Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал

Учрашув тафсилоти

ЕЧЛ - 2015-16 / Финал / 28.05.2016 23:45

Реал Мадрид

Серхио Рамос (15)
1
:
1

Атлетико

Янник Феррейра-Карраско (80)
Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
Ноаниқ пенальти: Антуан Гризманн (48, тўсин) Пенальтилар серияси — 5:3
ЕЧЛ - 2015-16 / Финал / 28.05.2016 23:45

Реал Мадрид

Серхио Рамос (15)
1
:
1

Атлетико

Янник Феррейра-Карраско (80)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
"Реал" Европа чемпионлар лигаси ғолиби! Табриклар!
'
ГООООООЛ! Криштиану Роналду, 5:3!
'
ГОЛ ЭМАС! Хуанфран, 4:3ю Тўп устунга тегиб қайтди
'
ГОЛ! Серхио Рамос, 4:3!
'
ГОЛ! Сауль Ньигес, 3:3!
'
ГОЛ! Гарет Бэйл, 3:2!
'
ГОЛ! Габи, 2:2!
'
ГОЛ! Марсело, 2:1!
'
ГОЛ! Антуан Гризманн, 1:1!
'
ГОЛ! Лукас Васкес, 1:0!
'
Лукас Васкес тўпни кўтариб келиб, 11 метрли нуқтага ўрнатди
'
Пенальтилар сериясида кўп нарса дарвозабонлар — Кейлор Навас ва Ян Облакнинг маҳоратига кўп нарса боғлиқ
'
Демак, пенальтилар сериясига барча нарса шай. Ким бошлаб беради? Буни ҳозир аниқлаб оламиз
120+2'
Ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимлари якунланди. "Реал" - "Атлетико" - 1:1. Пенальтилар серияси!
120+2'
Вууууҳ! "Реал" жиддий босим уюштирди. Данилонинг зарбасидан кейин бурчак тўпи
120'
Тўртинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
119'
Вуууууҳ! Марсело чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва узатма берди. Тўп очиқ турган Васкесга келиб тушди. Унинг зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлди
118'
"Атлетико"нинг ҳужуми самарасиз чиқди
117'
Роналду ижросидаги жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
116'
"Атлетико"да ўзгариш: Коке ўрнига Томас Парти тушди
115'
Кокега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
115'
"Реал" жарима тўпи тепади. Тўп Торреснинг қўлига тегди
113'
Чап қанотдан Марсело юқоридан узатма берди. Роналда тўпга сакради, аммо ета олмади
111'
Пепе сариқ карточка олди
110'
Модрич бурчакдан етказган узатмани Гризманн бош билан қайтарди
108'
"Атлетико"да ўзгариш: Фелипе Луис ўрнига Лукас Эрнандес тушди
107'
Каземиро бир рақибни алдаб, 23 метрлардан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
106'
Тўртинчи бўлим бошланди. Яна 15 дақиқа
105'
Учинчи бўлим якунланди
105'
Вуууҳ! Бурчак тўпини ҳимоячиилар қайтаришди. Гризманн чалқанча услубда зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
105'
Карраско индивидуал маҳорати эвазига бурчак тўпи ишлади
101'
Вуууҳ! Роналду бир ҳимоячини алдаб, чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва Лукасга узатма берди. Васкес тўпни товони билан ортда турган Бэйлга ўтказди. Гаретнинг зарбасини Годин оёғи билан қайтарди
100'
Вууууҳ! Торрес чиройли узатма билан Гризманни бирга бир вазиятга чиқарди, аммо Данило тезлик намойиш қилиб, тўпни Навасга етказишга улгурди
99'
Хуанфран ўнг қанотда Модричдан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кирди, аммо Каземирони алдай олмади
98'
"Атлетико" тўпни назорат қилиб, позицион ҳужум ташкил қилмоқда. Бурчак тўпи ишланди
90+4'
ВУУУУҲ! Бурчакдан етказилган узатмага Роналду бош билан зарба берди. Тўп Саулнинг бошига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди. Облак тўпни эгаллаб қолди. Қойил, дарвозабон
93'
Данило сариқ карточка олди. Ўзидан ўтиб кетаётган Карраскони қўли билан тортиб қолди
92'
Вуууҳ! Лукас Васкес жарима майдончасига яқинлашиб келди ва ичкарига кираётган Роналдуга узатма берди. Габи тўпни қайтарди
92'
Каземиро олис масофадан зарба йўллади. Облак тўпни эгаллади
91'
Эксра-таймларнинг дастлабкиси бошланди
90+4'
Асосий вақт якунига етди. "Реал" - "Атлетико" - 1:1. Қўшимча бўлимлар. Яна 30 дақиқа
90+3'
Рамос рақибнинг ўта хавфли қарши ҳужумини сариқ карточка орқали тўхтатди. Ҳакамга бақиргани учун Габи ҳам огоҳлантириш олди
90+2'
Клаттенбург иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшди, шекилли.
90+1'
"Реал" қарши ҳужумга ўтаётганида, "Атлетико" футболчилари Пепедан тўпни олиб қўйишди
87'
Вуууҳ! Марсело чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Васкес ва Роналду тўпга ета олишмади
86'
Вуууҳ! Модрич бурчак тўпини ўйинга киритди. Бэйл бош билан берган зарбадан кейин тўп Пепенинг бошига тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди
85'
Тўпни "Реал" назорат қилмоқда. Аммо таваккал қилмаяпти
83'
Вуууҳ! Хуанфран ўнг бурчакка яқин жойда дарвозабон майдончасига узатма берди. Торрес яқин устун ёнида тўпни дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
80'
ГООООООООЛ! Янник Феррейра-Карраско, 1:1! Хуанфран жарима майдончасининг ўнг томонидан узатма берди. Ҳужумчи 3-4 метрдан дарвозани ишғол қилди!
80'
Каземиро сариқ карточка олди
79'
ВУУУУУҲ! "РЕАЛ"! Роналду бирга бир вазиятда берган зарбасини Облак қайтарди, тўпни Бэйл эгаллади ва деярли бўш дарвозага зарба берди. Ҳимоячи зарбани қайтарди!
78'
Вуууууҳ! Роналду жарима майдончаси чизиғи устидан кучли зарба берди. Облак тўпни эгаллади
77'
"Реал"да сўнгги ўзгариш: Карим Бензема ўрнига Лукас Васкес тушди.
74'
Фелипе Луис чап қанотдан узатма берди. Торрес бош билан ноаниқ зарба берди
72'
"Реал"да ўзгариш: Тони Кроос ўрнига Иско тушди
70'
ВУУУУУУУҲ! Модричнинг узатмасидан кейин Бензема ўнг томондан бирга бир вазиятга чиқиб бориб, жарима майдончасига кирди зарба берди. Облак зарбани қайтарди. Карим Роналдуга узатма берса яхшироқ бўларди!
70'
Вууууҳ! Роналду бир ҳимоячини алдаб жарима майдончасига кирди, аммо Хуанфран тўпн ундан олиб қўйишга муваффақ бўлди
68'
Бурчак тўпи ўйинга киритилаётганида Рамос Кокени йиқитди. фол
68'
Бэйлнинг зарбасидан кейин тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
67'
Роналдуга нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача 25 метрлар масофадан жарима тўпи.
63'
Сауль жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ
62'
Коке жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп Пепега тегиб қайтди
61'
Фернандо Торрес сариқ карточка олди. Майдон марказида Рамоснинг оёғига тепди
59'
Вуууууҳ! Чап қанотдан етказилган узатмага Сауль 11 метрли нуқта устидан зарба берди. Зарбага аниқлик етишмади
58'
Вуууҳ! Коке ўнг қанотдан зарба берди. Тўп устун ва тўсин кесишга жой яқинидан ўтиб кетди
57'
Каземиро ҳужумда фол ишлатди
56'
Данило бурчак тўпи ишлади
55'
Бэйл олис масофадан чап оёқда кучли зарба берди. Бироз ноаниқ
54'
Вууууууҳ! Бурчак тўпини Годин қайтарди. Савич 5 метрлардан тўпни дарвоза томон бурди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди!
54'
Гризманн жарима майдончасига узатма берди. БУрчак тўпи
52'
Даниэл Карвахаль жароҳат олиб, майдонни кўзда ёш билан тарк этмоқда. Унинг ўрнига Данило тушди
50'
Хуанфран қанотда Бенземага нисбатан фол ишлатилди. Кроос жарима тўпини ўйинга киритди. "Атлетико" ҳимоячилари тўпни қайтаришди
49'
Юқоридан етказилган узатмага Торрес ўткир бурчак остида бош билан дарвоза томон зарба берди. Тўпни Навас эгаллади
48'
ВУУУУУҲ! Антуан Гризманн йўллаган кучли зарба тўсинга тегиб қайтди!!!
47'
Нима учундир Кейлор Навасга сариқ карточка кўрсатилди
47'
ВУУУҲ! ПЕНАЛЬТИ! "Реал" дарвозасига! Пепе айбдор! Торресни ортдан йиқитди
46'
"Атлетико"да ўзгариш бўлди: Аугусто Фернандес ўрнига Янник Феррейра-Карраско тушди
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
'
Биринчи бўлим статистикаси: Тўп назорати - 48-52%. Зарбалар - 5-5. Аниқ зарбалар - 2-3. Бурчак тўплари - 1-1. Қоидабузарликлар - 6-6. Сариқ карточкалар - 1-0.
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Реал" - "Атлетико" - 1:0. Танаффус
45+1'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
45+1'
Карвахаль ўнг қанотдан узатма берди. Бэйл жарима майдончаси ичида ҳимоячига нисбатан фол ишлатди
43'
Вууууҳ! "Атлетико"га бирданига тезкор ҳужум ташкил қилди. Габи томонидан берилган кесма узатмани Гризманн жарима майдончаси ташқарисида қабул қилди ва олис масофадан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
40'
Гризманн олис масофадан ерлатиб зарба берди. Навас тўпни эгаллади
38'
Сауль чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Тўпга ҳеч ким етиб бора олмади
35'
Вууууууҳ! Кокенинг узатмасидан кейин Гризмаанн жарима майдончаси ичида тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Тўсин остига йўл олаётган тўпни Навас қайтарди! Лекин, Антуан офсайдда экан
34'
ВУУУУУҲ! Антуан Гризманнн! У жарима майдончаси ташқарисида тўпни эгаллади ва чап оёқда аниқ зарба берди. Кейлор тўпни эгаллади
32'
Вууууҳ! Каземиро майдон марказида тўпни рақибдан олиб қўйди ва олдинга юрди. У ўнг қанотдан жарима майдончасига кирган Бенземага узатма берди. Карим ёнидаги ҳимоячини чалғитиб, дарвозабон олдига узатма берди. Облак тўпни қайтарди!
30'
"Атлетико" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Такрорий ҳужум пайтида Габи олис масофадан зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
30'
Жарима майдончаси чизиғи устида турган Торрес томон узатма берди. Пепе тўпни эгаллаб олди
29'
"Атлетико" "Реал" ҳимоясини ёриб ўта олмаяпти. "Қироллик клуби" ҳам хавфли ҳужумга ташкил қилмаяпти
27'
Карвахальнинг узатмасидан кейин Роналду жарима майдончасининг ўнг қанотдан дарвоза яқинига ҳаволатиб узатма берди. Облак тўпни эгаллади
26'
"Атлетико" позицион ҳужум ташкил қилишга мажбур. "Реал"да эса қарши ҳужум учун имконият юзага келиши мумкин
25'
Вуууҳ! Гризманнинг узатмасидан кейин Фелипе Луис чап қанотда тўпни эгаллади ва жарима майдончасига узатма берди. Тўп Пепенинг бошидан жарима майдончасининг нариги бурчагида турган Хуанфранга бориб тушди. Ҳимоячининг зарбаси ноаниқ бўлди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
23'
Қарши ҳужумда Роналду майдон марказида тўпни эгаллаб, олдинга юрди ва жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди. Португалиялик футболчида чап қанотдан олдинга ўтаётган Марселога узатма бериш варианти ҳам бор эди
21'
Ўйин майдон марказига кўчди
18'
Чап қанотдан олдинга ўтган Роналдуга узатма берди. Криштиану тўпга ета олмади
15'
ГООООООООЛ! Серхиоооо Рамоооосссс, 1:0! Кроос жарима тўпини ўйинга киритди. Бэйл бош билан тўпни ортга — дарвозабон майдончасига ўтказди. Рамоснинг оёғига тўпга бироз тегди, ана шунинг ўзи гол учун етарли бўлди!
15'
Чап қанотдан Хуанфран Бэйлга нисбатан фол ишлатди. Яна стандарт
14'
Сауль жарима майдончаси ичида Рамосдан ўтишга уринди, аммо тўп Навас томонга кетди ва уни Кейлор эгаллади
11'
Дастлабки сариқ карточкани чўнтагидан чиқарди Клаттенбург. Карвахаль! Қарши ҳужумга ўтаётган Гризманни йиқитди
10'
Тўп бурчакдан орқароқдаги Марселога етказди. Бразилиялик футболчининг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди
10'
Вууууҳ! Модрич 21 метрлардан зарба йўллади. Тўп Савичнинг оёғидан майдонни тарк этди
9'
Олис масофадан етказилган узатма учун курашда Савич Бенземадан устун келди ва тўпни қайтарди
7'
Goal-line технологияси намойиш этилди: Каземиронинг зарбасини Облак чизиқ ташқарисида қайтарган. Чизиқдан 20 сантиметр ташқарида
6'
ВУУУУУУҲ! Облааааак! Жарима майдончаси бурчагида Габи Бэйлга нисбатан фол ишлатди. Уэльслик футболчининг ўзи жарима тўпини ўйинга киритди. Каземиро 3 метрдан зарба берди. Аммо Облак оёғи билан зарбани қайтарди!!!! Вуууҳ!
5'
Вууууҳ! Сауль ўнг қанотда Марселодан ўтиб кетди ва жарима майдончасига узатма берди. Кокенинг зарбаси унчалик кучли чиқмади. Навас тўпни эгаллади. Дастлабки аниқ зарба
3'
"Атлетико" кетма-кет икки марта ён қанотдан тўпни ўйинга киритди. Торрес жарима майдончаси узатма бера олмади
2'
Роналду чап бурчакка яқин жойда ҳимоячидан ўтиб кетди ва узатма берди. Годин тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
1'
Коке майдон марказида Каземирога нисбатан фол ишлатди
1'
ФИНАЛ БОШЛАНДИ! Тўпни ўйинга "Атлетико" киритиб берди. Адашибсиз. Кетдик!
'
Мини-қуръага кўра, ўйинни "Реал" бошлаб берадиган бўлди
'
Европа чемпионлар лигаси мадҳияси жонли ижро этилди
23:45'
Диққат! "Реал" ва "Атлетико" жамоалари футболчилари майдонга чиқиб келишмоқда!
'
Занетти ва Барези ЕЧЛ кубогини майдонга олиб чиқиб, уни мухлисларга намойиш қилишди
'
Милан. "Сан-Сиро". "Реал" ва "Атлетико" жамоаларининг катта ҳажмдаги логотиплари майонга олиб чиқилди. Бадиий қисм давом этмоқда
23:35'
10 дақиқа қолди...
23:30'
Жамоалар чигалёзди машғулотни якунлаб, кийиниш хонасига йўл олишди. Энди "Сан-Сиро"да финал ўйинига бағишланган кичик бадиий дастур намойиш этилса керак
'
Шу пайтга қадар Криштиану Роналду "Сан-Сиро" стадионида 4 марта ўйинда майдонга тушиб, бирор марта гол ура олмаган. Бугун бешинчи уриниш
'
Бугун ўйинда "Реал" ўзининг Еврокубоклардаги 500-учрашувини ўтказади
'
Футболчилар "квадрат" ўйнашмоқда
'
Бошқа футболчилар ҳам машғулотларга киришиб кетишди. "Атлетико" футболчилар мураббийи кўрсатмаси остида шуғулланаётган бўлсалар, "Реал"чилар ўзлари тўп билан ишлашмоқда.
'
Одатга кўра, дарвозабонлар футболчиларга нисбатан 5 минут аввалроқ машғулотни бошлашади.
'
"Сан-Сиро" стадиони мухлислар билан деярли тўлиб бўлди! "Реал" ва "Атлетико" футболчилари 5 дақиқадан кейинг ўйинолди чигалёзди машғулотини ўтказиш учун "Жузеппе Меацце" стадионига чиқиб келишади.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Европада мавсумнинг энг ҳал қилувчи жанги бошланишига 45-50 дақиқа вақт қолди. Бугун Европа чемпионлар лигаси ғолибини билиб оламиз!
ЕЧЛ - 2015-16 / Финал / 28.05.2016 23:45

Реал Мадрид

Серхио Рамос (15)
1
:
1

Атлетико

Янник Феррейра-Карраско (80)

ЕЧЛ - 2015-16 / Финал / 28.05.2016 23:45

Реал Мадрид

Серхио Рамос (15)
1
:
1

Атлетико

Янник Феррейра-Карраско (80)

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined property: stdClass::$title_uz

Filename: site/match_center.php

Line Number: 353

Мессининг рафиқаси Роналдунинг севлигиси сурати остида изоҳ қолдирди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Янгиликлар

Криштиану Роналдунинг севгилиси Джорджина Родригес ижтимоий тармоқларда танқидлар остида пост қолдирди.

Киритилди: 23:05, 04.08.2026. Ўқилди: 35410 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду Мессини тўйига таклиф қилиш бўйича қарор қабул қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ва унинг севгилиси Жоржина Родригес тўй маросимига тайёргарлик кўрмоқда.

Киритилди: 23:22, 03.08.2026. Ўқилди: 7880 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Реал Мадрид" ҳужумчиси жамоадан кетиш ниятини эълон қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Эндрик яқин келажакда клубни тарк этиши мумкин.

Киритилди: 10:56, 05.08.2026. Ўқилди: 6179 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал» рекорд даражадаги трансферни якунламоқда

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Вингер Ян Диоманде ҳафта охиригача «РБ Лейпциг»ни «Реал»га алмаштириши керак. 

Киритилди: 04:30, 05.08.2026. Ўқилди: 5742 марта. Фикрлар сони: 0 та.

AS: Родри «Барселона»га трансфер борасида ўз позициясини билдирди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри «Барселона» раҳбариятига Испания чемпионатига қайтган тақдирда фаолиятини фақат Мадриднинг «Реал» клубида давом эттириш ниятида эканини маълум қилди. 

Киритилди: 15:44, 04.08.2026. Ўқилди: 5516 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Реал" бошқа футболчи сабаб Родри билан музокараларни тўхтатди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри трансфери бўйича музокараларни тўхтатди.

Киритилди: 16:14, 31.07.2026. Ўқилди: 5499 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду уйланяпти

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес ўз муносабатларини никоҳ билан мустаҳкамлашади. 

Киритилди: 14:00, 02.08.2026. Ўқилди: 5128 марта. Фикрлар сони: 0 та.

“Трабзонспор” Элдор Шомуродов учун бир футболчисини ва пул таклиф қилди

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда “Башакшеҳир” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Туркиянинг бошқа клубида давом эттириши мумкин.

Киритилди: 20:27, 03.08.2026. Ўқилди: 5036 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Ишончингиз комил бўлсин": Романо "Реал"нинг бўлажак трансфер ҳақида фикр билдирди

Бўлим: ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Инсайдер Фабрицио Романо вингер Янн Диоманденинг "Лейпциг"дан "Реал Мадрид"га яқинда ўтиши ҳақида маълумот берди.

Киритилди: 12:18, 31.07.2026. Ўқилди: 5031 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳда “Манчестер Сити” “Интер”га ютқазди

Бўлим: ЕВРОПА / Ўртоқлик учрашувлари / Норасмий ўйинлар
Рукн: Янгиликлар

Англия вице-чемпиони “Манчестер Сити” ҳамда Италия чемпиони “Интер” ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Киритилди: 19:51, 01.08.2026. Ўқилди: 5023 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания маликаси Ферран Торресга ваъдасини эслатди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Испания маликаси Леонор Ферран Торресга 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан олдин берган ваъдасини эслатди.

Киритилди: 10:42, 24.07.2026. Ўқилди: 42084 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЖЧ-2026 финали қолдирилиши мумкин

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 бош соврини учун ҳал қилувчи баҳс хавф остида қолди.

Киритилди: 07:50, 17.07.2026. Ўқилди: 25163 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ЖЧ-2026 ярим финали тугаганидан сўнг Аргентина терма жамоаси ўйинчиси Валентин Барко билан тортишиб қолди.

Киритилди: 12:04, 16.07.2026. Ўқилди: 21711 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/8 финалида Испаниядан учралган мағлубиятдан (0:1) сўнг ижтимоий тармоқларда қисқача муносабат билдирди.

Киритилди: 09:08, 09.07.2026. Ўқилди: 17956 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Polymarket «Олтин тўп» учун асосий фаворитни эълон қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / Франс футбол - Олтин тўп
Рукн: Янгиликлар

Polymarket платформаси 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг «Олтин тўп» соврини учун коэффициентларни янгилади.

Киритилди: 09:47, 20.07.2026. Ўқилди: 17162 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ферран Торрес «ПСЖ»га узил-кесил жавобини берди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес фаолиятини «Пари Сен-Жермен»да давом эттиришга тайёр.

Киритилди: 12:31, 06.08.2026. Ўқилди: 3193 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Винисиуснинг "Реал"даги янги маоши аниқ бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар

Винисиус Жуниор Мадриднинг "Реал" клуби билан шартномани узайтиришга рози бўлди.

Киритилди: 12:17, 06.08.2026. Ўқилди: 3118 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«МЮ» «Реал»нинг икки юлдузи учун 150 миллион евро тўлаши мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Юнайтед» Мадриднинг «Реал» клубининг бир йўла икки ярим ҳимоячиси — Орельен Тчуамени ва Эдуардо Камавингага қизиқиш билдирмоқда.

Киритилди: 09:27, 06.08.2026. Ўқилди: 2833 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Флик ва Ямал юлдуз ўйинчини «Барселона»га таклиф қилишди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» яқин орада йирик трансферни амалга ошириши мумкин.

Киритилди: 17:29, 06.08.2026. Ўқилди: 2602 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал»нинг Родри трансфери бўйича режалари маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри билан шартнома имзолаш учун жуда кам имкониятларни сақлаб қолмоқда.

Киритилди: 16:28, 06.08.2026. Ўқилди: 2389 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ислом Аҳмедов: «Ҳужумда тажовузкорлик етишмади»

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар

«Сўғдиёна» – «Андижон» (1:0) ўйинидан кейин «Андижон» устози Ислом Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

Киритилди: 23:47, 06.08.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.

FIFPRO: «Инфантино президентлик ваколатларини суиистеъмол қилмоқда»

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар

Бутунжаҳон футболчилар касаба уюшмаси — FIFPRO расмий баёнот бериб, Жанни Инфантино Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) президенти сифатидаги ваколатларини суиистеъмол қилаётганини маълум қилди.

Киритилди: 23:44, 06.08.2026. Ўқилди: 11 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Винисиус: «Бернабеу»даги саккиз йил — жуда кам... Яна олти йил ва абадий «Реал Мадрид»

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар

Бразилиялик қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниор «Реал» билан шартномасини узайтирганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Киритилди: 23:37, 06.08.2026. Ўқилди: 117 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Расман. «ПСЖ» Магнес Аклиушни ўз сафига қўшиб олди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Янгиликлар

Франциянинг «ПСЖ» клуби ярим ҳимоячи Магнес Аклиушнинг «Монако»дан трансферини расман эълон қилди.

Киритилди: 23:28, 06.08.2026. Ўқилди: 153 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Расман! Винисиус «Реал» билан шартномасини узайтирди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Янгиликлар

Бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор Мадриднинг «Реал» клуби билан янги шартнома имзолади.

Киритилди: 23:20, 06.08.2026. Ўқилди: 256 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Суперлига. «Сўғдиёна» — «Андижон» — 1:0 (видеошарҳ)

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Видеолар
Рукн: Янгиликлар

Суперлига 16-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» — «Андижон» учрашуви видеошарҳини томоша қилинг.

 

Киритилди: 22:58, 06.08.2026. Ўқилди: 230 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Суперлига. "Пахтакор" "Бухоро" билан ўйинда 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлдан чиқарди

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Янгиликлар

Суперлига 16-турида "Пахтакор" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Киритилди: 22:03, 06.08.2026. Ўқилди: 893 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Марсель» «Монако»ни тарк этган футболчини ўз сафида кўрмоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Foot Mercato нашрининг хабар беришича, «Марсель» сенегаллик терма жамоа вингери Крепин Диаттани эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиш бўйича расмий сўров юборди.

Киритилди: 21:54, 06.08.2026. Ўқилди: 413 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Родрининг «Барселона»даги маоши маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрини сотиб олишга жуда яқин турибди.

Киритилди: 21:50, 06.08.2026. Ўқилди: 2130 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Родрининг «Реал»га трансфери нега барбод бўлгани маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

Родрининг «Реал»га трансфери барбод бўлганининг янги тафсилотлари маълум бўлди.

Киритилди: 21:48, 06.08.2026. Ўқилди: 1976 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик