| ЕВРО - 2016 / 2-тур / 17.06.2016 18:00 | ||||
ИталияЭдер (88) |
1
:
0
|
Швеция |
||
| Огоҳлантиришлар | |
|---|---|
| Четлатишлар | |
| Жамоалар таркиби | |
| Захира таркиби | |
| Мураббий | |
| Қўшимча маълумотлар | |
| ЕВРО - 2016 / 2-тур / 17.06.2016 18:00 | ||||
ИталияЭдер (88) |
1
:
0
|
Швеция |
||
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+5' |
![]() |
Ўйин тугади. Италия 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборингиз учун рахмат! |
| 90+4' |
![]() |
Швециянинг сўнгги ҳужуми зарбагача етиб бормади |
| 90+3' |
![]() |
Оллсон қўпол ўйнади, у ҳам огоҳлантириш олди |
| 90+3' |
![]() |
Буффон вақтни чўзгани учун огоҳлантирилди |
| 90+2' |
![]() |
Швеция ўйинни қутқариб қолиш илинжида олдинга ўтмоқда, бироқ Италия яхши ҳмояланмоқда |
| 90' |
![]() |
3 дақиқа қўшиб берилди |
| 88' |
![]() |
Тўпни эгаллаб олган Эдер жарима майдонига дадил кириб борди ва аниқ зарба билан дарвозани ишғол этди! |
| 88' |
![]() |
ГОООЛ!!! Эдер!!! Италия!!! |
| 85' |
![]() |
Шведларда ўзгариш: Гвидетти ўрнига Маркус Берг тушди |
| 85' |
![]() |
Швеция бурчак тўпини ўйинга киритди. Гранквист бош билан йўллаган зарба ноаниқ бўлди |
| 82' |
![]() |
ВВУУУУУУҲ! Ўйиндаги энг хавфли вазият! Жаккерини жарима майдончаси бурчагидан узатма берди. Олис устун яқинида Пароло бош билан зарба берди. Тўп тўсинга тегиб, юқорига кўтарилиб кетди |
| 80' |
![]() |
Дурмаз жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Муваффқиятсиз |
| 79' |
![]() |
Швецияда бирданига иккита ўзгариш: Форсберг ўрнига Эимми Дурмаз, Экдал ўрнига Оскар Левицки тушди. Швеция мураббийи таваккал қилмоқчи шекилли |
| 75' |
![]() |
Гвидетти товони билан жарима майдончасига узатма берди. Форсберг бу тўпга ета олмади |
| 74' |
![]() |
Де Росси ўрнига Тиаго Мотта тушди |
| 72' |
![]() |
ВУУУУУУУҲ! Чап қанотдан етказилган узатма ҳимоячилар ва дарвозабондан ўтиб кетди. Ибраҳимович 2 метрдан бўш дарвозага тўпни жойлай олмади. Тўп тикка юқорига кўтарилиб кетди. Гол бўлганда ҳам инобатга олинмасди. Сабаби, Ибра бироз офсайдда қолган экан. Шунга қарамай, бундай вазиятларда, офсайда бўлса ҳам гол уриш керак! |
| 71' |
![]() |
Ўйиннинг 70 дақиқаси ортда қолди. Ҳозирча пичоққа илинадиган бирорта вазият яратилмади. Италия футболи дейишади бунинг номини |
| 69' |
![]() |
Даниеле де Росси сариқ карточка олди |
| 66' |
![]() |
Италия бурчак тўпини ўйинга киритди. Дарвозабон эгаллади |
| 65' |
![]() |
Ибра офсайдда! |
| 64' |
![]() |
Вуууҳ! Кьеллинининг узатмасидан кейин Флоренци ўнг қанотдан олдинга ўтди ва олис устун томонга узатма берди. Нариги қанотдан Кандрева етиб келди ва тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Исакссон тўпни эгаллаб олди |
| 62' |
![]() |
Флоренци жарима майдончасига кириб келаётган Жаккеринига узатма берди. Чельстрём ундан тўпни тоза олиб қўйди |
| 60' |
![]() |
Италияда ўзгариш: Грациано Пелле ўрнига Симоне Заза тушди |
| 59' |
![]() |
Пароло жарима майдончасида дарвозабонга нисбатан чаққонроқ ҳаракат қилиб, тўпни эгаллади, аммо тўпни майдонда олиб қола олмади |
| 56' |
![]() |
Кандрева ўнг қанотдан узатма берди. Исакссон тўпни эгаллади. Эдер тўпга улгурмади |
| 54' |
![]() |
Лендёльфнинг бу галги узатмасини Кандрева бош билан ўз дарвозабонига етказиб берди |
| 54' |
![]() |
Шведлар фаолликни оширишмоқда. Лендёльф ўнг қанотдан узатма беришни қойиллатмади |
| 51' |
![]() |
Бурчакдан етказилган узатмани Исакссон эгаллаб олди |
| 50' |
![]() |
Италия бўлимни фаол бошлшади. Флоренци чап қанотдан узатма берди. Гранквист тўпни қайтарди. Бурчак тўпи |
| 49' |
![]() |
Эдернинг узатмасидан кейин Пелле жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва 14 метрлардан зарба берди. Ноаниқ |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45' |
![]() |
Кашшаи биринчи бўлимга ҳеч нарса қўшмади. Танаффус. Таблода ноллар |
| 45' |
![]() |
Ларссон ўнг қанотдан аниқ узатма бера олмади. |
| 43' |
![]() |
Бурчакдан етказилган узатмага Ибраҳимович бош билан зарба беришга ҳаракат қилди. Тўп унинг бошидан майдонни тарк этди |
| 42' |
![]() |
Вуууҳ! Чельстрём ўнг қанотдан етказган узатмани Форсберг кўкраги билан қайтарди. Унинг ёнида турган Златан тўпни ўзига бўйсундиришда бироз сусткашликка йўл қўйди. Кьеллини тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 41' |
![]() |
Олис масофадан етказилган узатмани Ларссон кўкраги билан орқароқдаги Гвидеттига қолдирди. Йоннинг зарбаси анча ноаниқ бўлди |
| 40' |
![]() |
Вууууҳ! Италиялик футболчи ўнг қанотдан рақиб дарвозабон майдончасига хавфли узатма берди. Пелленинг оёғи тўпга бироз етмай қолди. Дарвозабон тўпни уриб юборди |
| 35' |
![]() |
Ўйин темпи юқори эмас |
| 32' |
![]() |
Италиялик футболчи Де Росси офсайдда қолди |
| 29' |
![]() |
Сариқлар позицион устунликка эга, аммо бу наф келтирадими йўқми, бирор нарса дейиш қийин. Конте шогирдлари яхши ҳимояланишмоқда. |
| 28' |
![]() |
Чельстрём юқоридан берилган узатмани Ибраҳимович дарвозабон майдончаси бурчагидан бош билан дарвоза томон бурди. Аммо ноаниқ. Боз устига, офсайдда қолган экан у |
| 27' |
![]() |
Де Росси Златанни чалди. Дарвозагача анча олис - 35 метр |
| 23' |
![]() |
Аутдан улоқтириб берилган тўп учун курашда Гранквист қоида бузди |
| 22' |
![]() |
Шведлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Итальянлар ишончли ўйнашди |
| 20' |
![]() |
Исакссон тўпни узоқлаштиришда майдон марказидаги италиялик футболчига бериб қўйди. Натижада мовий гвардия хавфли ҳуужм ташкил қилди. Шведлар бир амаллаб хавфни бартараф этишди |
| 18' |
![]() |
Чельстрём юқоридан дарвозабон майдончасига узатма берди. Буффонга совға бу узатма |
| 16' |
![]() |
Италия 3 марказий ҳимоячи ва икки қанот ҳимоячиси, жами беш ҳимоячи билан ўйнамоқда. Қанотдагилар ҳужумга қўшилиб туришибди, аммо 3 марказий ҳимоячи доимий равишда ортда ўйнамоқда |
| 14' |
![]() |
Вуууҳ! Шведлар ён чизиқдан тўпни рақиб жарима майдончасига улоқтириб беришди. Ибра тўпни ўтказиб юборди, аммо Гвидетти тўпни эгаллай олмади. Такрорий ҳужум пайтида Златан ҳимоячи билан тўп учун кураш олиб борди ва швециялик футболчилардан бири яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Аммо Кашшаи ҳуштак чалиб, ўйинни тўхтатди. Ибраҳимович фол ишлатди |
| 12' |
![]() |
Италия-ку тушунарли, аммо Швеция ҳам ҳозирча таваккал қилишни истамаяпти. Ёпиқ ўйин ва хавфли вазиятлар мутлақо йўқ ҳозирча |
| 10' |
![]() |
Пелленинг узатмасидан кейин Флоренци жарима майдончасининг чап томонида узатмани қабул қилди ва дарвоза томон зарба берди. Тўп ҳимоячиларнинг оёғида ўз кучини йўқотди ва уни дарвозабон эгаллаб олди |
| 7' |
![]() |
Итальянларнинг ҳужуми. Чап қанотдан еткаилган узатмани ҳимоячи қайтарди, ўнг қанотдан узатмани Исакссон эгаллаб олди |
| 6' |
![]() |
Шведлар олис масофадан жарима тўпини ўйинга киритишди. Аммо жарима майдончаси етказилган узатма юқорига кўтарилмади. Ҳимоячи узатмани қайтарди |
| 2' |
![]() |
Кандрева чап қанотдан узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.Яна чапдан берилган узатма учун курашда Ибраҳимович Кьеллинига нисбатан фол ишлатди |
| 1' |
![]() |
Шведлар тўпни ўйинга киритиб беришди. Бошладик. Мовийранглиларга қарши сариқлар! |
| ' |
|
Жамоалар сардорлари — буюк футболчилар Буффон ва Ибраҳимович ҳакам билан мини-қуръада иштирок этишди |
| ' |
![]() |
Ҳар иккала мамлакат футболчилари ўз мадҳияларини ижро этишди |
| ' |
|
Дастлабки турда Италия Бельгияни мағлуб этган бўлса, Швеция Ирландия билан дуранг ўйнаган. Шведлар бугун очко йўқотишга ҳақи йўқ. Умуман олганда, "Е" гуруҳи мусобақадаги энг мураккаб гуруҳлардан бири |
| ' |
![]() |
Италия ва Швеция терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланишига 10 дақиқа қолди. Метин ҳимояга нисбатан Ибраҳимович! Златанга осон бўлмайди. |
| ' |
![]() |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Европа чемпионатида 2-тур ўйинлари давом этмоқда. Бугунги дастурдан "D" ва "Е" гуруҳи вакиллари ўртасидаги ўйинлар ўрин олган |
| ЕВРО - 2016 / 2-тур / 17.06.2016 18:00 | ||||
ИталияЭдер (88) |
1
:
0
|
Швеция |
||
| ЕВРО - 2016 / 2-тур / 17.06.2016 18:00 | ||||
ИталияЭдер (88) |
1
:
0
|
Швеция |
||
Severity: Notice
Message: Undefined property: stdClass::$title_uz
Filename: site/match_center.php
Line Number: 353
УЕФА Этан Мбаппени жазолаш тўғрисидаги қарорини эълон қилди.
Киритилди: 22:13, 28.09.2026. Ўқилди: 9219 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Японияда ўтказилаётган ёзги Осиё ўйинларининг бокс бўйича ярим финал жанглари ўз ниҳоясига етди.
Киритилди: 06:56, 01.10.2026. Ўқилди: 8442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Байер", "Бавария", "Челси" ва Германия терма жамоаларининг собиқ ярим ҳимоячиси Михаэль Баллак иккинчи марта турмуш қурмоқда.
Киритилди: 22:30, 28.09.2026. Ўқилди: 8019 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоаси қароргоҳини ўзбошимчалик билан тарк этгани билан боғлиқ можаро ҳали ҳам долзарблигича қолмоқда.
Киритилди: 18:52, 02.10.2026. Ўқилди: 7526 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Куни кеча Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида дебют қилиб энг ёш ўйинчи бўлиб турган Муҳаммад Ҳакимов Дортмунднинг "Боруссия" клубига ўтиши кутилмоқда.
Киритилди: 07:20, 03.10.2026. Ўқилди: 7424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Осиё ўйинларининг футбол бўйича ярим финал босқичида Жанубий Корея U-23 терма жамоаси Хитойни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди.
Киритилди: 13:26, 30.09.2026. Ўқилди: 7377 марта. Фикрлар сони: 0 та.
2026 йилги «Олтин тўп» Лондонда топширилади. Тақдирлаш маросими 26 октябрь куни бўлиб ўтади, овоз бериш жараёни эса душанба куни якунланди.
Киритилди: 04:44, 29.09.2026. Ўқилди: 7000 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида Норвегия терма жамоаси ўз майдонида Португалияни қабул қилди.
Киритилди: 10:36, 28.09.2026. Ўқилди: 6961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мустақил комиссия «Манчестер Сити» 2009–2018 йиллар оралиғида молиявий қоидаларни кўп марта бузган, деган хулосага келди.
Киритилди: 17:26, 30.09.2026. Ўқилди: 6386 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини ўзбошимчалик билан тарк этди.
Киритилди: 16:19, 01.10.2026. Ўқилди: 6113 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида "Порту" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги учрашув якунида футболчилар ўртасида тортишув юзага келди.
Киритилди: 16:02, 09.09.2026. Ўқилди: 10424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан кимни дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблашини айтди.
Киритилди: 08:32, 19.09.2026. Ўқилди: 9479 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо матбуот анжуманида Марк Кукурельянинг майдонга тушиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Киритилди: 16:05, 13.09.2026. Ўқилди: 9106 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Испания чемпионати 4-туридан ўрин олган сафардаги учрашувда Мадриднинг «Реал» клуби Севильянинг «Бетис» жамоасига қарши майдонга тушди.
Киритилди: 15:44, 05.09.2026. Ўқилди: 9069 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 18:30, 22.09.2026. Ўқилди: 9008 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Киритилди: 14:58, 04.10.2026. Ўқилди: 3624 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг рафиқаси Жоржина Родригес ижтимоий тармоқда Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезушни танқид қилган постини ўчириб ташлади.
Киритилди: 06:59, 04.10.2026. Ўқилди: 3113 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал» таркибини кучайтириш режаларини тузмоқда.
Киритилди: 16:02, 04.10.2026. Ўқилди: 2046 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Криштиану Роналду яқинда Португалия терма жамоаси қароргоҳини ўзбошимчалик билан тарк этди.
Киритилди: 13:17, 04.10.2026. Ўқилди: 2009 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Испания терма жамоаси миллий жамоалар ўртасида мағлубиятсиз ўйинлар серияси давомийлиги бўйича рекорд ўрнатди.
Киритилди: 07:02, 04.10.2026. Ўқилди: 1969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Франция терма жамоаси ва Англиянинг "Ливерпуль" клубида тўп тепаётган 21 ёшли марказий ҳимоячи Жереми Жаке Поль Погбани ўз кумири деб атади.
Киритилди: 22:04, 04.10.2026. Ўқилди: 535 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Туркия миллий терма жамоаси бош мураббийи Винченцо Монтелла ўз лавозимини йўқотиши мумкин.
Киритилди: 21:58, 04.10.2026. Ўқилди: 545 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Осиё футбол конфедерацияси миллий терма жамоалар учун янги ОФК Миллатлар лигаси мусобақасини жорий этиш устида ишламоқда.
Киритилди: 21:55, 04.10.2026. Ўқилди: 919 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Бразилиялик ярим ҳимоячи Фред португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг профессионаллиги ҳақида гапирди.
Киритилди: 21:49, 04.10.2026. Ўқилди: 1039 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Швеция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Златан Ибрагимович Испания Ла Лигасининг энг яхши беш футболчисини номларини олдиндан билмаган ҳолда ўринларга жойлаштирди.
Киритилди: 21:46, 04.10.2026. Ўқилди: 1280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Франко Мастантуоно Аргентина терма жамоаси сафидаги учинчи учрашувида илк голини урди.
Киритилди: 21:44, 04.10.2026. Ўқилди: 559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Италия терма жамоаси баҳорда Жаҳон чемпионати саралаш плей-оффида Босния ва Герцеговинага мағлуб бўлиб, мундиал йўлланмасидан маҳрум бўлди.
Киритилди: 20:53, 04.10.2026. Ўқилди: 1041 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Озарбайжон терма жамоаси Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида Литвани 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Киритилди: 20:50, 04.10.2026. Ўқилди: 527 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 20:45, 04.10.2026. Ўқилди: 754 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Ньюкасл»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Роб Ли 1998–1999 йилларда Англия клубини бошқарган Рууд Гуллитни кескин танқид қилди.
Киритилди: 20:40, 04.10.2026. Ўқилди: 546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|