| АПЛ - 2014-15 / 4-тур / 13.09.2014 16:45 | ||||
АрсеналУилшир (63)Санчес (74) |
2
:
2
|
Манчестер СитиАгуэро (28)Демичелис (83) |
||
| Огоҳлантиришлар | |
|---|---|
| Четлатишлар | |
| Жамоалар таркиби | |
| Захира таркиби | |
| Мураббий | |
| Қўшимча маълумотлар | |
| АПЛ - 2014-15 / 4-тур / 13.09.2014 16:45 | ||||
АрсеналУилшир (63)Санчес (74) |
2
:
2
|
Манчестер СитиАгуэро (28)Демичелис (83) |
||
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| ' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат. Бироздан сўнг АПЛдан ЛА лига ўйинига эътибор қаратамиз. Сайтдан узоқлашманг |
| ' |
![]() |
"Арсенал" - "Манчестер Сити" - 2:2. Жанговар дуранг! Ушбу натижа "Челси"ни фойдасига ишлаши аниқ. Моуриньо шогирдлари бугун ғалаба қозонишса, таъқибчиларидан илгарилаб кетишади. |
| 90+7' |
![]() |
Шу вазиятда эса бош ҳакам Клатенбург ҳуштак чалиб, ўйинни якунлаб берди. |
| 90+7' |
![]() |
Давид Силва чап қанотдан жарима тўпини жарима майдончасига етказиб берди. Тўп Компанининг бошидан орқа томонга ўтиб кетди. |
| 90+4' |
![]() |
"Сити" қўшимча дақиқаларни жуда кучли ўтказмоқда. Косьелни жарима майдончаси ташқарисидан чиройли узатма билан Жекони бирга-бир вазиятга чиқарди. Эдин зарба берди ва посбон тўпни ён томонга уриб юборди. Насри бўш қолган дарвозани ишғол қилди, аммо гол инобатга олинмади. Боиси, зарба берилаётганда Самир офсайдга чиқиб улгурган экан! |
| 90+3' |
![]() |
Вууууҳ, омад "Арсенал"га тиржайиб боқди! Тўп ўнг қанотдан жарима майдончасига етказди. Ҳимоячи Жекор таъқиби остида тўпни ён томонга тепиб юбормоқчи бўлди шекилли, аммо тўп дарвозабоннинг устидан ошди ва дарвоза устунига тегиб қайтди! Қайтган тўпни Шченсни эгаллаб олди |
| 90' |
![]() |
Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди |
| 88' |
![]() |
Вууууҳҳҳ! Коларовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Шченсни ўша бурчакни қўриқлаётган бўлса-да, тўп устундан қайтди |
| 87' |
![]() |
Уэлбек майдонни тарк этди. Алекс Окслейд-Чемберлен ўйинни давом эттиради |
| 87' |
![]() |
Уэлбек жарима майдончаси бурчагидан дарвозанинг олис бурчагига айлантирди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
| 86' |
![]() |
Шаҳарликларнинг ҳужумини мезбонлар бир амаллаб бартараф этишди |
| 83' |
![]() |
Бурчакдан етказилган тўпга Мартин Демичелис бош билан зарба берди. Дарвозанинг юқори бурчагига йўл олган тўп аввал посбоннинг қўлига, кейин эса дарвоза устунига тегиб, чизиқни кесиб этди. 2:2! |
| 83' |
![]() |
ГОООООЛЛЛ! Демичелис, 2:2!!! |
| 83' |
![]() |
"МС" бурчак тўпи ишлади |
| 79' |
![]() |
Дебюши жиддий жароҳат олди. Уни замбилда майдон ташқарисига олиб чиқиб кетишди |
| 77' |
![]() |
"Сити"да ўзгариш: Фернандиьно ўрнига Коларов тушди |
| 76' |
![]() |
Вууууҳ, Ўзилнинг чиройли узатмасидан кейин Косьелни дарвозабон билан юзма-юз ҳолатга чиқди, аммо дарвозага аниқ зарба бера олмади! |
| 74' |
![]() |
"Арсенал" ҳисобда олинга чиқиб олди! Тўп ўнг қанотда жарима майдончасига етказилганидан кейин ҳимоячилар уни қайтаришди. Рэмзи бош билан тўпни яна жарима майдончасига қайтарди. Ҳимоячилар билан бир чизиқда турган Санчес тўпни ерга туширмасдан олис юқори бурчакка жойлаб қўйди!!! |
| 74' |
![]() |
ГОООООООООЛЛЛЛ! Алексис Санчес, 2:1!!! |
| 72' |
![]() |
Самир Насри 18 метрдан кучли зарба берди. Войцех Шченсни тўпни эгаллаб олди |
| 69' |
![]() |
Ўзил чап қанотдан ҳужумга қўшилди Монреални тўп билан таъминлади. У эса дарвозабон майдончаси томон тўпни етказди. Мудофаа вакиллари хавфни бартараф этишди |
| 64' |
![]() |
Агуэро сариқ карточка олди |
| 63' |
![]() |
Уилширнинг ўзи тўпни эгаллаб олди ва жарима майдончаси остонасидаги Рэмзига тўпни етказди. Аарон эса жарима майдончасига кириб бораётган Уилширни тўп билан таъминлади ва футболчи бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, ўткир бурчак остида бўлишига қарамай, тўпни Харт устидан ўтказиб, ҳисобни тенглаштирди! |
| 63' |
![]() |
ГООООЛЛЛ! Уилшир, 1:1!! |
| 62' |
![]() |
"Арсенал" ҳимоячиси Монреал сариқ карточка олди |
| 59' |
![]() |
Клиши Силва билан "девор" ўйнади ва бирга-бир вазиятда тўпни Шченсни устидан оширди. Тўп эса дарвозанинг олис устуни ёнидан майдонни тарк этди. Тўпнинг ҳаракатини ҳимоячи назорат қилиб борди |
| 58' |
![]() |
"Арсенал" майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, тезкор ҳужумга ўтди. Санчес жарима майдончаси остонасигача бориб, ўнг қанотдан ичкарига кираётган Уэлбекни тўп билан таъминламоқчи бўлди. "Сити" мудофааси яхши ўйнади |
| 55' |
![]() |
"Сити" футболчилари ўнг қанотда очиқ турган Навасни олдинга бошлашди. Хесус дарвозабон майдончасига тўпни етказди, марказий ҳимоячилар хушёр ҳаракат қилишди |
| 53' |
![]() |
"Сити" футболчилари тўпни назорат қилишди ва жарима майдончасига етказиб беришди. Дарвозабон тўпни осонлик билан эгаллаб олди |
| 48' |
![]() |
"Арсенал" бу сафар қисқа паслар орқали жарима майдончасининг ўнг қанотиданн ҳужум ташкил қилди. Санчес дарвозабон майдончасига тўпни узатди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди |
| 47' |
![]() |
Венгер шогирдлари марказ бўйлаб ҳужум ташкил қилишди. Ўзил жарима майдончаси ичида тўпни қап қанотда очилган Уэлбекка етказди. Даннининг зарбаси кучсиз чиқди ва Харт тўпни эгаллаб олди |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 46' |
![]() |
"Сити"да ўзгариш бўлади. Самир Насри майдонга тушди. Лемпард захирага олинди |
| ' |
![]() |
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда |
| ' |
|
Ҳозирча "Арсенал" - "Манчестер Сити" - 0:1. Танаффус. |
| 45' |
![]() |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳакам компенсация вақти қўшилмади. |
| 45' |
![]() |
"Канонирлар" жарима зарбасини жарима майдончасига етказиб беришди. "Шаҳарликлар" хавфни бартараф этишди |
| 42' |
![]() |
"Сити" қисқа паслар орқали жарима майдончага кириб борди. Ҳимоячилар сўнгги дамда тўпни эгаллаб олишди |
| 41' |
![]() |
Санчес жарима тўпини жарима майдончасига етказиб берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди, Ўзил эса 20 метрлардан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
| 40' |
![]() |
Санчесга нисбатан фол ишлатилди. Жарима зарбаси |
| 38' |
![]() |
Ўзил олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Анча ноаниқ |
| 35' |
![]() |
Мезбонлар зич ҳимояни ёриб ўта олишмаяпти. |
| 32' |
![]() |
Вуууҳ! Голдан руҳланган "шаҳарликлар" ҳужумни кучайтиришмоқда. Навас яна бир марта жамоадоши Сабалетани қулай вазиятга чиқарди. Унинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Шченсни қайтарди! |
| 28' |
![]() |
"Сити" қарши ҳужумда гол урди. Навас жарима майдончасининг ўнг томонидан тўпни дарвозабон майдончасига яқин жойга узатди. Ҳимоячилар ва дарвозабонга нисбатан чаққонлик қилган Агуэро бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилди! |
| 28' |
![]() |
ГООООООЛЛЛ! Агуэро, 0:1! |
| 26' |
![]() |
Лемпард мезбонлар жарима майдончаси ташқарисида Агуэро билан "девор" ўйнади ва дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвоўа устидан ўтиб кетди |
| 25' |
![]() |
Кичик устунлик ва тўп билан муомала "Арсенал" томонида. "Сити" қарши ҳужумда ўйнашга мажбур бўлмоқда |
| 22' |
![]() |
Франк Лемпардга "сариқ". У майдон марказида Рэмзини йиқитиб, тезкор қарши ҳужумни бузди |
| 21' |
![]() |
Санчеснинг узатмасини Харт эгаллаб олди |
| 21' |
![]() |
Компани Рэмзига нисбатан фол ишлатди. Жарима зарбаси |
| 20' |
![]() |
Агуэро офсайдда қолди |
| 16' |
![]() |
Фернандиньонинг жарима майдончасига етказган тўпига Сабалета ета олмади |
| 14' |
![]() |
"Арсенал"нинг марказ бўйлаб ташкил этган ҳужуми Рэмзининг зарбаси билан якунланди. Харт тўпни эгаллаб олди |
| 13' |
![]() |
Навас жарима майдончасининг ўнг қанотида дарвозабон майдончаси томон узатмани амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак тўпини посбон эгаллаб олди |
| 12' |
![]() |
Вууууууууҳ, Уэлбеееееккк! Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва "парашют" услубида тўпни дарвозабон устидан оширди. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Харт эгаллаб олди!!! |
| 11' |
![]() |
Ўзил нозик узатма билан чап қанотдан жарима майдончаси ичидаги Уэлбекни тўп билан таъминланди. Данни тўпни дарвозага йўллай олмади |
| 10' |
![]() |
Агуэро 2-3 нафар ҳимоячилар орасидан ўтиб кетди ва ўткир бурчакка ўтиб, дарвозабон майдончаси томон тўпни етказди. Шченсни тўпни эгалаб олди |
| 8' |
![]() |
Харт меҳмонларни қутқармоқда. Жарима майдончасига етказилган тўпга чиқишда Харт чаққонлик қилди, акс ҳолда "Канонирлар" ҳужумчиси у билан яккама-якка вазиятга чиқаётганди |
| 7' |
![]() |
Алексис Санчес! 18 метрдан кучли зарба йўллади. Жо Харт тўпни эгаллаб олди! |
| 6' |
|
Томонлар бир мартадан ҳужум ташкил қилишди. Ҳимоячилар хушёр ўйнашмоқда. |
| 3' |
|
Жамоалар эҳтиёткорлик билан ўйинни бошлашди |
| 1' |
![]() |
Ўйин бошланди! |
| ' |
![]() |
"Арсенал" ўзининг анъанавий қизил-оқ, "Сити" эса оч кўк рангли формасида ҳаракат қилишади |
| ' |
|
Ўйин бошланишига 4 дақиқа қолмоқда. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда |
| ' |
|
Френк Лэмпард бугун "Ман. Сити" сафида бошланғич таркибда майдонга тушаётган эътиборга молик ҳолат |
| ' |
![]() |
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ! Барчангизни Англия Премьер-лигаси 4-туридан ўрин олган марказий баҳсни кузатиб боришга таклиф қиламиз. "Арсенал" ўз майдонида мамлакат чемпиони "Манчестер Сити"ни қабул қилади |
| АПЛ - 2014-15 / 4-тур / 13.09.2014 16:45 | ||||
АрсеналУилшир (63)Санчес (74) |
2
:
2
|
Манчестер СитиАгуэро (28)Демичелис (83) |
||
| АПЛ - 2014-15 / 4-тур / 13.09.2014 16:45 | ||||
АрсеналУилшир (63)Санчес (74) |
2
:
2
|
Манчестер СитиАгуэро (28)Демичелис (83) |
||
Severity: Notice
Message: Undefined property: stdClass::$title_uz
Filename: site/match_center.php
Line Number: 353
Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов ҳамда англиялик Жек Каттерал ушбу жангдан қанча ишлаб топгани маълум бўлди.
Киритилди: 08:45, 26.05.2026. Ўқилди: 22205 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Манчестер Сити» дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма ўз жамоадоши — ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов билан ҳазиллашди, деб хабар берди Sports.kz.
Киритилди: 22:44, 26.05.2026. Ўқилди: 21290 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес фаолиятини давом эттириш учун ўзига маъқул бўлган вариантни танлади.
Киритилди: 08:53, 22.05.2026. Ўқилди: 19913 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Бироз аввал Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Жаҳон чемпионати қайдномасига киритилган 26 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.
Киритилди: 16:28, 25.05.2026. Ўқилди: 15716 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мураббий Альваро Арбелоа «Реал»ни тарк этганидан кейин унга хайрлашув сўзларини билдирган футболчиларга, жумладан Килиан Мбаппега ҳам ижтимоий тармоқларда мурожаат қилди.
Киритилди: 11:00, 26.05.2026. Ўқилди: 12575 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш мақсадида ташкил этилаётган тадбирни жонли эфирда трансляция қилади.
Киритилди: 06:18, 22.05.2026. Ўқилди: 9864 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал» ҳужум чизиғига суперюлдуз футболчини олиб келиш ғоясидан воз кечмаяпти.
Киритилди: 09:18, 26.05.2026. Ўқилди: 8806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг "Реал" клуби яқин тарихдаги энг кенг кўламли таркиб тозалашини амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда.
Киритилди: 21:49, 24.05.2026. Ўқилди: 8790 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски мавсум якунланганидан кейин клубни тарк этади.
Киритилди: 11:08, 22.05.2026. Ўқилди: 8701 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Манбаларнинг хабар беришича, Хаби Алонсо жамоага келганидан сўнг «Челси» ҳужумчи Лиам Делап билан хайрлашади.
Киритилди: 19:07, 22.05.2026. Ўқилди: 8619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.
Киритилди: 21:43, 02.05.2026. Ўқилди: 50647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.
Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 43974 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоадаги келажаги борасида кутилмаган хабарлар тарқалди.
Киритилди: 08:32, 10.05.2026. Ўқилди: 29725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»га имкониятни бой берди (0:2) ва Ла Лигада чемпионлик учун бор бўлган охирги имкониятларини ҳам йўқотди.
Киритилди: 13:39, 11.05.2026. Ўқилди: 28577 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирданоқ таркибни кучайтириш масаласини фаол муҳокама қилмоқда.
Киритилди: 15:07, 18.05.2026. Ўқилди: 26852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Португалия миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» марказий ҳимоячиси Рубен Диаш ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Киритилди: 12:09, 28.05.2026. Ўқилди: 3014 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Бир нечта нуфузли манбалар «Барселона» Энтони Гордонни «Ньюкасл»дан трансфер қилиш бўйича келишувга эришганини тасдиқламоқда.
Киритилди: 12:43, 28.05.2026. Ўқилди: 2870 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Челси» клуби ўз ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни «Барселона»га сотишга тайёрлигини маълум қилди.
Киритилди: 17:10, 28.05.2026. Ўқилди: 2761 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Ньюкасл» вингери Энтони Гордоннинг трансферини амалга оширишда қатъий туриб олди.
Киритилди: 08:19, 28.05.2026. Ўқилди: 2695 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Испаниянинг «Барселона» клуби жорий трансфер ойнасида катта фаоллик кўрсатишда давом этиши мумкин.
Киритилди: 19:37, 28.05.2026. Ўқилди: 2316 марта. Фикрлар сони: 0 та.
“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.
Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1162 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.
Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2793 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.
Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.
Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 968 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.
Киритилди: 15:10, 02.05.2026. Ўқилди: 1417 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.
Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфери билан боғлиқ кўп йиллик суд жараёни якунига етди.
Киритилди: 20:32, 22.04.2026. Ўқилди: 2392 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.
Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 2027 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Данияда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида “Мидтюлланд” клубининг гвинеялик ярим ҳимоячиси Аламара Жаби икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.
Киритилди: 20:28, 21.04.2026. Ўқилди: 1092 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди.
Киритилди: 23:11, 15.04.2026. Ўқилди: 1072 марта. Фикрлар сони: 0 та.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|