| 22/07 20:00 | Машъал | 1-1 | Насаф | ||
| 22/07 20:00 | Локомотив | 3-3 | Андижон | ||
| 22/07 20:00 | Қўқон-1912 | 1-4 | ОКМК | ||
| 23/07 20:00 | Сурхон | - | Динамо | ||
| 23/07 20:00 | Навбаҳор | - | Қизилқум |
| ЕЧЛ - 2014-15 / Нимчорак финал / 19.02.2015 00:45 | ||||
Шальке |
0
:
2
|
Реал МадридРоналду (26)Марсело (78) |
||
| Огоҳлантиришлар | |
|---|---|
| Четлатишлар | |
| Жамоалар таркиби | |
| Захира таркиби | |
| Мураббий | |
| Қўшимча маълумотлар | |
| ЕЧЛ - 2014-15 / Нимчорак финал / 19.02.2015 00:45 | ||||
Шальке |
0
:
2
|
Реал МадридРоналду (26)Марсело (78) |
||
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| ' |
![]() |
Эътиборингиз учун раҳмат |
| ' |
![]() |
"Шальке" - "Реал" - 0:2. Мадридликлар жавоб ўйини олдидан жиддий устунлик ҳосил қилишди. Анчелотти жамоаси деярли чорак финалда десак ҳам бўлади. |
| 90+3' |
![]() |
Учрашув якунланди |
| 90+2' |
![]() |
"Шальке" яхши имкониятга эга бўлди. Шупо-Мотинг томон етказилган тўпни ҳужумчи жарима майдончасига кириш пайтида ўтказиб юборди. Натижада вазият йўққа чиқди |
| 90' |
![]() |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди |
| 87' |
![]() |
"Шальке" ишончсиз ҳужумлари орқали ҳеч нарса кўрсата олишмаяпти |
| 85' |
![]() |
"Реал"да учинчи ўзгариш: Иско ўрнига Ильярраменди туширилди |
| 82' |
![]() |
"Реал"да ўзгариш: Карвахаль ўрнига Арбелоа туширилди |
| 79' |
![]() |
ГООООООЛ! Марсело! 0:2! Роналду чап қанотда икки футболчи орасидан ўтиб кетди ва жамоадошига пас берди. Марсело 18 метрлардан ўнг оёқда зарба йўллаб, "тўққизлик"ни нишонга олди! Чиройли гол! |
| 78' |
![]() |
"Реал"да ўзгариш: Бензема ўрнига Хавьер Эрнандес майдонга тушди |
| 78' |
![]() |
Бензема бирга бир вазиятга чиқди, аммо офсайдда қолганди |
| 75' |
![]() |
"Шальке" бурчак тўпини ўйинга киритди. Самарасиз |
| 74' |
![]() |
Вууууууууҳ! Учидааааа! Япон футболчисининг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди! Қайтган тўпни Плат тепди, Касильяс тўпни эгаллаб олди! |
| 73' |
![]() |
Роналдунинг зарбаси жонл деворга тегиб қайтди |
| 73' |
![]() |
Бензема йиқитилди. Дарвозагача 24 метрлардан жарима тўпи |
| 71' |
![]() |
Вууууҳ! Бэйл Искодан тўпни қабул қилди ва тавани билан унинг ўзини зарбавор вазиятга чиқарди. Ярим ҳимоячининг 15 метрлардан йўллаган зарбаси давроза устидан ўтиб кетди |
| 69' |
![]() |
Боатенг олис масофадан кучли зарба йўллади. Икер тўпни қабул қилиб олди |
| 68' |
![]() |
Юқоридан етказилган тўпни "Шальке" дарвозабони баланд сакраганча эгаллаб олди |
| 67' |
![]() |
Вуууҳ! "Шальке" футболчиси жарима майдончасининг ўнг томонида тўпни қабул қилиб, олдинга борди, бироқ майдон "тугаб қолди"... |
| 64' |
![]() |
Карвахалга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда |
| 63' |
![]() |
Ян Кирхоффга огоҳлантириш берилди |
| 61' |
![]() |
Мезбонларнинг юқоридан жарима майдончасига етказган тўпини ҳимоячилар қайтаришда ва мадридликлар қарши ҳужумга ўтишди. Бэйл тўп билан жарима майдончаси яқинигача етиб келди, аммо Роналдуга аниқ пас бера олмади |
| 57' |
![]() |
Роман Нойштедтер ўрнига Ян Кирхофф туширилди "Шальке"да |
| 56' |
![]() |
"Шальке" ҳозирча ҳужумда ҳеч нарса қила олмаяпти |
| 55' |
![]() |
Бэйл жарима майдончасининг ўнг томонидан дарвозабон майдончасига узатма берди. Тимон тўпни ушлаб олди |
| 53' |
![]() |
Роналду чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва марказроққа узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. Бурчакдан узатилган тўпни Велленройтер эгаллаб олди |
| 52' |
![]() |
Феликс Плат "Реал" жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди. Карвахаль унга нисбатан ўйин қоидасини бузаётгандек кўринганди, аммо ҳимоячи бу ҳаракатини ўз вақтида тўхтатди ва кейинчалик Пепе тўпни ундан олиб қўйди. |
| 50' |
![]() |
Чап бурчакка яқин жойдан узатилган тўпни Касильяс эгаллаб олди |
| 48' |
![]() |
Бензема жарима майдончаси ташқарисида жамоадоши билан "девор" ўйнаб, ичкарига кирмоқчи бўлганида йиқилди, ҳакам бу ерда қоидабузарлик бор деб ҳисобламади |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45+3' |
![]() |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Шальке-04" - "Реал Мадрид" - 0:1. Танаффус. |
| 45+2' |
![]() |
Роналду деярли майдон марказидан белгиланган жарима тўпини тўғри дарвоза томон тепди. Ноаниқ |
| 45+2' |
![]() |
Роман Нойштедтер огоҳлантирилди, Бенземани футболкасидан тортиб қолгани учун |
| 45+1' |
![]() |
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 45+1' |
![]() |
БУрчак тўпидан кейин Иско жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба берди |
| 45' |
![]() |
Бэйл ўнг қанотдан очилган Роналдуни тўп билан таъминлади. Криштиану жарима майдончаси ичига кирган Бензема томон пас берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 44' |
![]() |
Шупо-Мотинг чап қанотда Карвахалдан чиройли ўтиб кетди, бироқ жарима майдончаси чизиғи устида турган жамоадошига пас бераётганида Кроос тўпни олиб қўйди |
| 41' |
![]() |
Бу сафар ўнг қанотдан Бэйл жарима майдончасига кириб келди ва тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бироқ Аткинсон тўп Роналдудан майдонни тарк этганини кўрсатди. Табиийки, бундан Роналдунинг жаҳли чиқди |
| 39' |
![]() |
Уууууҳ, Роналду! Марказ бўйлаб юқоридан узатилган тўпни Криштиану жарима майдончаси ичида қабул қилиш чоғида дарвозабон ҳам олдинга чиқиб келди. Криштиану ўнг томонга тўпни олиб ўтди, аммо майдонда олиб қола олмади... |
| 38' |
![]() |
Ўнг қанот узатилган тўпни Варан қайтариб юборди |
| 35' |
![]() |
Вууууҳ, Велленройтер! Роналдунинг зарбаси жуда хавфли бўлди. Дарвозабон юқори бурчакка йўналтирилган зарбани қайтарди. 19 ёшли дарвозабон учун жуда яхши сэйв! |
| 34' |
![]() |
Бугун Кевин-Принс Боатенг "Реал" ҳужумчиси Криштиануга нисбатан жуда қўпол ўйнамоқда. Ҳозирги хатти-ҳаракати учун у сариқ карточка билан жазоланди. Дарвозагача 25 метрлардан жарима зарбаси |
| 33' |
![]() |
Хунтелаар жароҳат олди. Унинг ўрнига Феликс Платт туширилди |
| 31' |
![]() |
ВУууууҳ! Кроос майдон марказидан узатма бериб, Бенземани деярли бирга бир вазиятга чиқарди. Карим жарима майдончаси кирар кирмас зарба берди. Тўп Келленройтернинг оёғига тегиб, дарвоза томон юмалаётганди, посбон иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди |
| 30' |
![]() |
Яна Карвахаль томонидан ўнг қанотдан узатилган тўпга Роналду чалқанча услубда зарба йўллашга ҳаракат қилди. Тўп унинг оёғига тегмай қолди |
| 26' |
![]() |
ГООООООООЛ! Роналдууууу! 0:1! Карвахаль жарима майдончаси ўнг бурчагидан тўпни ҳаволатиб дарвозабон майдончаси яқинига узатди. Криштиану бош билан дарвозани ишғол қилди! |
| 15' |
![]() |
Вууууҳ! Хунтелааааар! 23 метрлардан кучли зарба йўллади. Касильяс қийинчилик билан зарбани бартараф этди! |
| 24' |
![]() |
Роналду жарима майдончаси чап бурчагидан зарба йўллади. Ноаниқ |
| 20' |
![]() |
Испанияликлар чап қанотда ёлғиз қолган Аогони кўздан қочиришди. Натижада ўнг томондан ташкил қилинган ҳужум натижасида тўп Деннисга етказилди. Аого 15 метрлардан чап оёқда зарбани ўта ноаниқ йўллади |
| 18' |
![]() |
Лукас Силва 25 метрлардан зарба йўллашга қарор қилди. Аниқлик етишмади |
| 17' |
![]() |
Аого майдон марказида тўпни мадридлик футболчидан олиб қўйди ва Хунтелаарни бирга бир вазиятга чиқараётганида Варан тўпни тўхтатиб қолишга улгурди |
| 16' |
![]() |
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Самарали чиқмади бу уриниш |
| 14' |
![]() |
Лукас Силва жарима майдончаси ташқарисида ўйин қоидасини бузди. Деннис Аого йўллаган зарба Пепенинг бошига тегиб қайтди |
| 11' |
![]() |
Агар ўхшатиш лозим бўлса, "Шальке" кеча "Бунёдкор" тактика асосида ўйнамода. Футболчилар зич мудофаа чизиғини ҳосил қилиб, тўпни эгаллаган заҳоти тезкор қарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилишмоқда. |
| 10' |
![]() |
Ўнг қанотдан етказилган тўпни Касильяс эгаллаб олди |
| 9' |
![]() |
Тони Кроос сариқ карточка олди. "Шальке"нинг тезкор қарши ҳужумини тўхтатгани учун |
| 6' |
![]() |
"Реал" мезбонлар жарима майдончасига яқинлашиб келмоқда. Ўнг томондан дарвозабон майдончаси томон узатмани ҳимоячилар қайтаришди |
| 4' |
![]() |
Карим Бензема офсайдда қолди. Умуман олганда, тўп меҳмонларда, "Шальке" асосан ҳимояланмоқда |
| 2' |
![]() |
Роналду ҳимоячи олдида оёғини баланд кўтаргани учун хавфли ўйин қайд этилди |
| 1' |
![]() |
Ўйин бошланди! "Шальке" тўпни ўйинга киритди |
| ' |
![]() |
"Шальке" кўк-оқ, "Реал" эса оч қизил рангли футболкаларда ўйнайди |
| ' |
|
Дарвоқе, жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган Пепе бугун бошланғич таркибга киритилган |
| ' |
|
Чемпионлар лигаси мадҳияси янграб ўтди. |
| ' |
![]() |
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишди |
| ' |
|
Хабарингиз бор, ўтган мавсумда ҳам ушбу жамоалар плей-офф босқичида тўқнаш келишганди. Анчелотти шогирдлари германияликлардан жуда осонлик билан ўтиб кетишганди. Бу сафар бундай бўлмаслигини барча тушуниб турибди. "Мадрид" мухлисларини бир нарса қизиқтирмоқда: жамоа январь ойи ва февраль бошидаги нурсиз ўйинлардан кейин қанчалик ўсишга эришмоқда? Айниқса, бир нечта жароҳатлар фонида захира таркиби уларнинг ўрнини қанчалик боса олади |
| ' |
|
"Шальке" - "Реал" ўйинидан ташкил этилаётган матнли онлайн трансляцияни кузатиб боришга барчангизни таклиф этамиз |
| ' |
![]() |
Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! |
| ЕЧЛ - 2014-15 / Нимчорак финал / 19.02.2015 00:45 | ||||
Шальке |
0
:
2
|
Реал МадридРоналду (26)Марсело (78) |
||
| ЕЧЛ - 2014-15 / Нимчорак финал / 19.02.2015 00:45 | ||||
Шальке |
0
:
2
|
Реал МадридРоналду (26)Марсело (78) |
||
Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 бош соврини учун ҳал қилувчи баҳс хавф остида қолди.
Киритилди: 07:50, 17.07.2026. Ўқилди: 24740 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Polymarket платформаси 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг «Олтин тўп» соврини учун коэффициентларни янгилади.
Киритилди: 09:47, 20.07.2026. Ўқилди: 16307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Goal нашри 2026 йилги жаҳон чемпионати финалидан кейин жорий мавсум якунларига кўра «Олтин тўп» совринига асосий даъвогарлардан иборат янгиланган топ-20 рейтингини эълон қилди.
Киритилди: 08:07, 21.07.2026. Ўқилди: 13363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Goal портали жаҳон чемпионати ярим финалларидан сўнг 2026 йилги «Олтин тўп» соврини учун асосий даъвогарларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Киритилди: 20:09, 16.07.2026. Ўқилди: 11510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Score 90 нашри жорий йилги «Олтин тўп» совринига асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади.
Киритилди: 19:07, 16.07.2026. Ўқилди: 11504 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 01:17, 20.07.2026. Ўқилди: 10984 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Бразилиялик афсонавий собиқ ҳужумчи Роналдо Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионати финали учун ўз тахминини билдирди.
Киритилди: 12:35, 19.07.2026. Ўқилди: 9444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Жаҳон чемпионати-2026 3-ўрин учун кечган баҳсда Англия терма жамоаси Франция устидан 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Киритилди: 04:28, 19.07.2026. Ўқилди: 9051 марта. Фикрлар сони: 0 та.
ММА суперюлдузи, UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати финали — Испания ва Аргентина ўртасидаги баҳс учун ўз тахминини маълум қилди.
Киритилди: 11:33, 19.07.2026. Ўқилди: 7383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо Мадрид клуби раҳбариятига мурожаат билан чиқди.
Киритилди: 23:02, 18.07.2026. Ўқилди: 6675 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Пахтакор» клубларининг собиқ ҳужумчиси Азамат Абдураимов Жаҳон чемпионати–2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Ўзбекистон — Португалия (0:5) учрашувидан кейин Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда Криштиану Роналду ўртасида кечган суҳбат ҳақида гапирди.
Киритилди: 11:56, 01.07.2026. Ўқилди: 79298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
FIFA президенти Жанни Инфантино ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистон миллий терма жамоасига Жаҳон чемпионатидаги илк иштирок учун миннатдорлик билдириб, келгуси мусобақаларда омад тилади.
Киритилди: 20:52, 02.07.2026. Ўқилди: 57156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ўзбекистонлик таниқли MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоевга Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга тегишли бўлган “Ахмат” жанговар клуби томонидан янги “Roewe М7” русумидаги автомобили совға қилинди.
Киритилди: 20:40, 02.07.2026. Ўқилди: 31192 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Криштиану Роналдунинг опаси Катя Авейру Португалия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши 5:0 ҳисобидаги ғалабасидан кейин ижтимоий тармоқда пост қолдириб, укасининг атрофидаги танқидларга муносабат билдирди.
Киритилди: 11:22, 24.06.2026. Ўқилди: 27492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ЎФА матбуот хизматига берган махсус интервьюсида Жаҳон чемпионатидаги иштирок, легионерлик фаолияти ва ўзбек футболининг ривожи ҳақида тўхталиб ўтди.
Киритилди: 18:06, 23.06.2026. Ўқилди: 24462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Transfermarkt портали 2026-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларининг трансфер нархларини янгилади.
Киритилди: 19:23, 22.07.2026. Ўқилди: 5136 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан 2031 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолаш бўйича келишувга эришди.
Киритилди: 22:43, 22.07.2026. Ўқилди: 4969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Нуфузли Transfermarkt статистик портали 2026 йилги жаҳон чемпионати давомида мухлислар қизиқиши бўйича якунларни эълон қилди ҳамда сайт фойдаланувчилари томонидан энг кўп кўрилган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тақдим этди.
Киритилди: 20:51, 22.07.2026. Ўқилди: 3986 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» ва «Реал» клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигу «Олтин тўп» учун кураш ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Киритилди: 20:33, 22.07.2026. Ўқилди: 3021 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Испания миллий терма жамоаси ва «Барселона» ҳимоячиси Пау Кубарси 19 ёшида ўз позициясида дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди.
Киритилди: 23:52, 22.07.2026. Ўқилди: 2574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Мессининг турмуш ўртоғи Антонела Рокуццо Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналдунинг қаллиғи Жоржина Родригесга янги кийим бренди тақдимоти муносабати билан юборилган совға учун миннатдорлик билдирди.
Киритилди: 23:11, 06.07.2026. Ўқилди: 17294 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Аргентинанинг Неукен вилоятида жойлашган Кутраль-Ко шаҳрида Лионель Мессига бағишланган дунёдаги энг баланд ҳайкалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Киритилди: 05:26, 21.06.2026. Ўқилди: 4128 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Россия миллий терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Фёдор Кудряшов йўл-транспорт ҳодисасига учраб, шифохонага ётқизилди.
Киритилди: 11:54, 04.06.2026. Ўқилди: 979 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Исроил ҳукумати Фаластин аёллар миллий терма жамоасининг 20 ёшли футболчиси Ренд Ҳалаванийни ҳибсга олди.
Киритилди: 11:37, 04.06.2026. Ўқилди: 1460 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Челси» ва «Реал» клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Эден Азар Бельгиянинг Quick тез овқатланиш тармоғи билан ҳамкорликни бошлади.
Киритилди: 10:00, 03.06.2026. Ўқилди: 877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Раҳим Стерлинг гиёҳванд модда таъсири остида автомобил бошқарганликда гумон қилиниб, полиция томонидан қўлга олинди.
Киритилди: 08:58, 30.05.2026. Ўқилди: 927 марта. Фикрлар сони: 0 та.
“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.
Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.
Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2873 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.
Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3853 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.
Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 44226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|