилди: 08:21, 26.03.2026. Ўқилди: 323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Чехия полицияси футбол оламидаги йирик коррупцион тизимга чек қўйиш мақсадида ўнлаб шахсларни қўлга олди.
Киритилди: 07:26, 25.03.2026. Ўқилди: 598 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Колумбиянинг “Мильонариос” футбол клуби ёшлар жамоаси ярим ҳимоячиси Сантьяго Кастрильон 18 ёшида вафот этди.
Киритилди: 09:00, 24.03.2026. Ўқилди: 1058 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Конго Республикаси футбол федерацияси – Fecofoot президенти Жан-Ги Блез Майолас пул ювиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш, ноқонуний даромад олиш ва COVID-19 пандемияси даврида FIFA маблағларини ўзлаштирганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Киритилди: 19:44, 11.03.2026. Ўқилди: 1038 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Сантос» ҳужумчиси Неймарнинг ошпази меҳнат шартномаси талабларига риоя қилинмагани учун бразилиялик футболчини судга берди.
Киритилди: 00:02, 07.03.2026. Ўқилди: 2879 марта. Фикрлар сони: 3 та.
Украинанинг “Колос” клуби ўз футболчиси Даниил Колесник билан шартномани бекор қилди.
Киритилди: 10:47, 18.02.2026. Ўқилди: 789 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Руминияда Грециянинг “ПАОК” клубининг 10 нафар мухлиси кетаётган микроавтобус юк машинаси билан тўқнашиб кетди.
Киритилди: 08:23, 28.01.2026. Ўқилди: 1401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Португалиянинг Мадейра оролида номаълум шахс машҳур футболчи Криштиану Роналдунинг ҳайкалини ёқиб юборди.
Киритилди: 11:00, 22.01.2026. Ўқилди: 6080 марта. Фикрлар сони: 10 та.
Франциянинг “Мец” клуби аъзоси Таҳирис дос Сантос Янги йил арафасида Швейцариянинг Кранс-Монтана шаҳрида содир бўлган фожиали ёнғин пайтида қаҳрамонлик кўрсатди.
Киритилди: 14:49, 19.01.2026. Ўқилди: 1400 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Сенегал терма жамоаси ҳамда Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” клуби ҳужумчиси Садио Мане ўз туғилиб ўсган қишлоққа қиймати 500 минг долларга тенг шифохона қуриб берди.
Киритилди: 14:47, 19.01.2026. Ўқилди: 2513 марта. Фикрлар сони: 16 та.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|