Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея - Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон - Япония

Учрашув тафсилоти

Элит ОЧЛ - 2015 / 4-тур / 08.04.2015 20:30

Лахвия

Владимир Вайс (43)
1
:
0

Бунёдкор

Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
Элит ОЧЛ - 2015 / 4-тур / 08.04.2015 20:30

Лахвия

Владимир Вайс (43)
1
:
0

Бунёдкор

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
"Лахвия" - "Бунёдкор" - 1:0. Лушчан шогирдлари ОЧЛ плей-офф йўлланмасидан бутунлай маҳрум бўлди. Назарий имконият ҳам қолмади. Улар кейинги 2та турда шунчаки ОЧЛ коэффициентлари учун кураш олиб боришади.
90+3'
"Бунёдкор"нинг сўнгги ҳужуми самарасиз якунланди. Ҳилолийнинг хуштаги чалинди ва ўйин якунланди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
86'
Сато Минори Рашидовни бирга бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди. Сардор тўпга бироз ета олмади
86'
Жарима зарбаси жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди
85'
Хайрулла Каримов рақибнинг қарши ҳужуми пайтида Нам Тэ Хини йиқитди. Ҳилолий Хайруллага иккинчи сариқни бериши мумкин эди, аммо аяди
83'
Бурчак тўпини вакилларимиз бартараф этишди
82'
Акбар Тўраев яна бир марта муқаррар голдан қутқариб қолди! Куинтана ўнг қанотда бир ҳимоячимизни алдаб ўтиб, Нам Тэ Хига узатди. Кореялик футболчи 14 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп Тўраевнинг қўлидан майдонни тарк этди
81'
Бурчак тўпи ишладик
81'
"Лахвия" футболчилари икки марта офсайдда қолишди
78'
Бугун Зуаги мутлақо ўйнолмаяпти! Оддий вазиятларда тўпни рақибга топширмоқда
77'
"Раҳмат сенга, Себастьян Куинтана!" - деганида Мурод Ризаев ҳақ эди! Қарши ҳужум натижасида қатарлик уругвайлик футболчига пас беришди. Куинтана 3-4 метрдан бўш дарвозани ишғол қила олмади! Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди...
75'
"Бунёдкор"да ўзгариш: Достонбек Ҳамдамов майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Темур Аюпов туширилди
74'
Зуаги томонидан майдон марказидан берилган узатмага "Бунёдкор" ҳужумчилари ета олишмади
72'
Нам Тэ Хи қарши ҳужум пайтида чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва нариги қанотдаги шеригига етказаётганида Тўраев тўпни эгаллаб олди
71'
Яна Себастьян Сория! Бурчакдан етказилган узатмага бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
71'
Вууууҳ! Тўраев қутқарди! Қарши ҳужумда Куинтана бирга бир вазиятга чиқиб борди ва 15 метрлардан кучли зарба йўллади. Акбар тўпга ташланиб, ён томонга уриб юборди
69'
Вайс майдон марказидан тўп билан олдинга ўтди, жарима майдончамизга кириб борди ва зарба йўллади. Тўп Акбарнинг ўзига борди
68'
Минори рақиб жарима майдончасига яхши кириб борди, аммо икки ҳимоячидан ўтиб кета олмади...
66'
"Лахвия" бурчак зарбаси ишлади
65'
Вууууҳ! "Бунёдкор"нинг яхши ҳужуми! Ўринбоев ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Минори тўпни атайлаб ўтказиб юборди ва Рашидов зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди. Тўпни Жўрабоев эгаллади ва жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп яна ҳимоячиларга тегиб қайтди
63'
Лахвия"да ўзгариш: Мсакни ўрнига Исмоил Муҳаммад туширилди
61'
Хавфли вазият! Нам Тэ Хи яккама-якка вазиятга чиқарилди. Кореялик футболчи тўпга бироз ета олмади. Тўраев тўпни эгаллаб олди
61'
Кечиктирилган фол учун Хайрулла Каримовга сариқ карточка кўрсатди
58'
Сато Минори бир футболчини алдаб рақиб жарима майдончасига кириб борди, аммо иккинчисидан ўтиб кета олмади
58'
Майдон марказида Зуагига нисбатан ўйин қоидаси бузилди
56'
Вууууҳ! Куинтана ўнг қанотдан чиройли узатма берди. Чико Флорес 6 метрлардан бош билан кучли зарба берди. Акбар Тўраев зарбани қайтарди. Шораҳмедов тўпни вазиятдан узоқлаштирди. Қарши ҳужумда "қалдирғочлар" тўпни йўқотишди
56'
Вайс жарима майдончасига кириб борди. Бурчак тўпи ишлади
55'
Шораҳмедов ўнг қанотдан узатма беришни қойиллатмади
54'
"Бунёдкор"да иккинчи ўзгариш: Шодиев ўрнига Забиҳилло Ўринбоев туширилди
53'
Вууууҳ! Рашидов жарима майдончаси ташқарисида жамоадоши билан "девор" ўйнаб олди ва 18 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди!
49'
Лушчан шогирдларининг ҳужуми самарасиз якунланди
47'
Дарвозагача 30 метрлардан Рашидов йўллаган зарба мураккаб траектория ҳосил қилди ва устун ёнидан ўтиб кетди.
46'
Иккинчи тайм бошланди.
46'
"Бунёдкор"да дастлабки ўзгариш: Сардор Собирхўжаев майдонга тушди. Бекрич майдонга қайтмади
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Лахвия" - "Бунёдкор" - 1:0. Танаффус
45+2'
Бекрич олис масофадан ноаниқ зарба йўллади
45+1'
Жаримадан етказилган узатмани Акбар эгаллаб олди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
45'
Акмал Шораҳмедов огоҳлантириш олди. У Вайсни чалиб йиқитди
45'
Рақиб жарима майдончаси остонасида "Бунёдкор" футболчиси тўп учун кураш олиб борди ва кутилмаганда тўп дарвоза томон кетди. Амин орқага қайтди ва тўпни эгаллаб олди
43'
ГООЛ! Владимир Вайс, 1:0! Ҳужумчи 3-4 нафар ҳимоячиларимиздан ўтиб кетди ва оёғининг ташқи қисми билан олис бурчакка айланма зарба берди. Тўраев тўпга ета олмади. Чиройли гол
40'
Бурчак тўпидан кейин тўп мезбон футболчисининг қўлига теккандек кўринди. Ҳилолий ўйинни тўхтатмади
39'
Рашидовнинг зарбаси кучли ва аниқ бўлди! Амин яхши сэйв билан тўпни майдон ташқарисига уриб юборди
39'
Шодиевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Дарвозасига 35 метр...
38'
Қатарликлар ўнг қанотдан жарима зарбасини ўйинга киритишди. Юсуф Мсакни бош билан зарба берди. Тўраев тўпни эгаллади
36'
Зуаги олис юқори бурчак томон тўпни айлантирди. Даврозабон тўпни эгаллаб олди
35'
Энди "Бунёдкор" жарима зарбаси ишлади. Зуагига нисбатан ўйин қоидаси бузилди
33'
Вайс йўллаган зарба жонли деворга тегиб қайтди. Мезбон футболчиси яна зарба берди. Тўп рекошет ҳолатида дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди...
33'
Каримов қоидабузарлигидан сўнг "Лахвия" жарима зарбаси тепади.
31'
"Лахвия" футболчилари "деворлар" орқали марказ бўйлаб жарима майдончамизга кириб боришга ҳаракат қилди. Марказий ҳимоячиларимиз рақибга тўсқинлик қилишди, Акбар тўпни эгаллаб олди
29'
Жарима майдончасига ёриб кирган Владимир Вайссга узатма берилди. Ҳужумчи тўпга ета олмади
28'
Ҳамдамов чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Кладио Амин тўпни эгаллаб олди
26'
Достонбек Ҳамдамов 20 метрлардан зарба йўллади. Зарба кучли, аммо тўсин устидан ўтиб кетди
25'
Вайсс олис масофадан ноаниқ зарба йўллади
23'
Тўп назорати кўпроқ "Лахвия" томонида бўлмоқда. "Бунёдкор" қарши ҳужумда ўйнамоқда
20'
Ўнг қанотдан узатма берилаётганида тўп Обид Жўрабоевнинг биқинига тегди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди
17'
Олис масофадан етказилган узатмани Рашидов деярли бурчакка яқин жойда эгаллади, бир ҳимоячини алдаб жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Тўп яқин устун олдидан ўтиб кетди
14'
Олис масофадан етказилган узатмадан кейин Вайс тўпни эгаллади ва ҳимоячиларимиздан бирини алдаётганида йиқилди. Ҳилолий яна пенальти учун асос йўқ деб ҳисоблади
13'
Майдон маркази учун кураш кечмоқда. Ҳозирча хавфли вазиятлар йўқ
9'
Мсакни Хайрулла Каримовни алдаб, чап томондан жарима майдончасига кирди ва йиқилди. Ҳилолий ҳеч қандай пенальти йўқлигига ишора қилди
6'
Куинтана ўнг томондан олдинга ўтди ва нариги томонда ёрдамга келган Вайсга узатма берди. Владимир орқага узатма берди ва шундан сўнг юқоридан дарвозага яқинига тўп етазилди. Тўраев тўпни эгаллаб олди
4'
"Лахвия" қизил, "Бунёдкор" оқ рангли формада ўйнамоқда
3'
Самир Бекрич жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ
1'
Ўйин бошланди!
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Лахвия" - "Бунёдкор" ўйини бошланиш арафасида!
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Элит ОЧЛ - 2015 / 4-тур / 08.04.2015 20:30

Лахвия

Владимир Вайс (43)
1
:
0

Бунёдкор


Элит ОЧЛ - 2015 / 4-тур / 08.04.2015 20:30

Лахвия

Владимир Вайс (43)
1
:
0

Бунёдкор


Мбаппе Чемпионлар Лигасининг учта ўйинидан четлаштирилди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

УЕФА Этан Мбаппени жазолаш тўғрисидаги қарорини эълон қилди.

Киритилди: 22:13, 28.09.2026. Ўқилди: 7675 марта. Фикрлар сони: 0 та.

50 ёшли Баллак 26 ёшли модель ва тадбиркор қизга унаштирилди (фото)

Бўлим: ЕВРОПА / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Янгиликлар

"Байер", "Бавария", "Челси" ва Германия терма жамоаларининг собиқ ярим ҳимоячиси Михаэль Баллак иккинчи марта турмуш қурмоқда.

Киритилди: 22:30, 28.09.2026. Ўқилди: 7199 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистоннинг ярим финалдаги рақиби маълум

Бўлим: СПОРТ / Осиё ўйинлари
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё ўйинлари ярим финалидаги рақиби маълум бўлди.

Киритилди: 17:32, 26.09.2026. Ўқилди: 6918 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Олтин тўп» учун овоз бериш якунланди — асосий даъвогар маълум

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / Франс футбол - Олтин тўп
Рукн: Янгиликлар

2026 йилги «Олтин тўп» Лондонда топширилади. Тақдирлаш маросими 26 октябрь куни бўлиб ўтади, овоз бериш жараёни эса душанба куни якунланди.

Киритилди: 04:44, 29.09.2026. Ўқилди: 6312 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эдегор: "Роналдунинг менга бўлган муносабатини ҳеч қачон унутмайман"

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида Норвегия терма жамоаси ўз майдонида Португалияни қабул қилди.

Киритилди: 10:36, 28.09.2026. Ўқилди: 6100 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес кимни дунёнинг энг яхши мураббийи деб ҳисоблашини айтди.

Киритилди: 14:30, 24.09.2026. Ўқилди: 5743 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эрон бош мураббийи Ўзбекистондан учралган мағлубият сабабини айтди

Бўлим: ОСИЁ
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 11:07, 25.09.2026. Ўқилди: 5237 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ҳусановга «Челси»дан ташқари яна 3 та клубдан қизиқиш бор!

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клубини алмаштириши мумкин.

Киритилди: 16:04, 25.09.2026. Ўқилди: 5021 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал» ёздаги трансфер хатосидан қаттиқ пушаймон

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

Mundo Deportivo маълумотига кўра, «Реал» ёзда Родрини қўлга кирита олмаганидан қаттиқ пушаймон бўлмоқда.

Киритилди: 12:13, 23.09.2026. Ўқилди: 4971 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Бернарду Силва «Реал»ни тарк этиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Ювентус» «Реал» ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Киритилди: 16:51, 28.09.2026. Ўқилди: 4751 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ҳусанов Холандни "Порту" футболчиси билан жанжалдан ажратиб олди (ВИДЕО)

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида "Порту" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги учрашув якунида футболчилар ўртасида тортишув юзага келди.

Киритилди: 16:02, 09.09.2026. Ўқилди: 10392 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Зидан айни вақтда дунёнинг энг яхши футболчисини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан кимни дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблашини айтди.

Киритилди: 08:32, 19.09.2026. Ўқилди: 9432 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо Кукурелья ҳақида: «Эшикни ёпиш вақти келганини тушундим»

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо матбуот анжуманида Марк Кукурельянинг майдонга тушиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Киритилди: 16:05, 13.09.2026. Ўқилди: 9036 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мбаппе: "Аввал Роналду менинг кумирим эди, энди эса..."

