Кириш Регистрация

Учрашув тафсилоти

AFC U-20 - 2014 / Ярим финал / 20.10.2014 14:00

Ўзбекистон

0
:
5

КХДР

Чжо Кванг Мёнг (5, 39, 63)
Ким Ю Сонг (70)
Со Чжонг Хёк (73)
Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
AFC U-20 - 2014 / Ярим финал / 20.10.2014 14:00

Ўзбекистон

0
:
5

КХДР

Чжо Кванг Мёнг (5, 39, 63)
Ким Ю Сонг (70)
Со Чжонг Хёк (73)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
КХДР терма жамоаси қитъа чемпионатининг финалига чиқди. Биз жуда катта ҳисобда ютқаздик. Оғриқли ҳисоб
90+3'
Қўшиб берилган дақиқаларда жамоалар футбол ўйнашни исташмади, бир амаллаб вақтни ўтказишди. Ўйин якунланди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
86'
Ўзбекистоннинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари бештадан гол ўтказиб юбориб, бизни ё жинни, ё файласуф қилиб қўяди:)
86'
Ҳеҳ :). Бугун гол уриш Ўзбекистон терма жамоасига насиб қилмаган экан! Сардор Азимов бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади. Унга ҳеч ким халал бермаётганди.
84'
Ўйин темпи тушди...
81'
Терма жамоамиз жарима майдончага кириб келишда муаммога дуч келишмаяпти. Аммо сўнгги узатма ва зарба ноаниқ бўлмоқда ёки дарвозабон ва ҳимоячилар жуда зўр ўйнашмоқда
79'
Ўнг қанотдан Ҳамдамов ҳаволатиб тўпни узатди. Шомуродов бош билан зарба берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди
76'
Ўзбекистонда учинчи ўзгариш: Хуршид Ғиёсов ўрнига Одилжон Ҳамробеков туширилди
75'
Қойил-қойил! 5:0 ҳисобида ютқазаётгани кореяликлар заррача бўшашаётгани йўқ! Ҳозир жарима майдончаси ичида 3 марта зарба йўлладик. Учала зарбани КХДР дарвозабони қайтарди!
73'
Ҳимоясиз футбол дейишади бунинг номини...
73'
ГООЛ! Со Чжонг Хёк, 0:5....
72'
Жарима зарбасидан сўнг тўп ҳимоячининг бошига тегиб юқорига кўтарилди ва тўсин остига кираётган тўпни дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди
70'
Футболчиларимиз ҳимояга қайтмай қўйишди. Тўрт нафар ҳимоячимиз рақибнинг 4 нафар футболчиси қаршисида ютқазишди
70'
ГООООЛ, Ким Ю Сонг, 0:4. Умуман ўйинга мос бўлмаган ҳисоб
66'
Эҳҳҳҳҳ! Гол кирмаса кирмас эканда! Ҳамдамовнинг узатмасидан кейин Шомуродов бош билан яхши зарба берди. Дарвозабон тўпни қайтарди. Тўп Ўринбоевга келиб тушди. Забиҳилло эса бўш қолган дарвозани дарвозага йўллай олмади....
65'
Бугун мутлақо гол ура олмаяпмиз, вазиятларни кўкка совуряпмиз! Яхши комбинациядан Шомуродов зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб, Болтабоевга келиб тушди. Жамшиднинг дастлаб зарбасини дарвозабон қайтарди ва кейин Болтабоевнинг ўзи йиқилди. Аммо пенальти йўқ эди
63'
Назаримизда, ушбу гол аввалдан тайёрланган комбинация маҳсули бўлди. Жарима тўпидан етказилган тўпни футболчи кўкраги билан Чжо Кванг Мёнгга қолдирди ва у кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
63'
ГООООО, Чжо Кванг Мёнг, 0:3. Хет-трик!
62'
КХДРда яна ўзгариш: Чжин Ил Сок ўрнига Ким Чол Мин туширилди
61'
Терма жамоамизда яхши ҳужум юзага келди. Ҳамдамов жарима майдончасига кириб келишда сўнгги узатмани аниқ узата олмади. Чап томонда Шукуров очиқроқ эди
59'
КХДРда ўзгариш: Чжо Сол сонг ўрнига Со Чжонг Хёк туширилди
59'
Шукуров олис масофадан жарима майдончасига ўнг қанотдан кириб келган Ҳамдамов тўпни узатди. Достон бош билан Забиҳилло тўпни узатди ва тўп йўқотилди
55'
Шомуродовнинг фаоллиги эвазига Ўринбоев зарба бериш учун қулай вазиятга чиқди. Аммо 14 метрдан дарвоза томон аниқ зарба бера олмади. Афсус
55'
Футболчиларимиз кетма-кет "девор" орқали жарима майдончагача яқинлашиб келишди, аммо учинчи узатма ноаниқ бўлди
53'
Уҳҳҳҳҳҳ! КХДР бурчак тўпини ўйинга киритди. Қанотдан етказилган тўпга Чжо Сол Сонг бош билан зарба берди. Тўп дарвозабон устидан ўтиб, дарвоза тўрига устки томондан келиб тушди
51'
КХДР яна гол уришига сал қолди. Чжин Ил Сок ҳимоячиларимиз орасида тўпни узати, Чжо Сол Сонгни бирга-бир вазиятга чиқарди. Тўп Ҳамроевга тегиб, майдонни тарк этди
49'
БУрчакдан етказилган тўпни футболичимиздан бири бош билан бошқа шеригига узатди. Рақибларимиз тўпни эгаллаб олишди
49'
Болтабоев чап қанотдан белгиланган жарима зарбасини амалга оширди. Тўп Ҳамдамовга келиб тушди. Унинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
47'
КХДР қарши ҳужумга ўтди. Ўнг қанотдан футболчи олдинга ўтди ва жарима майдончасидаги шеригига тўпни узатди. Вакилларимиз тўпни эгаллаб олишди
46'
Футболчиларимиз бўлимни шиддат билан бошлашди. Болтабоев жарима майдончаси ичида ҳимоячини алдаб ўтди ва унга урилиб йиқилди. Аммо БААлик ҳакам пенальти бермади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
Ўзбекистонда ўзгариш юз берди. Кутилганидек, Аслиддин Абдиев ўрнига Достонбек Ҳамдамов туширилди
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
Биринчи бўлимдан сўнг 0:2 ҳисобида ютқазяпмиз. Шимолий Корея ўз имкониятларидан жуда усталик билан фойдаланяпти. Биз эса ундан ҳам кулай имкониятларни кўкка совуряпмиз
45+2'
Биринчи бўлим якунланди.
45+2'
Майдон марказида белгиланган жарима тўпига Ўринбоев бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
45+1'
Аслиддин Абдиев бугун вазиятларни қурбон қилиш учун майдонга чиққан экан. Алмаштириш учун биринчи номзод
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
44'
Хуршид Ғиёзов сариқ карточка олди
43'
Фирдавс Абдусалимов огоҳлантирилди.
42'
Ўйин, хавфли вазиятлар бўйича кучлар тенг, аммо, тан олиш керак, руҳий жиҳатдан КХДР ўйинга яхши тайёргарлик кўришган экан. Бизникилар ё ҳаддан ташқари ўзларига кўп ишониб юборишди, ёки ЖЧ йўлланмаси ҳал бўлганидан кейин бироз бўшашишди
39'
Корейслар чап қанотдан олдинга ўтишди ва тўп жарима майдончасига узатилди. Иккита бош билан тўп узатишидан кейин Чжо Кванг Мёнгга келиб тушди. У тўпни ерга туширмасдан дарвоза бурчагига йўллади. Ҳамроев зарбани қайтара олмади. Мёнг эса дублга эришмоқда
39'
ГОООЛ! Чжо Кванг Мёнг, 0:2!
37'
Бурчак тўпини рақиб футболчилари қайтаришди
36'
Болтабоев етказиб берган жарима тўпини КХДР ҳимоячиси бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Акс ҳолда Ўринбоев бош билан зарба беришга чоғланаётганди
35'
Абдусалимовга нисбатан чап қанотдаги чизиқ ёнида фол ишлатилди
34'
Канг Нам Квон жарима зарбасини тўпни олис бурчак томон айлантирди. Ҳамроев муштлари билан тўпни уриб юборди
33'
Тўқнашувда Иброҳимнинг ўзи ҳам жароҳат олди шекилли, уни майдон ташқарисига олиб чиқиб кетишди
32'
Ҳимоячиларимиз чап қанотдан олдинги ўтиб, Ким Ю Сонгдан тўпни олиб қўйиб, майдон маркази томон тўпни тепишганди. Кореяликликлар тўпни жарима майдончаси атрофига қайтаришди. Иброҳим Абдуллаев эса ҳужумчининг ортидан туриб, фол ишлатди
30'
Жавоҳир Соҳибовга рақибга фол ишлатди. Дарвозагача 30 метр
28'
Бурчакдан етказилган тўпга Болтабоев бош билан зарба берди, аммо ноаниқ
28'
Вууууууҳ! Прессинг оқибатида Шомуродов тўпни эгаллаб олди, жарима майдончасига кириб келди, бир ҳимоячини алдади ва зарба берди. Тўп дарвозабоннинг оёғига тегиб, майдонни тарк этди
27'
Майдон марказида тўпни эгаллаб тезкорлик билан олдинга ўтаётгандик, Абдиев олис масофадан ғалати зарба йўллаб, ҳаммаси йўққа чиқарди
25'
КХДР ташаббусни қўлга олди. Улар яна қисқа тўп узатишлари орқали жарима майдончамизга кириб келишди ва ўнг қанотдан кучли зарба йўлланди. Ҳамроев тўпни эгаллаб олди
23'
Чжин Ил Сок шериги билан "девор" орқали жарима майдончасига кириб борди. Тўпни бироз узоқлаштириб юборгани учун дарвозабонимиз хавфни бартараф этди
21'
Болтабоев ўнг қанотда ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва яна икки нафар ҳимоячини алдаб жарима майдончасига кирди ҳамда тўпни шеригига узатди. Шомуродов эркин зарба бера олмади. Унга халал бериб қолишди
20'
Шомуродов чап қанотдан бир ҳимоячини алдаб, тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Забиҳилло бош билан зарба беришга улгурмади.
19'
Бурчак тўпини ўйинга киритдик. Бош билан берилган зарба муваффақиятли чиқмади
18'
КХДР утболчиси Чжин Ил Сок ўнг қанотда ҳимоячимиздан ўтиб кетди ва тўпни 11 метрли нуқта атрофига узатди. Тўп кореяликлардан ўтиб, ҳимоячимизга келиб тушди
17'
Ўнг қанотдан жарима майдончасига етказилган тўпни КХДР марказий ҳимоячиси бош билан қайтарди
16'
Икки-уч дақиқа давомида шимолий кореяликлар ҳужумда бўлишди. Дастлаб ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни Абдуллаев ўз дарвозасига киритиб қўйишига сал олди. Бурчак тўпидан кейин Ким Ю Сонг олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ
13'
Эҳ, Абдиев! Бурчак тўпни жарима майдончаси чизиғи устига етказилди. Ярим ҳимоячимизнинг кучсиз зарбаси Аслиддин томон узатма бўлиб чиқди. Аммо Абдиев 5 метр масофадан дарвозага тескари турган ҳолатда дарвозага зарба бера олмади. Тўп унинг оёғига тегмай қолди. Ушбу мусобақада Абдиевда кўп имкониятлар юзага келмоқда, аммо у фойдалана олмаяпти ҳозирча
13'
Вуууууҳ! Шомуродов ўнг қанотдан тўпни рақиб жарима майдончасига узатаётганида тўп ҳимоячига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди ва яқин бурчакка кириб кетаётганида дарвозабон тўпни майдон ташқарисига уриб юборишга улгурди!
11'
Отабек Шукуров тўғридан тўғри дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
11'
Жамшид Болтабоевга нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача анча олис. 30 метрлар бор
10'
Ўзи ўйин бошида кучли босим уюштириш барча КХДР терма жамоаларига хос нарса. Ҳечам тушкунликка тушмасдан ўз ўйинимизни ўйнашда давом этишимиз керак. Бизда имкониятлар бўлади ҳали
8'
КХДР тезкор қарши ҳужумга ўтди. Канг Нам Квон 17 метрдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди
5'
КХДР тезкор гол уришга мувафффақ бўлди. 13-рақамли Чжо Кванг Мёнг чап қанотдан жарима майдончамизга ёриб кирди ва Хуршид Ғиёсов ва Иброҳим Абдуллаевни
алдаб ўтиб, дарвозанинг яқин бурчагига тўпни йўллади. Тўп устунга тегди ва тўпга ташланган Дилшод Ҳамроевнинг белига тегиб, дарвозага кирди
5'
ГОООЛ! Чжо Кванг Мёнг, 0:1!
4'
Терма жамоамиз яхши комбинация ташкил қилди. Шомуродов жарима майдончаси остонасида турган Ўринбоевга узатди. Заибиҳилло ўз олдида турган Абдиевга тўпни қолдирди. Аслиддиннинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди
2'
Ўзбекистонликлар 3 ҳимоячи билан ўйинни бошлашди. Қанотлардаги ярим ҳимоячилар ҳимояга ҳам ёрдам бериб туришади
1'
Ўйинни оқлар - Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бошлаб беришди
'
Ўзбекистон ва КХДР мамлакатлари мадҳияси янгради
'
Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати. Ярим финал ўйинларига етиб келдик. Ўзбекистон терма жамоаси КХДР билан финал йўланмаси учун кураш олиб боради
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
AFC U-20 - 2014 / Ярим финал / 20.10.2014 14:00

Ўзбекистон

0
:
5

КХДР

Чжо Кванг Мёнг (5, 39, 63)
Ким Ю Сонг (70)
Со Чжонг Хёк (73)

AFC U-20 - 2014 / Ярим финал / 20.10.2014 14:00

Ўзбекистон

0
:
5

КХДР

Чжо Кванг Мёнг (5, 39, 63)
Ким Ю Сонг (70)
Со Чжонг Хёк (73)

Аршавин Ўзбекистоннинг ЖЧдаги имкониятларига баҳо берди

Бўлим: ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Зенит», «Арсенал» ва Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Аршавин Ўзбекистон терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштирокидан нималар кутаётгани ҳақида гапириб ўтди.

Киритилди: 20:43, 30.05.2026. Ўқилди: 18287 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Перес «Реал» тарихидаги рекорд трансферни ваъда қилди: «У Роналду даражасидаги суперюлдуз»

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал» президенти Флорентино Перес агар президентлик сайловларида ғалаба қозонса, клуб 150 миллион евро эвазига янги футболчи билан шартнома имзолашини эълон қилди.

Киритилди: 05:13, 05.06.2026. Ўқилди: 13457 марта. Фикрлар сони: 0 та.

7 та жамоа ЕЧЛда бир мавсумда 100 млн евродан ортиқ пул ишлаб топди

Бўлим: ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Статистика ва фактлар
Рукн: Янгиликлар

2025/26 йилги мавсум якунларига кўра, еврокубоклардаги иштироки учун энг кўп мукофот пули олган клублар рўйхатини «ПСЖ» бошқариб бормоқда.

Киритилди: 16:06, 31.05.2026. Ўқилди: 13275 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Барселона" Рэшфорд учун кулгили таклиф юборди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

Каталониянинг "Барселона" клуби "Манчестер Юнайтед"дан Маркус Рэшфордни сотиб олмоқчи.

Киритилди: 16:53, 30.05.2026. Ўқилди: 12851 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 08:53, 02.06.2026. Ўқилди: 12256 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

El Chiringuito хабарига кўра, Флорентино Перес Мадрид клуби президенти лавозимига қайта сайланса, ҳимоячи Ибраима Конате «Реал» футболчисига айланади.

Киритилди: 09:05, 02.06.2026. Ўқилди: 11010 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Жозе Моуриньо расман таништирилмай туриб, “Реал”даги катта тозалашни бошлади

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

Португалиялик таниқли мутахассис Жозе Моуриньо “Реал” бош мураббийлигига расман тайинлангани эълон қилинмаган бўлса-да, аллақачон жамоанинг келажакдаги қиёфасини шакллантиришга киришди.

Киритилди: 20:51, 30.05.2026. Ўқилди: 10633 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«ПСЖ» «Реал» ярим ҳимоячиси Федерико Вальвердени ўз юлдузига алмашиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Франциянинг «ПСЖ» клуби Мадриднинг «Реал» клуби билан шов-шувли трансферни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 13:27, 30.05.2026. Ўқилди: 10367 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Гордон “Барселона”да қайси рақамни олиши маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Инсайдер Карлос Монфорнинг хабар беришича, Энтони Гордонга “Барселона”да қайси рақам берилиши ҳозирданоқ маълум.

Киритилди: 13:43, 30.05.2026. Ўқилди: 10305 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Переснинг сирли суперюлдузи маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

COPE нашрининг хабар беришича, «Реал» президенти Флорентино Перес сешанба куни янги футболчи учун 150 миллион евро миқдорида таклиф юборишни ваъда қилганда, «ПСЖ» ярим ҳимоячиси Жоау Невешни назарда тутган.

Киритилди: 05:18, 05.06.2026. Ўқилди: 9359 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 44030 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Килиан Мбаппе кутилмаганда АПЛга йўл олиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоадаги келажаги борасида кутилмаган хабарлар тарқалди.

Киритилди: 08:32, 10.05.2026. Ўқилди: 29791 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Шаҳрам Ғиёсов Жек Каттералга қарши жангдан қанча ишлаб топгани маълум бўлди

Бўлим: СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов ҳамда англиялик Жек Каттерал ушбу жангдан қанча ишлаб топгани маълум бўлди.

Киритилди: 08:45, 26.05.2026. Ўқилди: 29380 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мбаппе ўзини фош қилиб қўйди (фото)

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»га имкониятни бой берди (0:2) ва Ла Лигада чемпионлик учун бор бўлган охирги имкониятларини ҳам йўқотди.

Киритилди: 13:39, 11.05.2026. Ўқилди: 28624 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирданоқ таркибни кучайтириш масаласини фаол муҳокама қилмоқда.

Киритилди: 15:07, 18.05.2026. Ўқилди: 27005 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Родри: «Кун келиб у «Олтин тўп»ни қўлга киритади»

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Ламин Ямал вақти келиб барибир «Олтин тўп»ни боши устида баланд кўтаришига ишончи комил.

Киритилди: 20:18, 05.06.2026. Ўқилди: 4937 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Дунёнинг энг қиммат футболчилари: Мбаппе учинчи ўринга тушди, Хвича – олтинчи

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Яқиндагина Transfermarkt портали мутахассислари кўплаб футболчиларнинг трансфер нархларини янгилашди.

Киритилди: 19:13, 05.06.2026. Ўқилди: 3880 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мбаппе Месси ва Роналду ўртасидаги фарқ ҳақида фикр билдирди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Ал-Наср» форварди Криштиану Роналду ва «Интер Майами» аъзоси Лионель Мессининг ўйин услублари ўртасидаги фарқ ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Киритилди: 23:27, 05.06.2026. Ўқилди: 3345 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал»га ҳатто 200 миллион евро ҳам етмайди!

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Сўнгги кунларда матбуотда «Реал» клуби ва «Бавария» вингери Майкл Олисе ўртасидаги боғлиқлик яна фаол равишда муҳокама қилина бошлади.

Киритилди: 22:56, 05.06.2026. Ўқилди: 3045 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«ПСЖ» Витинья ва Жоау Невешнинг келажаги борасида бир қарорга келди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби томонидан қизиқишлар бўлаётгани ҳақидаги миш-мишларга қарамай, «ПСЖ» ярим ҳимоячилари Витинья ва Жоау Невешни сотиш ниятида эмас.

Киритилди: 17:41, 05.06.2026. Ўқилди: 2677 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси ЙТҲга учради

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Россия миллий терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Фёдор Кудряшов йўл-транспорт ҳодисасига учраб, шифохонага ётқизилди.

Киритилди: 11:54, 04.06.2026. Ўқилди: 767 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Исроил фаластинлик аёл футболчини ҳибсга олди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Исроил ҳукумати Фаластин аёллар миллий терма жамоасининг 20 ёшли футболчиси Ренд Ҳалаванийни ҳибсга олди.

Киритилди: 11:37, 04.06.2026. Ўқилди: 753 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Азар ЖЧ–2026 олдидан «Эден» бургерларини тақдим этди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Челси» ва «Реал» клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Эден Азар Бельгиянинг Quick тез овқатланиш тармоғи билан ҳамкорликни бошлади.

Киритилди: 10:00, 03.06.2026. Ўқилди: 804 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Раҳим Стерлинг гиёҳванд модда таъсирида автомобил бошқарганликда гумонланиб қўлга олинди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Раҳим Стерлинг гиёҳванд модда таъсири остида автомобил бошқарганликда гумон қилиниб, полиция томонидан қўлга олинди.

Киритилди: 08:58, 30.05.2026. Ўқилди: 880 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эрлинг Ҳоланд анимацион фильмда викинг қаҳрамонига овоз беради

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.

Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1166 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.

Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2811 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду 1,32 млн долларга машина сотиб олди (фото)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.

Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3584 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШда спортчиларни олиб кетаётган самолёт қулаб тушди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.

Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 977 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Даҳшатли жароҳат ва кутилмаган воқеа: Руминия чемпионатида тез ёрдам машинаси лойга ботиб қолди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.

Киритилди: 15:10, 02.05.2026. Ўқилди: 1423 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Колумбиялик велоспортчи пойгадаги ҳалокатдан бир неча кун ўтиб вафот этди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.

Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 917 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик