| Осиё кубоги - 2015 / Чорак финал / 22.01.2015 12:30 | ||||
Жанубий КореяСон Хенг Мин (103, 119) |
2
:
0
|
Ўзбекистон |
||
| Огоҳлантиришлар | |
|---|---|
| Четлатишлар | |
| Жамоалар таркиби | |
| Захира таркиби | |
| Мураббий | |
| Қўшимча маълумотлар | |
| Осиё кубоги - 2015 / Чорак финал / 22.01.2015 12:30 | ||||
Жанубий КореяСон Хенг Мин (103, 119) |
2
:
0
|
Ўзбекистон |
||
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 120+2' |
![]() |
Ўйин якунланди. Афсуски, қўшимча бўлимлардаги хато эвазига бугун мағлубиятга учрадик. Бугун ғалаба қозониш учун жуда кўп имкониятлардан фойдалана олмадик! Афсус. Йигитларга эса бугунги ўйин учун раҳмат айтамиз |
| 120+2' |
![]() |
Бурчак тўпидан кейин йўлланган зарба дарвоза устунига тегиб қайтди! Афсус! |
| 120+1' |
![]() |
БУрчак тўпи ишладик. |
| 119' |
![]() |
ГОЛ! Сон Хеунг Мин ўйин тақдирини ҳал қилди! Қарши ҳужумда тўп ўтказиб юбордик |
| 118' |
![]() |
Кападзе жарима майдончаси чизиғи устида йиқилди, аммо ҳакам ўйинни тўхтатмади |
| 117' |
![]() |
Устунлик тўлалигача бизда. Корейслар ҳимояланишмоқда |
| 115' |
![]() |
Ҳайдаровнинг узатмасидан кейин Темур ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва тўпни 11 метрли нуқта устида турган Насимовга узатди. Баҳодир зарба беришга улгурмади. Искандеров узатмаси эса ноаниқ бўлди |
| 114' |
![]() |
Искандаровнинг узатмасини Ҳайдаров жарима майдончаси чизиғи устида қабул қилди. Аммо унинг узатмаси жуда ноаниқ бўлди |
| 112' |
![]() |
Эҳҳҳҳ, Сергеев! Рашидов чап қанотдан тўпни жарима майдончаси ичида очилган Игорга узатди, аммо ҳужумчи тўпни ўзига бўйсундириш чоғида хатога йўл қўйди ва Квак Тэ Хви тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпидан самара чиқара олмадик |
| 112' |
![]() |
Эҳҳҳҳ, Сергеев! Рашидов чап қанотдан тўпни жарима майдончаси ичида очилган Игорга узатди, аммо ҳужумчи тўпни ўзига бўйсундириш чоғида хатога йўл қўйди ва Квак Тэ Хви тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпидан самара чиқара олмадик |
| 111' |
![]() |
Кореяда сўнгги ўзгариш: ЛИ Кеун Хо ўрнига Жанг Хюн Су туширилди |
| 110' |
|
Кореяликлар энди тўпни кўпроқ назорат қилишга интилишмоқда |
| 108' |
![]() |
Денисов ўз қанотида Ли Кеун Хога нисбатан фол ишлатди. Унда битта сариқ бор. Ҳакам ўйинни яхши бошқармоқда |
| 107' |
![]() |
Темур Кападзенинг боши бинт билан ўралди. |
| 107' |
![]() |
Темур Кападзенинг боши бинт билан ўралди. |
| 106' |
![]() |
Тўртинчи бўлим бошланди! |
| 105+1' |
![]() |
Ўзбекистонда учинчи ўзгариш: Санжар Турсунов ўрнига Игорь Сергеев туширилди. Ихтиёримизда 15 дақиқа бор! Гол урамиз, ютамиз! Корейслар ҳам чарчашган! Ўйнаш керак! |
| 105' |
![]() |
Вууууууҳ! Дарвоза томон бир неча марта зарба бердик! Сардорнинг сўнгги зарбасига аниқлик етишмади! |
| 104' |
![]() |
Яхши! БУрчак тўпи ишладик |
| 103' |
![]() |
ГОЛ! Хато кетидан хато! Энди Муҳаммадиев тўпни рақиб тортиқ этди. Чап қанотдан етказилган тўпни Сон Хеунг Мин бош билан дарвозага йўллади. Нестеров зарбани қайтара олмади. |
| 102' |
![]() |
Вууууҳ, Кападзе, керакмас бундай хато! ЖАрима майдончамиз атрофида рақибни алдаш керак эмас! |
