Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания 2-1 Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

Учрашув тафсилоти

АПЛ - 2019-20 / 3-тур / 24.08.2019 21:30

Ливерпуль

Жоэль Матип (41)
Муҳаммад Салоҳ (49-пенальти, 58)
3
:
1

Арсенал

Лукас Торрейра (85)
Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
АПЛ - 2019-20 / 3-тур / 24.08.2019 21:30

Ливерпуль

Жоэль Матип (41)
Муҳаммад Салоҳ (49-пенальти, 58)
3
:
1

Арсенал

Лукас Торрейра (85)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+4'
Ўйин яккунланди. "Ливерпуль" - "Арсенал" - 3:1.
90+4'
Давид Луис жаримадан зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
90+3'
Ван Дейк сариқ карточка олди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
90'
Мхитарян офсайдда қолди
87'
Ляказеттда яхши имконият. Юқоридан етказилган узатмани Александр кўкраги билан ўзига бўйсундиришга уринди, аммо зарба беришга улгурмади
85'
ГОООООЛ! Лукас Торрейра, 3:1! "Арсенал"нинг ҳужуми ниҳоят самара берди. Обамеянг томонидан етказилган узатмани футболчи 11 метрли нуқта устида қабул қилди ва зарба берди.
81'
"Арсенал"да ўзгариш: Уиллок ўрнига Александр Ляказетт туширилди
76'
"Арсенал" бурчак зарбасидан самара чиқара олмади
75'
"Ливерпуль" ўйин темпини туширди. Клопп шогирдлари қайд этилаётган ҳисобга қарши эмас албатта.
70'
"Ливерпуль" ижросида хавфли ҳужум. Салоҳ чап қанотдан жарима майдонига кириб бориб, Мане томон узатма берди. Сўнгги паллада марказий ҳимоячи тўпни тўхтатиб қолди
69'
"Ливерпуль"да футболчи алмаштирилди: Вейналдум ўрнига Жеймс Милнер туширилди
68'
Пепе ўнг қанотдан узатма берди. Адриан тўпни илиб олди
57'
Ҳисобда ортда бораётган "Арсенал" негадир катта куч билан олдинга ташланмаяпти. Бунга шошилмаяпти
64'
"Арсенал" бурчак тўпини ўйинга киритганидан кейин яхши вазиятга эга бўлганди, амом Давид Луиз тўпни дарвоза томон буришга улгурмади
61'
"Ливерпуль" иккита ҳужум ташкил қилди. Фирмино томонидан йўлланган зарбани Лено эгаллади
58'
ГООООООЛ! Муҳаммад Салоҳ, 3:0! Мисрлик ҳужумчи Давид Луисни алдаб ўтиб кетиб, жарима майдонига кириб борди ва чап оёқда олис бурчакни аниқ нишонга олди!
56'
Вуууҳ! Робертсон чап қанотдан ҳаволатиб етказган узатмага Салоҳ бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
53'
"Ливерпуль" ўзига ишонган ҳолда рақиб дарвозаси олдида кетма-кет ҳужумлар орқали босимни ошириб бормоқда.
52'
Вууууҳ! Пепенинг узатмасидан кейин Обамеянг яккама-якка вазиятга чиқиб борди, аммо зарба беришга улгурмади. Матип ортдан етиб келиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
49'
ГООООООЛ! Муҳаммад Салоҳ, 2:0! Мисрлик футболчи Ленога ҳеч қандай имконият қолдирмади!
48'
Жарима майдони ичида Салоҳнинг формасидан тортиб қолгани учун Давид Луис сариқ карточка олди
47'
ПЕНАЛЬТИ! "Арсенал" дарвозаси томон
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча "Ливерпуль" - "Арсенал" 1:0.
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
Вуууууҳ! Салоҳ-Мане рақиб жарима майдони ичида бир-бирларини яхши тушуниб ҳаракат қилишди. Сўнгги паллада тўпни Гендузи тўпни майдондан ташқарига чиқариб юбормаганида, Муҳаммад дарвозани забт этиши мумкин эди
43'
Фирмино ижросида яна бир чиройли ҳаракат. У жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиш жараёнида бир ҳимоячини яхши алдаб ўтдию, аммо дарвозабон хавфни бартараф этди
43'
Фирмино! Жарима майдонига ёриб кираётган Салоҳ томон чиройли узатма берганди. Сўнгги паллада ҳимоячи тўпни тепиб юборди
41'
ГООООООЛ! Жоэль Матип, 1:0! Бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячи бош билан дарвозани ишғол қилди.
40'
Хавфли! Ён чизиқдан ташлаб берилган тўпни Салоҳ жарима майдони ичида қабул қилди ва ўгирилганча чап оёқда зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
39'
Майдон эгалари томонидан амалга оширилган бурчак зарбаси "Арсенал" учун тахликали бўлди. Аммо берилган зарбалар натижасида тўп дарвозагача етиб бормади
37'
Робертсон чап қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Лено тўпни осонгина илиб олди
34'
Эҳҳҳҳ, Пепе! "Ливерпуль" бурчак тўпини ўйинга киритдию, аммо меҳмонлар қарши ҳужумга қочиб кетишди. Аниқроғи, майдон маркази томон қайтарилган тўпни тўхтатиш чоғида Хендерсон қўпол хатога йўл қўйди. Пепе тўпни эгаллаб олиб, бир ҳимоячини алдаб ўтди ва посбон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Николя негадир дарвозабоннинг ўзига зарба берди. Адриан эса зарбани қайтарди
31'
Вууууҳ! "Арсенал"нинг кам сонли ҳужуми хавфли чиқди. Пепе 18 метрлардан олис юқори бурчак томон айланма зарба берди. Тўп тўсин ва устун кесишган жойдан ярим метр масофадан ўтиб кетди
30'
Трент ўнг қанотдан етказган узатмани "Арсенал" посбони эгаллаб олди
23'
Тўп назорати тўлалигича "Ливерпуль" томонида
21'
Вууууҳ! Мане ажойиб совғадан фойдалана олмади! Себальос бурчакка яқин жойда тўпни ўз жарима майдончасига етказди. Садио Мане пенальти нуқтаси устида тўпни эгаллаб олди-ю, дарвоза томон зарба берди. Тўпни Лено эгаллаб олди
20'
Робертсон ўз қанотидан узатма берди. Салоҳ узатмага ета олмади
19'
"Арсенал" қарши ҳужум ташкил қилди. Пепе 24 метрлардан аниқ зарба берди. Тўпни Адриан эгаллади
17'
"Ливерпуль"нинг дастлабки дақиқалардаги босимидан чиқиб кетган "канонирлар", энди ўзлари тўпни назорат қилишмоқда
13'
Мане чап қанотдан жарима майдонига кириб, дарвоза яқинига узатма беришга уринди, аммо тўп ҳимоячи орқали дарвозабонга бориб тушди
11'
ВУУУУУУҲ! "Арсенал" ҳисобни очишга жуда яқин келди! Меҳмонлар олдинга чизиққа узатма беришди, Адриан олдинга югуриб чиқдию, тўпни тепиб юборишда муваффақиятсиз ҳаракат қилди. Тўпни Обамеянг эгаллаб олиб, 17 метрлардан зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб, майдонни тарк этди
9'
"Ливерпуль" бурчак зарбасини амалга оширди. Вейналдум жарима майдони ичида тўпни эгалладию, чап оёқда аниқ зарба бера олмади. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
7'
Меҳмонларнинг дастлабки ҳужуми муваффақиятсиз чиқди. Николя Пепе ўнг қанотдан олдинга ўтиб, ҳимоячиларни алдамоқчи бўлдию, тўпни йўқотди
4'
Мезбонлар жарима тўпини ўйинга киритишди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
2'
Вуууууҳ! "Ливерпуль" ҳисобни очиши мумкин эди. Робертсон чап қанотдан олдинга ўтди ва дарвозабон майдони томон узатма берди. Фирмино тўпга ташланишга бироз кеч қолди. Акс ҳолда дарвозанинг бўш қолган қисмига тўпни буриб қўйиши мумкин эди
1'
Тўпни ўйинга мерсисайдликлар киритиб беришди
'
"Ливерпуль" қизил, "Арсенал" эса тўқ кўк ранг рангли формада ўйнайдий
'
Жамоалар майдонга чиқиб келиш арафасида
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Англия чемпионатининг 3-тури доирасида марказий ўйин "Энфилд" стадионида бўлиб ўтади. "Ливерпуль" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилмоқда.
АПЛ - 2019-20 / 3-тур / 24.08.2019 21:30

Ливерпуль

Жоэль Матип (41)
Муҳаммад Салоҳ (49-пенальти, 58)
3
:
1

Арсенал

Лукас Торрейра (85)

АПЛ - 2019-20 / 3-тур / 24.08.2019 21:30

Ливерпуль

Жоэль Матип (41)
Муҳаммад Салоҳ (49-пенальти, 58)
3
:
1

Арсенал

Лукас Торрейра (85)

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

ЖЧ-2026 мусобақасининг 1/8 финалидан ўрин олган Франция — Парагвай (1:0) учрашувида ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташевнинг ҳаракатлари халқаро спорт жамоатчилиги, хусусан, нуфузли нашрлар томонидан жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Киритилди: 10:35, 05.07.2026. Ўқилди: 20820 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мессининг турмуш ўртоғи Роналдунинг қайлиғига мурожаат қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Мессининг турмуш ўртоғи Антонела Рокуццо Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналдунинг қаллиғи Жоржина Родригесга янги кийим бренди тақдимоти муносабати билан юборилган совға учун миннатдорлик билдирди.

Киритилди: 23:11, 06.07.2026. Ўқилди: 16804 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/8 финалида Испаниядан учралган мағлубиятдан (0:1) сўнг ижтимоий тармоқларда қисқача муносабат билдирди.

Киритилди: 09:08, 09.07.2026. Ўқилди: 16503 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2026дан чиқиб кетганидан сўнг ватанига биттагина ўйинчи — «Фламенго» ҳимоячиси Данило Луис да Силва билан қайтди.

Киритилди: 18:49, 08.07.2026. Ўқилди: 15353 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Криштиану Роналду ЖЧ-2026дан чиқиб кетгач баёнот берди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду ЖЧ-2026 1/8 финалида Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Киритилди: 05:26, 07.07.2026. Ўқилди: 13237 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Фабио Каннаваро ЖЧ-2026дан кейин Италияда нималар билан шуғулланаётганини кўрсатди (фото)

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Мураббий
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Италиядан илк суратини ижтимоий тармоқда эълон қилди.

Киритилди: 08:55, 05.07.2026. Ўқилди: 11922 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Барселона" футболчиси Саудияга кетишга рози бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Каталониянинг "Барселона" клуби таянч ярим ҳимоячиси Марк Касадо фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин.

Киритилди: 18:37, 04.07.2026. Ўқилди: 11365 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Нурмагомедов Португалия мусобақадан чиқиб кетганидан сўнг пост жойлаштирди: «Фақат бир гапни айтаман»

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Енгил вазнда UFC собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов Португалия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатини тарк этганидан сўнг пост қолдирди.

Киритилди: 10:43, 07.07.2026. Ўқилди: 9724 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Миср футбол ассоциацияси (EFA) расмий сайтида баёнот эълон қилди.

Киритилди: 08:39, 09.07.2026. Ўқилди: 9201 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Арсенал»нинг собиқ бош мураббийи, ҳозирда эса ФИФАнинг футболни глобал ривожлантириш бўлими раҳбари Арсен Венгер Жаҳон чемпионати-2026 фаворитлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Киритилди: 15:31, 08.07.2026. Ўқилди: 8788 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду ва Ҳусанов ўртасидаги мулоқот тафсилотлари маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

«Пахтакор» клубларининг собиқ ҳужумчиси Азамат Абдураимов Жаҳон чемпионати–2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Ўзбекистон — Португалия (0:5) учрашувидан кейин Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда Криштиану Роналду ўртасида кечган суҳбат ҳақида гапирди.

Киритилди: 11:56, 01.07.2026. Ўқилди: 78919 марта. Фикрлар сони: 0 та.

FIFA президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоасига мурожаат қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

FIFA президенти Жанни Инфантино ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистон миллий терма жамоасига Жаҳон чемпионатидаги илк иштирок учун миннатдорлик билдириб, келгуси мусобақаларда омад тилади.

Киритилди: 20:52, 02.07.2026. Ўқилди: 56850 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЖЧ-2026да ғолиб чиқиш имконияти 0% бўлган иккита терма жамоа номи маълум қилинди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Opta суперкомпьютери Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида миллий терма жамоаларнинг ғолиб чиқиш имкониятларини таҳлил қилиб чиқди.

Киритилди: 10:49, 11.06.2026. Ўқилди: 48644 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Аббосбек Файзуллаев ўзининг орзудаги клубини айтди

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар

Ўзбекистон терма жамоаси ва Туркиянинг «Истанбул Башакшеҳир» клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев келажакда «Барселона» сафида тўп суришни орзу қилишини маълум қилди.

Киритилди: 10:26, 15.06.2026. Ўқилди: 38219 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЖЧ-2026. Бугунги ўйинлар жадвали

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Жаҳон чемпионати старт олди.

Киритилди: 10:38, 12.06.2026. Ўқилди: 34902 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЖЧ-2026. Меринонинг голи Испанияни ярим финалга олиб чиқди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Испания терма жамоаси ЖЧ-2026 чорак финалида Бельгияни мағлуб этди — 2:1.

Киритилди: 02:08, 11.07.2026. Ўқилди: 2802 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Манчестер Сити» Грилиш бўйича бир қарорга келди

Бўлим: ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» вингер Жек Грилишни ёзги трансферлар ойнасида сотишга тайёр. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.

Киритилди: 18:28, 10.07.2026. Ўқилди: 2428 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Расман: Жорже Жезуш – Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Тайинловлар
Рукн: Янгиликлар

Жорже Жезуш расман Португалия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Киритилди: 19:51, 10.07.2026. Ўқилди: 2331 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Барселона" футболчиси "ПСЖ"га ўтишга яқин турибди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

"ПСЖ" "Барселона" ҳужумчиси Ферран Торрес билан дастлабки келишувга эришди.

Киритилди: 09:41, 11.07.2026. Ўқилди: 2155 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мане Сенегал терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар

Садио Мане Cенегал миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

Киритилди: 17:04, 10.07.2026. Ўқилди: 1858 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Аргентинада Лионель Мессига бағишланган дунёдаги энг баланд ҳайкал очилди (видео)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Аргентинанинг Неукен вилоятида жойлашган Кутраль-Ко шаҳрида Лионель Мессига бағишланган дунёдаги энг баланд ҳайкалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Киритилди: 05:26, 21.06.2026. Ўқилди: 4107 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси ЙТҲга учради

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Россия миллий терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Фёдор Кудряшов йўл-транспорт ҳодисасига учраб, шифохонага ётқизилди.

Киритилди: 11:54, 04.06.2026. Ўқилди: 958 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Исроил фаластинлик аёл футболчини ҳибсга олди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Исроил ҳукумати Фаластин аёллар миллий терма жамоасининг 20 ёшли футболчиси Ренд Ҳалаванийни ҳибсга олди.

Киритилди: 11:37, 04.06.2026. Ўқилди: 1393 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Азар ЖЧ–2026 олдидан «Эден» бургерларини тақдим этди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Челси» ва «Реал» клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Эден Азар Бельгиянинг Quick тез овқатланиш тармоғи билан ҳамкорликни бошлади.

Киритилди: 10:00, 03.06.2026. Ўқилди: 865 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Раҳим Стерлинг гиёҳванд модда таъсирида автомобил бошқарганликда гумонланиб қўлга олинди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Раҳим Стерлинг гиёҳванд модда таъсири остида автомобил бошқарганликда гумон қилиниб, полиция томонидан қўлга олинди.

Киритилди: 08:58, 30.05.2026. Ўқилди: 919 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эрлинг Ҳоланд анимацион фильмда викинг қаҳрамонига овоз беради

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.

Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1265 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.

Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2858 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду 1,32 млн долларга машина сотиб олди (фото)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.

Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3815 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 44191 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШда спортчиларни олиб кетаётган самолёт қулаб тушди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.

Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 1033 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик