| ЕЧЛ - 2015-16 / 3-тур / 21.10.2015 23:45 | ||||
ПСЖ |
0
:
0
|
Реал Мадрид |
||
| Огоҳлантиришлар | |
|---|---|
| Четлатишлар | |
| Жамоалар таркиби | |
| Захира таркиби | |
| Мураббий | |
| Қўшимча маълумотлар | |
| ЕЧЛ - 2015-16 / 3-тур / 21.10.2015 23:45 | ||||
ПСЖ |
0
:
0
|
Реал Мадрид |
||
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| ' |
![]() |
Ҳар иккала жамоа ҳисобидаги очколар сони 7тага етди |
| 90+4' |
![]() |
"Реал" сўнгги сонияларда қийинчилик билан ҳимояланди. Ўйин якунланди. "ПСЖ" - "Реал" - 0:0. |
| 90+3' |
![]() |
Вуҳ, "ПСЖ"да яхши имконият бўлди, улар фойдалана олишмади |
| 90+2' |
![]() |
Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 3 дақиқанинг иккинчиси ўтиб бормоқда |
| 90+1' |
![]() |
Вуҳ! Майдон марказида тўп учун курашда "Париж" устун келди ва Пасторе олдинга бошланди. Навас олдинга чиқди ва тўпни тепиб юборди |
| 90' |
![]() |
Мухлислардан бири майдонга югуриб тушиб кетди ва у Роналдуни қучоқламоқчи бўлди. Стадион ходимлари уни майдондан олиб чиқиб кетишди |
| 89' |
![]() |
Черишев жарима майдончаси бурчагидан ноаниқ зарба йўллади |
| 87' |
![]() |
Энди Серж Орье ҳужумда фол ишлатгани учун огоҳлантирилди |
| 85' |
![]() |
Бурчак тўпидан кейин "ПСЖ" футболчилари Черишевдан тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужумга ўтишаётганида Денис тактик фол ишлатди. Сариқ карточка |
| 85' |
![]() |
Крооснинг узатмасини Тиаго Силва бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 84' |
![]() |
Орье ҳимоянинг ўнг қанотида Роналдуга нисбатан фол ишлатди. |
| 82' |
![]() |
Французлар қисқа паслар орқали яхши ҳужум ташкил қилишди. Ибра офсайдда қолиб кетди |
| 79' |
![]() |
"ПСЖ"да ўзгариш: Верратти ўрнига Лавесси тушди |
| 77' |
![]() |
Лукас Васкес сариқ карточка олди |
| 76' |
![]() |
"Реал"да ўзгариш бўлди. Хесе ўрнига Денис Черишев туширилди |
| 75' |
![]() |
Матюйдининг чапдан узатмасини Лукас Моура бош билан дарвозага буришга ҳаракат қилди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
| 72' |
![]() |
Вуууууҳ, Роналдуууууу! "ПСЖ" бурчак тўпини ўйинга киритган пайтда "Реал" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Модрич-Хесе-Марсело орқали тўп Криштиануга келиб тушди. Роналду жарима майдончаси бурчагидан бирга бир вазиятда зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди... |
| 71' |
![]() |
Вуууҳ! Матюйди ва Пасторе чиройли узатмалар орқали "Реал" мудофаасини ёриб ўтишди. Аммо Хавьер офсайдда қолган экан |
| 68' |
![]() |
"Реал"да ҳам ўзгариш бўлди. Иско ўрнига Лука Модрич туширилди |
| 66' |
![]() |
"ПСЖ"да иккита ўзгариш бўлди. Кавани ўрнига Лукас Моура, Ди Мария ўрнига Хавьер Пасторе майдонга тушди |
| 65' |
![]() |
Вуууҳ! Ди Мария ўнгдан марказ бўйлаб сурилди ва зарба йўллади. Тўп рекшоет ҳолатида ўз йўналишини ўзгартирди. Бироқ Навас тўпни эгаллашга муваффақ бўлди |
| 63' |
![]() |
Чап қанотдан ҳаводан етказилган узатмага Иброҳимович дарвозабон майдончаси чизиғи устида бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди, шу билан биргаликда Златан Рамосга нисбатан ўйин қоидасини бузган деб топилди |
| 61' |
![]() |
Жарима зарбасини Ибра йўллади. Тўп жонли деворга тегиб қайтди |
| 60' |
![]() |
Верратти мадридликларнинг 3 ҳимоячисидан ўтиб кетаётганида Рамос фол эвазига уни тўхтатди. "Реал" сардорига огоҳлантириш берилди |
| 59' |
![]() |
Парижликлар айни дақиқаларда рақиб дарвозаси томон босим уюштиришмоқда. Аммо ҳозирча вазият зарбагача етиб бормаяпти |
| 56' |
![]() |
"Реал" ўз жарима майдончаси яқинида тўпни мезбонларга олдириб қўйди. Кавани шерикларини тўп билан таъминлай олмади. Вазият йўққа чиқди |
| 55' |
![]() |
Роналду жарима майдончасига кирди, аммо зарба беришга улгурмади. У ўнг қанотдан жарима майдончасига етиб келган Васкесни тўп билан таъминлади. Рафаэлнинг зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди. Бурчак тўпи |
| 53' |
![]() |
Орье чап қанотдан ҳаволатиб тўпни жарима майдончасига етказди. Тўп қайтарилди. Такрорий ҳужум пайтида Иброҳимович тўпни Орье томон узатаётганида Марсело эгаллаб олди |
| 52' |
![]() |
Бурчак тўпи хавфли бўлмади. Иско аниқ узатма бера олмади |
| 51' |
![]() |
Вуууҳ! Роналдунинг жаримадан йўллаган зарбасидан сўнг тўп жонли девордаги футболчилардан бирининг бошига тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди. |
| 50' |
![]() |
Верратти жарима майдончаси ташқарисида Роналдунинг оёғига хавфли ташланди ва уни йиқитди. "сариқ" |
| 49' |
![]() |
Уҳ, хавфли вазият! Мотта чап қанотдан узатма берди. Кавани дарвозагача 7-8 метрлардан тўпни дарвоза томон бурди. Аммо тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз. |
| ' |
![]() |
Биринчи бўлим статистикаси: тўп назорати - 52%:48%, зарбалар - 3:10, аниқ зарбалар - 1:4, бурчак тўплари - 3:4. |
| 45' |
![]() |
Риццоли биринчи бўлимга компенсация вақти белгиламади. Танаффус. Ҳозирча - 0:0. |
| 43' |
![]() |
Чап қанотдан жарима майдончасида очилаётган Криштиану томон узатма берилди. Трапп олдинга чиқди ҳамда тўпни эгаллаб олди |
| 40' |
![]() |
Вуууҳ! "Реал" ҳисобни очишга жуда яқин келди. Марсело дарвозабон майдончасига пас берди. Роналду тўпни дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Тўп дарвоза олдида турган Каземирога борди. Ярим ҳимоячи зарба бериш ўрнига пас беришга қарор қилди. Ҳимоячи тўпни тепиб юборди. Биргина аниқ зарба ҳисобнинг очилишига олиб келарди... |
| 39' |
![]() |
Иско Хеседан узатмани қабул қилди ва 14 метрлардан зарба берди. Тўп рекошет ҳолатида дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди! |
| 38' |
![]() |
Олис масофадан берилган узатма пайтида Ди Мария офсайдда қолди. У бирга бир вазиятга югуришни бошлаганди |
| 36' |
![]() |
Бурчакдан етказилган узатмага Криштиану бош билан зарба берди. Тўп дарвозабоннинг қўлига тегиб, юқоридан ўтиб кетди |
| 35' |
![]() |
Марселонинг навбатдаги узатмасидан кейин Роналду бош билан зарба берди. Ерга урилиб борган тўпни Трапп қайтарди, аммо тўпни майдонда олиб қола олмади |
| 33' |
![]() |
Марсело чиройли финт орқали Искога узатма берди ва ўзи жарима майдончаси бурчагида тўпни қабул қилиб, дарвоза олдига ҳаводан узатма берди. Тўпни Силва бош билан қайтарди |
| 29' |
![]() |
Данило ҳужумга қўшилди ҳамда чап қанотдан марказ бўйлаб юриш қилди. Жарима майдончаси ичида очилаётган Роналдуга пас бераётганида Тиаго Силва тўпни эгаллаб олди |
| 28' |
![]() |
Иброҳимович Ди Мариядан узатмани қабул қилиб, жарима майдончасига кирди, аммо ҳимоячиларга тўпни олдириб қўйди |
| 26' |
![]() |
Вуууууҳ! Кроос нозик пас билан Хесени бирга бир вазиятга чиқарди. Ҳужумчининг зарбасини Кевин Трапп оёғи билан қайтарди! |
| 25' |
![]() |
Ди Мария чап қанотдан дарвоза яқинга ҳаводан узатма берди. Навас тўпни эгаллаб олди. Осонлик билан |
| 24' |
![]() |
Орье чап қанотдан жарима майдончасига ердан узатма берди. Варан тўпни қайтарди |
| 22' |
|
Кураш майдон марказида. ҲЕч бир жамоа хавфли вазият ярата олаётганича йўқ |
| 18' |
![]() |
"ПСЖ" кўпроқ тўпни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда. "Мадрид" эса дарҳол ҳужум вариантларини изламоқда. Шу боис тўпни тез йўқотмоқда |
| 16' |
![]() |
Ди Мария ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Орьени олдинга бошлади. Амо Серж бироз тезроқ югуриб, офсайд зонасига кириб қолганди |
| 14' |
![]() |
Майдон эгалари жарима тўпини ўйинга киритишди. Тиаго Силва бош билан зарба йўллади. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди |
| 11' |
![]() |
Вуууҳ! Матюйди шундоққина жарима майдончаси чизиғи олдида ерлатиб аниқ зарба берди. Кейлор тўпни ишонч билан эгаллаб олди! |
| 10' |
![]() |
Роналдунинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди |
| 9' |
![]() |
Матюйди тўпни йўқотди ва Каземирони қўли билан тортиб йиқитишга мажбур бўлди. Сариқ карточка |
| 8' |
![]() |
Иброҳимович жарима майдончаси ичида офсайдда қолди деб топилди |
| 7' |
![]() |
Парижликлар кетма-кет 3 марта тўпни бурчакдан ўйинга киритишди. Хавфли вазият йўқ, аммо улар бу орқали ташаббусни ўз томонларига оғдиришга ишора қилишгандек |
| 6' |
|
"ПСЖ" ва "Реал" иккита турдан кейин 6 очко жамғариб туришибди. 3 ва 4-турда бўладиган ўйинлар бевосита гуруҳ ғолиблиги учун кечади. |
| 3' |
![]() |
"Реал" иккита ҳужум ташкил қилди. Қисқа паслар орқали жарима майдончасига кирилганидан кейин Роналду томон узатма берилди. Бироқ тўп Криштианудан ўтиб кетди. Ҳимоячи тўпни ён томонга тепиб юборди. Кейин ҳужум пайтида Марсело олис масофадан чап оёқда зарба йўллади. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди |
| 2' |
![]() |
Роналду майдон марказида тўпни товони билан жамоадошига етказиб, ўзи олдинга ўтаётганида, тўпни мезбонлар эгаллаб олишди. Криштиану ҳамиша ҳамма нарсага тайёр! Ҳақиқий профессионал |
| 1' |
![]() |
Бошладик! Тўпни ўйинга Роналду ва Иско киритиб беришди! |
| ' |
![]() |
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Чемпионлар лигаси мадҳияси янграйди |
| ' |
|
"ПСЖ" тўқ кўк, "Реал" эса оқ рангли формада майдонга тушмоқда |
| ' |
|
Стадион мухлислар билан тўлиб тошган. Ишқибозлар ажойиб футбол спектаклидан баҳраманд бўлишга тайёр бўлиб туришибди. Футболчилар майдонга чиқиш йўлакчасида олдида йиғилишмоқда |
| ' |
![]() |
Париж! "Парк де Пренс" стадиони. Бугун Stadion.uz орқали мана шу шаҳар ва стадион билан боғлаанамиз. Франция пойтахтидаги аренада "ПСЖ" ЕЧЛ доирасида "Реал"ни қабул қилмоқда! |
| ЕЧЛ - 2015-16 / 3-тур / 21.10.2015 23:45 | ||||
ПСЖ |
0
:
0
|
Реал Мадрид |
||
| ЕЧЛ - 2015-16 / 3-тур / 21.10.2015 23:45 | ||||
ПСЖ |
0
:
0
|
Реал Мадрид |
||
Криштиану Роналдунинг севгилиси Джорджина Родригес ижтимоий тармоқларда танқидлар остида пост қолдирди.
Киритилди: 23:05, 04.08.2026. Ўқилди: 37456 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ва унинг севгилиси Жоржина Родригес тўй маросимига тайёргарлик кўрмоқда.
Киритилди: 23:22, 03.08.2026. Ўқилди: 8330 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрини сотиб олишга жуда яқин турибди.
Киритилди: 21:50, 06.08.2026. Ўқилди: 8113 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Родрининг «Реал»га трансфери барбод бўлганининг янги тафсилотлари маълум бўлди.
Киритилди: 21:48, 06.08.2026. Ўқилди: 7062 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал Мадрид" ҳужумчиси Эндрик яқин келажакда клубни тарк этиши мумкин.
Киритилди: 10:56, 05.08.2026. Ўқилди: 6865 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Вингер Ян Диоманде ҳафта охиригача «РБ Лейпциг»ни «Реал»га алмаштириши керак.
Киритилди: 04:30, 05.08.2026. Ўқилди: 6492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри «Барселона» раҳбариятига Испания чемпионатига қайтган тақдирда фаолиятини фақат Мадриднинг «Реал» клубида давом эттириш ниятида эканини маълум қилди.
Киритилди: 15:44, 04.08.2026. Ўқилди: 5922 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг Англиянинг “Манчестер Сити” клуби билан тузган янги шартномаси бўйича молиявий тафсилотлар эълон қилинди.
Киритилди: 16:06, 07.08.2026. Ўқилди: 5892 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес ўз муносабатларини никоҳ билан мустаҳкамлашади.
Киритилди: 14:00, 02.08.2026. Ўқилди: 5406 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» яқин орада йирик трансферни амалга ошириши мумкин.
Киритилди: 17:29, 06.08.2026. Ўқилди: 5403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Испания маликаси Леонор Ферран Торресга 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан олдин берган ваъдасини эслатди.
Киритилди: 10:42, 24.07.2026. Ўқилди: 42196 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 бош соврини учун ҳал қилувчи баҳс хавф остида қолди.
Киритилди: 07:50, 17.07.2026. Ўқилди: 25175 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ЖЧ-2026 ярим финали тугаганидан сўнг Аргентина терма жамоаси ўйинчиси Валентин Барко билан тортишиб қолди.
Киритилди: 12:04, 16.07.2026. Ўқилди: 21769 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/8 финалида Испаниядан учралган мағлубиятдан (0:1) сўнг ижтимоий тармоқларда қисқача муносабат билдирди.
Киритилди: 09:08, 09.07.2026. Ўқилди: 17966 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Polymarket платформаси 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг «Олтин тўп» соврини учун коэффициентларни янгилади.
Киритилди: 09:47, 20.07.2026. Ўқилди: 17232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Родри трансфери амалга ошмаганида ҳеч қандай фожиа кўрмаяпти.
Киритилди: 09:58, 08.08.2026. Ўқилди: 4334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида 24 та битимни амалга ошириб бўлди, трансферлар ёпилгунига қадар эса яна тўртта ҳаракатни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Киритилди: 15:20, 08.08.2026. Ўқилди: 3225 марта. Фикрлар сони: 0 та.
ОАВ хабарларига кўра, испаниялик хавбек Мартин Субименди «Арсенал»ни тарк этмоқчи.
Киритилди: 15:37, 08.08.2026. Ўқилди: 3149 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Ювентус" марказий ярим ҳимоячиси Мануэль Локателли "Реал Мадрид"нинг эътиборини тортди.
Киритилди: 11:01, 08.08.2026. Ўқилди: 3133 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Расинг»нинг чап қанот ҳимоячиси Хорхе Салинас «Манчестер Юнайтед» эътиборини тортди.
Киритилди: 10:11, 08.08.2026. Ўқилди: 2819 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Фулхэм» ПСВ ва АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Рикардо Пепининг трансфери бўйича музокараларни тўхтатди.
Киритилди: 08:36, 09.08.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо Лондон клубининг «Милан»га қарши ўртоқлик учрашувида эришган 3:0 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг ўз фикрлари билдирди.
Киритилди: 08:30, 09.08.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Ференцварош»га қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинидаги (2:1) ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб, нима учун биринчи тайм унга иккинчисидан кўра кўпроқ ёққанини тушунтириб берди.
Киритилди: 08:27, 09.08.2026. Ўқилди: 17 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Лионель Мессининг отасидан ташқари, Аргентина футболида яна бир йўқотиш юз берди.
Киритилди: 08:24, 09.08.2026. Ўқилди: 55 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 08:18, 09.08.2026. Ўқилди: 86 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Бенфика» бош мураббийи Марку Силва украиналик дарвозабон Анатолий Трубиннинг клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар фонида юзага келган вазиятга изоҳ берди.
Киритилди: 08:16, 09.08.2026. Ўқилди: 103 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Марсель»нинг собиқ спорт директори Меҳди Бенатия янги авлод футболчиларига таъриф берди.
Киритилди: 08:09, 09.08.2026. Ўқилди: 131 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Педри сочларини оқ рангга бўяб олди.
Киритилди: 08:06, 09.08.2026. Ўқилди: 201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган ўртоқлик учрашуви натижаси ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 07:45, 09.08.2026. Ўқилди: 302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик Франциянинг «ПСЖ» клубига қарши кечган ўртоқлик учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Киритилди: 07:43, 09.08.2026. Ўқилди: 313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|