| 99' |
![]() |
Терма жамоамиз ҳимоядан чиқиш пайтида: Турсунов олис масофадан тўпни Рашидов томон узатди. Сардор тўпни тўхтатди, бир ҳимоячини алдаб ўтди ва 25 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп дарвозанинг устидан 1 метр юқоридан ўтиб кетди |
| 98' |
![]() |
Рақибнинг тирсак билан уриб юбориши натижасида Денисовнинг лаби қонади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди |
| 96' |
![]() |
Жаримадан йўлланган зарбани Ҳайдаров бош билан қайтарди. Қайта ташкил этилган ҳужум орқали рақиб бурчак тўпини ишлади. БУрчакдан етказилган тўпни Нестеров муштлари билан уриб юборди |
| 95' |
![]() |
Рашидов жарима майдончаси бурчагидан ўйин қоидасини бузди. Эҳтиёт бўлиш керак албатта! |
| 91' |
![]() |
Насимов Турсуновдан бундай узатмани кутмаганди. Натижада у тўпни майдонда олиб қола олмади |
| 91' |
![]() |
Учинчи бўлим бошланди! |
| 90+3' |
![]() |
Қўшимча дақиқаларда устунлик биз томонда бўлди. Тўп бир неча марта рақиб жарима майдончасига етказилди. Кореяликлар хавфни бартараф этишди. Ўйиннинг асосий вақти якунланди. Бироз танаффус ва яна 30 дақиқалик қўшимча бўлимлар |
| 90+3' |
![]() |
Қўшимча дақиқаларда устунлик биз томонда бўлди. Тўп бир неча марта рақиб жарима майдончасига етказилди. Кореяликлар хавфни бартараф этишди. Ўйиннинг асосий вақти якунланди. Бироз танаффус ва яна 30 дақиқалик қўшимча бўлимлар |
| 90+1' |
![]() |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. Бурчак тўпини ўйинга киритдик. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Қайтган тўпни ҲАйдаров дарвоза томон тепди. Ҳимоячилар зарбани яна қайтаришди. |
| 90' |
![]() |
Вуууууҳ! Сардорнинг узатмасидан кейин жарима майдончасига кириб келди, аммо зарба беришга улгурмади. Санжар ва ҳимоячи тўқнашиб кетишди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Биз эса бурчак тўпига эга бўлдик |
| 88' |
![]() |
Искандаров яхши пас билан Турсуновни олдинга чорлаганди. Ҳимоячи бир амаллаб узатмани бош билан қайтариб қолди |
| 86' |
![]() |
Анзур Исмоилов сариқ карточка олди |
| 85' |
![]() |
Ўзбекистонда иккинчи ўзгариш: Лутфулла Тўраев ўрнига Жамшид Искандеров туширилди |
| 83' |
![]() |
Уууууууҳ! Бахтимизга ўнг қанотдан ерлатиб етказилган тўпга кореялик футболчининг оёғи тегмай қолди! |
| 82' |
![]() |
Ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг Насимов тўпни эгаллади, аммо Рашидовга пас беришда унга бироз аниқлик етишмади |
| 81' |
![]() |
Корея ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Шуҳрат Муҳамммадиев бош билан қайтарганидан сўнг Рашидов бир рақибдан ўтиб, олдинга ўтаётганида ҳакам хуштагини чалди ва дарвозамиз томон жарима зарбаси белгилади. ЖАримадан етказилган тўпга Сон Хеунг Мин бош билан ноаниқ зарба берди |
| 78' |
![]() |
Лутфулллааааааааа! Жамоамиз Муҳаммадиев-Турсунов-Рашидов комбинациясини амалга оширишди. Сардор бир ҳимоячидан ўтиб кетиб, олис устун томонга етказди. Тўраев эса бўш дарвозани бош билан ишғол қила олмади |
| 76' |
![]() |
Денисов қанотидан ҳужум уюштирди. Виталий тўпни олган Кападзе олис масофадан жарима майдончасига узатма берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди |
| 74' |
![]() |
Чап қанотдан узатмани Анзур ён томонга тепиб юборди |
| 71' |
![]() |
Уууҳҳҳ! Майдон марказидан етказилган узатмани Муҳаммадиев ўтказиб юборди ва Ли Кеун Хо деярли дарвозабонимиз билан бирга бир вазиятда зарба йўллади. Бахтимизга зарба аниқ чиқмади! |
| 70' |
![]() |
Сонг Хеунг 2-3 нафар футболчимизни алдаб, жарима майдончасига кирди сўнгги паллада Исмоилов тўпни олиб қўйишга муваффақ бўлди |
| 69' |
![]() |
Кореяда ўзгариш бўлди. Ким Чанг Су ўрнига Ча Ду Ри туширилди |
| 68' |
![]() |
Анзур ўйин қоидасини жарима майдончаси бурчагида бузди. Жаримадан йўлланган зарбани Нестеров эгаллаб олди |
| 64' |
![]() |
Рашидов бурчак тўпни олис устун томонга етказди. Тўп сакраган Насимовнинг бошига тегди, аммо дарвозага эмас, майдон ташқарисига йўл олди |
| 63' |
![]() |
Эҳҳҳҳ, Сардооооор! Тўраев майдон марказидан пас билан Рашидовни бирга бир вазиятга чиқарди. Сардор тўп ҳаводан ерга тушаётганида ўзига бўйсундирганида, ҳаммаси жойида бўларди! Аммо кейинчалик дарвозабон тўпни ён томонга уриб юборди... БУрчак тўпи |
| 60' |
![]() |
Терма жамоамиз 2та яхши ҳужум ташкил қилди. Кападзе майдон марказида тўпни эгаллаб олдинга борди ва ўнг қанотдаги Насимовга берди. Баҳодир нариги қанотга ерлатиб узатма берди, аммо Рашидов тўпга бироз кечроқ тезланиш олганди. Кейинги вазиятда эса Лутфулла ўткир бурчак остида ўнг томондан зарба берди. Даврозабон тўпни эгаллади |
| 56' |
![]() |
Виталий Денисов "сариқ" эвазига рақибни тўхтатишга мажбур эди, акс ҳолда ҳужумчи бир бир вазиятга қочиб кетарди |
| 55' |
![]() |
Квак Тэ Хви огоҳлантириш олди. Тўпни қўли билан тўхтатиб қолди. |
| 54' |
![]() |
Тўп жарима майдончага кирган Ли Кеун Хога етказилди. Муллажонов ўз вақтида тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 53' |
![]() |
Энди Тўраевга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида "стандарт"ни ўйинга киритдик. Жаримадан етказилган тўпни Кападзе бош билан дарвозабон майдончасига узатди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
| 52' |
![]() |
Муҳамммадиев рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун фол қайд этилди. Жаримадан етказилган тўпни Нестеров эгаллаб олди |
| 51' |
![]() |
БУрчакдан етказилган тўпни посбон эгаллаб олди |
| 51' |
![]() |
Вуууууҳ! Кореяликлар ўз дарвозаларини ишғол қилиб қўйишларига бир баҳя қолди! Насимов бирга бир вазиятга чиқарилди. Ким Жин Хён олдинга чиқиб тўпни тепиб юбораётганида тўп ҳимоячига тегиб, дарвоза томон кетди. Аммо дарвозага кирмади. |
| 50' |
![]() |
Вууууууҳ! Нестерой жамоани голдан қутқарди. Жарима зарбасини Ли Жеонг Хйеоп бош билан дарвозага йўллади. Игнат тўпни уриб юборишга муваффақ бўлди! |
| 49' |
![]() |
Муллажонов яна фол ишлатди. У ҳар сафар ҳакамнинг қарорига кескин эътироз билдирмоқда. Бундай қилиш керак эмас |
| 47' |
![]() |
Хавфли зарба. Тўп яқин бурчакка айлантирилди. Нестеров қийинчилик билан тўпни қайтариб юборди. Кейинчалик ҳимоячиларимиз хафни бартараф этишди |
| 46' |
![]() |
Муллажонов ҳимоямизнинг ўнг қанотида Ли Жеонг Хйеопни ортидан туртиб йиқитди. Деярли бурчак тўпи |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлим бошланди |
| ' |
|
Жамоалар, ҳакамлар майдонга қайтишмоқда |
| ' |
|
Бироз дам оламиз. Ҳозирча ҳаммаси жойида. Насиб қилса, терма жамоамиз танлаган стратегия фойда бериши керак! Ишонч бор |
| 45+1' |
![]() |
Биринчи бўлим якунланди. Жанубий Корея-Ўзбекистон - 0:0. Танаффус |
| 45' |
![]() |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
| 45' |
![]() |
"Байер" футболчисининг жаримадан зарбаси анча ноаниқ бўлди |
| 44' |
![]() |
Муллажонов Сон Хеунг Минга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Дарвозагача 26 метр масофа |
| 44' |
![]() |
Кореяликлар чап қанотдан тўпни жарима майдончамизга етказишди. Анзур узатмани қайтарди |
| 40' |
![]() |
Оҳо! Яхши! Зўр! Денисов ҳужумимизни бошлаб берди. Тўраев кесма узатма билан Рашидовни бирга бир вазиятга чиқаришга уринди. Тўпни ҳимоячи сўнгги паллада қайтариб қолди. Қайтган тўпга Насимов жарима майдончаси чизиғи устидан акробатик услубда зарба йўллади. Зарба кучли чиқди, аммо тўп дарвозага аниқ бормади |
| 39' |
![]() |
Ки Сеунг Йеунг олис масофадан ноаниқ зарба йўллади |
| 36' |
![]() |
Жамоамиз ўнг томондан жарима майдончасига кирмоқчи бўлди, Кападзе тўпини бироз ўзидан узоқлаштириб юборди. Қайтган тўпни Денисов эгаллаб, 35 метрдан зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
| 35' |
![]() |
Денисовнинг аутдан улоқтириб берган узатмасидан кейин рақиб жарима майдончаси ичида тахликали вазият юзага келди. Афсуски, футболчиларимиз зара беришга улгуришмади |
| 33' |
![]() |
Жамоамиз яна кўпчилик бўлиб ҳимояланмоқда |
| 31' |
![]() |
Рашидов ўнг томондан жарима майдончаси кирди ва тўпни эгаллаб, шериклари келишини кетди. У ўнг қанотдаги Тўраевга тўпни узатди. Лутфулланинг узатмасини эса Денисов кўкраги билан ўзига бўйсундира олмади |
| 30' |
![]() |
Ўзбекистонда мажбурий ўзгариш шекилли. Одил Аҳмедов ўрнига Темур Кападзе туширилди |
| 27' |
![]() |
Одилнинг узатмасидан кейин Насимов тўпни зарба бериш учун қулай вазиятга очилди ва кучли зарба берди. Зарба аниқ бўлмади |
| 26' |
![]() |
Бурчак тўпидан кейин қайта ташкил қилинган ҳужумдан сўнг кореялик футболчи жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Бахтимизга, зарба ноаниқ чиқди |
| 25' |
![]() |
Вуууууууҳ! Нестеров жамоамизни икки марта муқаррар голдан қутқариб қолди! Дастлаб марказий ҳимоячиларимиз рақиб футболчисининг бирга бир вазиятга чиқишига қаршилик кўрсата олишмади. Нестеров олдинга чиқиб тўпни қайтарди. Қайтган тўпга Ли Жеонг Хйеоп зарба йўллади. Тўп Игнатга тегиб, юқорига кўтарилди ва ҳимоячиларимиз тўпни ўнг қанотга узоқлаштиришди. Ки Сеунг Йеунг бир ҳимоячимизни алдаб, мураккаб зарба йўллади. Посбонимиў тўсин остига бораётган тўпни юқорига уриб юборди! |
| 24' |
|
Томонлар навбати билан ҳужум ташкил этишмоқда, навбати билан ҳимояланишмоқда |
| 22' |
|
Биринчи бўлим ўрталарига яқинлашяпмиз. Ўйин жуда ажойиб давом этмоқда. Юқори савия |
| 19' |
![]() |
Кореяликлар тахликали ҳужум ташкил қилишди. Яхшиямки, иш зарбагача етиб бормади. КЕйинги ҳужум пайтида ҳужумчи офсайдда қолди |
| 17' |
![]() |
Эҳҳҳҳҳ, Санжаааааар! Шуҳратнинг ўнг қанотда узатмасидан кейин ҳимоячининг бошида тўп Турсуновга келиб тушди. Санжар яккама-якка вазият зарба йўллади. Олдинга чиқиб келган дарвозабон кўкраги билан зарбани қайтарди! Денисов тўпни яна жарима майдончасига қайтарди. Одилнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди! Қандай имкониятлар а!!!! |
| 13' |
![]() |
БУрчак тўпи Ки Сунг Йеонгдан майдонни тарк этди |
| 12' |
![]() |
Корея бурчак тўпи ишлади. Чап қанотдан етказиб берилган узатмани Шуҳрат майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 10' |
![]() |
Лутфулла майдон марказида фол ишлатди. Тўраев майда фоллардан эҳтиёт бўлиши лозим |
| 8' |
![]() |
Терма жамоамиз қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб боришга интилишди. Аммо рақиблар тўпни эгаллаб олиб, қарши ҳужумга ўтишаётганида Тўраев фол ишлатиб, ҳужумни тўхтатди |
| 8' |
![]() |
Кутилмаган ёқимли ҳолат. Ўйин бошидаги тўла устунлик ўзбекистонликлар томонида |
| 6' |
![]() |
Лутфуллааааааааа! Одил томонидан ўнг қанотдан етказилган тўпни дарвозабон майдончасига етказиб берди. Тўраев тўпга бош билан интилди. Тўп унинг бошига бирозгина тегди, аммо тўп дарвоза томон бурилмади... |
| 5' |
![]() |
Денисовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди |
| 4' |
![]() |
Рақиб дарвозаси томон дастлабки зарбани Насимов берди! Баҳодир Турсуновнинг узатмасидан кейин ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Ким ЖИн Хён тўпни эгаллади |
| 1' |
![]() |
Кореяликлар ўнг қанотдан олдинга ўтишди. Ким Чанг Су Денисовни алдаб ўтиб, жарима майдончасига кириб келганида Муллажонов тўпни эгаллаб олди! Яхши! |
| 1' |
![]() |
ЎЙИН БОШЛАНДИ! |
| 12:29' |
![]() |
Ўйинни бошлаш учун барча нарса шай. |
| ' |
|
"Оламни маҳлиё айлаган диёёёёр!" Бугун ғалаба билан оламни маҳлиё айланг, йигитлар! Омад ва ғалаба сизга ёр бўлсин! Яратганнинг ўзи қўлласин! |
| 12:26' |
![]() |
Энди эса навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига! "Серқуёёёёёш, ҳууууур ўлкаммм...." |
| ' |
|
Жанубий Корея давлат мадҳияси янграмоқда |
| ' |
![]() |
Бугун ҳам Ўзбекистон сардори Одил Аҳмедов! Кореяликларни эса Ки Сунг Йеунг сардор сифатида майдонга бошлаб тушади |
| ' |
![]() |
Диққат! Жамоалар майдонга чиқиб келишга тайёр! Эслатиб ўтамиз, Корея қизил, Ўзбекистон оқ рангли формада ҳаракат қилишади |
| ' |
|
"Гуруҳга нисбатан бу ўйин бошқача. Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Футболчиларнинг кайфияти ёмон эмас. Ўз бахтимизни уларнинг дарвозаси олдидан қидирамиз. Мусобақада ўз иштирокимизни давом эттиришни жуда ҳам хоҳлаймиз. Ишончсиз яшаб бўлмайди, биз ўз кучимизга ишонамиз", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Миржалол Қосимов. |
| ' |
|
Жамоалар ўйинолди чигалёзди машғулотини якунлаб, кийиниш хонасига кириб кетишди. Фурсатдан фойдаланиб, стадон майсаси суғорилмоқда |
| ' |
|
Лутфулланинг ҳозирги ҳолатини мураббийларимиз яхши билишади. У Дубайдаги йиғин давомида нимаси биландир яхши таассурот қолдирган бўлиши керак |
| ' |
|
Терма жамоаларимизда техник директор вазифасини бажараётган Рустам Акромов сўнгги пайтларда барча терма жамоаларимизда битта стратегияни қўллаб келмоқда. Гуруҳ босқичида битта футболчидан умуман фойдаланмасдан, чорак финалда ундан яширин қурол сифатида фойдаланиб келмоқда. Бугун яширин қурол вазифасини Лутфулла Тўраев бажариб бериши керак |
| ' |
|
Ҳар иккала футболчимиз Саудияга қарши ўйинда жамоанинг барча футболчилари майдонда борларини беришганини, барча захира кучларигача сарфлашганини таъкидлаб ўтишди. Умид қилаамиз, 4 кун давомида ўйинчиларимиз кучни тиклаб олишга муваффақ бўлишди ва бугун худди шундай ўйин кўрсатиб беришди |
| ' |
![]() |
Ўзбекистонлик легионерлар Анзур Исмоилов (Хитой чемпионатида ўйнамоқда), Шавкат Муллажонов (Қатар, Саудия Арабистони ва Хитой чемпионатларида ўйнаган) инглиз тилида анча эркин гапиришни ўрганишибди. Уларнинг Саудияга қарши ўйиндан кейин микст-зонада араб журналистига берган интервьюси Спорт канали орқали намойиш қилинди |
| ' |
|
Ўйин Тошкент вақти билан соат 12:30да бошланади. Унгача эса ўйинолди фикрларимиз, воқеалар билан таништириб борамиз |
| ' |
|
Осиё кубогида чорак финал учрашувлари бошланмоқда. Ушбу босқичнинг илк ўйинини Ўзбекистон терма жамоаси бошлаб беради, Жанубий Кореяга қарши |
| ' |
![]() |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |
| Осиё кубоги - 2015 / Чорак финал / 22.01.2015 12:30 | ||||
Жанубий КореяСон Хенг Мин (103, 119) |
2
:
0
|
Ўзбекистон |
||
| Осиё кубоги - 2015 / Чорак финал / 22.01.2015 12:30 | ||||
Жанубий КореяСон Хенг Мин (103, 119) |
2
:
0
|
Ўзбекистон |
||
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 18:30, 22.09.2026. Ўқилди: 8660 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Англия Премьер-лигасининг қайси клубига ўтиши мумкин бўлганини айтиб берди.
Киритилди: 16:43, 22.09.2026. Ўқилди: 8243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Sport TV ва Futbol TV телеканаллари 2026 йил 23-сентябрь куни қуйида кўрсатувлар ва трансляцияларни амалга оширишни режалаштирган.
Киритилди: 08:29, 23.09.2026. Ўқилди: 7862 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес кимни дунёнинг энг яхши мураббийи деб ҳисоблашини айтди.
Киритилди: 14:30, 24.09.2026. Ўқилди: 5451 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Пари Сен-Жермен» ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ферран Торрес яқинлашаётган «Олтин тўп» тақдирлаш маросими ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 08:32, 22.09.2026. Ўқилди: 5326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Якшанба кунги Мадрид дербиси ҳакамлик можаросисиз ўтмади.
Киритилди: 03:55, 21.09.2026. Ўқилди: 4998 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Mundo Deportivo маълумотига кўра, «Реал» ёзда Родрини қўлга кирита олмаганидан қаттиқ пушаймон бўлмоқда.
Киритилди: 12:13, 23.09.2026. Ўқилди: 4851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё ўйинлари чорак финалидаги рақиби маълум бўлди.
Киритилди: 16:55, 22.09.2026. Ўқилди: 4781 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Манчестер Юнайтед» ўз таркибини кучайтириш режаларини тузмоқда.
Киритилди: 17:12, 21.09.2026. Ўқилди: 4764 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 20:14, 22.09.2026. Ўқилди: 4577 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида "Порту" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги учрашув якунида футболчилар ўртасида тортишув юзага келди.
Киритилди: 16:02, 09.09.2026. Ўқилди: 10378 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан кимни дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблашини айтди.
Киритилди: 08:32, 19.09.2026. Ўқилди: 9399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо матбуот анжуманида Марк Кукурельянинг майдонга тушиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Киритилди: 16:05, 13.09.2026. Ўқилди: 8988 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Испания чемпионати 4-туридан ўрин олган сафардаги учрашувда Мадриднинг «Реал» клуби Севильянинг «Бетис» жамоасига қарши майдонга тушди.
Киритилди: 15:44, 05.09.2026. Ўқилди: 8388 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Англия Премьер-лигаси ҳакамлар корпуси «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг «Манчестер Юнайтед»га қарши дербида урган ғалаба голи билан боғлиқ вазиятда хато қилинганини тан олди.
Киритилди: 07:49, 14.09.2026. Ўқилди: 8052 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё ўйинлари ярим финалидаги рақиби маълум бўлди.
Киритилди: 17:32, 26.09.2026. Ўқилди: 4042 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Барселона" "Бавария"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Майкл Олисенинг келажакдаги фаолияти бўйича хоҳишини билиб олди.
Киритилди: 10:34, 26.09.2026. Ўқилди: 3930 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ламин Ямал ЖЧ-2026 финалида Испания ва Аргентина ўртасидаги ўйиндан сўнг Лионель Месси билан бўлган суҳбати ҳақида гапирди.
Киритилди: 16:41, 26.09.2026. Ўқилди: 2909 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Бу ҳақда The Touchline хабар берди.
Киритилди: 17:37, 26.09.2026. Ўқилди: 2601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Англия терма жамоаси ва "Тоттенхэм"нинг собиқ ҳужумчиси Даррен Бент молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани учун "Манчестер Сити"ни қаттиқ жазолаш кераклигини айтди.
Киритилди: 10:12, 26.09.2026. Ўқилди: 2544 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 09:07, 27.09.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Арсенал" ва Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри "Манчестер Сити" энг қаттиқ жазога лойиқ, деб ҳисоблайди.
Киритилди: 08:59, 27.09.2026. Ўқилди: 6 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Ламин Ямалнинг ўйин услуби ҳақиқатан ҳам ўзгарган-ўзгармагани ҳақидаги саволга жавоб берди.
Киритилди: 08:59, 27.09.2026. Ўқилди: 12 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Жаҳон чемпионатидаги ёрқин иштирокдан кейин Кабо-Верде терма жамоаси Африка Кубоги саралашидаги илк ўйинида мағлубиятга учради.
Киритилди: 08:58, 27.09.2026. Ўқилди: 30 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Барселона"нинг бразилиялик ҳужумчиси Рафинья Диас Чемпионлар лигаси ярим финалида "Интер"дан учралган мағлубиятни ҳали ҳам унута олмаётганини айтди.
Киритилди: 08:56, 27.09.2026. Ўқилди: 39 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Арсенал" ҳужумчиси Виктор Дьёкереш жамоадаги ҳозирги ҳолатидан норози эканини тан олди.
Киритилди: 08:55, 27.09.2026. Ўқилди: 35 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Лионель Месси терма жамоадаги фаолиятини якунлаганидан сўнг, Аргентина миллий жамоасига янги сардор керак бўлди.
Киритилди: 08:54, 27.09.2026. Ўқилди: 70 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель "Арсенал" ярим ҳимоячиси Майлз Льюис-Скеллининг ўйини ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 08:51, 27.09.2026. Ўқилди: 62 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Тоттенхэм" Ришарлисонни қишки трансфер ойнасида пасайтирилган нархда сотишга тайёр.
Киритилди: 08:50, 27.09.2026. Ўқилди: 84 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистер Мадриднинг "Реал" клуби қизиқиш доирасига тушди.
Киритилди: 08:48, 27.09.2026. Ўқилди: 125 марта. Фикрлар сони: 0 та.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|