| ЖЧ саралаш. 2-босқич - 2015-16 / 5-тур / 08.10.2015 20:00 | ||||
Баҳрайн |
0
:
4
|
ЎзбекистонИгорь Сергеев (52)Одил Аҳмедов (56) Сардор Рашидов (66) Элдор Шомуродов (90+5) |
||
| Огоҳлантиришлар | |
|---|---|
| Четлатишлар | |
| Жамоалар таркиби | |
| Захира таркиби | |
| Мураббий | |
| Қўшимча маълумотлар | |
| ЖЧ саралаш. 2-босқич - 2015-16 / 5-тур / 08.10.2015 20:00 | ||||
Баҳрайн |
0
:
4
|
ЎзбекистонИгорь Сергеев (52)Одил Аҳмедов (56) Сардор Рашидов (66) Элдор Шомуродов (90+5) |
||
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+6' |
![]() |
Ўйин якунланди. Терма жамоамиз Баҳрайнни йирик ҳисобда мағлуб этди. Баҳрайн-Ўзбекистон - 0:4! Ғалаба муборак! |
| 90+5' |
![]() |
ГОООООЛ! Элдор Шомуродов, 0:4! Жасур Ҳасанов чап қанотда ҳимоячидан чиройли ўтиб кетди ва "Бунёдкор" ҳужумчисини пас билан таъминлади. Элдор 11 метрли нуқта олдидан аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди! |
| 90+4' |
![]() |
Ўзбекистонликлар эркин ўйнаб, чиройли ҳужумлар ташкил қилишмоқда. Сўнгги зарбани берадиган футболчи топилмаяпти. |
| 90+1' |
![]() |
Ажойиб комбинация ва кучли зарба! Сайид Муҳаммад зарбани қайтарди. Қайтган тўпни Сергеев дарвозага йўллашга уринди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
| 90' |
![]() |
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди |
| 89' |
![]() |
Исмоил Абдулатиф жарима тўпини муваффақиятсиз амалга оширди. Тўп ҳеч кимга насиб қилмай, майдонни тарк этди. |
| 88' |
![]() |
Егор Кримец фол ишлатди ва сариқ карточка олди. |
| 87' |
![]() |
Ўзбекистонда ўзгариш: Сервер Жепаров ўрнига Жасур Ҳасанов, Одил Аҳмедов ўрнига Элдор Шомуродов туширилди. |
| 84' |
![]() |
Соҳибов чап қанотдан олдинги ўтди ва жарима майдончаси бурчагидан дарвоза олдига узатма берди. Жепаров тўпга бироз ета олмади. |
| 80' |
![]() |
Жамоамиз яхши комбинация ташкил қилишди. Одил жарима майдончаси ташқарисида турган Рашидовга тўпни бериб, ўзи ичкарига югурди. Сардор товони билан Одилга пас берганди, бироқ тўпни Сергеев эгаллаб олиб, 16 метрдан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди! |
| 79' |
![]() |
Олис масофадан йўлланган зарбани Лобанов осонлик билан эгаллаб олди |
| 79' |
![]() |
Рашидов чап қанотдан олдинга ўтди ва Сергеевни бирга бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди. Тўп ҳимоячидан ўтмай қолди |
| 76' |
![]() |
Томоқ хўллаш маросими. Тайм аут |
| 75' |
![]() |
Жепаров Сергеевни бирга бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди. ҲИмоячи жарима майдончаси ичида тўпни дарвозабонга етказиш орқали хавфни бартараф этди |
| 73' |
![]() |
Ўзбекистонда ўзгариш: Марат Бикмаев ўрнига Жавоҳир Соҳибов туширилди. |
| 71' |
![]() |
Абдулла Умар сариқ карточка олди. У Бикмаевга нисбатан ўйин қоидасини бузди. |
| 69' |
![]() |
Баҳрайнда ўзгариш: Ал-Малуд ўрнига Сайид Али Ҳошим тушди. |
| 66' |
![]() |
ГОООООЛ! Сардор Рашидооов, 0:3! Бунақаси бўлмаганди! Терма жамоамиз бурчак тўпидан ажойиб комбинация ташкил қилишди. Жепаров жарима майдончаси ичида ўзига югураётган Сергеевга узатма берди. Игорь тўпни тўхтатмасдан Сардорга берди ва Рашидов олис бурчакни аниқ нишонга олди! |
| 64' |
![]() |
Терма жамоамизда қарши ҳужум учун ажойиб имконият юзага келганди! Иккига икки вазиятда Рашидов ҳимоячини алдаб ўта олмади |
| 61' |
![]() |
Баҳрайн футболчиси Сайид Аҳмад Азиз Ҳайдаровга нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилди ва сариқ карточка олди |
| 59' |
![]() |
Вуууҳ, Рашидов! Тўхтахўжаевнинг узатмасидан кейин Сардор жарима майдончасининг ўнг томонида бир ҳимоячидан ўтиб кетди, аммо иккинчиси тўпни тепиб юборди. Акс ҳолда Рашидов бирга бир вазиятда зарба йўллаш имкониятига эга бўларди. |
| 58' |
![]() |
Рашид ал-Хутий жарима майдончасига кирди ва бирга бир вазиятда ноаниқ зарба йўллади. У офсайдда қолган экан |
| 56' |
![]() |
ГООООООЛ! Одиииииил Аҳмедоооов, 0:2! Жепаров чап қанотдан жарима майдончасига кирган Бикмаевни тўп билан таъминлади. Марат ўз вақтида тўпни Одилга етказди. Тўп Аҳмедовнинг оёғига яхши тегмай қолди. Шунга қарамай, думалаб бориб, Баҳрайн дарвозасининг яқин бурчагига кириб кетди! Посбон кучли зарбани кутганди шекилли, у бошқа томонга қараб ётиб қолганди! |
| 52' |
![]() |
ГОООООООЛ! Игорь Сергеев, 0:1!!! Терма жамоамиз қисқа паслар орқали чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Дарвозабон майдончасига етказилган узатмани Бикмаев Игорга қолдирди. Сергеев тўпни тўхтатди ва яқин масофадан дарвозанеи ишғол қилди! |
| 50' |
![]() |
Баҳрайн жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳужумчининг бош билан берган зарбасидан сўнг Лобанов тўпни эгаллаб олди |
| 49' |
![]() |
Майдон марказида белгиланган жарима тўпини Андреев жарима майдончасига етказди, ҳимоячилар уни қайтаришди. Станислав яна зарба йўллади. Анча ноаниқ |
| 47' |
![]() |
Бикмаев қанотдаги чизиқ яқинида рақиб футболчисини ортда чалиб йиқитди. Жарима тўпи ноаниқ бўлди. |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлим бошланди |
| ' |
|
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Бироздан кейин иккинчи бўлим бошланади |
| 45+4' |
![]() |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Баҳрайн-Ўзбекистон - 0:0. Танаффус |
| 45+3' |
![]() |
Баҳрайнлик ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг вакилларимиз тўпни эгаллаб олишди. Рашидов олис масофадан жуда кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди... |
| 45' |
![]() |
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 44' |
![]() |
Жамоамиз мезбонларнинг ҳужумини қайтаришди |
| 43' |
![]() |
Бурчак тўпини вакилларимиз комбинация кўринишида амалга оширишди. Тўхтахўжаевнинг узатмасига аниқлик етишмади |
| 42' |
![]() |
Бикмаевнинг олис масофадан йўллаган зарбасидан кейин тўп рекошет ҳолатида майдонни тарк этди. Бурчак тўпи тепамиз |
| 38' |
![]() |
Чиройли узатмадан кейин Рашид ал-Ҳутий чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза олдидаги шеригига узатма беришга қарор қилди. Яхшиямки, тўп унга эмас, Андреевга борди |
| 36' |
![]() |
Ҳой Андреев! Тўпни тепиб юбориш ўрнига рақиб ҳужумчисига совға қилди ва мезбон футболчиси бирга бир вазиятга чиқиб кетиб, зарба берди. Лобанов оёғи билан зарбани қайтарди!!! |
| 35' |
![]() |
Вууууҳ! Аҳмедовнинг узатмасидан кейин Жепаров жарима майдончаси ичида бирга бир вазиятга чиқди ва зарба йўллади. Дарвозабон зарбани қайтарди. Бикмаевнинг такрорий зарбасидан кейин тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди! |
| 34' |
![]() |
Терма жамоамизнинг ҳужуми хавфли бўлди, аммо иш зарбагача етиб бормади |
| 31' |
![]() |
Япониялик ҳакам футболчиларга бир дақиқалик танаффус берди. Кун иссиқ, томоқ хўллаб олинди |
| 30' |
![]() |
Рашидов жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб, чап қанотга кетди. Андреев тўпни жарима майдончасига етказди. Ҳимоячи уни қайтарди ва Одил Аҳмедов 16 метрдан тўпни дарвоза томон тепди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди! |
| 29' |
![]() |
Жарима майдончаси ташқарисида Жепаровга нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача 25 метрлар масофа бор. |
| 25' |
![]() |
Баҳрайнлик футболчи қарши ҳужумга ўтаётганида майдон марказида Кримецга урилиб, жароҳат олди. Егор қоида бузмасдан ундан тўпни олиб қўйганди. Футболчига тиббий ёрдам кўратилди |
| 22' |
![]() |
Рашидов олис масофадан зарба йўллаш имкониятига эга бўлди. Тўп дарвоза олдидан ўтиб кетди |
| 20' |
![]() |
Бурчакдан етказилган узатмани майдон эгалари жарима майдончасидан узоқлаштиришди |
| 20' |
![]() |
Тўхтахўжаев кутилмаган ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди ва тўпни жарима майдончаси етказди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига етпиб юборди |
| 20' |
![]() |
Тўхтахўжаев кутилмаган ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди ва тўпни жарима майдончаси етказди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига етпиб юборди |
| 18' |
![]() |
Мезбонлар олдинга ўтишга шошилишмаяпти |
| 15' |
![]() |
Баҳрайн дарвозаси томон дастлабки зарба! Сергеевнинг узатмасидан кейин Одил чап оёқда ерлатиб зарба йўллади. Сайид Муҳаммад тўпни эгаллади |
| 14' |
![]() |
Андреев чап қанотдан узатма берди. Тўпни ҳимоячилар эгаллаб олишди |
| 10' |
![]() |
Жепаровнинг узатмасидан кейин Рашидов жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қабул қилди ва ичкарига кирди, аммо икки ҳимоячи ундан тўпни олиб қўйишди |
| 9' |
![]() |
Майдон марказига яқин жойда Бикмаевага нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жепаров тўпни жарима майдончасига етказди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
| 8' |
![]() |
Мезбонлар чап қанотдан ҳуужм ташкил қилаётганди, Тўхтахўжаев "подкат" орқали рақибдан тўпни тоза олиб қўйди |
| 4' |
![]() |
Хавфли вазият! Абдулла Юсуф Ҳилол ўнг томондан жарима майдончасига кириб келди. У билан ёнма ён югураётган Анзур ҳужумчини елка билан туртди ва мезбон футболчиси йиқилди. Лобанов тўпни эгаллади. Ҳаммаси жойида |
| 3' |
![]() |
Вакилларимиз дарҳол ўйин назоратини ўз тоомнларига олишга ҳаракат қилишмоқда |
| 1' |
![]() |
Тўпни ўйинга кўк формадаги ўзбекистонликлар киритиб беришди. Тўп дарҳол Баҳрайн жарима майдончасига етказилди. Сайид Муҳаммад тўпни эгаллаб олди |
| 1' |
![]() |
ЎЙИН БОШЛАНДИ! |
| ' |
![]() |
Терма жамоамиз футболчилари (асосий ва захира), мураббийлар штаби захира ўриндиғи олдида доира ҳосил қилиб, ўйинга сўнгги руҳий тайёргарлик ва Бабаяндан кўрсатма олишди |
| ' |
|
Энди эса навбат Баҳрайн мадҳиясига |
| ' |
![]() |
Диққат, жамоалар майдонаг чиқиб келишди. Ўзбекистон мадҳияси янграмоқда |
| ' |
|
Ўзбекистон терма жамоаси Бабаян бошчилигида муҳим ўйинда майдонга тушмоқда. |
| ' |
![]() |
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ! |
| ЖЧ саралаш. 2-босқич - 2015-16 / 5-тур / 08.10.2015 20:00 | ||||
Баҳрайн |
0
:
4
|
ЎзбекистонИгорь Сергеев (52)Одил Аҳмедов (56) Сардор Рашидов (66) Элдор Шомуродов (90+5) |
||
| ЖЧ саралаш. 2-босқич - 2015-16 / 5-тур / 08.10.2015 20:00 | ||||
Баҳрайн |
0
:
4
|
ЎзбекистонИгорь Сергеев (52)Одил Аҳмедов (56) Сардор Рашидов (66) Элдор Шомуродов (90+5) |
||
«Зенит», «Арсенал» ва Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Аршавин Ўзбекистон терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштирокидан нималар кутаётгани ҳақида гапириб ўтди.
Киритилди: 20:43, 30.05.2026. Ўқилди: 18343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал» президенти Флорентино Перес агар президентлик сайловларида ғалаба қозонса, клуб 150 миллион евро эвазига янги футболчи билан шартнома имзолашини эълон қилди.
Киритилди: 05:13, 05.06.2026. Ўқилди: 13914 марта. Фикрлар сони: 0 та.
2025/26 йилги мавсум якунларига кўра, еврокубоклардаги иштироки учун энг кўп мукофот пули олган клублар рўйхатини «ПСЖ» бошқариб бормоқда.
Киритилди: 16:06, 31.05.2026. Ўқилди: 13412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Каталониянинг "Барселона" клуби "Манчестер Юнайтед"дан Маркус Рэшфордни сотиб олмоқчи.
Киритилди: 16:53, 30.05.2026. Ўқилди: 12857 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 08:53, 02.06.2026. Ўқилди: 12302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
El Chiringuito хабарига кўра, Флорентино Перес Мадрид клуби президенти лавозимига қайта сайланса, ҳимоячи Ибраима Конате «Реал» футболчисига айланади.
Киритилди: 09:05, 02.06.2026. Ўқилди: 11021 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Португалиялик таниқли мутахассис Жозе Моуриньо “Реал” бош мураббийлигига расман тайинлангани эълон қилинмаган бўлса-да, аллақачон жамоанинг келажакдаги қиёфасини шакллантиришга киришди.
Киритилди: 20:51, 30.05.2026. Ўқилди: 10644 марта. Фикрлар сони: 0 та.
COPE нашрининг хабар беришича, «Реал» президенти Флорентино Перес сешанба куни янги футболчи учун 150 миллион евро миқдорида таклиф юборишни ваъда қилганда, «ПСЖ» ярим ҳимоячиси Жоау Невешни назарда тутган.
Киритилди: 05:18, 05.06.2026. Ўқилди: 9629 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Каталониянинг «Барселона» клуби ўз ҳимоячиларидан бири билан хайрлашиши мумкин.
Киритилди: 12:53, 02.06.2026. Ўқилди: 9352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Европа Чемпионлар лигасининг 2025/2026 йилги мавсумида чемпионликни қўлга киритган "ПСЖ" 145,5 миллион евро даромад олди.
Киритилди: 19:59, 31.05.2026. Ўқилди: 8946 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.
Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 44030 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоадаги келажаги борасида кутилмаган хабарлар тарқалди.
Киритилди: 08:32, 10.05.2026. Ўқилди: 29797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов ҳамда англиялик Жек Каттерал ушбу жангдан қанча ишлаб топгани маълум бўлди.
Киритилди: 08:45, 26.05.2026. Ўқилди: 29407 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»га имкониятни бой берди (0:2) ва Ла Лигада чемпионлик учун бор бўлган охирги имкониятларини ҳам йўқотди.
Киритилди: 13:39, 11.05.2026. Ўқилди: 28626 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирданоқ таркибни кучайтириш масаласини фаол муҳокама қилмоқда.
Киритилди: 15:07, 18.05.2026. Ўқилди: 27010 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Ламин Ямал вақти келиб барибир «Олтин тўп»ни боши устида баланд кўтаришига ишончи комил.
Киритилди: 20:18, 05.06.2026. Ўқилди: 5956 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Яқиндагина Transfermarkt портали мутахассислари кўплаб футболчиларнинг трансфер нархларини янгилашди.
Киритилди: 19:13, 05.06.2026. Ўқилди: 4924 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Ал-Наср» форварди Криштиану Роналду ва «Интер Майами» аъзоси Лионель Мессининг ўйин услублари ўртасидаги фарқ ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Киритилди: 23:27, 05.06.2026. Ўқилди: 4801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Сўнгги кунларда матбуотда «Реал» клуби ва «Бавария» вингери Майкл Олисе ўртасидаги боғлиқлик яна фаол равишда муҳокама қилина бошлади.
Киритилди: 22:56, 05.06.2026. Ўқилди: 3763 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг «Реал» клуби томонидан қизиқишлар бўлаётгани ҳақидаги миш-мишларга қарамай, «ПСЖ» ярим ҳимоячилари Витинья ва Жоау Невешни сотиш ниятида эмас.
Киритилди: 17:41, 05.06.2026. Ўқилди: 2910 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Россия миллий терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Фёдор Кудряшов йўл-транспорт ҳодисасига учраб, шифохонага ётқизилди.
Киритилди: 11:54, 04.06.2026. Ўқилди: 780 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Исроил ҳукумати Фаластин аёллар миллий терма жамоасининг 20 ёшли футболчиси Ренд Ҳалаванийни ҳибсга олди.
Киритилди: 11:37, 04.06.2026. Ўқилди: 767 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Челси» ва «Реал» клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Эден Азар Бельгиянинг Quick тез овқатланиш тармоғи билан ҳамкорликни бошлади.
Киритилди: 10:00, 03.06.2026. Ўқилди: 809 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Раҳим Стерлинг гиёҳванд модда таъсири остида автомобил бошқарганликда гумон қилиниб, полиция томонидан қўлга олинди.
Киритилди: 08:58, 30.05.2026. Ўқилди: 880 марта. Фикрлар сони: 0 та.
“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.
Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1168 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.
Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2811 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.
Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.
Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 977 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.
Киритилди: 15:10, 02.05.2026. Ўқилди: 1423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.
Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 919 марта. Фикрлар сони: 0 та.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|