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди. 

Киритилди: 18:30, 22.09.2026. Ўқилди: 8882 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Винисиус «Реал»нинг мағлубиятидан сўнг Моуриньога нисбатан ҳурматсизлик қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Испания чемпионати 4-туридан ўрин олган сафардаги учрашувда Мадриднинг «Реал» клуби Севильянинг «Бетис» жамоасига қарши майдонга тушди.

Киритилди: 15:44, 05.09.2026. Ўқилди: 8669 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Манчестер Сити» Холанд бўйича қарор қабул қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасидан чиқариб юборилган тақдирда ҳужумчи Эрлинг Холанд бўйича қандай йўл тутишини белгилаб олди.

Киритилди: 13:16, 29.09.2026. Ўқилди: 4020 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Барселона"да Рафиньядан фақат 1 футболчи кўпроқ маош олади

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

"Барселона" Рафинья Диас билан янги шартнома бўйича келишувга эришди.

Киритилди: 11:34, 29.09.2026. Ўқилди: 3098 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Тезкор! Рафинья жароҳат олди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Жароҳатлар
Рукн: Янгиликлар

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Рафинья Австралияга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олди.

Киритилди: 16:46, 29.09.2026. Ўқилди: 2987 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Лапорта «Барселона»да Фликка ўринбосар танлади

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» президенти Жоан Лапорта аллақачон клуб келажаги бўйича режалар тузмоқда.

Киритилди: 18:55, 29.09.2026. Ўқилди: 2593 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Олтин тўп» учун овоз бериш тарихдаги энг қийин танловлардан бири бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / Франс футбол - Олтин тўп
Рукн: Янгиликлар

«Олтин тўп» соҳиби учун овоз бериш жараёни якунланди.

Киритилди: 13:14, 29.09.2026. Ўқилди: 2567 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АПЛ: "Сити" 2 октябрга қадар қарор устидан шикоят қилиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

"Манчестер Сити" молиявий қоидабузарликлар бўйича мустақил комиссия қароридан шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

Киритилди: 10:26, 30.09.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Валенсия" келаси мавсум янги стадионга кўчади (Фото)

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

"Валенсия" келаси мавсумдан янги стадионда ўйнашини тасдиқлади.

Киритилди: 10:23, 30.09.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Англия терма жамоаси тарихида илк бор хориж клубларидан 5 футболчи бир ўйинда майдонга тушди

Бўлим: ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар

Англия терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигаси-2026/27 2-турида Чехияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Киритилди: 10:20, 30.09.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ямал: "Мен фақат "Олтин тўп" учун ўйнамайман"

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Испания терма жамоаси ва "Барселона" футболчиси Ламин Ямал "Олтин тўп" ҳақидаги навбатдаги саволга жавоб берди.

Киритилди: 10:15, 30.09.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Боруссия" Д вундеркинди Пулишичнинг рекордини янгилади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар

Дортмунднинг "Боруссия" клуби вингери Матис Алберт АҚШ терма жамоаси сафидаги илк голини урди.

Киритилди: 10:12, 30.09.2026. Ўқилди: 31 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Билич Испаниядан учралган мағлубият ҳақида гапирди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида Хорватия терма жамоаси сафарда Испанияга 1:4 ҳисобида йирик мағлубиятга учради.

Киритилди: 10:12, 30.09.2026. Ўқилди: 27 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Де ла Фуэнте: "Кукурелья терма жамоада клубдагидан юқори даражада ўйнаяпти"

Бўлим: ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте чап қанот ҳимоячиси Марк Кукурельянинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

Киритилди: 10:10, 30.09.2026. Ўқилди: 40 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ямаль Анрига ҳавас қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 10:09, 30.09.2026. Ўқилди: 48 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ямал Анри услубидаги гол нишонлашини изоҳлади

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Испания терма жамоаси футболчиси Ламин Ямал нега голини машҳур собиқ француз ҳужумчиси Тьерри Анри услубида нишонлаганини тушунтирди.

Киритилди: 10:08, 30.09.2026. Ўқилди: 68 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Модрич испан мухлисларидан миннатдор бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич испан мухлислари уни илиқ кутиб олганини эътиборсиз қолдирмади.

Киритилди: 10:06, 30.09.2026. Ўқилди: 72 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик