Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Учрашув тафсилоти

Элит ОЧЛ - 2015 / 1-тур / 17.02.2015 17:00

Бунёдкор

Воҳид Шодиев (23)
Сардор Рашидов (52)
2
:
1

Ал-Жазийра

Али Мабхут (45+3-пен.)
Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
Элит ОЧЛ - 2015 / 1-тур / 17.02.2015 17:00

Бунёдкор

Воҳид Шодиев (23)
Сардор Рашидов (52)
2
:
1

Ал-Жазийра

Али Мабхут (45+3-пен.)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Биз юлдузли таркибга эга бўлган "Жазира"ни мағлуб этди!
'
Учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида Сардор РАШИДОВ тан олинди!
'
БАРЧАНГИЗНИ КЛУБЛАР МИҚЁСИДАГИ АЖОЙИБ СТАРТ БИЛАН ТАБРИКАЙМИЗ! Балли "Бунёдкор", қойил, Лушчан!
90+4'
Ўйин якунланди! "БУНЁДКОР" ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ ГУРУҲ БОСҚИЧИГА ЧИҚДИ!!!
90+3'
Қарши ҳужум пайтида Ҳамдамов жармиа майдончаси ичида тўпни эгаллади ва ҳимоячини алдаб ўтиб зарба бериш чоғида бурчак тўпи ишлади!
90+2'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90+1'
Шокир Зуаги томонидан йўлланган зарба дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
90+1'
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Абдулла Мусага! Рақиб ҳимоячисининг бош билан узатмасидан кейин "офсайд"да турган Ҳамдамовнинг тўп билан қочаётганида Муса уни ортидан чалиб йиқитди!
90'
Шомуродов бурчак зарбаси ишлади. БУрчак тўпи пайтида Сардор тўпни йўқотди
88'
Шомуродов майдон марказида туриб, чап қанотдан олдинга ўтаётган Рашидовга пас берди. Сардор тўпни тўхтата олмади, тўп ён чизиқдан майдонни тарк этди
87'
Вуууҳ! Рақиб футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди!
86'
Рашидоооооооооов! Жамоамиз ташкил этган ҳужумни ҳимоячилар жарима майдончаси ичида эгаллаб, энди мудофаадан чиқишаётганида Сато рақибни тўпни олиб қўйди. Тўп парашют услубда ҳимоячининг устидан оширилиб Сардорга берилди. Рашидовнинг зарбаси дарвоза олдидан ўтиб кетди, Ҳамдамов тўпга оёқ қўя олмади
85'
Шомуродоооооов!!! Зуаги томонидан етказилган тўпни Элдор бош билан дарвоза томон бурди! Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!
85'
"Жазира"да ўзгариш: Хамис Исмоил ўрнига Ёсир Матар туширилди
84'
Қарши ҳужумда битта гол уриб олсак, барчасини ҳал қилиб қўярдик!
83'
Вуууҳ! Ланзини 15 метрлардан зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди!
82'
Шораҳмедов жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Ноаниқ бўлди. Ушбу вазият қарши ҳужум эвазига юзага келганди
80'
"Жазира" фуболчиси ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказиб берди. Ҳужумчи Милошевичга нисбатан ўйин қоидасини бузди
79'
Зуаги тўпни Сардорга етказиш орқали қарши ҳужумга асос солди. Сардор етказиб берган тўпни Шомуродов бош билан дарвозага йўллади. Ас-Сенаний тўпни эгаллади
77'
Жамоамиз тезкор қарши ҳужум ташкил қилди. Рашидов чап қанотдан икки марта узатмани амалга оширди. Сато ўнг томонда тўпни йўқотди
76'
Али Мабхут жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп рекшоет ҳолатида майдонни тарк этди
75'
Башир Сайид кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. Меҳмон футболчиси дарвоза тўри ортидан тўпни олиб, эркин зарба тепиладиган нуқтага тезда қўйиб берди
74'
Зуаги фол ишлатди. Дарвозагача 28 метр масофа бор
73'
Абу-дабиликлар ўнг қанотдан жарима зарбасини ўйинга киритишди. Тошкентликлар тўпни қайтаришди. Рашидов майдон марказида тўп учун кураш олиб борди, аммо рақибдан тўпни олиб қўя олмади
71'
"Ал-Жазира" бурчак тўпини ўйинга киритди. Бош билан берилган дарвоза устидан ўтиб кетди
69'
Вууууҳ! Рашидов! Зуаги олис масофадан узатмасини Шомуродов бош билан жарима майдончаси ичкарисига узатиб берди. Рашидов тўпни эгаллади ва ўткир бурчак остида зарба берди. Сананий зарбани қайтарди
69'
Бўлди Фағонийнинг хатоларини унутамиз, Асабийлашмаймиз! Барчамиз бир жону бир тан бўлиб ғалаба сари ҳаракат қиламиз! Биз ғалаба қозонамиз, насиб қилса!
68'
Мабхут жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Кучсиз чиқди. Тўраев тўпни эгаллади
67'
Вууҳ! Али Мабхут жарима майдончамизга кириб борди ва бирга бир вазиятда зарба йўллади. Бахтимизга унинг зарбаси олис устун ёнидан ўтиб кетди
66'
Жарима зарбаси ноаниқ бўлди
65'
"Жазира" жарима зарбасини тепади
65'
"Бунёдкор"да ўзгариш: воҳид Шодиев ўрнига Элдор Шомуродов туширилди
64'
"Жазира"да ўзгариш: Саиф Халфан ўрнига Ҳасан Амин Абдулла туширилди
63'
Рашидов 30 метрдан зарба йўллади! Дарвозабон тўпни қўлидан чиқариб юборди. Шодиев тўпга бироз ета олмади
61'
Воооой! Алиризо! Минори Сато икки рақиб ҳимоячиси орасидан ўтиб кетди! Ҳимоячи очиқчасига уни қўли билан тортиб йиқитди! Аммо Фағоний аввал Сатонинг ўзига сариқ карточка, кейинчалик Шодиев ва Иброҳимовга огоҳлантириш берди! Эътирозлар учун
58'
Рашидов яна бир марта рақиб жарима майдончаси ёнида тўпни қабул қилди, аммо яна ҳимоячилардан ўтиб кета олмади
58'
Футболчиларимиз ўнг қанотда тўпни олиб қўйишди ва жарима майдончаси олдидага Рашидовга тўп узатилди. Сардор икки ҳимоячига қарши куришда тўпни олдирди
56'
"Бунёдкор"да дастлабки ўзгариш: Мирзоҳид Ғофуров ўрнига Достон Ҳамдамов туширилди
56'
Рақибнинг марказ бўйлаб уюштирган ҳужумини Филипосян қайтарди
54'
Абдулла Муса чап қанотда Шораҳмедовдан ўтиб кетди, аммо тўп чизиқни кесиб ўтди
52'
ГОООООООООООЛ! Сардооооорррр! РАшидоооооовв! 2:1!!! Майдон марказида тўп учун курашда Шодиев тўпни Сато Минорига етказиб берди. Япон футболчиси дарҳол олдинга узатма берди ва Сардор тезлик эвазига ҳимоячилардан ўтиб кетди ва дарвозабонни доғда қолдирди!
52'
Майдон марказида кураш кечмоқда. Ташаббус учун кураш
49'
Мабхут ўнг томондан жарима майдончамизга кириб келиб, Милошевичга урилиб йиқилди. Фағоний бу сафар пенальти белгиламади
47'
Рашидов томонидан йўлланган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди
46'
Шодиевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Бунёдкор" - "Ал-Жазира" - 1:1. Танаффус
45+3'
Али Мабхут дарвозбонимизни алдай олди. 1:1!
45+1'
Эҳҳҳ, биринчи бўлим тугашига 20 сония қолганида дарвозамизга пенальти! Питройпа бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва Тўраев билан тўқнашувда йиқилди. Такрорий лавҳа кўрсатдики, Питройпа аввалдан йиқилишни бошлаган экан. Бу ерда пенальти йўқ эди...
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
45'
Шодиев майдон марказидан тўпни олдинги чизиқда тепди ва Сардор тўп учун югурди. Тўпни ҳимоячи майдон ташқарисига тепиб юборди
42'
БААлик дарвозабон тўпни узоқлаштириш пайтида Шодиевга бериб қўйди. Даврозагача масофа узоқ эди, ҳужум пайтида тўп йўқотилди
41'
Олис масофадан берилган узатмадан кейин Рашидов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди, аммо офсайд
41'
Хамис Исмоил сариқ карточка олди
38'
Амирлик футболчиси жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллайди. Зарба аниқ чиқмади
34'
Рашидов ўнг қанотдан ҳаволатиб жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
33'
Рақиб футболчиси офсайдда қолди
33'
Сато Минори бурчакдан узатган тўпни Сенаний эгаллаб олди
32'
Комилов чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи қайтарди. Иккинчи уринишда эса Акромжон бурчак зарбаси ишлади
31'
Эҳҳҳ... Шораҳмедовнинг узатмасидан кейин Рашидов жарима майдончасига кириб борди, тўпни эгаллади, аммо офсайдда қолган экан.
29'
Жарима зарбасини ҳимоячиларимиз қайтаришди. Жавлон майдон марказидан олдинга интилди, аммо жарима майдончаси яқинида икикнчи ҳимоячига тўпни олдирди
28'
"Жазира" чап қанотдан жарима зарбаси ишлади
26'
"Жазира" кетма-кет икки марта ўйинга киритди. Вакилларимиз хавфни бартараф этишди
25'
Яхши, Сардор! Ўнг қанотда тўпни эгаллади ва бироз марказ томон сурилиб, чап оёқда зарба йўллади. Тўп дарвозанинг олис устуни ёнидан ўтиб кетди
23'
ГООООООООЛ! Воҳид Шодиеееввввв! 1:0! Рашидов етказган бурчак тўпини ҳимоячи қайтарди. Сардор тўпни эгаллаб, яна жарима майдончасига узатди. Тўп меҳмон футболчиларига тегиб, дарвозабон томон кетди. Шодиев ўз вақтида олдинга ўтди ва тўпни дарвозага йўллади!
23'
Учинчи бурчак тўпи...
22'
Бурчак тўпи ҳали ўйинга киритилмасидан аввал жой учун курашда бир бирига нисбатан кескин ўйнагани учун Акром Комилов ва "Жазира" футболчиси огоҳлантирилишди
20'
"Бунёдкор" кетма-кет иккинчи марта бурчак тўпини ўйинга киритади
19'
Эҳҳҳҳҳ, Рашидоооооов! Сардор дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Даврозабон ўз ўрнини ташлаб чиқди, аммо Рашидов уни алдаб ўтиб кета олмади! Зуаги жамоадошини ажойиб пас билан таъминлаганди!
17'
Шораҳмедов ўнг қанотда икки футболчидан ўтиб кетиб, жарима майдончасига ҳаводан узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни майдондан ташқарига чиқараётганида, тўп Ғофуровнинг бошидан майдонни тарк этди
16'
Жамоамиз чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди
15'
Ланзинининг ўнг қанот томон узатмасини ноаниқ бўлди. Шериги тўпга ета олмади
15'
Тўп назорати "Жазира" томонида. Ҳозирча улар вакилларимизнинг бўш зонасини топа олишмаяпти
12'
Меҳмонлар тўп билан жарима майдончасига кириб боришди, аммо Минорига нисбатан ўйин қоидаси бузилди
11'
Рашидовнинг иккинчи узатмасини дарвозабон эгаллаб олди
10'
"Бунёдкор" кетма-кет иккинчи марта тўпни бурчакдан ўйинга киритади
8'
Эҳҳҳҳ, Рашидов! Жамоамиз майдон марказида тўпни олиб қўйиши натижасида жарима майдончасига кириб борган Рашидовни тўп билан таъминлади. Сардор тўпни Зуагига етказди, аммо Шокир зарба бериш ўрнига тўпни Сардорнинг ўзига қайтарди. Ярим ҳимоячининг кейинги узатмасини ҳимоячилар қайтаришди
6'
Шораҳмедов ўнг томондан тўп билан жарима майдончасига яқинлашиб келди ва Шодиев томон аниқ узатма бера олмади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
5'
БАА футболчилари ўнг қанотдан жарима зарбасини ўйинга киритишди. Тўраев мушти билан тўпни уриб юборганидан кейин вакилларимиз тўпни эгаллашди ва тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Рашидов рақиб жарима майдончаси чап томонида бир ҳимоячини алдай олмади ва тўпни йўқотди
4'
"Жазира"нинг ҳужуми. Жусилей жарима майдончаси ташқарисида дарвозабон майдончасининг ўнг томонига пас берди. Ҳужумчи тўпга ета олмади - тўп майдонни тарк этди
1'
"Бунёдкор"нинг илк хавфли ҳужуми! Зуаги жарима майдончаси чизиғи устида тўпни эгаллаб, чапда очилган Ғофуровга етказди. У дарвозабон майдончасига пас берди. Аммо посбонга нисбатан ўйин қоидаси бузилди деб топилди
1'
Меҳмонлар тўпни марказдан ўйинга киритган заҳоти чап қанотдан ҳужум ташкил қилишга қарор қилди, аммо Шораҳмедов тўпни эгаллаб, ҳужумга асос солди. Рашидовнинг рақиб жарима майдончасига узатмасини дарвозабон эгаллаб олди
1'
Алиризо Фағонийнинг хуштаги янгради ва ўйин бошланди!
16:59'
Ўйинни "Ал-Жазира" бошлаб берадиган бўлди
16:58'
Жамоалар айлана ҳосил қилиб, ўйинга сўнгги руҳий тайёргарликни олиб боришмоқда
16:56'
"Бунёдкор" оқ, "Жазира" қизил-оқ йўл-йўл кийимда ўйнайди. Ҳакамлар эса сариқ рангли формани танлашган.
16:55'
Чемпионлар лигаси мадҳияси садолари остида жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Футболчилар машғулотни якунлаб, кийиниш хонасига йўл олишди. Яна 10 дақиқадан кейин улар майдонга қайтишади
'
Ушбу ўйин ғолиби ОЧЛнинг "А" гуруҳига бориб жойлашади. Бу гуруҳда "Ан-Наср" (Саудия), "Лахвия" (Қатар), "Персеполис" (Эрон) жамоалари жой олишади
'
Жамоалар майдонда чигалёзди машғулотини ўтказишмоқда.
'
Юртимизда клублар миқёсида халқаро ўйинлар бошланмоқда. "Бунёдкор" Тошкентда БААнинг "Ал-Жазира" клубини қабул қилмоқда.
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Элит ОЧЛ - 2015 / 1-тур / 17.02.2015 17:00

Бунёдкор

Воҳид Шодиев (23)
Сардор Рашидов (52)
2
:
1

Ал-Жазийра

Али Мабхут (45+3-пен.)

Элит ОЧЛ - 2015 / 1-тур / 17.02.2015 17:00

Бунёдкор

Воҳид Шодиев (23)
Сардор Рашидов (52)
2
:
1

Ал-Жазийра

Али Мабхут (45+3-пен.)

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined property: stdClass::$title_uz

Filename: site/match_center.php

Line Number: 353

Мбаппе Чемпионлар Лигасининг учта ўйинидан четлаштирилди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

УЕФА Этан Мбаппени жазолаш тўғрисидаги қарорини эълон қилди.

Киритилди: 22:13, 28.09.2026. Ўқилди: 8010 марта. Фикрлар сони: 0 та.

50 ёшли Баллак 26 ёшли модель ва тадбиркор қизга унаштирилди (фото)

Бўлим: ЕВРОПА / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Янгиликлар

"Байер", "Бавария", "Челси" ва Германия терма жамоаларининг собиқ ярим ҳимоячиси Михаэль Баллак иккинчи марта турмуш қурмоқда.

Киритилди: 22:30, 28.09.2026. Ўқилди: 7381 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби маълум

Бўлим: СПОРТ / Осиё ўйинлари
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё ўйинлари ярим финалидаги рақиби маълум бўлди.

Киритилди: 17:32, 26.09.2026. Ўқилди: 7002 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Олтин тўп» учун овоз бериш якунланди — асосий даъвогар маълум

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / Франс футбол - Олтин тўп
Рукн: Янгиликлар

2026 йилги «Олтин тўп» Лондонда топширилади. Тақдирлаш маросими 26 октябрь куни бўлиб ўтади, овоз бериш жараёни эса душанба куни якунланди.

Киритилди: 04:44, 29.09.2026. Ўқилди: 6461 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эдегор: "Роналдунинг менга бўлган муносабатини ҳеч қачон унутмайман"

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида Норвегия терма жамоаси ўз майдонида Португалияни қабул қилди.

Киритилди: 10:36, 28.09.2026. Ўқилди: 6215 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес кимни дунёнинг энг яхши мураббийи деб ҳисоблашини айтди.

Киритилди: 14:30, 24.09.2026. Ўқилди: 5747 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эрон бош мураббийи Ўзбекистондан учралган мағлубият сабабини айтди

Бўлим: ОСИЁ
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 11:07, 25.09.2026. Ўқилди: 5272 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ҳусановга «Челси»дан ташқари яна 3 та клубдан қизиқиш бор!

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клубини алмаштириши мумкин.

Киритилди: 16:04, 25.09.2026. Ўқилди: 5063 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Бернарду Силва «Реал»ни тарк этиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Ювентус» «Реал» ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Киритилди: 16:51, 28.09.2026. Ўқилди: 4964 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эсанов легионерга айланиши мумкин

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

"Бухоро" сафида жорий мавсумни юқори темпда ўтказаётган марказий ярим ҳимоячи Шерзод Эсанов фаолиятини чет элда давом эттириши мумкин.

Киритилди: 18:02, 27.09.2026. Ўқилди: 4707 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ҳусанов Холандни "Порту" футболчиси билан жанжалдан ажратиб олди (ВИДЕО)

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида "Порту" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги учрашув якунида футболчилар ўртасида тортишув юзага келди.

Киритилди: 16:02, 09.09.2026. Ўқилди: 10399 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Зидан айни вақтда дунёнинг энг яхши футболчисини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан кимни дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблашини айтди.

Киритилди: 08:32, 19.09.2026. Ўқилди: 9439 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо Кукурелья ҳақида: «Эшикни ёпиш вақти келганини тушундим»

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо матбуот анжуманида Марк Кукурельянинг майдонга тушиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Киритилди: 16:05, 13.09.2026. Ўқилди: 9041 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мбаппе: "Аввал Роналду менинг кумирим эди, энди эса..."

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди. 

Киритилди: 18:30, 22.09.2026. Ўқилди: 8888 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Винисиус «Реал»нинг мағлубиятидан сўнг Моуриньога нисбатан ҳурматсизлик қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Испания чемпионати 4-туридан ўрин олган сафардаги учрашувда Мадриднинг «Реал» клуби Севильянинг «Бетис» жамоасига қарши майдонга тушди.

Киритилди: 15:44, 05.09.2026. Ўқилди: 8698 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Футбол. Осиё ўйинларининг биринчи финалчиси маълум бўлди

Бўлим: СПОРТ / Осиё ўйинлари
Рукн: Янгиликлар

Осиё ўйинларининг футбол бўйича ярим финал босқичида Жанубий Корея U-23 терма жамоаси Хитойни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди.

Киритилди: 13:26, 30.09.2026. Ўқилди: 3454 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Futbol TV телеканали 30-сентябрь куни Ўзбекистон U23 - Япония U23 ўйинини жонли трансляция қилади

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Телеканаллар / ТВ-дастурлар
Рукн: Янгиликлар

Futbol TV телеканали 2026 йил 30-сентябрь куни Осиё Ўйинлари футбол мусобақасининг ярим финал босқичидан ўрин олган иккита ўйинни жонли трансляция қилади.

Киритилди: 04:21, 30.09.2026. Ўқилди: 3413 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ўртоқлик учрашуви. Россия Эронни ишончли ҳисобда таслим қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Ўртоқлик учрашувлари / Терма жамоалар ўртасида
Рукн: Янгиликлар

Россия терма жамоаси ўз майдонида BetBoom ўртоқлик учрашувида Эронни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Киритилди: 23:35, 29.09.2026. Ўқилди: 3174 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Лапорта «Барселона»да Фликка ўринбосар танлади

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» президенти Жоан Лапорта аллақачон клуб келажаги бўйича режалар тузмоқда.

Киритилди: 18:55, 29.09.2026. Ўқилди: 3092 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Анчелотти Рафинья бўйича "Барселона" мухлисларини тинчлантирди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Рафиньянинг ҳолати ҳақида изоҳ берди.

Киритилди: 21:54, 29.09.2026. Ўқилди: 2637 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Манчестер Сити» собиқ футболчиси клуб атрофидаги вазиятга муносабат билдирди

Бўлим: ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити»нинг собиқ футболчиси Майка Ричардс клуб атрофидаги вазиятга муносабат билдирди.

Киритилди: 18:03, 30.09.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Миср бош мураббийи: “Барселона”да ўйнайдиган футболчимиз борлиги — фахр"

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Миср терма жамоаси бош мураббийи Ҳуссам Ҳассан 18 ёшли ҳужумчи Ҳамза Абдулкаримнинг «Барселона» ва миллий жамоадаги жадал ўсишини юқори баҳолади.

Киритилди: 17:59, 30.09.2026. Ўқилди: 10 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Фабрицио Романо «Олтин тўп» учун икки асосий фаворитни атади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / Франс футбол - Олтин тўп
Рукн: Янгиликлар

Фабрицио Романо 2026 йилги «Олтин тўп» учун курашда аниқ фаворитни ажратиш ниҳоятда қийин эканини таъкидлаб, Ламин Ямал ва Харри Кейнни асосий даъвогарлар сифатида кўрсатди.

Киритилди: 17:53, 30.09.2026. Ўқилди: 85 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Манчестер Юнайтед»нинг 70 миллион фунтлик янги футболчиси сафга қайтмоқда

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

The Athletic маълумотига кўра, Карлос Балеба тўпиқ жароҳатидан тикланишда давом этмоқда.

Киритилди: 17:49, 30.09.2026. Ўқилди: 113 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Снейдер Хавининг Нидерландияга мураббий этиб тайинланишини танқид қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Ёзда Хави Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди.

Киритилди: 17:45, 30.09.2026. Ўқилди: 108 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Шлоттербек Германия машғулотида жиддий жароҳат олди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Жароҳатлар
Рукн: Янгиликлар

BILD маълумотига кўра, Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Нико Шлоттербек бугун Германия терма жамоаси машғулотида тўпиғидан жиддий жароҳат олди.

Киритилди: 17:43, 30.09.2026. Ўқилди: 94 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асенсионинг тикланиши бўйича муддатлар эълон қилинди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Жароҳатлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал» сентябрь ойининг сўнгги куни ҳимоячи Рауль Асенсиога жарроҳлик амалиёти кераклигини маълум қилди.

Киритилди: 17:39, 30.09.2026. Ўқилди: 114 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АПЛ клублари «Ман Сити» иши шу мавсумда якунланишини истамоқда

Бўлим: ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити»нинг Англия Премьер-лигасидаги рақиблари клубга қарши иш жорий мавсумнинг ўзидаёқ якунланишини истамоқда.

Киритилди: 17:34, 30.09.2026. Ўқилди: 211 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» Рафинья жароҳатидан сўнг Анчелоттидан норози

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

El Chiringuito TV маълумотига кўра, «Барселона» Рафиньянинг терма жамоадаги жароҳатидан сўнг Бразилия бош мураббийи Карло Анчелоттидан қаттиқ норози бўлиб турибди.

Киритилди: 17:33, 30.09.2026. Ўқилди: 281 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Челси», «Арсенал» ва «Ливерпуль» қизиқиш билдирган футболчи сотилмайди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

BBC маълумотига кўра, «Борнмут» январь ойидаги трансферлар ойнасида Алекс Скотт бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқмайди.

Киритилди: 17:30, 30.09.2026. Ўқилди: 188 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик