Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Учрашув тафсилоти

Суперлига - 2016 / 9-тур / 12.05.2016 17:00

Локомотив

Темурхўжа Абдухолиқов (13)
1
:
0

Пахтакор

Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
Суперлига - 2016 / 9-тур / 12.05.2016 17:00

Локомотив

Темурхўжа Абдухолиқов (13)
1
:
0

Пахтакор

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+4'
Ўйин якунланди. "Локомотив" жуда мураккаб кечган ўйинда "Пахтакор"ни мағлуб этди
90+3'
"Пахтакор" ажойиб қарши ҳужумдан фойдалана олмади. Файзиев хавфни бартараф этди
90+2'
Вақтни чўзгани учун Жепаров огоҳлантириш олди
90+2'
Мезбонлар бурчак ёнида жарима тўпи ишлашди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
90'
"Локомотив"да ўзгариш: Марат Бикмаев ўрнига Дониёр Усмонов тушди
89'
Каримов бурчак тўпини ўйинга киритди. Машарипов бош билан берган зарбадан кейин тўп тўрга юқори томондан келиб тушди
88'
Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужуми бартараф этилди
87'
Марат Бикмаевнинг томири тортишиб қолди.
85'
Санжар Шоаҳмедов сариқ карточка олди. Ҳуштакдан сўнг тўпни тепиб юборгани учун. Бу вақт чўзиш ҳисобланади
84'
Машарипов ўнг қанотдан узатма берди. Игнат тўпни эгаллади
82'
Жавоҳир Соҳибов огоҳлантириш олди. Қарши ҳужумга ўтаётган Шоаҳмедовни тортиб йиқитди
81'
ВУУУУҲ! Каримов чап қанотдан берган узатмани Нестеров мушт билан уриб юборди. Тўпни Машарипов эгаллади ва 15 метрдан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
80'
Шерзод Каримов огоҳлантирилди
79'
Икром Алибоев огоҳлантириш олди
78'
"Локомотив"да ўзгариш: Сардор Мирзаев ўрнига Шерзод Файзиев тушди
76'
"Пахтакор" ижросидаги бурчак тўпи ҳеч кимга тегмай, нариги қанотдан майдонни тарк этди
75'
Вууууҳ! Бердиев икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетиб ўнг томондан дарвозабон майдончасига яқинлашди. Унинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, ўз тезлигини пасайтирди. Натижада тўпни Нестеров эгаллади
73'
Бикмаев "Пахтакор" жарима майдончаси ичида йиқилди. Аммо пенальти йўқ
71'
"Локомотив"нинг хавфли ҳужуми. Вазиятдан фойдалана олишмади
70'
"Пахтакор" ҳимоячиси Камолиддин Тожиевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
69'
ВУУУУУУУУҲ! Шерзод Каримов жаримадан ажойиб зарба йўллади. Тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди. Нестеров жойида қотиб қолганди
68'
Шундоққина "Локомотив" жарима майдончаси чизиғи олдида Каримовга нисбатан Махарадзе фол ишлатди
65'
"Локомотив"да дастлабки ўзгариш: Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Икром Алибоев тушди
62'
"Пахтакор" бурчак тўпини ўйинга киритди. Кападзе бош билан қайтарди
61'
Вуууҳ! Сардор Мирзаев чап қанотдан жарима майдончаси ярим айланаси тмон силжиди ва зарба берди. Тожиевга тегиб ўз йўналишини ўзгартирган тўпни Рибкин эгаллаб олди
59'
ВУУУУУҲ! Жавоҳир Соҳибов "Локо" жарима майдончаси ичида зарба берди. Нестеров тўпни қайтарди. Кахи тўпни вазиятдан узоқлаштирди
58'
"Пахтакор"да ўзгариш: Азим Аҳмедов ўрнига Суҳроб Бердиев тушди
57'
Машарипов ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма бераётганида тўп Кападзенинг қўлига тегди. Эрматов ўйинни давом эттириш мумкинлигига ишора қилди. Масофа яқинлигини инобатга олди шекилли
55'
ВУУҲ! Ўнг қанотдан Ҳошимов етказган узатмагани Каримов жарима майдончасининг бурчагида қабул қилди ва футболчиларни чалғитиб зарба йўллашга муваффақ бўлди. Нестеров иккинчи уринишда тўпни эгаллади
54'
Темурхўжа офсайдда қолди
54'
"Локомотив"нинг хавфли ҳужуми. Мирзаев чап томондан олис устун томон узатма берди. Исматуллаев тўпни бош билан қайтарди
51'
Жепаров майдон марказида Машариповдан тўпни олиб қўйди ва олдинга юриб, жарима майдончасига кираётган шерикларига узатма берди. Тожиев узатмани қайтариб қолди. Акс ҳолда Мирзаев ва Абдухолиқов дарвозабон қаршисида ёлғиз қолишарди
50'
Каримов ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Махарадзе тўпни қайтарди
48'
Тожиев кутилмаганда ўз жарима майдончаси олдида тўпни Мирзаевга бериб қўйди. Сардорнинг зарбасини Рибкин эгаллади
47'
"Пахтакор"нинг ҳужумини мезбонлар бартараф этишди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
"Пахтакор"да ўзгариш: Темур Толипов ўрнига Шерзод Каримов тушди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Локомотив" - "Пахтакор" 1:0. Танаффус
45+1'
Жепаров бурчак тўпини ўйинга киритди. Рибкин мушт билан уриб юборди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
43'
Хавфли вазият! "Пахтакор" чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Тўхтахўжаев тўпга оёқ қўйди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
42'
"Пахтакор" жарима тўпини ўйинга киритди. Толипов юқоридан етказган узатмани Игнатий эгаллаб олди
39'
Вууууууҳ! Жепаров жаримадан етказган ухатмани Рибкин мушт билан уриб юборди. Дарвозабон майдончасига етказилган узатмани Исматуллаев кутилмаганда орқага уриб юборди. "Тўққизлик"ка кираётган тўпни Рибкин бир амаллаб қайтарди!
38'
Марат Бикмаевни ўнг қанотда Машарипов чалиб йиқитди
37'
Машарипов мезбонлар жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, аммо офсайд
35'
"Локомотив" ҳимоячилари тўпни Машарипов олдириб қўйишди. Жалолиддин жарима майдончаси ичида Ислом Тўхтахўжаевни алдамоқчи бўлди ва намойишкорона йиқилди. Симуляция учун Машарипов огоҳлантириш олди
34'
Темур Толипов жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. Ноаниқ
33'
Жепаров чап қанотдан етказган узатма Абдухолиқовдан ўтиб кетди, Бикмаев уни эгаллаб олишига бир баҳя қолди. Козак хавфни бартараф этди
31'
Ҳошимов Зотеевга нисбатан хавфли ўйнади. Эрматов Давронни оғзаки огоҳлантирди
30'
Ўйин майдон марказига кўчди
26'
Санжар Шоаҳмедов олис масофадан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
25'
"Пахтакор" фан-клубидан қизиқ "кричалка"лар янграмоқда: "Равшан (Эрматов) - "Локо", "Сервер - петух"...
23'
ВУУУУУҲ! Камол Тожиев узатма бераётганида тўпни Шоаҳмедовга бериб қўйди. Унинг узатмасидан кейин Абдухолиқов 18 метрлардан зарба берди. Тўп тўсин ёнидан ўтиб кетди
21'
Ҳошимов ўнг қанотдан "Локомотив" дарвозабон майдончасига узатма берди. Сергеев тўпга ета олмади
19'
ВУУУУҲ! Темурхўжа бу сафар "Пахтакор"ни кечирди. Яккама-якка берган вазиятда зарба берди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
18'
"Пахтакор" гол ўтказиб юборганидан кейин ўйинни стадионда кузатаётган Самвел Бабаян телефонда гаплашди. Орадан кўп ўтмасдан ўзгариш бўлди: Аднан Ораховац ўрнига Акбар Исматуллаев тушди. Темурхўжа гол урган пайтда Аднан хатога йўл қўйди. Битта хато кечирилмади
18'
Машариповнинг узатмасидан кейин Болтабоев мезбонлар жарима майдончаси ичига киришга ҳаракат қилди. Нестеров чаққонлик қилди ва тўпни эгаллади
16'
Даврон Ҳошимов жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллади. Тўпни Нестеров эгаллаб олди
15'
Жепаровнинг чиройли узатмасидан кейин Абдухолиқов тўпни рақиб жарима майдончаси ичида қабул қилди,аммо офсайд
13'
ГОООООООЛ! Темурхўжа Абдухолиқов, 1:0! Жепаров чап қанотдан ўнг оёқда узатма берди. Ҳужумчи яқин масофадан бош билан дарвозани ишғол қилди!
12'
Майдон эгалари яхши ҳужумга ўтишаётган эди. Шоаҳмедов ўз вақтида шерикларига узатма бермади, ундан тўпни Тожиев олиб қўйди
10'
Тўхтахўжаев майдон марказидан туриб жарима майдончасига кираётган Абдухолиқовга узатма берди. Тўпни Рибкин эгаллаб олди
9'
ВУУУҲ! Машариповнинг жарима майдончасига берган узатмасидан сўнг Сергеев ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп Нестеровдан майдонни тарк этди
7'
ВУУУУУҲ! Жепаров йўллаган зарба натижасида тўп тўсинга тегиб, майдонни тарк этди!
6'
"Пахтакор" ҳимоячилари жарима майдончаси ярим айланаси чизиғи устида Шоаҳмедовга нисбатан фол ишлатишди. Хавфли жарима зарбаси бўлиши мумкин
5'
Машарипов жарима майдончасига кираётган Толиповга узатма берди. Темур тўпга ета олмади
4'
"Пахтакор" ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини мезбонлар жарима майдончасига етказди. Тўпни Нестеров эгаллади
1'
"Локо" ўнг қанотдан тўпни меҳмонлар жарима майдончасига етказиб берди. Ораховацнинг оёғидан борган тўпни Рибкин эгаллаб олди
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
16:58'
Футболчилар айлана ҳосил қилганча, ўйинга сўнгги руҳий тайёргарликни олиб боришмоқда
'
Мини-қуръа натижасида тўпни ўйинга "Локомотив" киритиб берадиган бўлди. "Пахтакор" эса майдонни танлади
16:55'
Диққат! Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда!
'
Стадионга ташриф буюрган мухлислар сони кам. Анча кам. Трибуналарнинг ярми ҳам тўлмаган
'
Майдон марказига ЎзПФЛ байроғи олиб чиқилди
'
"Локомотив" ва "Пахтакор" фан-клублари ўзаро рақобатни бошлаб юборишди
'
Футболчилар кийиниш хонасига йўл олишди. Майдонга суп сепилмоқда
'
Айни паллада жамоалар майдонда чигалёзди машғулотларини олиб боришмоқда. Бугун "Локо" оқ, "Пахтакор" сариқ-кўк рангли формада ҳаракат қилишади
'
Олийл лиганинг 9-тури доирасида "Локомотив" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилмоқда. Нафақат турнинг, балки биринчи давранинг марказий ўйини.
'
Тошкентдаги "Локомотив" стадионидан ёзамиз!
Суперлига - 2016 / 9-тур / 12.05.2016 17:00

Локомотив

Темурхўжа Абдухолиқов (13)
1
:
0

Пахтакор


Суперлига - 2016 / 9-тур / 12.05.2016 17:00

Локомотив

Темурхўжа Абдухолиқов (13)
1
:
0

Пахтакор


Испания маликаси Ферран Торресга ваъдасини эслатди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Испания маликаси Леонор Ферран Торресга 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан олдин берган ваъдасини эслатди.

Киритилди: 10:42, 24.07.2026. Ўқилди: 39823 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЖЧ-2026 да танилган Кабо-Верде дарвозабони Возиньянинг янги жамоаси маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 11:44, 24.07.2026. Ўқилди: 14916 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Goal «Олтин тўп» учун даъвогарлар рейтингини янгилади. Месси — кучли учликда (топ-20)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / Франс футбол - Олтин тўп
Рукн: Янгиликлар

Goal нашри 2026 йилги жаҳон чемпионати финалидан кейин жорий мавсум якунларига кўра «Олтин тўп» совринига асосий даъвогарлардан иборат янгиланган топ-20 рейтингини эълон қилди.

Киритилди: 08:07, 21.07.2026. Ўқилди: 13965 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» машғулотида бразилиялик футболчини енгди (видео)

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» клуби матбуот хизмати жамоа машғулотидан видеони қилди.

Киритилди: 08:06, 25.07.2026. Ўқилди: 12334 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / Франс футбол - Олтин тўп
Рукн: Янгиликлар

«Бавария» ҳамда Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн 2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилиши ва «Олтин тўп» соҳиби бўлиши учун асосий даъвогар ҳисобланмоқда.

Киритилди: 05:25, 26.07.2026. Ўқилди: 9957 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЖЧ-2026 дан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки футболчисининг нархи ошди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Transfermarkt портали 2026-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларининг трансфер нархларини янгилади.

Киритилди: 19:23, 22.07.2026. Ўқилди: 9787 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду ЖЧ-2026дан кейин «Ан-Наср» бўйича муҳим қарор қабул қилди

Бўлим: ОСИЁ / Миллий чемпионатлар / Саудия Арабистони лигаси
Рукн: Янгиликлар

Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду клубнинг трансфер сиёсатига кўпроқ таъсир кўрсатиш ниятида.

Киритилди: 18:22, 25.07.2026. Ўқилди: 9386 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Олисе «Реал»га ўтиш бўйича қарорга келди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Майкл Олисе «Реал»га ўтишга қарор қилди. 

Киритилди: 16:54, 24.07.2026. Ўқилди: 9214 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Жаҳон чемпионатидан сўнг “Олтин тўп”га даъвогарлар рўйхати янгиланди — Score 90

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / Франс футбол - Олтин тўп
Рукн: Янгиликлар

Score 90 нашри 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан кейин “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун асосий даъвогарларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Киритилди: 22:25, 24.07.2026. Ўқилди: 8807 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал» «Барселона»даги жаҳон чемпионини сотиб олмоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Испания терма жамоаси ва Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Ферран Торрес фаолиятини Ла Лиганинг бошқа бир топ-клубида давом эттириши мумкин.

Киритилди: 14:40, 21.07.2026. Ўқилди: 7169 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду ва Ҳусанов ўртасидаги мулоқот тафсилотлари маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

«Пахтакор» клубларининг собиқ ҳужумчиси Азамат Абдураимов Жаҳон чемпионати–2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Ўзбекистон — Португалия (0:5) учрашувидан кейин Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда Криштиану Роналду ўртасида кечган суҳбат ҳақида гапирди.

Киритилди: 11:56, 01.07.2026. Ўқилди: 79372 марта. Фикрлар сони: 0 та.

FIFA президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоасига мурожаат қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

FIFA президенти Жанни Инфантино ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистон миллий терма жамоасига Жаҳон чемпионатидаги илк иштирок учун миннатдорлик билдириб, келгуси мусобақаларда омад тилади.

Киритилди: 20:52, 02.07.2026. Ўқилди: 57297 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рамзан Қодиров Нурсултон Рўзибоевга автомобил совға қилди

Бўлим: СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистонлик таниқли MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоевга Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга тегишли бўлган “Ахмат” жанговар клуби томонидан янги “Roewe М7” русумидаги автомобили совға қилинди.

Киритилди: 20:40, 02.07.2026. Ўқилди: 31213 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЖЧ-2026 финали қолдирилиши мумкин

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 бош соврини учун ҳал қилувчи баҳс хавф остида қолди.

Киритилди: 07:50, 17.07.2026. Ўқилди: 25003 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

ЖЧ-2026 мусобақасининг 1/8 финалидан ўрин олган Франция — Парагвай (1:0) учрашувида ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташевнинг ҳаракатлари халқаро спорт жамоатчилиги, хусусан, нуфузли нашрлар томонидан жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Киритилди: 10:35, 05.07.2026. Ўқилди: 21432 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЖЧ–2026нинг энг зерикарли ўйинлари рейтинги эълон қилинди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Рейтинг билан танишинг.

Киритилди: 09:21, 27.07.2026. Ўқилди: 4766 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Франциянинг «ПСЖ» клуби «Реал»нинг трансфер бозоридаги кутилмаган қадамидан қаттиқ норозилик билдирмоқда.

Киритилди: 23:24, 26.07.2026. Ўқилди: 4063 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото)

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

X ижтимоий тармоғидаги The Touchline саҳифаси "Барселона"нинг янги мавсум учун таркибини тахмин қилди.

Киритилди: 22:33, 26.07.2026. Ўқилди: 3904 марта. Фикрлар сони: 0 та.

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес бразилиялик вингер Винисиус Жуниорнинг трансфер нархини 160 миллион евро этиб белгилади.

Киритилди: 00:31, 27.07.2026. Ўқилди: 3631 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Юнайтед» анчадан бери Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Орельен Тчуаменининг ўйинига қойил қолиб келмоқда.

Киритилди: 17:58, 26.07.2026. Ўқилди: 3566 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Милан» «Манчестер Сити» вингери учун 55 млн евро тўлашга тайёр

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Милан» «Манчестер Сити» вингери Савиньони ўз сафига қўшиб олиш курашига қўшилди.

Киритилди: 13:51, 27.07.2026. Ўқилди: 441 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Гиттенс: «Челси» барча турнирларда ғалаба қозонишни хоҳлайди»

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Челси» вингери Жейми Гиттенс «Астон Вилла»дан ярим ҳимоячи Морган Рожерснинг 117 миллион фунт эвазига жамоага ўтиши бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Киритилди: 13:47, 27.07.2026. Ўқилди: 296 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Грилиш «Эвертон»га қайтиши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Manchester Evening News хабарига кўра, Жек Грилиш шу ёзда «Манчестер Сити»ни тарк этиши эҳтимоли ҳамон юқорилигича қолмоқда.

Киритилди: 13:45, 27.07.2026. Ўқилди: 290 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Меньян Instagram’дан «Милан»га оид барча маълумотларни ўчириб ташлади (фото)

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Жаҳон чемпионатидан сўнг ҳозирда таътилда бўлган Франция терма жамоаси аъзоси Майк Меньян «Милан» билан боғлиқ таржимаи ҳоли (био) бўлимини ва «россонерилар» билан боғлиқ фотосуратларни ўчириб ташлади.

Киритилди: 13:41, 27.07.2026. Ўқилди: 419 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Манчестер Сити» Айюб Буадди трансфери бўйича «Лилль» билан бевосита музокараларни давом эттирмоқда

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» «Лилль»нинг юқори баҳоланаётган ярим ҳимоячиси Айюб Буадди трансфери бўйича клуб билан бевосита музокараларни давом эттирмоқда, деб хабар беради Фабрицио Романо.

Киритилди: 13:38, 27.07.2026. Ўқилди: 303 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Педулла: Кейинги етти кун «Ювентус»нинг мавсумини белгилаб беради

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

«Ювентус» трансфер бозорида ҳал қилувчи ҳафтани ўтказмоқда.

Киритилди: 13:37, 27.07.2026. Ўқилди: 310 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Де Дзербининг баёноти Викарионинг «Тоттенхэм»даги келажаги борасидаги миш-мишларни авж олдирди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Роберто Де Дзерби клубда бахтли бўлмаган ҳар қандай футболчи кетиши кераклигини таъкидлаб, Гульельмо Викарионинг «Тоттенхэм»даги келажаги борасидаги миш-мишларни янада авж олдирди.

Киритилди: 13:35, 27.07.2026. Ўқилди: 301 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Суперлига. "Андижон" - "Бухоро". Ўзаро ўйинлар тарихи

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Статистика
Рукн: Янгиликлар

Суперлига 14-турида "Андижон" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади.

Киритилди: 13:32, 27.07.2026. Ўқилди: 261 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал» Винисиуснинг агенти билан учрашув режалаштирди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти бразилиялик вингер Винисиус Жуниорнинг агентлари билан учрашув режалаштирди.

Киритилди: 13:28, 27.07.2026. Ўқилди: 429 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Топалович «Интер»га кўникишига ёрдам бераётган футболчи номини айтди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Интер»нинг ёш футболчиси Лука Топалович якшанба куни «Карлсруэ»га қарши ўтказилган ва 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган мавсум олди ўртоқлик ўйинидан сўнг, Пётр Зелиньский асосий жамоага мослашишига ёрдам бераётганини таъкидлаб, унга миннатдорчилик билдирди.

Киритилди: 13:27, 27.07.2026. Ўқилди: 284 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик