| Элит ОЧЛ - 2015 / 5-тур / 21.04.2015 16:00 | ||||
ЛокомотивТемурхўжа Абдухолиқов (90+6) |
1
:
2
|
Ал-ҲилолНавоф ал-Обид (58)Абдулла ад-Досарий (72) |
||
| Огоҳлантиришлар | |
|---|---|
| Четлатишлар | |
| Жамоалар таркиби | |
| Захира таркиби | |
| Мураббий | |
| Қўшимча маълумотлар | |
| Элит ОЧЛ - 2015 / 5-тур / 21.04.2015 16:00 | ||||
ЛокомотивТемурхўжа Абдухолиқов (90+6) |
1
:
2
|
Ал-ҲилолНавоф ал-Обид (58)Абдулла ад-Досарий (72) |
||
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+6' |
![]() |
Ўйин якунланди. "Локомотив" - "Ал-Ҳилол" - 1:2. Абрамов жамоаси деярли плей-офф билан хайрлашди... |
| 90+6' |
![]() |
ГОООООЛ! Темурхўжа Абдухолиқов, 1:2! |
| 90+4' |
![]() |
Майдонда футболчилар жанг қилишмоқда. Қўштирноқсиз |
| 90+3' |
![]() |
Икромнинг навбатдаги зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди |
| 90+3' |
![]() |
Алибоев йўллаган зарба рекошет ҳолатида майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси |
| 90+1' |
![]() |
Эҳҳҳҳҳҳҳ, Кояшевич! Бирга бир вазиятда йўллаган зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди... Ўйинда энг хавфли вазият эди! |
| 90' |
![]() |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
| 88' |
![]() |
"Ҳилол"да учинчи ўзгариш: Салим ад-Довсарий ўрнига Муҳаммад аш-Шалҳуб тушди |
| 85' |
![]() |
"Ал-Ҳилол"да ўзгариш: Навоф ал-Обид ўрнига Юсуф ас-Салим тушди |
| 82' |
![]() |
Сардор Мирзаев йўллаган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди... |
| 82' |
![]() |
"Ҳилол"да ўзгариш: Невес ўрнига Файсал Дарвиш тушди |
| 80' |
![]() |
Муҳаммад Жаҳлавий жарима майдончаси ташқарисида Шоаҳмедовга нисбатан қоида бузди ва огоҳлантириш олди |
| 78' |
![]() |
Кападзе рақибнинг жуда хавфли ҳужуми пайтида тўпни олиб қўйди, аммо қарши ҳужумда вакилларимиз фойдалана олишмади |
| 77' |
![]() |
"Локомотив"да ўзгариш: Лутфулла Тўраев ўрнига Дамир Кояшевич туширилди |
| 76' |
![]() |
Кападзе икки ҳимоячи орасидан ўтиб, жарима майдончасига кирди ва йиқилди, аммо ҳакам пенальти бермади! |
| 72' |
![]() |
ГОООЛ! Абдулла ад-Досарий, 0:2! "Ал-Ҳилол" қарши ҳужумда иккинчи голни уриб кетишди. Сардор Мирзаев ўз қанотини ёпишга улгурмади ва Досарий деярли бирга бир вазиятда кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди! |
| 71' |
![]() |
Шоаҳмедов берган узатмага Алибоев ўнг қанотда ета олмади... |
| 68' |
![]() |
Сауд Каририй сариқ карточка билан жазоланди |
| 67' |
![]() |
Вуууууҳ! Дарвоза тўсини "Локомотив"ни голдан қутқарди! Майдон марказига яқин жойда белгиланган жарима тўпини жарима майдончамизга юқоридан етказди. Жаҳфалий бош билан орқароққа қолдирди ва Каририй кучли зарба йўллади. Тўп тўсинга тегди... |
| 65' |
![]() |
Невеснинг жаримадан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ бўлди |
| 64' |
![]() |
Яничич жарима майдончаси ташқарисида Салим Довсарийни йиқитди. "Сариқ" берса ҳам бўларди, аммо малайзиялик ҳакам буни истамади |
| 63' |
![]() |
Вууууҳ! Сардор Мирзаев жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди! |
| 63' |
![]() |
Алибоев ўнг қанотдан ерлатиб жарима майдончаси узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 58' |
![]() |
ГОООООЛ! Навоф ал-Обид, 0:1! "Ал-Ҳилол" чап қанот ярим ҳимоячиси ўз қанотида Мирзаевдан ўтиб кетди ва жарима майдончаси чизиғи устида парашют услубида зарба берди. Тўп Маъмурнинг устидан ошиб ўтиб, тўсинга тегиб қайтди ва Обид бўш қолган дарвозани осонлик билан ишғол қилди! |
| 56' |
![]() |
Эҳҳҳҳҳ, Алибоеееев! Жамоамиз қарши ҳужум ташкил қилди. Шоаҳмедов-Ҳасанов узатмаларидан кейин Жасур ўнг қанотдан жарима майдончаси ёлғиз кириб борган Икромни тўп билан таъминлади. Алибоев биргаб бир вазиятда дарвозабонни доғда қолдира олмади! |
| 55' |
![]() |
Араб футболчиси офсайдда қолди |
| 52' |
![]() |
Эҳҳҳҳҳ, Марааааат! Ҳасанов чапдан етказиб берган узатмани жарима майдончаси ичида қабул қилди ва ўгирилган ҳолда зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. Зарба бериш учун қулай вазиятга чиқаётган Шоаҳмедовга Марат пас бермади... |
| 51' |
![]() |
Ҳасановнинг узатмасидан кейин Бикмаев рақиб жарима майдончаси ичида тўп учун кураш олиб борди ва тўпни эгаллади. Унинг узатмасидан кейин ҳимоячи бош билан тўпни посбонга ташлаб берди |
| 51' |
![]() |
Бу галги бурчак тўпи Квак Тэ Хвининг кучли, аммо ноаниқ зарбаси билан якунланди |
| 50' |
![]() |
"Ал-Ҳилол" энди нариги бурчакдан тўпни ўйинга киритади. Тўп ҳимоячимизнинг бошидан майдонни тарк этди. |
| 49' |
![]() |
Тўраев қоидабузарлиги туфайли меҳмонлар ўнг қанотдан жарима зарбасини тепишди. Вакилларимиз тўпни қайтаришди, аммо такрорий ҳужум пайтида "Ҳилол" бурчак тўпи ишлади |
| 48' |
![]() |
Абрамов жамоаси бурчак тўпини ўйинга киритди, Шоаҳмедовнинг зарбасини яна дарвозабон эгаллаб олди |
| 47' |
![]() |
Вуууууҳ! Иккинчи бўлим "Локо"нинг кескин ҳужумлари остида бошланди. Ҳасановнинг чапдан узатмасини Мирзаев жарима майдончасининг ўнг томонига етказди ва қайтадан ташкил қилинган ҳужум натижасида Жасур деярли бирга бир вазиятда зарба йўллади. Шараҳилий зарбани қайтарди |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45+3' |
![]() |
Биринчи бўлим якунланди |
| 45+2' |
![]() |
Омад "Локомотив"га кулиб боқди! Жаримадан етказилган тўпни олис устун ёнидан рақиб футболчиси бош билан дарвоза яқинига қайтарди. "Ҳилол" ўйинчисининг зарбаси эса устун ёнидан ўтиб кетди! |
| 45+2' |
![]() |
Яничич оёғини баланд кўтариб, тўпни қайтаргани учун дарвозамиз томон эркин зарба белгиланди. Дарвозагача 25 метрлар... |
| 45' |
![]() |
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 44' |
![]() |
Сардор Мирзаев дарвоза томон айланма зарба берди. Шараҳалий мушт билан тўпни ён томонга уриб юборди |
| 44' |
![]() |
Шундоққина жарима майдончаси бурчагида Мустафоевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди |
| 42' |
![]() |
Мустафоев олис масофадан ноаниқ зарба йўллади |
| 41' |
![]() |
Абрамов ўзгаришга қўл урди. Кичик Ҳасанов ўрнига Темур Кападзе туширилди |
| 40' |
![]() |
Яхшиямки, бирга бир вазиятга чиқиб кетган Невес офсайдда қолган экан... |
| 39' |
![]() |
Вуууууҳ! Салим Ад-Довсарий! Жарима майдончасимизга яқинлашиб келди, 2-3 ҳимоячимизни довдиратиб, 15 метрлардан зарба йўллади. Тўп яна дарвоза устидан ўтиб кетди... |
| 37' |
![]() |
Мирзаев жарима тўпини тўғри жарима майдончасига етказмасдан, чапақай Ҳасанов орқали ўйнади. Жасур деярли сўнгги чизиқ устидан орқароққа узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
| 36' |
![]() |
Чап қанотда Мустафоевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди |
| 34' |
![]() |
Шоаҳмедов майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва олдинга ўтаётган Ҳасанов (каттаси) томон узатма берди. Ҳимоячи бош билан дарвозага узатма берди. Хавф йўқолди |
| 32' |
![]() |
Майдон марказидан ўнг қанотдаги Мирзаевга узатма берилди. Сардор тўпга ета олмади |
| 30' |
![]() |
Мана вазият! Невас "Локомотив"ни кечирди! Меҳмонлар тўпни назорат қилиб туриб бирданига ҳужумга ўтишди ва мезбонларнинг барча футбочлиларини ортда қолдиришди. Невес эса деярли бирга бир вазиятга чиқди. У жарима майдончаси ичида зарба бергунча Мустафоев етиб келди. Ҳужумчининг зарбаси Салимга тегиб қайтди |
| 30' |
![]() |
Ўта ёпиқ ўйин бўлмоқда. Ҳозирча вазиятлар ва ҳужумлар йўқ |
| 25' |
![]() |
Чап қанотдан етказилган узатмадан кейин Невес жарима майдончамиз ичида ёлғиз қолди ва Икромовнинг олдинга чиқиб келаётганини кўриб б бош билан тўпни дарвозага йўллашга уринди. Тўп тўрга юқори томондан келиб тушди. Ҳужумчи офсайдда қолган экан |
| 25' |
![]() |
Меҳмонлар тўпни назорат қилиш билан бирга яхши ҳимояланишмоқда ҳам. Темирйўлчилар рақиб ҳимоясини ёриб ўта олишмаяпти |
| 22' |
![]() |
Каририй жарима майдончамиз ичига узатма берди. Икромов олдинга чиқди ва тўпни эгаллади |
| 19' |
![]() |
Катта Ҳасановнинг жаримадан узатмаси ўта ва ўта ноаниқ бўлди |
| 18' |
![]() |
Ўнг қанотда Сардор Мирзаевга нисбатан Дигао ўйин қоидасини бузди |
| 14' |
|
Тўп асосан майдон марказида. Ҳеч бир жамоа олдинга ўта олмаяпти. Ёки таваккал қилишни истамаяпти |
| 9' |
![]() |
Катта Ҳасанов чап қанотдан узун пас билан ўнг қанотдаги Жасурга етказди. Бу Ҳасанов тўпни эгаллади ва дарвоза яқинига етказди. Дарвозабон тўпга эга чиқди |
| 8' |
![]() |
Абдулла ад-Доссарий чап қанотдан жарима майдончамизга кириб борди ва дарвозага зарба берди. Тўпни Икромов эгаллаб олди |
| 6' |
![]() |
Салим ад-Довсарий жарима майдончамиз ташқарисидан кучли зарба йўллади. Тўп бирозгина дарвоза устидан ўтиб кетди! |
| 6' |
![]() |
Бурчакдан етказилган тўпни "Ҳилол" футболчилари ўз жарима майдончаларидан узоқлаштиришди |
| 5' |
![]() |
Чапақай Ҳасанов бурчак тўпи ишлади |
| 3' |
![]() |
Темирйўлчилар майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужумга ўтишди, аммо вазият хавфли тус олмади |
| 3' |
![]() |
Ислом Тўхтахўжаев дисквалифиция туфайли ўтказиб юборяпти. Сардорлик боғичини катта Ҳасанов билагига таққан |
| 1' |
![]() |
Ўйин бошланди |
| ' |
![]() |
Ўйинни "Ал-Ҳилол" бошлаб берадиган бўлди |
| ' |
|
"Локо" оқ, "Ҳилол" кўк рангли формада ўйнайди |
| ' |
![]() |
Диққат жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда |
| 15:53' |
![]() |
Пойтахтимиздаги "Локомотив" стадионидан гапирамиз ва ёзамиз |
| ' |
![]() |
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ! |
| Элит ОЧЛ - 2015 / 5-тур / 21.04.2015 16:00 | ||||
ЛокомотивТемурхўжа Абдухолиқов (90+6) |
1
:
2
|
Ал-ҲилолНавоф ал-Обид (58)Абдулла ад-Досарий (72) |
||
| Элит ОЧЛ - 2015 / 5-тур / 21.04.2015 16:00 | ||||
ЛокомотивТемурхўжа Абдухолиқов (90+6) |
1
:
2
|
Ал-ҲилолНавоф ал-Обид (58)Абдулла ад-Досарий (72) |
||
УЕФА Этан Мбаппени жазолаш тўғрисидаги қарорини эълон қилди.
Киритилди: 22:13, 28.09.2026. Ўқилди: 7787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Байер", "Бавария", "Челси" ва Германия терма жамоаларининг собиқ ярим ҳимоячиси Михаэль Баллак иккинчи марта турмуш қурмоқда.
Киритилди: 22:30, 28.09.2026. Ўқилди: 7267 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё ўйинлари ярим финалидаги рақиби маълум бўлди.
Киритилди: 17:32, 26.09.2026. Ўқилди: 6936 марта. Фикрлар сони: 0 та.
2026 йилги «Олтин тўп» Лондонда топширилади. Тақдирлаш маросими 26 октябрь куни бўлиб ўтади, овоз бериш жараёни эса душанба куни якунланди.
Киритилди: 04:44, 29.09.2026. Ўқилди: 6371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида Норвегия терма жамоаси ўз майдонида Португалияни қабул қилди.
Киритилди: 10:36, 28.09.2026. Ўқилди: 6156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес кимни дунёнинг энг яхши мураббийи деб ҳисоблашини айтди.
Киритилди: 14:30, 24.09.2026. Ўқилди: 5743 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 11:07, 25.09.2026. Ўқилди: 5254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клубини алмаштириши мумкин.
Киритилди: 16:04, 25.09.2026. Ўқилди: 5044 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Ювентус» «Реал» ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Киритилди: 16:51, 28.09.2026. Ўқилди: 4826 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Бухоро" сафида жорий мавсумни юқори темпда ўтказаётган марказий ярим ҳимоячи Шерзод Эсанов фаолиятини чет элда давом эттириши мумкин.
Киритилди: 18:02, 27.09.2026. Ўқилди: 4684 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида "Порту" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги учрашув якунида футболчилар ўртасида тортишув юзага келди.
Киритилди: 16:02, 09.09.2026. Ўқилди: 10395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан кимни дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблашини айтди.
Киритилди: 08:32, 19.09.2026. Ўқилди: 9437 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо матбуот анжуманида Марк Кукурельянинг майдонга тушиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Киритилди: 16:05, 13.09.2026. Ўқилди: 9037 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 18:30, 22.09.2026. Ўқилди: 8884 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Испания чемпионати 4-туридан ўрин олган сафардаги учрашувда Мадриднинг «Реал» клуби Севильянинг «Бетис» жамоасига қарши майдонга тушди.
Киритилди: 15:44, 05.09.2026. Ўқилди: 8680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасидан чиқариб юборилган тақдирда ҳужумчи Эрлинг Холанд бўйича қандай йўл тутишини белгилаб олди.
Киритилди: 13:16, 29.09.2026. Ўқилди: 4313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Рафинья Австралияга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олди.
Киритилди: 16:46, 29.09.2026. Ўқилди: 3121 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» президенти Жоан Лапорта аллақачон клуб келажаги бўйича режалар тузмоқда.
Киритилди: 18:55, 29.09.2026. Ўқилди: 2771 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Олтин тўп» соҳиби учун овоз бериш жараёни якунланди.
Киритилди: 13:14, 29.09.2026. Ўқилди: 2716 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Россия терма жамоаси ўз майдонида BetBoom ўртоқлик учрашувида Эронни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Киритилди: 23:35, 29.09.2026. Ўқилди: 2588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Чехия терма жамоаси бош мураббийи Санти Дения УЕФА Миллатлар лигасида Англиядан 0:2 ҳисобида учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 13:10, 30.09.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Чехия терма жамоаси сардори Ладислав Крейчи УЕФА Миллатлар лигасида Англиядан 0:2 ҳисобида учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 13:07, 30.09.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Интер» ҳимоячиси Жон Стоунс Англия терма жамоаси билан ЖЧ-2026да иштирок этаётган пайтида Чешир полициясидан келган мактубни ўтказиб юборгани ортидан тезликни оширганлик учун жаримага тортилди.
Киритилди: 13:05, 30.09.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель Чехияга қарши ўтган учрашувда Энтони Гордон томонидан урилган голга баҳо берди.
Киритилди: 13:03, 30.09.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.
УЕФА Миллатлар лигаси 2026/27 мавсуми 2-турининг энг яхши футболчиси совринига даъвогарлар эълон қилинди.
Киритилди: 13:01, 30.09.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Килиан Мбаппе Франция терма жамоасининг Туркияга қарши учрашувида жароҳат олган эди.
Киритилди: 12:55, 30.09.2026. Ўқилди: 49 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Бавария» кузатув кенгаши аъзоси Карл-Хайнц Румменигге «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Флориан Вирц билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди ва немис футболчисининг Мюнхен клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
Киритилди: 12:53, 30.09.2026. Ўқилди: 50 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал» учун яхши хабар шуки, Килиан Мбаппенинг Франция терма жамоаси қароргоҳида олган жароҳати жиддий эмас.
Киритилди: 12:51, 30.09.2026. Ўқилди: 108 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Интернетда бразилиялик журналистнинг Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан билан Бельгияга қарши Миллатлар лигаси учрашувидан кейин ўтказган интервьюси акс этган видео тарқалди.
Киритилди: 12:49, 30.09.2026. Ўқилди: 67 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Арсенал» ва Норвегия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор тўпиғидан олган жароҳати сабаб сешанба куниги машғулотни ўтказиб юборди.
Киритилди: 12:47, 30.09.2026. Ўқилди: 73 марта. Фикрлар сони: 0 та.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|