Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Учрашув тафсилоти

Ўзбекистон кубоги - 2019 / Финал / 26.10.2019 17:00

Пахтакор

Драган Черан (31, 61-пенальти, 77)
3
:
0

ОКМК

Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
Ўзбекистон кубоги - 2019 / Финал / 26.10.2019 17:00

Пахтакор

Драган Черан (31, 61-пенальти, 77)
3
:
0

ОКМК

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+3'
Ўйин якунланди. "Пахтакор" - 12 карра Ўзбекистон кубоги соҳиби!
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Эҳҳҳҳ, Ҳамдамов! Дарвозабон билан яккама-яякка вазиятга чиқиб, имкониятдан фойдалана олмади!
89'
"Пахтакор"да ўзгариш: Собирхўжаев ўрнига Егор Кримец тушди
87'
Жасур Ҳакимов рақиб тўп учун курашда Суюновни алдаб ўтиб, аммо бўш қолган дарвозани ишғол қилиши мумкин бўлган вазиятда мувозанатни сақлай олмасдан йиқилиб тушди
86'
"Пахтакор"да ўзгариш: Фаррух Сайфиев ўрнига Владимир Козак майдонга тушди
81'
Хавфли вазият! Машарипов 5 метрдан ўткир бурчак остида зарба берди. Султонов тўпни эгаллаб олди
79'
"Пахтакор"да ўзгариш: Игорь Сергеев ўрнига Марат Бикмаев майдонга туширилди
78'
Ҳожиакбар Алижонов сариқ карточка олди
74'
ГОООООООЛ! Драган Черан, 3:0! Хет-трик! Машарипов чап қанотдан етказган узатмани болқонлик футболчи жарима майдони чизиғи устидан тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди
67'
Тўп назорати "шерлар" томонида
63'
АГМКда ўзгариш: Драган Черан ўрнига Санъат Шихов майдонга туширилди
61'
ГОООООООЛ! Драган Черан, 2:0!
60'
ПЕНАЛЬТИ! АГМК дарвозасига! Чераннинг узатмасидан кейин тўпга ҳаракат қилаётган Машариповни Шораҳмедов қўли билан тортиб қолди
58'
Вуууҳ! Султоновдан сэйв! Машарипов жарима майдонига етказиб берган узатмага Черан яқин масофадан зарба берди. Суҳроб тўпни қайтарди
54'
ВУУУУУҲ! Ҳамдамов жарима майдони чизиғи устида тўпни қабул қилиб, чап оёқда зарба берди. Тўп устунга текканча майдонни тарк этди
47'
Хавфли зарба! Григалашвили жарима майдони остонасидан кучли зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Пахтакор" - АГМК - 1:0. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
44'
ВУУУУҲ! Ҳисоб тенглашишига бир бахя қолди. Григалашвили чап қанотда Алижоновни алдаб ўтиб, дарвоза майдонига узатма берди. Нурматов тўпни дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Аммо ҳимоячилар тўпни эгаллаб, хавфни бартараф этишди
41'
Мурод Тошматов жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади. Ҳимоячи тегиб ўз тезлигини йўқотган тўпни Суюнов эгаллаб олди
40'
Григалашвили офсайдда қолди
37'
Арвеладзе жамоаси иккинчи голни уриб олиш учун ҳаракатни давом эттирмоқда
35'
ВУУУУУҲ! Ҳамдамовнинг ўта хавфли зарбасини Султонов ажойиб сэйв билан қайтарди!
33'
"Пахтакор" яна бир хавфли ҳужум ташкил қилди. Машарипов ўнг томондан олдинга ўтиб, жарима майдонининг нариги томонида очилган Ҳамдамовга узатма берди. Достон бир уринишда тўпни ўзига бўйсундириб, иккинчи уринишда зарба берди. Дарвозабон тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди
31'
ГООООООООЛ! Драган ЧЕРАН, 1:0! Тошкентликлар майдон марказида ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, олдинга ўтишди. Ҳамдамовнинг пасидан кейин Черан 25 метрлардан шу қадар мукаммал зарбани амалга оширдики, тўп дарвозабоннинг устидан ошиб, тўрга бориб тушди
29'
Эглужа 22 метрлардан зарба берди. Ноаниқ
27'
АГМКнинг хавфли ҳужуми. Григалашвили жарима майдони ичида Алижоновни алдаб ўтиб, олис бурчак томон зарба берди. Симич зарбани қайтариб қолди
26'
Миржамол Қосимов яқин бурчак томон аниқ зарба берди. Суюнов зарбани қайтарди
25'
АГМК рақиб жарима майдони бурчагидан жарима зарбаси ишлади.
23'
Машарипов жарима майдони ичига кираётиб йиқилди, рефери уни ўрнидан туриш кераклигини таъкидлаб, ўйинни тўхтатмади. Жалолиддин Шерзод Қосимовга кескин эътироз билдирди
20'
АГМК ижросида яхши ҳужум. Олмалиқлар бурчак зарбаси ишлашди
15'
ВУУУУУУҲ! Олис масофадан етказилган узатмани Ҳамдамов жарима майдони ичида кўкраги билан ўзига бўйсундирганча ичкарига кириб борди ва қайчи услубида зарба беришга ҳаракат қилди. Аммо тўп юқоридан ўтиб кетди
12'
ВУУУУҲ! Бурчакдан етказилган узатмага Симич бош билан зарба берди. Тўп яқин устунга тегиб қайтди!
11'
Вууууҳ! "Пахтакор" ҳисобни очиши мумкин эди. Машарипов чап қанотдан жарима майдонига кириб, зарба берди. Зарбани Султонов қайтарди ва ундан қайтган тўпни ҳимоячи майдондан ташқарига чиқариб юборди
9'
"Пахтакор" марказга яқин жойдан жарима зарбасини амалга оширди. Симич бош билан зарба берганидан сўнг тўп тўсин устидан ўтиб кетди
7'
Тўп назорати тошкентликлар томонига ўтди. Қосимов жамоаси эса ҳимояланмоқда ва қарши ҳужум тактикасида ўйнамоқда
4'
Ўйин жарима майдонидан жарима майдонигача давом этяпти. Ҳозир Ҳамдамов ўнг қанотда бир ҳимоячини алдаб, дарвоза олдига узатма берди. Сардор Раҳмонов тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди
1'
Шерзод Қосимовнинг ҳуштаги ангради. Тўпни ўйинга АГМК киритиб берди
'
Ўйинни томоша қилиш учун кўпгина футбол мутахассислари, жумлада, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов "Локомотив" стадионига ташриф буюрган
'
"Пахтакор" бугун кўк-сариқ йўл-йўл, олмалиқликлар эса оқ рангли футболкада ҳаракат қилишади.
'
Ўйиндан олдин Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграмоқда
'
Диққат, "Пахтакор" ва АГМК жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда
'
Жамоалар чигилёзлди машғулотни якунлаб, кийиниш хонасига йўл олишди.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Бугун Ўзбекистон кубоги ғолиби аниқланади. Тошкентдаги "Локомотив" стадионида «Пахтакор» ва АГМК финалда тўқнаш келишмоқда.
Ўзбекистон кубоги - 2019 / Финал / 26.10.2019 17:00

Пахтакор

Драган Черан (31, 61-пенальти, 77)
3
:
0

ОКМК


Ўзбекистон кубоги - 2019 / Финал / 26.10.2019 17:00

Пахтакор

Драган Черан (31, 61-пенальти, 77)
3
:
0

ОКМК


«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби яқинлашиб келаётган ёзги трансфер ойнасида таркибни жиддий равишда қисқартиришни режалаштирмоқда.

Киритилди: 13:42, 13.05.2026. Ўқилди: 17819 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Opta суперкомпьютери 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоаларнинг имкониятларини ҳисоблаб чиқди.

Киритилди: 23:58, 15.05.2026. Ўқилди: 17226 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди.

Киритилди: 20:39, 17.05.2026. Ўқилди: 13319 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Бўлим: ЕВРОПА / Мамлакат кубоклари / Англия: ФА кубоги
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия кубоги финали доирасида “Челси” — “Манчестер Сити” учрашувида (0:1) асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Киритилди: 23:39, 16.05.2026. Ўқилди: 11835 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Абдуқодир Ҳусановнинг “Кристал Пэлас”га қарши муҳим ўйиндаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Англия Премьер Лигасининг 31-тури доирасидаги қолдирилган учрашувда “Манчестер Сити” ўз майдонида “Кристал Пэлас”ни қабул қилди.

Киритилди: 06:15, 14.05.2026. Ўқилди: 10381 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эндрик «Лион» билан хайрлашди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчи Эндрикнинг келажаги борасида бир қарорга келди.

Киритилди: 18:11, 13.05.2026. Ўқилди: 10223 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Омар Мармуш фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин.

Киритилди: 14:54, 15.05.2026. Ўқилди: 8839 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 11:42, 17.05.2026. Ўқилди: 8451 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирданоқ таркибни кучайтириш масаласини фаол муҳокама қилмоқда.

Киритилди: 15:07, 18.05.2026. Ўқилди: 8119 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Куман: «Барселона» афсусланади...»

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Футбол бўйича Нидерландия миллий терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман "Барселона" сафида ижара асосида тўп сураётган ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг келажаги борасида фикр билдирди.

Киритилди: 09:36, 12.05.2026. Ўқилди: 7806 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Киритилди: 21:43, 02.05.2026. Ўқилди: 50558 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 43916 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Килиан Мбаппе кутилмаганда АПЛга йўл олиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоадаги келажаги борасида кутилмаган хабарлар тарқалди.

Киритилди: 08:32, 10.05.2026. Ўқилди: 29623 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мбаппе ўзини фош қилиб қўйди (фото)

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»га имкониятни бой берди (0:2) ва Ла Лигада чемпионлик учун бор бўлган охирги имкониятларини ҳам йўқотди.

Киритилди: 13:39, 11.05.2026. Ўқилди: 28486 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Киритилди: 09:26, 20.04.2026. Ўқилди: 24118 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Жозе Моуриньо яқин орада Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийлигига қайтади.

Киритилди: 16:10, 18.05.2026. Ўқилди: 3885 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасида мавсум тўпурар бўлди

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Башакшеҳир" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг жорий мавсумида энг яхши тўпурарга айланди.

Киритилди: 06:41, 18.05.2026. Ўқилди: 3274 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» вингери Ламин Ямал Роберт Левандовскининг «Камп Ноу» мухлислари билан хайрлашувига муносабат билдирди.

Киритилди: 12:52, 18.05.2026. Ўқилди: 2378 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо, агар Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийлигига тайинланса, ўз ёнида кимни ёрдамчи сифатида кўришни хоҳлаётгани ҳақида бош қотирмоқда.

Киритилди: 19:15, 18.05.2026. Ўқилди: 1759 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда»

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Кубогидаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди ва ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов борасида илиқ фикрлар билдирди.

Киритилди: 17:10, 18.05.2026. Ўқилди: 1690 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эрлинг Ҳоланд анимацион фильмда викинг қаҳрамонига овоз беради

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.

Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1118 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.

Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2729 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду 1,32 млн долларга машина сотиб олди (фото)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.

Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3512 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШда спортчиларни олиб кетаётган самолёт қулаб тушди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.

Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 956 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Даҳшатли жароҳат ва кутилмаган воқеа: Руминия чемпионатида тез ёрдам машинаси лойга ботиб қолди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.

Киритилди: 15:10, 02.05.2026. Ўқилди: 1402 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Колумбиялик велоспортчи пойгадаги ҳалокатдан бир неча кун ўтиб вафот этди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.

Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 898 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания Олий суди Неймар ва «Барселона»нинг собиқ президентларини оқлади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфери билан боғлиқ кўп йиллик суд жараёни якунига етди.

Киритилди: 20:32, 22.04.2026. Ўқилди: 2384 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Италия футболида навбатдаги можаро — 50 нафар футболчи интим хизматлардан фойдалангани маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.

Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 1982 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Дания клуби футболчиси пичоқбозлик оқибатида оғир жароҳат олди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Данияда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида “Мидтюлланд” клубининг гвинеялик ярим ҳимоячиси Аламара Жаби икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Киритилди: 20:28, 21.04.2026. Ўқилди: 1081 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эквадорда футбол ҳаками ўйин пайтида майдоннинг ўзида отиб ўлдирилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди.

Киритилди: 23:11, 15.04.2026. Ўқилди: 1060 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик